Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Жадидлар_дафтари

Бир даста таёқни бирга боғласангиз, кимса синдиролмас. Агарда ажратсангиз, бир-бирин ҳар ким синдирар.

Маҳмудхўжа Беҳбудий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Зўравонлик жазоси
Давомийлиги: 03:05 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
🔷 Янгибозорлик фермер хайрли иш қилди

Янгибозор тумани ҳудудидаги «Хоразм фахри» фермер хўжалиги раҳбари Отабек Қурбонов савобли иш қилди. 40,7 тонна шолини ҳудудида истиқомат қилаётган оилаларга беғараз тарқатди.

🔷 Янгибозор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, «Истиқлол» маҳалласидаги 43 та, «Қиёт» маҳалласидаги 39 та, «Минг Боғолон» маҳалласидаги 40 та ва «Оча-қалъа» маҳалласидаги 39 та оилага шоли маҳсулоти етказиб берилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Zamonamiz_qahramonlari

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орамиздаги қаҳрамон аёл ҳикояси

Ватан ичида “ватансиз” яшаш осон эмас... Гоҳида инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, ғам уни кетма-кет синайди.

🔷 Ушбу лавҳамиз қаҳрамонини ҳам ҳаёт ўз синовлари билан "сийлади". Бахтсиз ҳодиса сабаб, аввал соғлигини, кейин эса бошпанасини йўқотди. 3 йил ичида 28 марта жарроҳлик столида ўтирди.

🔷 Шундай пайтларда у тақдирига тан бериши мумкин эди. Лекин ундай қилмади. Ҳукумат лавҳамиз қаҳрамонини “синган” пайтида ёлғиз қўймади ва унга яшашга умид ва ишонч берди. Унинг ҳаёти бугун мутлақо бошқача!

Лавҳамиз орқали қаҳрамонимиз ҳаётини қандай қилиб ўзгартиргани, иш ўрни яратгани ва Янги Ўзбекистондаги келажак орзулари ҳақида билишингиз мумкин...

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Фарғонада "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" ғояси остида талабалар учун маънавий кеча ташкил этилди

Тадбирда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, ёшлар, кенг жамоатчилик иштирок этди.

🔷 Тадбир аввалида сиёсат вакиллари, масъул раҳбарлар томонидан ислоҳотларимизнинг мазмун-моҳияти ҳақида талабаларга тушунча берилди. Бу лойиҳани халқ, ёшлар ичида кенг тарғиб қилишда уларнинг ўрни алоҳида эканлиги таъкидланди.

Иқтидорли ёшлар ижод намуналаридан ижро этишди. Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан бир гуруҳ талабалар тақдирланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.

🔷 Дастлаб Яшнобод туманидаги Технопаркда янги қувватлар – лифт ва эскалаторлар, форма ва қолиплар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди.

🔷 Давлатимиз раҳбари маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, таннархни тушириш, замонавий кадрлар тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔺Ҳаракатлар стратегияси «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да

258-банд: Юртимиз алломалари ҳаёти, илмий меросига бағишланган ва диний бағрикенглик мавзуларида халқаро илмий-амалий конференциялар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш.

🔷 Жорий йилда “Имом Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун”, “Бухоронинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва ундаги ўрни”, “Диний бағрикенглик — давлат ва жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзуларда халқаро конференция ҳамда халқаро онлайн видеоконференциялар ўтказилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Davlat_dasturi_ijrosi

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
— Тошкентда сифатли тиббий хизмат ва мактаб таълимига қандай эришамиз? Мени шу савол қийнайди. Сизлар билан учрашишдан мақсад – қуйи тизимдаги масалаларни билиш, тўғри йўл тутиш — Президент.

🔷 Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда фаолият олиб бораётган шифокорлар ва педагоглар билан мулоқот қилди.

Учрашувда таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ислоҳотларнинг аҳамияти, уларни қуйи тизимда амалга ошириш чоралари ҳақида суҳбатлашилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
👍1