Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилади.

Бу ҳақида 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
👍56🎉8🤩5
Вазирлик, идора ва ҳокимликлар фаолияти маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши билан баҳоланади

Маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш, уни аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш мақсадида 2022 йилда:

барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз йўналиши бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиб, маҳалладаги ишларнинг аҳволи вазирлик, идора ва ҳокимликлар фаолиятини баҳолашнинг бош мезони сифатида белгиланади.

Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
👍45
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Давлат раҳбари ўтган йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди.
👍45
⚡️Маҳалладан туриб барча давлат органларига мурожаат қилиш тизими яратилади

Фуқаролар томонидан давлат органларига видео алоқаси орқали мурожаат қилиш платформаси яратилади.

Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йил май ойи этиб белгиланган.

Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
👍35😱4
⚡️Давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражаси оширилади

Лойиҳага кўра, давлат фуқаролик хизматчисининг узлуксиз малакасини ошириш ва касбий ривожланиши – давлат фуқаролик хизматини ўташнинг муҳим шарти этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг реестри юритилади.

Шу билан бирга, давлат фуқаролик хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш режалаштирилган.

Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг октябрь ойи этиб белгиланган.

Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
👍38😱4
⚡️Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари устидан назорат кучайтирилади

Лойиҳада давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти стандартлари асосида такомиллаштириш вазифаси белгиланган.

Шунингдек, мослашувчан иш режими ва фаолиятни масофавий ташкил этиш механизмларини белгилайдиган тартиб ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг июль ойи этиб белгиланган.

Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
👍38🎉5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«1 йил вақт ва 15 миллион дона блок керак бўлди» — Minecraft’да Регистон майдони нусхаси яратилди

Машҳур компьютер ўйинларидан бири Minecraft’да Pkmncar никли фойдаланувчи Регистон майдонининг тўлиқ нусхасини яратди. Бунинг учун 1 йил вақт ва 15 миллион дона блок керак бўлгани қайд этилган.

Маълумот учун, Minecraft инсоният тарихида энг кўп сотилган, хусусан 200 миллион дона ва YouTube платформасида энг кўп томоша қилинган компьютер ўйини ҳисобланади.
👍26🔥12😱2🤩2
⚡️МИБнинг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилиши мумкин

Лойиҳага кўра, Мажбурий ижро органлари фаолиятига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш ва айрим функцияларни хусусий секторга ўтказиш, давлат ижрочилари иш юкламасини камайтириш режалаштирилган.

Шунингдек, ижро ишини юритиш тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг декабрь ойи этиб белгиланган.

Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
👍27
⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш кўлами 2 бараварга оширилади

Бунда Жамғарма томонидан хорижий давлатларнинг энг нуфузли университетларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун очиқ саралаш танловлари эълон қилинади.

Шунингдек, Жамғармага номзодлардан ҳужжатлар қабул қилишнинг онлайн платформасини яратиш вазифаси топширилган.

Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг сентябрь ойи этиб белгиланган.

Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
👍38🎉3🔥1
⚡️Наманган давлат чет тиллари институти ташкил этилади

Наманган вилоятидаги Ибрат ижод мактаби негизида Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти фаолияти йўлга қўйилади.

Ушбу масала юзасидан Вазирлар
Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилган.

Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг апрель ойи этиб белгиланган.

Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
👍28🔥3🤩3
#Тайинлов

⚡️Сайфуллаев Нодирбек Бахтиёрович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимига тайинланди.

У шу кунга қадар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
👍42🎉8😱4
⚡️Талабалар диққатига: тез кунда ўқишни тиклаш бўйича аризалар қабули бошланади

Талабалар ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш – ҳар йили 15 январдан 25 январга қадар давом этади.

Аризалар 25 январдан 15 февралгача кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

Талабалар сафидан четлаштирилганлар ўқишини бошқа ОТМга мос таълим йўналишига кўчириш учун ариза бериши мумкин.

❗️Ўқишга қайта тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Қуйидагилар ўқишга давлат гранти асосида қайта тикланиши мумкин:

етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар;
муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (захирага бўшаганидан 3 йилда) академик таътилдан белгиланган муддатда қайтганлар;
давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилган ва белгиланган муддатда қайтганлар.
👍37🔥2
⚡️2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) орқали ҳам амалга оширилади.

Паспортни олиш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм)ни ташкил этади.

❗️Ҳозирча барча ДХМларда ҳам хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш имконияти йўқ. Мазкур хизматни 2022 йил якунига қадар босқичма-босқич барча ДХМларда йўлга қўйиш режалаштирилган.

▶️ Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш мумкин бўлган ДХМлар рўйхати
👍26🔥31🤩1
⚡️Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича иккита йиғилиш ўтказилади

2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида 91-мақсад сифатида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан интеграция жараёнларини чуқурлаштириш вазифаси қўйилган.

2022 йил давомида ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳнинг 5-6-йиғилишларини ўтказиш ва кўп томонлама музокаралар олиб бориш режалаштирилган.
👍22🎉4
⚡️Ўзбекистоннинг хориждаги мухбирлик пунктлари кўпайтирилади

2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида 92-мақсад сифатида жаҳон ҳамжамияти аудиториясида Ўзбекистон имижини оширишга қаратилган ахборотлар етказиш самарадорлигини ошириш вазифаси қўйилган.

Лойиҳага кўра, “Дунё” ахборот агентлиги фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилиб, унинг хориждаги мухбирлик пунктларини кўпайтириш ва фаолиятини кучайтириш кўзда тутилмоқда.

Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг август ойи этиб белгиланган.
👍22
⚡️Алишер Навоий халқаро институти ташкил этилади

2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, хорижий давлатларда ўзбек тили, маданияти ва миллий анъ-аналаримизни кенг оммалаштиришга қаратилган, шу жумладан, Алишер Навоий халқаро институтини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш режалаштирилган.

Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг август ойи этиб белгиланган.
😱14👍11
⚡️Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланади

Тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошланғич синф (1-4-синф) ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилади.

❗️Мазкур тизим маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Ушбу мақсадни амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш муддати 2022 йилнинг март ойи этиб белгиланган.

Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
👍49🎉7🔥2
⚡️Масофавий таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими ривожлантирилади

Олий таълим тизимида масофавий таълим шаклини жорий этиш орқали ёшларни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имконияти янада кенгайтирилади.

Ушбу мақсадни амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш муддати 2022 йилнинг апрель ойи этиб белгиланган.

Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
👍33😱6🔥32
⚡️Ўзбекистонликлар учун Умра сафарига рухсат берилди

Бугун, 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.

Қисқа фурсатларда умра сафарлари бошланиб, ҳудудлардаги навбатлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан муборак сафарга жўнатилади.

Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.
👍556🤩4🔥2
⚡️Қозоғистондаги воқеалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти

Қардош Қозоғистонда кечаётган сўнгги воқеалар Ўзбекистонда хавотир билан қабул қилиниб, ушбу мамлакатдаги вазият ривожи диққат билан кузатиб борилмоқда.

Ишончимиз комил, донишманд Қозоғистон халқи мамлакатда беқарорлик авж олишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқади.

Қозоғистон халқи ўзаро ҳамжиҳатликни сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш ҳамда юзага келган муаммоларни ўзи мустақил ҳал қилиш учун етарли қатъият ва иродага эгалигига ишонамиз.

Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи, миллат фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини чексиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди.

Манба
👍41😱102🎉2