This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью
«Пандемия вақтида оиламиз билан тушкунликка тушиб қолгандик. Бундай тадбирдан сўнг чиройли кунлар келишига менда умид уйғонди.
Тадбирдан чиқиб, руҳиятимда енгиллик ҳис қилдим. Ёзувчи, шоирлар, санъаткорлар келиб кайфиятимизни кўтарадиган шеърлар, қўшиқлар ижро этишди. Менда ҳаётга бўлган қизиқиш янаям ошди...», — Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи аёл «Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш» мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирдан сўнг.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #pandemiya #tushkunlikdanchiqish #umid
Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz

#Келажак_лидерлари #Интервью
Мўйноқдан Бўзатовгача...
Хурлиман НУРЖАНОВА, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси матбуот котиби, тингловчи
"Келажак лидерлари" дастурини муваффақиятли тугатдим. Бу Дастур мамлакатимиз учун янгилик. Замонавий давлат бошқаруви методологиясидан ташқари турли соҳа ва ҳудудлардан келган ўрта бўғин ёш давлат хизматчилари билан тажриба, малакамизни алмашдик. Энди биз фаолиятни қандай ташкил қилишни биламиз. Олдимизда улкан вазифалар турганини ҳис қилиб турибмиз.
☝️ Энг муҳими, олган билимларимизни тенгдошларимиз бўлган давлат хизматчиларига ҳам ўргатиш ва уларни амалиётда қўллаш. Олис Мўйноқдан Бўзатовгача бугун ҳар бир ёш мамлакатимиздаги ислоҳотлар ҳақида билиши, кузатувчимас, иштирокчига айланиши биз ёшларга ҳам боғлиқдир. Бугун бизга юксак ишонч билдирилди. Эндиликда ўз ҳудудимизда ташаббусни қўлга оламиз ва ягона мақсад — мамлакатимиз тараққиёти йўлида ҳаракат қиламиз.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

⚡️Барча ҳаракатларимиз фақат натижага қаратилган бўлиши керак
Бобурбек МЎМИНОВ, Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, тингловчи
✅ Мен бугун қарийб 3 ой мобайнида замонавий ёш кадрлар қатлами шаклланганини ҳис қилдим. “Келажак лидерлари” дастурининг биринчи битирувчиси бўлиш катта масъулият. Бизнинг ҳаракатларимиз ва натижаларимизга қараб келгусида ёшлар мотивация олади, ушбу Дастурга ўқишга интилади. Курс менга бир ҳақиқатни англатди: барча ҳаракатларимиз фақат натижага қаратилган бўлиши керак. Бу борада ўз ҳудудимда намуна кўрсатишда эндиликда менда билим, малака ва жасорат етарли.

⚡️Бугунги давр раҳбарлардан масъулият, ёшлардан эса ҳаракатни талаб этади
Отабек ҲАСАНОВ, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
✅ Биз “Келажак лидерлари” дастурига замонавий методологияни қўлладик. Тингловчилар академия профессор-ўқитувчиларидан ташқари, вазирлик идора раҳбарларидан ҳам сабоқ ва маҳорат дарсларини олишди. Шунингдек, улар ижро ҳокимиятига дублёр вазифасида амалиётга жалб қилинди. Президентимиз таъкидлаганидек, жараён билан бирга, натижа ҳам муҳим. Замон ҳар бир раҳбардан масъулият, ёшлардан эса тинимсиз ҳаракат талаб этади. 2 ойда ҳеч ким лидер бўлмайди. Бунинг учун тинимсиз ҳаракат, меҳнат, ҳаловатдан кечиш ва пировардида халқ ишончи керак.
Бу эса ёшлардан ташаббус кўрсатиш, янги-янги ғоя ва инновациялар устида ишлаш, халқ турмуш-тарзини яхшилашда машаққатли йўл турганини билдиради. Дастур Ўзбекистонда янги давр кадрларини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

#Интервью #Янги_Ўзбекистон_университети
"Фарзандим бир неча хорижий университетларга қабул қилинди, бироқ ўзимизнинг "Янги Ўзбекистон" университети бошқача", — Нигора Каримова
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖