Segment.uz
67.4K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Республика маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган “Эсда қолар бахтиёр кунлар” деб номланган хотира кечаси бўлиб ўтди.
👍1
⚡️2022 йил 1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади — Президент қарори.

Субсидия Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.

@segmentuz
⚡️2022 йилдан бошлаб ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан танлов асосида танлаб олинган 20 нафаргача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшларнинг етакчи хорижий олий таълим муассасаларида, шу жумладан, онлайн курсларда таълим олиши ташкил этилади — Президент қарори.
⚡️Рустам Ражаббоевич Қобилов Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият юритган.
⚡️Ўзбекистонда давлат хизматини қандай қилиб креатив ташкил қилиш мумкин? — Отабек Ҳасанов билан интервью

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов Kun.uz мухбирининг саволларига жавоб берди.

📹 Видеони кўриш
#Тайинлов

⚡️Мусаев Шуҳрат Мирсодиқович Наманган вилоятининг Уйчи тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
⚡️Исроил Исмоилович Жабборов Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
⚡️Ўзбекистон биродар Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Термиздан йўлга чиққан 63 та вагонга афғонистонликлар учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ҳамда кўмир ёқилғиси юкланган.

Мазкур юклар қўшни мамлакат Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига етказиб берилади.
⚡️Ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратиладиПрезидент қарори

Қарорга кўра:

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:

ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш;
тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.
👍1
⚡️Ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат органларида меҳнат фаолиятини олиб бориши механизмлари жорий қилинадиПрезидент қарори

Қарорга кўра:

▶️ Давлат хизматлари агентлиги:

2022 йил 1 мартга қадар
ҳар бир ҳудудда биттадан давлат хизматлари марказида ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга мос келувчи лавозимларда (оператор, консультант, инспектор ва бошқалар) ишлаши учун қулай шароитларни яратган ҳолда меҳнат фаолиятини олиб боришини тажриба-синов асосида таъминлайди;

2022 йил 1 сентябрга қадар тажриба-синов лойиҳаси натижаларига кўра мазкур амалиёт барча давлат хизматлари марказларида жорий қилинади.
⚡️Давлат идораларида иш ўринлари ва касблар ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилади Президент қарори

Қарорга кўра:

2022 йил 1 апрелга қадар давлат идораларида (шу жумладан, бошқа хўжалик юритувчи субъектларда) ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият олиб бориши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори ишлаб чиқилади.
👍1
⚡️Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқотини ташкил этиш жараёнида:

шу кунга қадар жами 2055 та мурожаат келиб тушди. Шундан 74 фоизи ўз ечимини топган бўлса, 26 фоизи ижро жараёнида.

Тошкент шаҳридан келиб тушган 168 та мурожаатдан 146 таси (87 фоизи) ўз ечимини топган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳиссасига тўғри келаётган 1042 та мурожаатдан 750 таси(72 фоизи)нинг ижроси таъминланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
⚡️Вазирлик ва идоралар томонидан 6 та янги танлов ўтказилади Президент қарори

Қарорга кўра:

Ногиронлар ҳаётини яхшилашга қаратилган энг яхши ижтимоий лойиҳаларни рағбатлантириб бориш мақсадида 2022 йилдан қуйидаги номинациялар бўйича республика танловлари ташкил этилади:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан – “Энг яхши ижтимоий лойиҳа”;
Савдо-саноат палатаси томонидан – “Энг яхши тадбиркор”;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан – “Энг яхши талаба”;
Туризм ва спорт вазирлиги томонидан – “Энг яхши спортчи”;
Маданият вазирлиги томонидан – “Энг яхши китобхон”;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан – “Энг яхши иш берувчи”.

Танлов натижалари ҳар йили “3 декабрь – Xалқаро ногиронлар куни” арафасида эълон қилинади ҳамда ғолибларга БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
👍2
⚡️“Ижтимоий хизмат” электрон платформаси ишлаб чиқиладиПрезидент қарори

Қарорга кўра:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига кирувчи бўш (вакант) иш ўринлари миллий базасини "Ижтимоий хизмат" электрон платформаси билан интеграция қилиш чоралари кўрилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистоннинг хориждаги 44 нафар элчиси Қашқадарёга келди

Ташриф доирасида дипломатларга Қашқадарёнинг инвестицион, туристик салоҳияти таништирилади, йирик тадбиркорлик субъектлари ҳамда зиёрат туризми масканларига сафар уюштирилади.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

@yangiuzbekiston_uz
👍1
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси

11 ой якунларига кўра, ташқи савдо айланмаси пандемиягача бўлган даражадан ошиб, қарийб 38 млрд долларни ташкил этди.

Экспортнинг ярмидан кўпи олтин, рангли металлар ва тўқимачилик маҳсулотларига тўғри келади. Россия бир неча йилдан бери илк марта Хитойни Ўзбекистоннинг импорт бўйича ҳамкорларининг биринчи қаторидан сиқиб чиқарди.

Пандемия йилига нисбатан Ўзбекистон етакчи 20 та ҳамкор-давлатнинг деярли барчасига ўз товар ва хизматларини етказиб беришни кўпайтирди. Жумладан, Хитойга — 2,32 млрд долларга (+32,3%), Россияга — 1,87 млрд долларга (+41,6), Туркияга — 1,54 млрд долларгача (+ 71,7%), Қозоғистонга — 1,05 млрд долларгача (+ 29,1%), Украинага — 202,6 млн долларгача (+84 , 1%), Буюк Британияга — 133,8 млн долларга (3,3 марта) ошди.

Давлат статистика қўмитаси

@yangiuzbekiston_uz
#Тайинлов

⚡️Жамшид Бахтиёрович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

@yangiuzbekiston_uz