Segment.uz
61.6K subscribers
5.07K photos
1.17K videos
52 files
5K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Келажак_лидерлари #Интервью

Мўйноқдан Бўзатовгача...

Хурлиман НУРЖАНОВА,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси матбуот котиби, тингловчи

"Келажак лидерлари" дастурини муваффақиятли тугатдим. Бу Дастур мамлакатимиз учун янгилик. Замонавий давлат бошқаруви методологиясидан ташқари турли соҳа ва ҳудудлардан келган ўрта бўғин ёш давлат хизматчилари билан тажриба, малакамизни алмашдик. Энди биз фаолиятни қандай ташкил қилишни биламиз. Олдимизда улкан вазифалар турганини ҳис қилиб турибмиз.

☝️ Энг муҳими, олган билимларимизни тенгдошларимиз бўлган давлат хизматчиларига ҳам ўргатиш ва уларни амалиётда қўллаш. Олис Мўйноқдан Бўзатовгача бугун ҳар бир ёш мамлакатимиздаги ислоҳотлар ҳақида билиши, кузатувчимас, иштирокчига айланиши биз ёшларга ҳам боғлиқдир. Бугун бизга юксак ишонч билдирилди. Эндиликда ўз ҳудудимизда ташаббусни қўлга оламиз ва ягона мақсад — мамлакатимиз тараққиёти йўлида ҳаракат қиламиз.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Келажак_лидерлари #Интервью

⚡️Барча ҳаракатларимиз фақат натижага қаратилган бўлиши керак

Бобурбек МЎМИНОВ,
Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, тингловчи

Мен бугун қарийб 3 ой мобайнида замонавий ёш кадрлар қатлами шаклланганини ҳис қилдим. “Келажак лидерлари” дастурининг биринчи битирувчиси бўлиш катта масъулият. Бизнинг ҳаракатларимиз ва натижаларимизга қараб келгусида ёшлар мотивация олади, ушбу Дастурга ўқишга интилади. Курс менга бир ҳақиқатни англатди: барча ҳаракатларимиз фақат натижага қаратилган бўлиши керак. Бу борада ўз ҳудудимда намуна кўрсатишда эндиликда менда билим, малака ва жасорат етарли.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Келажак_лидерлари #Интервью

⚡️Бугунги давр раҳбарлардан масъулият, ёшлардан эса ҳаракатни талаб этади

Отабек ҲАСАНОВ,
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

Биз “Келажак лидерлари” дастурига замонавий методологияни қўлладик. Тингловчилар академия профессор-ўқитувчиларидан ташқари, вазирлик идора раҳбарларидан ҳам сабоқ ва маҳорат дарсларини олишди. Шунингдек, улар ижро ҳокимиятига дублёр вазифасида амалиётга жалб қилинди. Президентимиз таъкидлаганидек, жараён билан бирга, натижа ҳам муҳим. Замон ҳар бир раҳбардан масъулият, ёшлардан эса тинимсиз ҳаракат талаб этади. 2 ойда ҳеч ким лидер бўлмайди. Бунинг учун тинимсиз ҳаракат, меҳнат, ҳаловатдан кечиш ва пировардида халқ ишончи керак.

Бу эса ёшлардан ташаббус кўрсатиш, янги-янги ғоя ва инновациялар устида ишлаш, халқ турмуш-тарзини яхшилашда машаққатли йўл турганини билдиради. Дастур Ўзбекистонда янги давр кадрларини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

⚡️Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати Давлатимиз раҳбарининг тиғиз ва муҳим яна бир куни ҳақида лавҳа тақдим қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

Қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшашига алмаштирилмайдиган товарлар ҳақида биласизми?

Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.

Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.

♻️ Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.

↪️ Шунингдек, зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарлар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Жаҳон рекорди янгиланди, 30 ёшли спортчимиз олтин медал соҳиби бўлди

"Юнусобод спорт мажмуаси"да оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлар якунланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

🔰Силтаб кўтариш машқида олтин медаль учун икки ўзбекистонлик оғир атлетикачи ўзаро рақобат олиб боришди. Якунда Руслан Нурудинов 241 кг билан Осиё чемпионлигини қўлга киритиш билан биргаликда янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз Акбар Жўраев эса кумуш медални қўлга киритди.

☝️Тафсилотлар ушбу ҳаволада.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Тошкент шаҳридаги барча маҳаллалар обод бўлади

Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага ободонлаштириш учун 2 млрд сўмдан маблағ ажратилади

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди. Унинг айтишича, Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Яшнобод тумани Парвоз маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ берган.

— Бунинг учун ҳар бир маҳаллага, ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш бўйича топширик бердилар, — деди Шерзод Асадов.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Менделеев кимё олимпиадасида ёшларимиз 7 та медални қўлга киритди

2021 йил 20-26 апрель кунлари 28 та давлат ўқувчилари ўртасида 55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси онлайн тарзда ўтказилди. Ўзбекистон шарафини мазкур олимпиадада 7 нафар ўқувчи ҳимоя қилди.

🔰Мазкур олимпиадада Австрия, Хитой, Туркия, Россия, Саудия Арабистони, Исроил, Хорватия, Венгрия ва бошқа мамлакат жамоалари билан бирга мамлакатимиз терма жамоаси ҳам иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, ватанимиз шарафини ҳимоя қилган ўқувчиларимиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан тақдирланди.

☝️Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача Ўзбекистон терма жамоасининг ҳисобида 7 та олтин, 20 та кумуш ва 51 та бронза медаллари мавжуд.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_халқ_билан

Орамизда шундай инсонлар борки, уларнинг қўли билан яратилган нарсалар қадриятларимизни улуғлашга, санъатдан завқланишга ундайди.

🔰Президент матбуот хизмати "Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сонини тақдим қилди. Унинг қаҳрамонлари самимий, меҳнаткаш ва дилкаш инсонлар. Улар Президент билан учрашувлари ҳақида сўзлаб беришади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ислоҳотлар_статистикаси

☝️Ўзбекистонда 2021 йилнинг биринчи чораги давомида жами 271,5 минг нафарга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: янги истиқболлар

Халқаро пресс-клубнинг ёшлар масалаларига бағишланган навбатдаги сессиясида “Ёшлар дафтари”, “Ёшлар дастурлари”, “5 та ташаббус” ва бошқа кўплаб лойиҳаларнинг самарадорлиги муҳокама қилинмоқда.

📺 Айни дамда сессия ишини "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканалларида тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Абитуриентлар учун намунавий тест саволлари эълон қилинди

Давлат тест маркази 2021 йил кириш имтиҳонлари учун намунавий тест саволларини эълон қилди. Барча фанлардан намунавий тест саволларини қуйидаги ҳаволадан юклаб олиш мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Президент Шавкат Мирзиёев эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 23 та эркин иқтисодий ва 348 та кичик саноат зонаси фаолият юритмоқда. Эркин иқтисодий зоналарда умумий қиймати 2,6 миллиард долларлик 453 та лойиҳа амалга оширилиб, 36 мингга яқин иш ўрни яратилган. Кичик саноат зоналарида эса 5 триллион сўмлик 1 минг 497 та лойиҳа ишга туширилиб, 36 мингдан зиёд кишининг бандлиги таъминланган.

🔰 Жорий йилда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш учун 1 триллион 600 миллиард сўм маблағ ажратилиши таъкидланди.

☝️Президент Шавкат Мирзиёев эндиги энг муҳим масала лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш эканини таъкидлади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Конституциявий судга мурожаат қилиш тартиби ўзгарди

Президент Конституциявий суд тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонунга кўра, Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат бўлади.

☝️Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига қуйидагилар киритилди:
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази;
Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил.
Фуқаролар ва юридик шахслар(кўрсатиб ўтилган меъёрлар асосида).

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️"Келажак лидерлари" махсус Дастури илк битирувчиларини масъул вазифаларга тайинлаш жараёнлари бошланди

Хабарингиз бор, давлат хизматида янги авлод раҳбар кадрлар захирасини яратиш, ватанпарвар, ташаббускор ва фаол ёшларни давлат фуқаролик хизматига кенг жалб қилишга қаратилган “Келажак лидерлари” махсус дастурининг биринчи босқичи якунлангани ҳақида маълум қилгандик.

🔰 Республикамизнинг турли ҳудудларидан бўлган 50 нафар номзод Дастурни муваффақиятли якунлади. Айни дамда уларнинг лавозимда ўсиш модели устида иш олиб борилмоқда ва илк натижалар ҳам маълум қилинди.

🔰Набиев Шаҳзод Рустам ўғли Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

🔰Камалов Шахбоз Усмонқул ўғли эса Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Жараён давом этмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz