Segment.uz
59.2K subscribers
5.02K photos
1.16K videos
47 files
4.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Ўзбекистон – озод, ҳур Ватан!
Қучоқлари тўла нур Ватан!
Истиқлолинг абадий бўлсин,
Дунёлар тургунча тур, Ватан!

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Ўзбекистон — суверен демократик республика. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 1-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Шу тилда Темур бобо
Лашкарга буйруқ берган.
Навоий тузган наво,
Бобур гавҳарлар терган.

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 4-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Бобом уқтирар такрор
Истиқлол бу – бахт, дея,
Озод Ватан рамзи бор:
Байроқ, герб ва мадҳия.

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 5-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Юзлаб миллат-элатлар,
Шу диёрнинг аҳлимиз.
Миллатдан қатъи назар,
Ўзбекистон халқимиз.

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 8-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Она мактаб қучоғида
Бепул таълим оламиз.
Юртбошимиз ардоғида
Комил инсон бўламиз!

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоир
и
————————
🔷 Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.
Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.
Мактаб ишлари давлат назоратидадир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 41-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Ҳуқуқимиз биламиз,
Бурчимиз ҳам ёдда бор.
Бош Қомусда бурчингни
Бажар, деган модда бор.

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 47-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Ёдгорликни асрар бўлсанг
Асрагандай кўзингни,
Шунда сақлаб қолажаксан
Келажакни, ўзингни!

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир.


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 49-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Тоғ гўзал, ўтлоқ гўзал,
Севамиз гул атирни.
Эсда тутайлик, дўстлар,
Табиатнинг қадрини!

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 50-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Табаррук она тупроқ
Бағишлайди куч бизга.
Шу Ватанни асрамоқ
Энг муқаддас бурч бизга!

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 52-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар,
Қишлоқлару овуллар ва Қорақалпоғистон,
Бари-бари жам бўлиб, Ўзбекистон аталар,
Шундай гул-чечаклардан яралган гўзал бўстон!

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 68-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz