Segment.uz
60.8K subscribers
5.05K photos
1.16K videos
51 files
4.95K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Ёшлар_учун_хушхабар

⚡️Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган
ёшларга харажатлари қоплаб берилади

Бу ҳақда Ҳукумат қарори (209-сон, 13.04.2021 й.) қабул қилинди.

🖥 Регламентга кўра, халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун сертификат олганидан 180 кунда давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) мурожаат қилади.

➡️ ДХМ 10 дақиқада, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда ҳужжатлар Ёшлар ишлари агентлигига юборилади ва ташкилот 15 кунда сертификатни верификациядан ўтказади.

ℹ️ Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, Агентлик 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади.

☝️ Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг. Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати эса ушбу манзилда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_учун_хушхабар

⚡️Президент
ёшларга оид навбатдаги фармон ва қарорни имзолади. Уларга кўра:

2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади;

Ёшлар дафтари”даги ишсиз ёшларни ишга олган тадбиркорларга давлат мулки ижараси бўйича имтиёзлар берилади;

1 июндан бошлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга
- уруғлик ва кўчат хариди учун 2 млн сўмгача субсидия берилади
- тадбиркорлик учун олинган биноларнинг ижара харажатларининг 30 фоизи компенсация қилинади
- профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларига корхоналарда амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида 490 минг сўмдан субсидия тўланади.

☝️Давоми яқин дақиқаларда...

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Segment.uz
#Ёшлар_учун_хушхабар ⚡️Президент ёшларга оид навбатдаги фармон ва қарорни имзолади. Уларга кўра: 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади; …
☝️Шунингдек,

Ёшлар ишлари агентлиги қошида Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилмоқда ва Давлат бюджетидан жамғармага 100 млрд сўм ажратилади;

Давлат бюджетидан тўланадиган субсидиялар, компенсациялар ва бошқа имтиёзларни ажратишда ошкораликни таъминлаш, бюрократик тўсиқ ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида Молия вазирлиги томонидан 2 ой муддатда махсус электрон платформа ишга тушурилади;

республиканинг 200 та туман ва шаҳарларида 936 га ер майдонларида 219 та Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz