Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
👍40🔥5😢5🤩3🎉2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_йил #Янги2022

Азиз юртдошлар!

🌲🎉Кириб келаётган Янги йил барчангизга муборак бўлсин! Янги йилда янги марраларни забт этишингизга тилакдошмиз!
👍28🎉11😱1
⚡️2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида маълум қилди.
👍48🔥7😢5🤩1
Пенсияларни тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар (иш ҳақи ва меҳнат стажи электрон базаси юритилмаган давр) учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида бошқа ҳужжатлар талаб қилмасдан ҳисобланади.

3 йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш мумкин эмас.
👍47
«Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасидан
👍32
⚡️Агентликлар тизимидаги вакант лавозимлар — бўш иш ўринлари билан танишинг!

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz)да Агентликлар тизимидаги мавжуд вакант лавозимлар доимий эълон қилиб борилмоқда.

🔰 Қуйидаги ҳаволалар орқали вакансиялар билан танишиб чиқишингиз мумкин:👇

🔹 Ёшлар ишлари агентлиги

🔹 Давлат активларини бошқариш агентлиги

🔹 Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

🔹 Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

🔹 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

🔹 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги

❗️Вакант лавозимларга ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилинади. Бунинг учун порталдан рўйхатдан ўтишингиз лозим.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа
👍101🤩13😱11🎉86😢4🔥3👏3🥰2🕊1
⚡️Давлат қўмиталари тизимидаги вакант лавозимлар — бўш иш ўринларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz)да Давлат қўмиталари тизимидаги мавжуд вакант лавозимлар доимий эълон қилиб борилмоқда.

🔰 Қуйидаги ҳаволалар орқали вакансиялар билан танишиб чиқишингиз мумкин:👇

🔹 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

🔹 Давлат солиқ қўмитаси

🔹 Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

🔹 Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

🔹 Давлат статистика қўмитаси

🔹 Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси.

❗️Вакант лавозимларга ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилинади. Бунинг учун порталдан рўйхатдан ўтишингиз лозим.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа
👍96🎉14🔥7😱7😢7🤩32🥰2👏2
⚡️Ҳокимликлардаги вакант лавозимлар — бўш иш ўринларининг янгиланган рўйхати билан танишинг!

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz)да маҳаллий ҳокимликлардаги мавжуд вакант лавозимлар доимий эълон қилиб борилмоқда.

🔰 Қуйидаги ҳавола орқали вакансиялар билан танишиб чиқишингиз мумкин:👇

🔹 Туман ва шаҳар ҳокимликларидаги вакант лавозимлар рўйхати

❗️Вакант лавозимларга ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилинади. Бунинг учун порталдан рўйхатдан ўтишингиз лозим.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа
👍123😱27🎉10🤩76🥰41👏1🕊1
⚡️ Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти ҳамда Президент совғалари - Тошкент шаҳридан 2 хонали уй ва 250 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Тақдирлаш маросимида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этди.
👍86🎉108
⚡️Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилади

Бу ҳақида Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисидаги Президент фармони лойиҳасида маълум қилинди.
👍39😱95
Олий таълим муассасаларининг қабул квоталари оширилади

Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, таълим шакллари, жумладан, масофавий таълим бўйича қабул квотаси шакллантириш режалаштирилмоқда.

2022-2026 йилларда Тараққиёт стратегиясининг 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасига кўра, таклифлардан келиб чиқиб, қабул параметрларини ошириш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, 2022 йилга бориб ёшларнинг олий таълимга қабул қилиш даражасини 38 фоизга етказиш режалаштирилган.
👍72😱11🔥4🤩4🎉3
2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:

☑️ тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

☑️ лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

☑️ давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;

☑️ қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

☑️ кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;

☑️ жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

☑️ олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

☑️ жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

☑️ жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

☑️ фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

☑️ ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

☑️ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

☑️ молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

☑️ жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

☑️ ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.

❗️Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
👍132🔥4🤩3😱1🎉1
Кам таъминланган оилаларнинг 3 ёшгача бўлган болалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар бериш дастури қабул қилинади

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган

Бунда, қуйидагилар кўзда тутилади: 

ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича давлат органини белгилаш; 

ижтимоий суғурта тизимини яратиш, жумладан ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш; 

кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш; 

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш, жумладан “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” билан бирлаштириш.

Кам таъминланган оилаларнинг 3 ёшгача бўлган болалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар бериш дастури қабул қилинади.
👍965😱4🎉3🤩3
#Сиз_учун_фойдали

Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида белгиланади.

☑️ Байрам ёки дам олиш кунидаги иш учун ходимнинг хоҳишига қараб ҳақ тўланадиган бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши ҳам мумкин.
👍139🔥86🎉6😢4🤩2
2022 йил 1 январдан автомобил сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди

2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунда автомобилни сотиб олганлик учун йиғим назарда тутилмаган. Демак, ушбу йиғим 1 январдан тўлиқ бекор қилинди.

Бунгача амалда бўлган тартибга кўра, автосалондан янги машина сотиб олганда шартнома нархининг 3%и миқдорида йиғим тўланарди (масалан, 100 млн сўмлик машина учун 3 млн сўм, 300 млн сўмлик бўлса 9 млн сўм).
👍120🔥104😱4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Рақибларни нималар қилиб қўйдинг, болам?» 

Тақдирлаш маросимида Ёдгор Саъдиев Нодирбек Абдусатторовни янги йилга муносиб совға билан мақтаб, унга бағишлаб шеър ўқиди, санъаткорлар номидан табриклади.
👍84🔥11🎉5
⚡️АОКА қайта ташкил этилади Тараққиёт стратегияси лойиҳаси

Ўзбекистонда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг фаолияти халқаро ташкилотларнинг сўз ва матбуот эркинлиги соҳасидаги тавсиялари асосида қайта ташкил этилади. Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.

Маълум қилинишича, АОКА мавжуд штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорини сақлаб қолади. Ташкилот бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил ҳамда Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор шаклда қайта ташкил қилинади.
👍42🤩8😱5
⚡️Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университитети Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги таркибига ўтказилади.

Бу ҳақида 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
👍34🔥4👏1