Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар
“Кўчага чиқсам, қўлтиқтаёғимни биров олиб қўйсачи, деган кўрқув бор эди...”
🔷 Шу қўрқув сабаб лавҳамиз қаҳрамони 18 йил уйдан чиқмади. “Бор-йўқлигим атрофимдагилар учун аҳамиятсиздек”, эди дейди у. Бироқ вақт келиб у ҳукуматнинг ғамхўрлиги сабаб турмуш тарзини ўзгартиришга куч топди. Ҳунармандчиликни ўрганди. Устахона очди.
✅ Каттақўрғонлик қаҳрамонимизнинг бугун кўксида “Жасорат” медали бор. Пойабзал таъмирлаш устахонаси эгаси. Унга ҳукумат томонидан имтиёзли асосда уй берилди.
🔷 Гарчи имконияти чекланган бўлишига қарамай бугун унинг мақсадлари, ҳаракатлари соғлом одамларникидан кам эмас...
Лавҳамизда томоша қиламиз...
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

— Ўғлимнинг “Дардларингни менга бер, она" китобидан ўрин олган шеърлари менга оғир дамларимда куч берган, — дейди лавҳамиз қаҳрамони янгийўллик Карима Каримова.
🔷 Боқувчисиз, фарзандлари билан қолган аёлни ҳукумат зарур пайтда қўллаб-қувватлади. Фарзандларининг илм олиши, ижод қилиши учун зарур шароитларни яратиб берди. Оила доимий ўз-ўзини таъминлаши учун қорамолчилик соҳасида имтиёзли кредит ажратди. Шунингдек, ўзи яшётган ҳудуддан 3 хонали уй ажратиб берилди.
— Фарзандларим отам меҳрини кўрмай улғаяётгани менга оғир ботарди. Лекин ҳукуматимиз болаларимнинг бошини силади, — дейди Карима опа.
🔷 Лавҳамиз орқали қаҳрамонимизнинг изтиробли кунлари, бахтли лаҳзалари ва келажак режаларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

— Бундан икки йил олдин шунақа қийналганмизки, ҳозир айтсам биров ишонмайди. Камбағаллар рўйхатида эдик. Кимдир, нимадир берармикан, дея кутардик,— дейди лавҳамиз қаҳрамони оқдарёлик аёл.
🔷Ҳукуматнинг кўмаги билан ушбу оилага иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш учун имконият яратиб берилади. Аввал битта иссиқхона, кейин иккинчиси... Бугун оиланинг кайфияти чоғ. Саломатлиги яхши. Чунки ҳаракати бор. Эртасидан умиди бор. Сабаби, қўлида маблағи етарли. Қалбида шукронаси бор, халқ истеъмоли учун маҳсулот етказиб беряпти.
❇️ Қаҳрамонимизнинг фикрларини эшитар эканмиз, бевосита инсонларнинг, бир оиланинг бахтли, қалбида шукрона билан яшаши учун кўп нарса керак эмаслигини англаймиз...
— Ташқари совуқ, иссиқхона ичига кирганимда эса ям-яшил баҳор. Очиғи, ўзим хурсанд бўламан. Чунки буларни биз, қўлларимиз билан кўкартиряпмиз, — дейди қаҳрамонимиз...
🔶 Биргаликда лавҳани томоша қиламиз...

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар
Узумзор оралаб
🔷 Бу турмушнинг ҳар иккала аъзоси ҳам имконияти чекланган инсонлар. Умрларининг асосий қисми узумзор оралаб ўтяпти. Қўшимчасига тикувчилик билан шуғулланаётган Фарғона вилояти Фурқат туманилик қаҳрамонимизнинг шогирдлари ҳам бор.
— Қўлдан берганда қуш тўймас, — дейди қаҳрамонимиз. — Ўтирсак, ўтираверамиз. Ҳаракат қиляпмиз, шукр, кам бўлмаяпмиз.
🔷 Тўрт мучаси соғ бўла туриб, ҳалол меҳнат ва машаққатдан қочиб “давлат менга берсин”, дейдиган инсонлар ҳам орамизда йўқ эмас. Лавҳамиз қаҳрамонининг фикри бу масалада бошқача.
— Менга бировнинг мана буни ол, уни ол, дейиши керакмас. Хоҳламайман буни. Кредит олиб, қарз сифатида кўмак олсам, кейин уни қайтараман, — дейди у. — Шукр, деймиз, ақлимиз бор, қўлларимиз бор. Шунинг ўзи етади.
✊ Лавҳани кузатарканмиз, узумзор оралаб ҳалол меҳнат қилаётган ушбу оилага ҳавас қилдик... Уларнинг келажак режалари ҳақида лавҳамиз орқали билишингиз мумкин.

🔷 Бир пайтлар ўзи ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл бугун илк эҳсонини қилди
Лавҳамизда бешариқлик тадбиркор аёлнинг бугунги фаолияти акс этган.
— Фақат бир нарсани ўйлардим. Бу иш менинг қўлимдан келмайди деб тушкунликка тушардим. Атрофдагиларнинг, ҳукуматнинг эътибори сабаб, мен эпладим. Ҳозир тадбиркорман. Қўлимда 12 нафар қиз ишлайди, — дейди қаҳрамонимиз.
Бир пайтлар ўзи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кичик тадбиркоримиз яқинда илк эҳсонини қилди. 10 нафар болага тўн килиб берди. Эҳсоннинг катта-кичиги бўлмайди. Бу ишдан унинг кўнгли тоғ.
✅ Қаҳрамонимизнинг келгуси режалари қандай? Лавҳамиз орқали томоша қиламиз.

✅ Сурхондарё вилояти Денов туманида истиқомат қилаётган қаҳрамонимизнинг хонадонига кирган ҳар бир кишининг кўнгли кўтарилади.
🔷 Кўпчилигимиз ҳаёт мазмунини ижтимоий имкониятлар билан муштарак ўйлайдиган бир пайтда қаҳрамонимиз учун ҳаёт мазмуни — оилада меҳр ва садоқатнинг борлигидир.
Ҳусниддин Жўраев ўзини ногирон деб ҳисобламайди. У етти хазинанинг бири — асаларичилик билан шуғулланади.
— Меҳнатимдан завқ оламан, — дейди у. — Қолаверса, маҳалладаги болалар учун шахмат тўгарагини очганман. Ҳозирда 64 нафар шогирдим бор. Улар турли чемпионатларга иштирок этмоқда.
✊ Қаҳрамонимиз шу билан тўхтагани йўқ. Ҳусниддин Жўраев имтиёзли кредит олиб, яна бир хизматни йўлга қўйди.
Лавҳамиз орқали томоша қиламиз...

— Турмуш ўртоғим ўтганларидан сўнг, 3 нафар фарзандим билан узоқ йиллар ижарада яшадик. Қўшниларимизнинг ундови билан ҳокимиятга бордим. Янги қурилган уйлардан беришди. Уй ҳужжатларини олган кунимиз, роса йиғлаб, байрам қилдик. Энди ўзимизнинг уйимиз бор эди, — деди лавҳамиз қаҳрамони Фарғона вилояти Фарғона туманида яшаётган Ҳурматой Нишонова.
🔷 Бугун бу оила — ҳунармандлар оиласи. Кам таъминланган оилалар учун тақдим қилинган имтиёзли кредитдан олиб, оёққа туришди.
Ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаб, истеъмолчиларга етказишмоқда.
— Муҳими, қайсидир иш қўлимдан келмайди деб тушкунликка тушмаслик. Ҳаракат бўлса, ҳамма иш қўлимиздан келади, — дейди қаҳрамонимиз.
👉Лавҳада батафсил...

— Бу ерлар ташландиқ ерлар эди. Кўпчилик ташлаб кетган. Мен шу ерларда боғ яратаман деб ўзимга сўз бердим ва таваккал қилиб ҳаракатни бошладим. Бошланиши осон бўлмади, — дейди қаҳрамонимиз Қашқадарё вилояти Китоб туманида истиқомат қилаётган Сайёра опа.
🔷 Қизиғи, қаҳрамонимиз олий маълумотли шифокор. Бироқ, бугун у кўзга кўринган, ҳамқишлоқлари “қўлидан ҳамма иш келади”, дея мақтаб, фахрланиб юрадиган фермер ва тадбиркор.
Ҳукумат кўмаги билан имтиёзли кредит олиб, кўптармоқли тадбиркорлик ва фермер хўжалиги фаолиятини бошлаган. Қўйчилик, пиллачилик, боғдорчилик, буғдойзорлар...
✅Боғ яратган элда азиз, дейишади. Очиғи, аёл боши билан таваккал қилиб, ободлик ва тўкинлик учун ҳаракат қилаётган қаҳрамонимизга ҳавас қилдик.
Сиз ҳам лавҳамизни томоша қилинг.

“Кечагина ўзим ишсиз эдим, бугун иш ўрни яратдим”
✅ Наманган вилояти Уйчи туманида истиқомат қилаётган лавҳамиз қаҳрамони бир пайтлар туман марказида ишлашни орзу қилган. Ноябрда у ҳукумат томонидан хотин-қизлар учун ташкил этилган қисқа курсларда таҳсил олади. Ҳунарининг сирларини пухта ўзлаштириш билан бир қаторда имтиёзли кредит олиш, бизнес режа тузиш ва тадбиркорлик қилиш сир-асрорларини ҳам ўзлаштиради.
☝️ Бугун у тадбиркор.
— Кўп молиявий қийинчиликларни оиламиз билан бошимиздан ўтказдик, — дейди қаҳрамонимиз. — Турмуш ўртоғим билан сабр қилиб енгдик. Бир пайтлар ўзим ишсиз эдим, бугун иш ўрни яратдим.
🔷Бундай фикрларни эшитиб, “Аёллар дафтари” лойиҳаси манзилли ва мақсадли ишласа, ўзини оқлашига ишончимиз ортди.
✅ Келинг, қаҳрамонимизнинг келажак режалари ҳақида унинг ўзидан эшитсак...

"Вақт келиб икки ўғлим отасига оёқ ва қанот бўлади"
Бугун Ғиждувон туманида истиқомат қилаётган Нилуфар Ортиқованинг турмуш ўртоғи биринчи, ўзи иккинчи гуруҳ ногирони бўлишига қарамай қалбида шукронаси бор.
🔷— Биласизми, турмуш ўртоғим юра олмайдилар. Лекин бир пайтлар шу йигитни бахтли қиламан, деб ўзимга сўз бергандим. Мен сўзимни устидан чиқяпман, — дейди у.
— Оилавий сандиқсозлик ҳунари билан шуғулланамиз. Болаларимиз 3 ёшидан бошлаб сандиққа гул ура бошлаган. Устанинг болаларида(кулади). Шогирдларимиз, доимий мижозларимиз бор. Ҳаётда тўхташнинг иложи йўқ, — дейди қаҳрамонимиз. — Бу ҳунар ўлмайди. Халқимизга нафимиз тегаётганидан бахтлимиз.
✅ Кўпчилик эркакларнинг иши деб биладиган ушбу ҳунарнинг сирлари ҳақида қаҳрамонимизга бағишланган лавҳада томоша қилинг.

Бизнинг болалигимиз қийинчиликларда ўтган, бу кунларни фарзандларимиз кўришини хоҳламаймиз
— Турмуш ўртоғим ҳам ўзим ҳам 9 йилдан буён ишсиз эдик. Тобора ижтимоий муаммолар бизларни қийнаб борди, — дейди Қашқадарё вилояти Қарши туманида истиқомат қилаётган қаҳрамонимиз. — Ҳар иккаламизнинг қўлимизда маълумотимиз йўқ. Телевизор орқали кредет олиб, оёққа турган кўп инсонларни кўриб, бизда ҳавас пайдо бўлди. Таваккал қилдик.
🔷 Оилани камбағалликдан чиқариш учун дастлаб уларга қорамолчилик учун 20 млн. маблағ ажратилади.
✅Бугун оиладаги икки нафар фарзанд таълимини давом эттиряпти. Оила тушункунликдан чиққан.
— Қорамолчиликдан ташқари бедана қафас ясаяпмиз. Шунингдек, беданачилик билан ҳам шуғулланаяпмиз, — дейди қаҳрамонимиз.
Лавҳани томоша қилар эканмиз, оддий қишлоқ аёлининг тиришқоқлиги, соддалиги, фарзандлари келажаги учун курашаётганини кўриб ҳавасимиз ортди...

“Ишимни энди топдим”
🔷 Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида истиқомат қилаётган ушбу тадбиркорнинг асл касби рассом.
– Рассомчилик йўналишини тугатганман. Лекин бора-бора кўз нурларим йўқола бошлади. Охири кўрмай қолдим. Кейин ҳайкалтарошлик билан шуғулландим. У ҳам оғирлик қилди. Лекин тушкунликга тушмадим. Изландим. Мен бўш юрмаслигим керак эди. Таваккал қилиб қуёнчиликни бошладим. Ҳозир улар анча кўпайиб қолди, – дейди қаҳрамонимиз.
✅ “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида ишини бошлаган лавҳамиз қаҳрамони бугун соҳанинг сир-асрорларини анча ўзлаштирган. Қуёнларини кўпайтиряпти. Даромадига ёнида жўжа олиб, уларни ҳам парваришламоқда.
– Муҳими, умид. Қалбимизда эрганги кунга умид бўлса, бизнинг қўлимиздан ҳар қандай иш келади, – дейди у.
☝️Лавҳамиз орқали унинг келгусидаги режалари ҳақида билишингиз мумкин...

Лавҳамиз қаҳрамони фаолиятини қизиқ бир ҳолат билан бошлаган.
— Тварогни яхши кўрардим. Бир куни қизиқиб, ўзим тайёрлаб кўрдим. Мазали бўлди. Шу куни менда ушбу соҳада кичик корхона очиш нияти пайдо бўлди, — дейди когонлик “Садаф сут” корхонаси раҳбари Дилбар Эргашева.
🔷 Фаолиятини бошлаганига 6 йил бўлган қаҳрамонимиз айни дамда сут ва сут маҳсулотларини тумандошларига етказиб турибди.
— Дастлаб 4-5 хил маҳсулот ишлаб чиқарардик. Кейин бозорни ўргандик. Маҳсулотимиз турлари кўпайди. 3 марта имтиёзли кредит олдик. Иккитаси ёпилган. Ушбу тадбиркорлигимиз орқасидан айни дамда 10 нафар маҳалладошимиз банд. Аҳоли эса сифатли ва арзон сут маҳсулотларини истеъмол қилмоқда. Ҳар қандай мақсаднинг тагида юрт ва оила тинчлиги ётади.
🔷 Айни дамда кичик корхонада 1,5 тонна сут маҳсулоти қайта ишланмоқда.
👉 Лавҳада батафсил!

🔷 Лавҳамиз қаҳрамони Жиззах вилояти Бахмал туманида истиқомат қилади.
— Иш топа олмай анча қийналдим. Ўқишга шароит бўлмади, Узоқ вақт мавсумий ишлар билан шуғулланиб юрдим. Ундан кейин боғча очишга қарор қилганман, — дейди ёш тадбиркор Мафтуна Ғаффарова. — Бошида анча қийналдим. Ҳозир эса ҳаммаси яхши. Aтрофдаги қўни-қўшниларим ҳам ҳурсанд. Болалари узоқдаги боғчаларга бориб юрмайди.
✅ Мафтуна ишни нолдан бошлаган ёш тадбиркор. У бу имкониятлар учун ҳукуматдани миннатдор.
— Фаолиятимни кенгайтираман, таълим сифатини ривожлантираман. Энди барчаси менинг қўлимдан келади. — Фақат бу кунларни ота-онам кўролмасликлари менинг армоним.
👉 Мафтуна Ғаффарованинг “уй боғчаси” ва келгусидаги ниятлари ҳақида лавҳамизда томоша қилинг.