#Янги_марралар_якдил_қадамлар
Шавкат Мирзиёев: Болаларимиз соғлом бўлиб, кўзларидан нур ёғилса, мен учун энг катта бахт шу
⚡️Бугун давлатимиз раҳбари Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.
✅ Бу ердаги 41 та кўп қаватли уйга “Шинам уй-жой” бошқарув сервис компанияси сифатли хизмат кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу ширкат биносини кириб кўрди.
Ҳудудда мактабгача таълим муассасалари, мактаб, спорт майдончалари бор. Президент шу ерда ўйнаётган болаларга эзгу тилаклар билдирди.
— Болаларимиз соғлом бўлиб, кўзларидан нур ёғилса, мен учун энг катта бахт шу. Сизларнинг билим олишингиз, касб-ҳунарлар эгаллашингиз, спорт билан шуғулланишингиз учун ҳамма шароитларни яратишга ҳаракат қиляпмиз. Сизлар яхши ўқиб, ота-онангиз орзуларини ушалтирадиган инсонлар бўлиб улғайинг, — деди Шавкат Мирзиёев.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

⚡️Президент: Бу ерда шундай ишлар қилингани бошқа маҳаллаларга намуна бўлиши керак
✅ Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 157 кичик бизнес субъекти бор. Аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида жорий йилда умумий қиймати 73 миллиард сўм бўлган 6 та лойиҳани амалга ошириш ва 310 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
- Бу Тошкент шаҳридаги энг катта маҳаллалардан бири - 10 минг 200 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Бу ерда шундай ишлар қилингани бошқа маҳаллаларга намуна бўлиши керак, - деди Президент.
🔰 Мутасаддиларга пойтахтимиздаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш, бунинг учун ҳар бирига маблағ ажратиб, лойиҳаларини тасдиқлаш бўйича топшириқ берилди.
Шу ерда нуронийлар, жамоатчилик вакиллари билан самимий суҳбат ҳам бўлди.
— Улуғ айём кунларда сизлар билан кўришганимдан хурсандман. Одамларнинг ҳар бир гапи менга масъулият бағишлайди. Халқимизни рози қилсак, иншооллоҳ, ажри ҳам бўлади, — деди Президент.

⚡️Илк марта ўзбек боксчи қизи жаҳон чемпиони бўлди
🏆Полшанинг Келсе шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг қизлар орасидаги финал жангларида Ўзбекистондан иштирок этган Нигина Ўктамова ғолиб бўлди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
-54 кг вазн тоифасида самарқандлик Нигина Ўктамова украиналик Кристина Лакичукка қарши тўқнаш келди ва 4:1 ҳисобида ғалабага қозонди.
🔰Нигина Ўктамова ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчига айланди.

Тадбиркорларга навбатдаги имтиёз берилди, у жорий йилнинг 1 июнидан амал қилади
✅Жорий йилнинг 21 апрелида имзоланган "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига биноан айрим тадбиркорлик субъектларининг солиқ мажбуриятларини бажаришида имтиёзлар тақдим этилмоқда.
Хусусан, 2021 йил 1 июндан солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи бериш назарда тутилмоқда.
☝️Ушбу имтиёз:
✅ уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган;
✅ солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига татбиқ этилади.

#Ислоҳотлар_статистикаси
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь–март ойларида қиймати 133,8 миллион долларига тенг бўлган 218,0 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь–март ойларида қиймати 133,8 миллион долларига тенг бўлган 218,0 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши
☝️Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш юзасидан қуйидаги имтиёзлар берилган.
✅ тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМ нинг 40 баравари (9 млн 800 минг сўм) миқдоригача;
✅ тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;
✅ ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.

#Ёшлар_сиёсати_амалда
⚡️Мақсадни катта қўйиш керак, лекин қадамлар бирин-кетин ташланади
✅ Бугун Давлат бошқаруви академиясида Давлат хизматини ривожлантириш ва Ёшлар ишлари агентликлари ҳамкорлигида “Келажак лидерлари” махсус дастури тингловчиларига сертификат топшириш маросими бўлди. Тадбирда ташкилотларнинг масъул раҳбарлари ҳам иштирок этди.
📌Дастурга республика бўйлаб корхона, ташкилот, идоралардан 800 нафар номзод тавсия этилди. 3 босқичли синов асосида танлаб олинган 50 нафар тингловчи эса 2 ой мобайнида турли соҳаларда ўқитилди.
🔰Тингловчилар лидерлик, жамоани шакллантириш, тайм-менежмент, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби фанлардан сабоқ олишди.
✅ Пилот тарзида ишга туширилган ушбу махсус дастур ёшларнинг компетенциясини ривожлантирди. Бу эса янги Ўзбекистон учун янги давр кадрларини шакллантиришда муҳимдир.
☝️Айни дамда тингловчиларнинг лавозимда ўсиш модели устида иш олиб борилмоқда.

#Келажак_лидерлари #Интервью
Мўйноқдан Бўзатовгача...
Хурлиман НУРЖАНОВА, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси матбуот котиби, тингловчи
"Келажак лидерлари" дастурини муваффақиятли тугатдим. Бу Дастур мамлакатимиз учун янгилик. Замонавий давлат бошқаруви методологиясидан ташқари турли соҳа ва ҳудудлардан келган ўрта бўғин ёш давлат хизматчилари билан тажриба, малакамизни алмашдик. Энди биз фаолиятни қандай ташкил қилишни биламиз. Олдимизда улкан вазифалар турганини ҳис қилиб турибмиз.
☝️ Энг муҳими, олган билимларимизни тенгдошларимиз бўлган давлат хизматчиларига ҳам ўргатиш ва уларни амалиётда қўллаш. Олис Мўйноқдан Бўзатовгача бугун ҳар бир ёш мамлакатимиздаги ислоҳотлар ҳақида билиши, кузатувчимас, иштирокчига айланиши биз ёшларга ҳам боғлиқдир. Бугун бизга юксак ишонч билдирилди. Эндиликда ўз ҳудудимизда ташаббусни қўлга оламиз ва ягона мақсад — мамлакатимиз тараққиёти йўлида ҳаракат қиламиз.

⚡️Барча ҳаракатларимиз фақат натижага қаратилган бўлиши керак
Бобурбек МЎМИНОВ, Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, тингловчи
✅ Мен бугун қарийб 3 ой мобайнида замонавий ёш кадрлар қатлами шаклланганини ҳис қилдим. “Келажак лидерлари” дастурининг биринчи битирувчиси бўлиш катта масъулият. Бизнинг ҳаракатларимиз ва натижаларимизга қараб келгусида ёшлар мотивация олади, ушбу Дастурга ўқишга интилади. Курс менга бир ҳақиқатни англатди: барча ҳаракатларимиз фақат натижага қаратилган бўлиши керак. Бу борада ўз ҳудудимда намуна кўрсатишда эндиликда менда билим, малака ва жасорат етарли.

⚡️Бугунги давр раҳбарлардан масъулият, ёшлардан эса ҳаракатни талаб этади
Отабек ҲАСАНОВ, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
✅ Биз “Келажак лидерлари” дастурига замонавий методологияни қўлладик. Тингловчилар академия профессор-ўқитувчиларидан ташқари, вазирлик идора раҳбарларидан ҳам сабоқ ва маҳорат дарсларини олишди. Шунингдек, улар ижро ҳокимиятига дублёр вазифасида амалиётга жалб қилинди. Президентимиз таъкидлаганидек, жараён билан бирга, натижа ҳам муҳим. Замон ҳар бир раҳбардан масъулият, ёшлардан эса тинимсиз ҳаракат талаб этади. 2 ойда ҳеч ким лидер бўлмайди. Бунинг учун тинимсиз ҳаракат, меҳнат, ҳаловатдан кечиш ва пировардида халқ ишончи керак.
Бу эса ёшлардан ташаббус кўрсатиш, янги-янги ғоя ва инновациялар устида ишлаш, халқ турмуш-тарзини яхшилашда машаққатли йўл турганини билдиради. Дастур Ўзбекистонда янги давр кадрларини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар
⚡️Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати Давлатимиз раҳбарининг тиғиз ва муҳим яна бир куни ҳақида лавҳа тақдим қилди.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати Давлатимиз раҳбарининг тиғиз ва муҳим яна бир куни ҳақида лавҳа тақдим қилди.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши
Қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшашига алмаштирилмайдиган товарлар ҳақида биласизми?
⏳ Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.
✅ Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.
♻️ Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.
↪️ Шунингдек, зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарлар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.