Segment.uz
67.4K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Президент 2021 йилги давлат бюджетига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

👉 Қонун

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ипотека асосида уй-жой сотиб олишга лаёқатли аҳоли улуши 26% ни ташкил қилади — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 22,5 мингта шартнома тузилди, бу сентябрь ойига нисбатан 4 фоизга (21,6 минг) кўпдир. Мазкур кўрсаткичнинг 2020 йил (14,4 фоиз) ва 2019 йил (40,6 фоиз) ноябрь ойларига нисбатан кескин ўсиши кузатилган.

Шаҳарлар кесимида уй-жой нархларининг энг баланд қиймати Тошкент (1 кв метр учун 753 долл.), Самарқанд (553 долл.) ва Навоий (418 долл.) шаҳарларида, нисбатан пастроқ нархлар эса Нукус (277 долл.), Қарши (289 долл.) ва Гулистон (289 долл.) шаҳарларида қайд этилди.

👉Манба

@yangiuzbekiston_uz
👍1
⚡️Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Арзиев Фарҳод Нуритдинович вакант бўлиб турган Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда — Манба.

Хитой ТИВ Ф.Арзиев номзодига агреман (розилик) берган.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️20 август Тадбиркорлар куни этиб белгиланди.

Тегишли Қонун бугун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Ушбу таклиф Давлат раҳбари томонидан шу йилнинг 20 август куни тадбиркорлар билан учрашув чоғида илгари сурилган эди.
#Инфографика

Ўзбекистонда мис саноати: жорий ҳолати ва истиқболлари

Мис қазиб олиш саноати ва унга алоқадор тармоқларга иқтисодиётнинг ҳақиқий драйверлари сифатида қаралмоқда.
👍1
⚡️Президент фармони:

2021 йил 1 октябрдан қуйидагилар бекор қилинади:

қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган ЯТТ томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;

алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ.
⚡️Президент фармони:

2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар
республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи ЯТТга белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга пасайтирилган ҳолда БҲМнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
⚡️Ёшларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш схемаси

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 765-сонли қарорига асосан "Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш схемаси"

Мазкур қарорга асосан, кредитлар қуйидаги шартларда ажратилади:

кредит олувчи – қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёш тадбиркорлик субъекти бўлиши лозим;

кредит миқдори – ҳар бир ёш тадбиркорлик субъекти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваридан 2 000 бараваригача;

кредит муддати – 7 йил, шу жумладан имтиёзли давр — 3 йил;

фоиз ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг миқдорда;

кредит таъминоти — қонунчиликда ва банк кредит сиёсатида тақиқланмаган таъминот турлари, жумладан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кредит суммасининг 50 фоизигача миқдоридаги кафиллиги.
⚡️ҚҚСдан берилган имтиёзлар яна 4 ой муддатга узайтирилиши мумкин

Ҳукумат томонидан Парламентга киритилган қонун лойиҳасига кўра, 2021 йил охиригича асосий озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ва реализацияси учун берилган ҚҚС имтиёзлари муддати яна 4 ой муддатга чўзилиши назарда тутилмода.

Қонун лойиҳасига асосан, 2022 йил 30 апрелга қадар қуйидаги маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;

ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма;

гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш.
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
👍2
⚡️“Менинг Президентим” ижодий ишлар танловида ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозлари тақдирланди.

Танлов ғолиблари талабаликка тўлов-контракт асосида қабул қилинган тақдирда:

1-ўринга 4 йиллик тўлов-шартнома маблағлари;

2-ўринга 3 йиллик тўлов-шартнома маблағлари;

3-ўринга 2 йиллик тўлов-шартнома маблағлари тўлаб берилади.

❗️Ғолиблар давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинса, мос равишда тўлов-шартнома маблағлари миқдорида пул мукофоти оладилар.
👍2
⚡️Олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилади — Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

2022 йил 1 январдан
бошлаб 35 та етакчи давлат олий таълим муассасаларига қуйидаги ваколатлар бўйича молиявий мустақиллик берилди.

таълим хизматлари бозоридаги талабни инобатга олган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;

талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;

ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш.
⚡️Президент қарори билан:

Тиббиёт олий таълим муассасаларига уларнинг клиникаларида моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шунингдек, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан зарур маблағлар сарфлашга рухсат берилди.
⚡️Президент қарори билан:

Вазирлар Маҳкамасининг
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги тегишли ваколатлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўтказилди.