⚡️ Ўзбекистон туман ва шаҳарларидаги энг ёш ҳоким ким?
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маҳаллий ҳокимият органларида фаолият юритаётган энг ёш ҳокимлар рўйхатини шакллантирди.
Унга кўра, Самарқанд вилояти, Нарпай туман ҳокими Шерзод Раҳмонов — 30 ёш ва у энг ёш ҳоким ҳисобланади.
Кейинги ўринларни 32 ёшли Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар ҳокими Сарварбек Султонов ва 33 ёшли Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров эгаллади.
❗️Маълумотларга кўра, 30–40 ёш орасидаги маҳаллий ҳокимлар 34 тани ташкил этади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Агентлик томонидан Миллий кадрлар захираси яратилиб, электрон тизим такомиллаштирилмоқда.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖

👍1
⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбар аёллар рўйхатини эълон қилди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматида фаолият юритаётган раҳбар аёллар рўйхатини шакллантирди.
Унга 24 нафар раҳбар аёл — вазирлик, идора ва суд-ҳуқуқ тизимидаги раҳбарлар, вилоят ҳокимлари ўринбосарлари ҳамда 6 нафар туман (шаҳар) ҳокими киритилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мангу_ҳилпирагин_байроғим
🇺🇿 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кун
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
🇺🇿 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кун
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
⚡️Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди:
● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2020 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.
Бундан аввал 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

⚡️Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида бошланди.
Онлайн кўриш
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
Онлайн кўриш
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
YouTube
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY MAJLISI SENATI
#senat #yalpi_malis_21
Oliy Majlis Senatning 21 - yalpi majlisi

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Зоир Тоирович Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Муротжон Бердиалиевич Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Даврон Абдулпаттахович Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Зоир Тоирович Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Даврон Хидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимини эгаллайди.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
Даврон Хидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимини эгаллайди.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
⚡️Эртага давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади
Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.
▶️ Эртага Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишади:
✅ Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти: ҳамкорликнинг янги даври
✅ Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
✅ Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари
▶️ Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.
☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 19 ноябрь куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Telegraph
Сиёсий-маърифат соати
Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган. …
⚡️Ўзбекистон солиқ сиёсатида ижобий ўзгаришларга эришаётган давлатлар Топ-20 талигига кирган — Шерзод Кудбиев
Бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ҚҚС тўловчилар сони 2016 йилга нисбатан 20 бараварга ўсиб, 138 мингтани ташкил этмоқда. Қолаверса, фойда солиғи тўловчилари сони эса 18 баробарга ўсди. Энг муҳими ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 1 миллион нафардан ошди.
Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўмита раисига кўра, солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи автоматлаштирилган тизим орқали ўрганилади.
➖Янги тартибга кўра, жорий йилнинг 22 декабридан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказишда солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи даражаси ўрганилади. Махсус рўйхатдан ўтказиш бўйича аризалар етти кун ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқишнинг биринчи босқичида солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи автоматлаштирилган тизим орқали ўрганилади ва натижаларга кўра улар солиқ хавфининг юқори, ўрта ёки паст даражалари бўйича тоифаларга ажратилади, — дейди Давлат солиқ қўмитаси раиси.
▶️ Батафсил

Солиқ маъмурчилигининг самарасини ошириш орқали тадбиркорларга тенг рақобат шароити яратилмоқда
Давлат солиқ қўмитаси томонидан “Солиқ маъмурчилигининг самарасини ошириш орқали тадбиркорларга тенг рақобат шароитларини яратиш” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Давлат солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев, Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик…
👍1
⚡️Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари янада кенгаяди
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф билан Россияга жўнаб кетди.
Олий даражадаги музокаралар бугун Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Унда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари учун махсус ўқув соати бошланди
➡️ Ўқув соатини онлайн томоша қилиш — https://www.youtube.com/watch?v=t7j4R5plABg
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
➡️ Ўқув соатини онлайн томоша қилиш — https://www.youtube.com/watch?v=t7j4R5plABg
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
YouTube
Сиёсий-маърифат соати. 19.11.2021
Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари кўриши тавсия қилинади.
👍1
⚡️Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилмоқда
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.
✅ Қонун билан 1 та кодекс ва 9 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, хусусан:
🔘 “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларда Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тайёрланадиган Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузасини кўриб чиқиш тартиби белгиланмоқда;
🔘 “БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонунда коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бошқа давлатларга ёрдам кўрсатадиган органлар қаторига Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳам киритилмоқда;
🔘 “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва “Прокуратура тўғрисида”ги қонунларда:
➖ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари қаторига киритилмоқда ва унинг ваколатлари назарда тутилмоқда;
➖ Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши этиб қайта ташкил этилиши муносабати билан тегишли нормалар киритилмоқда;
➖ коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахсларни ва уларнинг яқин қариндошларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатлари (коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар хизмат сирини ташкил этиши, ушбу шахслар “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ҳимоя қилиниши) белгиланмоқда;
🔘 “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар рўйхатига киритилмоқда ва унинг шу соҳадаги ваколатлари белгиланмоқда;
🔘 Жиноят-ижроия кодексида, “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонунларда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларининг коррупциянинг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ушлаб турилганларни ва қамоққа олинганларни сақлаш жойлари, жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш ва ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқи белгиланмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram