Segment.uz
60.9K subscribers
5.06K photos
1.17K videos
51 files
4.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Бангладеш, Чехия, Миср, Иордания, Туркия, Европа Иттифоқи ва Россиянинг мамлакатимиздаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистондаги дипломатик миссияси бошлангани билан самимий табриклаб, мамлакатимиз билан дўстлик ришталари ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятига катта муваффақиятлар ва зафарлар тилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Президент томонидан имзоланган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририда норматив ҳужжат лойиҳалари антикоррупцион экспертизадан ўтказилиши шарт этиб белгиланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Шавкат Мирзиёев: Болаларимиз соғлом бўлиб, кўзларидан нур ёғилса, мен учун энг катта бахт шу

⚡️Бугун давлатимиз раҳбари Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.

Бу ердаги 41 та кўп қаватли уйга “Шинам уй-жой” бошқарув сервис компанияси сифатли хизмат кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу ширкат биносини кириб кўрди.

Ҳудудда мактабгача таълим муассасалари, мактаб, спорт майдончалари бор. Президент шу ерда ўйнаётган болаларга эзгу тилаклар билдирди.

Болаларимиз соғлом бўлиб, кўзларидан нур ёғилса, мен учун энг катта бахт шу. Сизларнинг билим олишингиз, касб-ҳунарлар эгаллашингиз, спорт билан шуғулланишингиз учун ҳамма шароитларни яратишга ҳаракат қиляпмиз. Сизлар яхши ўқиб, ота-онангиз орзуларини ушалтирадиган инсонлар бўлиб улғайинг, — деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент: Бу ерда шундай ишлар қилингани бошқа маҳаллаларга намуна бўлиши керак

Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 157 кичик бизнес субъекти бор. Аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида жорий йилда умумий қиймати 73 миллиард сўм бўлган 6 та лойиҳани амалга ошириш ва 310 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

- Бу Тошкент шаҳридаги энг катта маҳаллалардан бири - 10 минг 200 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Бу ерда шундай ишлар қилингани бошқа маҳаллаларга намуна бўлиши керак, - деди Президент.

🔰 Мутасаддиларга пойтахтимиздаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш, бунинг учун ҳар бирига маблағ ажратиб, лойиҳаларини тасдиқлаш бўйича топшириқ берилди.

Шу ерда нуронийлар, жамоатчилик вакиллари билан самимий суҳбат ҳам бўлди.

Улуғ айём кунларда сизлар билан кўришганимдан хурсандман. Одамларнинг ҳар бир гапи менга масъулият бағишлайди. Халқимизни рози қилсак, иншооллоҳ, ажри ҳам бўлади, — деди Президент.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Илк марта ўзбек боксчи қизи жаҳон чемпиони бўлди

🏆Полшанинг Келсе шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг қизлар орасидаги финал жангларида Ўзбекистондан иштирок этган Нигина Ўктамова ғолиб бўлди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

-54 кг вазн тоифасида самарқандлик Нигина Ўктамова украиналик Кристина Лакичукка қарши тўқнаш келди ва 4:1 ҳисобида ғалабага қозонди.

🔰Нигина Ўктамова ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчига айланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Тадбиркорларга навбатдаги имтиёз берилди, у жорий йилнинг 1 июнидан амал қилади

Жорий йилнинг 21 апрелида имзоланган "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига биноан айрим тадбиркорлик субъектларининг солиқ мажбуриятларини бажаришида имтиёзлар тақдим этилмоқда.

Хусусан, 2021 йил 1 июндан солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи бериш назарда тутилмоқда.

☝️Ушбу имтиёз:

уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган;
солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига татбиқ этилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ислоҳотлар_статистикаси

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь–март ойларида қиймати 133,8 миллион долларига тенг бўлган 218,0 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

☝️Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш юзасидан қуйидаги имтиёзлар берилган.

тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМ нинг 40 баравари (9 млн 800 минг сўм) миқдоригача;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;

ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Мақсадни катта қўйиш керак, лекин қадамлар бирин-кетин ташланади

Бугун Давлат бошқаруви академиясида Давлат хизматини ривожлантириш ва Ёшлар ишлари агентликлари ҳамкорлигида “Келажак лидерлари” махсус дастури тингловчиларига сертификат топшириш маросими бўлди. Тадбирда ташкилотларнинг масъул раҳбарлари ҳам иштирок этди.

📌Дастурга республика бўйлаб корхона, ташкилот, идоралардан 800 нафар номзод тавсия этилди. 3 босқичли синов асосида танлаб олинган 50 нафар тингловчи эса 2 ой мобайнида турли соҳаларда ўқитилди.

🔰Тингловчилар лидерлик, жамоани шакллантириш, тайм-менежмент, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби фанлардан сабоқ олишди.

Пилот тарзида ишга туширилган ушбу махсус дастур ёшларнинг компетенциясини ривожлантирди. Бу эса янги Ўзбекистон учун янги давр кадрларини шакллантиришда муҳимдир.

☝️Айни дамда тингловчиларнинг лавозимда ўсиш модели устида иш олиб борилмоқда.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz