Segment.uz
68K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Тошкент вилояти телерадиоканали ташкил этилади

Президент қарорига кўра, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида Тошкент вилояти телерадиоканали — Nurafshon TV ташкил этилади.

Тошкент вилояти телерадиоканалининг асосий вазифалари этиб «вилоятнинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий-маърифий ҳаётида рўй бераётган ислоҳотлар, фаровонлик, тараққиёт ва бунёдкорлик йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳамда яратилган имкониятлар ҳақида аҳолини мунтазам хабардор қилиб бориш» белгиланди.

Телеканал, шунингдек, «жойларда ислоҳотларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган омилларни кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти юзасидан самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш»га кўмаклашиши керак.

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти телерадиоканали учун бино қуришга 1,3 гектар ер майдони ажратилди.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Ўзбекистонда Тадбиркорлар куни белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди. Бу ҳақда Олий Мажлис қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси билан 20 август — Тадбиркорлар куни сифатида белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида берилган топшириқлар ҳамда 2021 йил 24 августдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Ҳайдовчиларга “bluetooth”, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда

Сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни маъқуллади.

Унга кўра, транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга “bluetooth”, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда.

▶️ Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда, шунингдек, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш жорий этилмоқда.

Бундан ташқари, Ички ишлар органлари ёки консуллик муассасаси томонидан берилган биометрик паспорт (ID-картаси) мавжуд бўлган тақдирда ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси талаб этилмайди.

❗️Қонун президент томонидан имзоланиши керак.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Ёшлар ўртасида 2025 йилги Параосиё ўйинлари ҳам Тошкент шаҳрида ўтказилади

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

«Ҳурматли Президентимиз томонидан олимпия ва паралимпия ҳаракатига алоҳида эътибор қаратилиб, зарур инфратузилма ташкил этилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 18 майдаги “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу соҳага кенг йўл очди.

Тошкент шаҳри яқинида Олимпия шаҳарчаси қурилаётгани, у ерда 2025 йилда ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинлари ўтказилишидан халқимиз яхши хабардор.

Энди яна бир хушхабар: ёшлар ўртасида 2025 йилги Параосиё ўйинлари ҳам Тошкент шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид маълум қилган.

Бу мусобақани қабул қилиш учун қитъамизнинг бир қатор етакчи давлатлари даъвогарлик қилишган эди. Якунда Осиё Паралимпия қўмитаси Тошкент шаҳри номзодини қўллаб-қувватлади.

Эътиборлиси, шу пайтгача ҳеч қайси давлатда ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари кетма-кет ўтказилмаган», — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Кремлда Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг учрашуви бошланди

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Абитуриентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади

Ҳукумат қарори (696-сон, 19.11.2021 й.) билан Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

➡️ Низомга мувофиқ, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

🔢 Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

🔰 Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

🔸 86-100% учун – 5 баҳо;
🔸 71-85% – 4 баҳо;
🔸 56-70% – 3 баҳо ва 56%гача – 2 баҳо.

▫️Ушбу тартиб 2022/2023 йил ўқув йилидан қўлланилади.

Telegram | Facebook | Instagram
👍2
⚡️Чироқчи туманининг 32 та маҳалласи, жумладан, “Айритом”, “Бахт”, “Бегламиш”, “Кўкдала”, “Қанотли”, “Наймансарой”, “Олтин бошоқ”, “Олтин дала”, “Пахталисой”, “Сойбўйи”, “Талоқтепа”, “Тошли”, “Умакай”, “Ўтамайли”, “Хардури”, “Хўжаобод”, “Хушали”, “Чорвадор”, “Шўрбозор”, “Шўрқудуқ”, “Эски анҳор”, “Торжилға”, “Гулистон”, “Аннаруз”, “Зум”, “Ғаллакор”, “Қумдарё”, “Сувлиқ”, “Тўқмор”, “Уймовут”, “Чиял” ва “Чувуллоқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари — янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказилади.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Ўзбекистон Буюк Британия бозорига божсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди

Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган умумий имтиёзлар тизимига қўшилган биринчи давлат бўлди. Бунинг натижасида энди Буюк Британияга олиб кирилаётганда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 7800 дан ортиқ турдаги товарларга импорт божи белгиланмайди.

Кенгайтирилган GSP схемаси Ўзбекистонга 437 миллиард фунт стерлинг ҳажмга эга дунёнинг бешинчи йирик иқтисодиёти, дунёдаги энг интернационал истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имконини беради.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари, меҳнат стандартлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув соҳасидаги 27 та асосий халқаро конвенцияни муваффақиятли ратификация қилгани бенефициар мақомини бериш учун омиллардан бири бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️1 миллион 500 мингта китоб фондига эга Президент кутубхонаси қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Улардан бири — Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи бўлиб, Адиблар хиёбонига туташ ҳудудда қурилади. Ушбу мажмуа музей билан бирга илмий тадқиқот маркази, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, мактаб ва ётоқхонани ўз ичига олади.

Ўзбекистон Миллий боғи яқинида Президент кутубхонаси қурилиши ҳам режалаштирилган. У 4 қаватли бўлиши, бир вақтда 1 минг 400 дан зиёд ўқувчига хизмат кўрсатиши кўзда тутилган. Кутубхонада 1 миллион 500 мингта китоб сақланиши билан бирга электрон адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари ҳам бўлади.

Давлатимиз раҳбари бу мажмуаларни қуришда энг замонавий технологиядан фойдаланиш, билимсеварларга барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Сарҳумдон ва Гулобод маҳаллалари бўйлаб юриб, бу ердаги шароитлар билан танишмоқда

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Шохюх эмас, Шохюз». Сархумдон маҳалласи гузаридаги Шоҳруз исмли бола президентга ўзини таништирди.

Telegram | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Сархумдон маҳалласига борди.

Президентимиз маҳалладаги шароитларни кўрди, маҳалла оқсоқоллари билан бирга кўчатлар ўтқазди. Нуронийлар юртимизга ҳамиша тинчлик, халқимиз фаровонлик тилаб дуо қилди.

Давлатимиз раҳбари кутилмаганда Гулобод маҳалласига ҳам ўтиб, мавжуд ҳолатни кўздан кечирди, одамлар билан суҳбатлашди.

Telegram | Facebook | Instagram