Segment.uz
59.1K subscribers
5.02K photos
1.16K videos
47 files
4.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

🔷 Эртага ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги мажлиси бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади.

Делегациялар раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

👉Манба: Президент матбуот хизмати

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилишди

🔷Шавкат Мирзиёев ва Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

🔰 Трансафғон транспорт йўлагини қуриш лойиҳасини амалга оширишни, шу жумладан техник ҳужжатларни тайёрлашни ва қурилиш ишларини бошлаш муҳим экани таъкидланди. Президентлар саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, янги “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон ва Афғонистон етакчиларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек очиқ, конструктив ва дўстона муҳитда ўтди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсияни ратификация қилади

🔰Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида маълум қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммитида иштирок этди.

🔰Саммит кун тартибига мувофиқ COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ушбу нуфузли ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ташкилот маконида кўп томонлама шерикликни ривожлантириш мақсадида қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон-Туркия муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди

🇺🇿Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон-Туркия муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

🔰Суҳбат чоғида ўтган йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгашининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель 12 март куни онлайн-учрашув ўтказадилар.

Икки мамлакат етакчилари кўп қиррали Ўзбекистон-Германия шериклигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.

🔰Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш, конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан учрашди

Тор доирадаги учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон–Венгрия муносабатларини ўзаро ишонч ва кенг доирадаги умумий манфаатларга асосланган стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқладилар.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий Кенгашнинг видеоконференция шаклида ўтказилган норасмий саммитидаги нутқи.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зарифни қабул қилди.

Учрашувда иқтисодий ҳамкорлик масалаларига, савдо алоқаларини ривожлантириш ва янги кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон -Туркманистон: стратегик шериклик муносабатлар яна ривожланади

Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди.

🇺🇿Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон етакчисига отаси Маликгули Бердимуҳамедовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқи ва шахсан ўз номидан яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирди.

Туркманистон Президенти ҳамдардлик учун ташаккур изҳор этиб, биродар ўзбек халқи ва унинг етакчиси ушбу мусибатли дамларда далда бўлаётганини юксак баҳолаши ва қадрлашини алоҳида қайд этди.

🔰Музокаралар чоғида Президентлар икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамлашда қатъий эканликларини тасдиқладилар.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

“Марказий Осиё + Япония” форматидаги ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга билан телефон орқали мулоқот қилди.

🔰 Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро кун тартиби, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар “Марказий Осиё + Япония” форматидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини қайд этдилар.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz