This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муҳимсана #қутлов
Дилсўз, хонанда:
«... Чет давлатларга борганимда, у ерларнинг чиройли, кўркам манзилларида бўлишим мумкин, лекин уч-тўрт кундан кейин барибир ўз Ватанимни, унинг ҳар бир гўшасини қаттиқ соғина бошлайман.
Ватанимиз байроғини кўрганимда эса фахр ва ғурур туйғуларини ҳис қиламан. Айниқса, спортчиларимиз жаҳон ареналарида ғалаба қозонганида байроғимизнинг баландларга кўтарилганини кўрсам, кўзимга ёш келади. Байроғимиз доим ана шундай ҳилпираб туришини хоҳлайман...»
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #davlatbayrogi #29yil
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

#Жадидлар_дафтари
Тарихий романнинг бир яхши хусусияти шундаки, у бир жиҳатдан бадиий асар сифатида китобхонга мароқ беради, иккинчи жиҳатдан ўкувчини бир қадар тарих билан ошна қилади…
Абдулла Қодирий
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!
Ҳикоя номи: Балиқчи
Давомийлиги: 02:58 дақиқа
#Hikmat_izlab
Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz
Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz

❗️Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган шахслар улуши қанча?
📌Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан, жорий йилнинг январь-сентябрь ҳолатига жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахслар (уй хўжаликлари аъзолари) улуши 59 фоизни ташкил этди. Шундан:
— эркаклар – 65,4 %
— аёллар – 52,4 %
Жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахсларнинг шаҳар ва қишлоқ аҳолиси бўйича таҳлил қиладиганда:
— шаҳарда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчилар – 60,6 %
— қишлоқ жойларда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчилар – 57,2 %
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
📌Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан, жорий йилнинг январь-сентябрь ҳолатига жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахслар (уй хўжаликлари аъзолари) улуши 59 фоизни ташкил этди. Шундан:
— эркаклар – 65,4 %
— аёллар – 52,4 %
Жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахсларнинг шаҳар ва қишлоқ аҳолиси бўйича таҳлил қиладиганда:
— шаҳарда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчилар – 60,6 %
— қишлоқ жойларда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчилар – 57,2 %
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Шахсий намуна: ҳокимлар ҳудудида соғлом турмуш тарзини тарғиб қиляпти
Бекордан “жисмонан соғлом, маънан етук” деган жумлани ишлатмаймиз. Соғлом кишигина қайсидир соҳага наф келтириши мумкин.
🔷 Қашқадарё ҳокими З.Мирзаев вилоятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда намуна бўлмоқда. Ҳоким ҳафтанинг шанба кунлари барча раҳбарлар велосипедда юришини айтиб, ҳар бир шаҳар ва туманларида камида 3-4 км узунликда велосипед ва пиёдалар юрадиган йўлакчалар қурилишини маълум қилди.
Бугун Яккабоғ ҳокими жамоаси билан футбол ўйнаган бўлса, Китоб ҳокими эрталабки бадантарбия машғулотларини бажарди.
🔷 Машғулотларга бошқарув аппарати ходимлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
— Жисмоний ҳаракат янги иш куни унумдорлиги ва кайфиятнинг кўтаринки бўлишида муҳим омил бўлади, – деб ёзади ҳокимлик Ахборот хизмати.

#Мисраларда_Ватан_мадҳи
Янги Ўзбекистон — янги замон бу!
Кўксимни тўлдирар тоза ҳаволар,
Куйласам — тилимда эзгу наволар,
Эй сиз, она юртга жони фидолар,
Дунёга йўл очган янги даврон бу,
Янги Ўзбекистон — янги замон бу!
Вафо тупроқда ҳам из очган бунда,
Ҳар кўча гул билан юз очган бунда,
Гўдаклар Ватан деб кўз очган бунда,
Рорлоқ истиқболдан ёруғ нишон бу,
Янги Ўзбекистон — янги замон бу!
Бу Ватан — Навоий баёти бўлган,
Бобур соғинчининг саботи бўлган,
Мангубердиларнинг ҳаёти бўлган,
Ғурур, ифтихорга олий имкон бу,
Янги Ўзбекистон — янги замон бу!
Илмда дунёни олган боболар,
Довруғин дунёга солган боболар,
Ёт тупроқ тубида қолган боболар,
Тарих қатидаги алам, армон бу,
Янги Ўзбекистон — янги замон бу!
Ўзлигин қудратин ўзи кўрган халқ,
Рост дунё аслини ўзи кўрган халқ,
Тараққиёт тақдиринг, тафаккурда балқ,
Ғафлатдан уйғотган оқил сарбон бу,
Янги Ўзбекистон — янги замон бу!
Маҳмуд Тоир,
Ўзбекистон халқ шоири
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Янги Ўзбекистон — янги замон бу!
Кўксимни тўлдирар тоза ҳаволар,
Куйласам — тилимда эзгу наволар,
Эй сиз, она юртга жони фидолар,
Дунёга йўл очган янги даврон бу,
Янги Ўзбекистон — янги замон бу!
Вафо тупроқда ҳам из очган бунда,
Ҳар кўча гул билан юз очган бунда,
Гўдаклар Ватан деб кўз очган бунда,
Рорлоқ истиқболдан ёруғ нишон бу,
Янги Ўзбекистон — янги замон бу!
Бу Ватан — Навоий баёти бўлган,
Бобур соғинчининг саботи бўлган,
Мангубердиларнинг ҳаёти бўлган,
Ғурур, ифтихорга олий имкон бу,
Янги Ўзбекистон — янги замон бу!
Илмда дунёни олган боболар,
Довруғин дунёга солган боболар,
Ёт тупроқ тубида қолган боболар,
Тарих қатидаги алам, армон бу,
Янги Ўзбекистон — янги замон бу!
Ўзлигин қудратин ўзи кўрган халқ,
Рост дунё аслини ўзи кўрган халқ,
Тараққиёт тақдиринг, тафаккурда балқ,
Ғафлатдан уйғотган оқил сарбон бу,
Янги Ўзбекистон — янги замон бу!
Маҳмуд Тоир,
Ўзбекистон халқ шоири
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
❗️Тарғибот дегани — китобдан маъруза ўқиш дегани эмас. Бу — халқ билан самимий гаплашиш, руҳиятини кўтариш, унинг Ватан учун кераклигини ўзига англатиш, ислоҳотларнинг иштирокчиси бўлишга тавсия этиш ва албатта келажакка ишончини кучайтиришга эришишдир.
Тарғиботчи образидан ташқари халқимизга тақдим қилиш учун лойиҳа доирасида қўлланмалар, минглаб аудио ва видео маҳсулотлар, ижтимоий роликлар тайёрланди ва жойларда тарқатилмоқда.
Тарғиботчилар гуруҳи фаолиятини олиб бораётган бир пайтда, қайсидир вазирлик иш ўрни яратиш, қайсидир вазирлик нарх-наво масаласи, яна қайсидир ташкилот коррупция ва шунга ўхшаш иллатларимиз билан курашиши, қай бир тизим эса ижтимоий масалалар билан банд бўлиши керак.
Бармоқлар ҳам жипслашганда мушт бўлиб, кучга тўлади.
▶️ Журналист Гулчеҳра Ашурова ёзган фикрларни батафсил шу ерда ўқинг.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Тарғиботчи образидан ташқари халқимизга тақдим қилиш учун лойиҳа доирасида қўлланмалар, минглаб аудио ва видео маҳсулотлар, ижтимоий роликлар тайёрланди ва жойларда тарқатилмоқда.
Тарғиботчилар гуруҳи фаолиятини олиб бораётган бир пайтда, қайсидир вазирлик иш ўрни яратиш, қайсидир вазирлик нарх-наво масаласи, яна қайсидир ташкилот коррупция ва шунга ўхшаш иллатларимиз билан курашиши, қай бир тизим эса ижтимоий масалалар билан банд бўлиши керак.
Бармоқлар ҳам жипслашганда мушт бўлиб, кучга тўлади.
▶️ Журналист Гулчеҳра Ашурова ёзган фикрларни батафсил шу ерда ўқинг.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самимият_соати
🔷 Лавҳада кўриниб турган ушбу залда Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров шуғулланган.
Айни дамда Бухоро вилоятида бўлиб турган Республика тарғибот гуруҳи аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод спорт залдан репортаж тайёрлаб, ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди.
🔷 “Бухоро вилояти Когон шаҳрида Олимпиада ва жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров бокс билан шуғулланган спорт залида", дейилади постда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 1991 йил 18 ноябрь!
✊ Илк бор ўзбек байроғи юрт осмонида мағрур ҳилпираган кун!
Шу куни юрт байроғи билан бирга эрк туғи кўтарилди! Мустақиллигимиз, эркин ҳаётимиз рамзи бўлган ушбу кун азиз халқимизга муборак бўлсин!
#Байроғим_фахрим
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
✊ Илк бор ўзбек байроғи юрт осмонида мағрур ҳилпираган кун!
Шу куни юрт байроғи билан бирга эрк туғи кўтарилди! Мустақиллигимиз, эркин ҳаётимиз рамзи бўлган ушбу кун азиз халқимизга муборак бўлсин!
#Байроғим_фахрим
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🇺🇿 Бугун «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинганлигига 29 йил тўлди.
Ифтихор ва фахримиз бўлган байроғимиз тасдиқланган кун барчамизга муборак бўлсин!
Навбатдаги инфографикада байроқ билан боғлиқ айрим қизиқарли маълумотлар жой олди.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #davlatbayrogi #29yil
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ифтихор ва фахримиз бўлган байроғимиз тасдиқланган кун барчамизга муборак бўлсин!
Навбатдаги инфографикада байроқ билан боғлиқ айрим қизиқарли маълумотлар жой олди.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #davlatbayrogi #29yil
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Тошкент вилояти бўйлаб «Китоб карвони» йўлга чиққан, у ҳар бир мактабда тўхтаб ўтади
Нурафшон шаҳридаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар ва маҳалла аҳли учун китоб ярмаркалари ўтказилди.
🔰Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган мазкур тадбирларда ёш китобхонларнинг қизиқишидан келиб чиқиб “Китоб дунёси” ва “Ўздавкитобсавдотаъминоти” масъулияти чекланган жамиятлари турли йўналишдаги бадиий китоблар билан иштирок этишди.
Тошкент вилояти бўйлаб «Китоб карвони» йўлга чиққан, у ҳар бир мактабда тўхтаб ўтади.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #davlatbayrogi #29yil
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Нурафшон шаҳридаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар ва маҳалла аҳли учун китоб ярмаркалари ўтказилди.
🔰Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган мазкур тадбирларда ёш китобхонларнинг қизиқишидан келиб чиқиб “Китоб дунёси” ва “Ўздавкитобсавдотаъминоти” масъулияти чекланган жамиятлари турли йўналишдаги бадиий китоблар билан иштирок этишди.
Тошкент вилояти бўйлаб «Китоб карвони» йўлга чиққан, у ҳар бир мактабда тўхтаб ўтади.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #davlatbayrogi #29yil
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!
Ҳикоя номи: Кўприк ҳикояси
Давомийлиги: 01:50 дақиқа
#Hikmat_izlab
Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz
Каналга уланиш —

🔺Ҳаракатлар стратегияси “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да
✅112-банд: “Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
🔺Кафилликлар бўйича комиссия тўловлари 2 бараварга камайтирилган миқдорда ундирилади.
❗Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz

🔷Тарбияни туғилган кундан бошламоқ, вужудимизни қувватлантирмоқ, ахлоқимизни кучлантирмоқ, зеҳнимизни ривожлантирмоқ лозим.
Aбдулла Aвлоний
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷Тарбияни туғилган кундан бошламоқ, вужудимизни қувватлантирмоқ, ахлоқимизни кучлантирмоқ, зеҳнимизни ривожлантирмоқ лозим.
Aбдулла Aвлоний
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир Хонқада
✅ Тумандаги “Мангулик”, “Туркистон”, “Ёш куч”, “Истиқлол”, “Эзгулик” “Янгиланиш” маҳаллаларида ушбу тарғибот лойиҳаси ўтказилди.
Республика тарғиботчилар гуруҳи аъзолари аҳоли билан самимий суҳбат қуришди. Халқнинг турмуш тарзини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапиришди.
✅ Шундан сўнг, саҳна кўринишлари, фильмлар, ижтимоий роликлар намойиш қилинди. Тинчлик, шукроналик ва ёшликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
✅ Тумандаги “Мангулик”, “Туркистон”, “Ёш куч”, “Истиқлол”, “Эзгулик” “Янгиланиш” маҳаллаларида ушбу тарғибот лойиҳаси ўтказилди.
Республика тарғиботчилар гуруҳи аъзолари аҳоли билан самимий суҳбат қуришди. Халқнинг турмуш тарзини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапиришди.
✅ Шундан сўнг, саҳна кўринишлари, фильмлар, ижтимоий роликлар намойиш қилинди. Тинчлик, шукроналик ва ёшликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Ўзбекистон болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича бутунжаҳон акциясини қўллаб-қувватлайди
20 ноябрь – Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан, Ўзбекистон шаҳарларидаги тарихий ва замонавий объектлар кўк рангда ёритилади.
Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини бола ҳуқуқлари масаласига қаратиш.
❗️19-20 ноябрь кунлари соат 18:00дан бошлаб 06:00гача республика ҳудудидаги маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, спорт ташкилотлари кўк рангда товланади.
🔷Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихий ва замонавий мажмуалари ҳам кўк ранг — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик рангига кириб, халқаро акцияни қўллаб-қувватлайди.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
20 ноябрь – Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан, Ўзбекистон шаҳарларидаги тарихий ва замонавий объектлар кўк рангда ёритилади.
Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини бола ҳуқуқлари масаласига қаратиш.
❗️19-20 ноябрь кунлари соат 18:00дан бошлаб 06:00гача республика ҳудудидаги маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, спорт ташкилотлари кўк рангда товланади.
🔷Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихий ва замонавий мажмуалари ҳам кўк ранг — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик рангига кириб, халқаро акцияни қўллаб-қувватлайди.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👩👩👧 Янги Ўзбекистон болалари ўз ҳуқуқлари ҳақида биладими?
🔷 Эртага, 20 ноябрь — Халқаро болалар куни. Ушбу сана муносабати билан Республика “Камалак” болалар ташкилоти томонидан мультипликацион ролик тайёрланди.
Ролик бола тилида тайёрланган ва уларнинг ҳуқуқлари ажойиб тасвирланган.
🇺🇿 Янги Ўзбекистон болаларини яхши кўради ва уларнинг барча ҳақ-ҳуқуқлари таъминланишини кафолатлайди.