#Бу_муҳим #Президент_селектори #Иқтибос
⚡️Жорий йилда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесга жалб қилиш, маънавий дунёқараши, ижтимоий ҳимояси ва саломатлиги масаласида қатор имконият ва имтиёзлар берилмоқда.
👨👩👧👧 Мамлакат Президентининг навбатдаги ушбу ташаббуси кенг жамоатчилик, айниқса чекка-чекка ҳудудларимиздаги аҳоли, ёшларга етиб бориши учун ихчам ва тушунарли қилиб етказилмоқда.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

#Ёшлар_учун_хушхабар
⚡️Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади
✅ Бу ҳақда Ҳукумат қарори (209-сон, 13.04.2021 й.) қабул қилинди.
🖥 Регламентга кўра, халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун сертификат олганидан 180 кунда давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) мурожаат қилади.
➡️ ДХМ 10 дақиқада, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда ҳужжатлар Ёшлар ишлари агентлигига юборилади ва ташкилот 15 кунда сертификатни верификациядан ўтказади.
ℹ️ Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, Агентлик 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади.
☝️ Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг. Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати эса ушбу манзилда.

⚡️Ўзбекистон-Швеция ўртасидаги амалий ҳамкорлик янада кенгайтирилади
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Швеция Қироллиги ташқи ишлар вазири Анн Линде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
🔰Учрашувда мамлакатимизнинг ЕХҲТ билан конструктив шериклигини ривожлантириш, Ўзбекистон билан Швеция ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

⚡️Эндиликда жамоатчилик фикри асосида ҳам тадбирлар ўтказилади, харажатлар бюджетдан қопланади
“Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
✅ 2021 йил май ойидан 14 та туман (шаҳар)да бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
🗓 Мазкур янги тартиб 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич жорий этилади.
Шунингдек, жамоатчилик фикри асосидаги тадбирлар учун маблағлар “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да тўпланади ва ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
☝️Туман ҳокимликлари жамоатчилик фикри асосидаги тадбирларни бюджетдан молиялаштиришга оид маълумотларни ҳар чорак бўйича расмий веб-сайтларига ва “Очиқ бюджет” порталига жойлаштиради.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди.
Шаҳар ва туманлардаги саноат корхоналари, туризм мажмуалари, транспорт инфратузилмаси, янги уйларни бориб кўриш режалаштирилган.
Сафарнинг иккинчи куни халқ депутатлари, аҳоли вакиллари билан йиғилиш ўтказилиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари белгиланади.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Шаҳар ва туманлардаги саноат корхоналари, туризм мажмуалари, транспорт инфратузилмаси, янги уйларни бориб кўриш режалаштирилган.
Сафарнинг иккинчи куни халқ депутатлари, аҳоли вакиллари билан йиғилиш ўтказилиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари белгиланади.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️“Zamin Education” таълим платформаси ишга туширилди
Мамлакат бўйлаб “Zamin Education” таълим платформаси ва синфлари ишга туширилди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида ташкил этилган тадбирда 101, 102 ва 106-ихтисослаштирилган интернат-мактаб ўқувчилари ва информатика фани ўқитувчилари иштирок этди. Тадбир онлайн-видеоанжуман шаклида ўтказилди.
🔰 “Zamin Education” лойиҳасининг синов босқичи ижобий натижа берганидан сўнг уни бутун республика бўйлаб йўлга қўйиш қарори қабул қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистондаги эшитиш қобилияти заиф бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 18 та мактабда информатика синфлари замонавий ускуналар билан жиҳозланди.
✅ Лойиҳа доирасида ахборот технологиялари ва робототехника фанларини ўргатиш методологияси жорий этилди. Қолаверса, Zamineducation.uz онлайн таълим платформаси ҳам ишга туширилди.

Андижонда Польша университети филиали ташкил этилди, қабулда имтиёз, шартнома тўловида эса чегирмалар белгиланди
✅ Ҳукумат қарори билан «Collegium Humanum» Варшава менежмент университети Андижон филиали ташкил этилди.
☝️Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, ўқитиш кундузги таълим шаклида, инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни (филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.
📌Шунингдек, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларга тўлов-контракт миқдорига нисбатан 50 фоизгача чегирма берилади.

#Ташриф #Cамарқанд
✅ Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи бошланди
✈️ Давлатимиз раҳбари дастлаб Самарқанд халқаро аэропортида амалга оширилаётган модернизация ишлари билан танишди.
Бугунги кунда узунлиги 3105 ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги қурилиши тугалланиб, ёритиш-сигнал чироқлари ва аэронавигация ускуналари ўрнатилмоқда.
— Одамларга қулайлик яратиш асосий мақсад бўлиши керак. Бунинг учун “ақлли технологиялар”ни қўллаш, хизматларни арзон, сифатли, тезкор қилиш зарур, — деди Шавкат Мирзиёев.
Турли катталикдаги самолётлар учун 24 та тураргоҳ барпо этилмоқда. Шундан учтаси “ҳаво кемалари”га музлашга қарши ишлов бериш учун мўлжалланган бўлади.
☝️Янги аэропортни жорий йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шундан сўнг, у “очиқ осмон” режимида тўлиқ ишлай бошлайди. 1000 киши иш билан таъминланади.

⚡️Ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун жамғарма ташкил этилди
Бу ҳақда Ҳукумат қарори (210-сон, 14.04.2021 й.) қабул қилинди.
📋 Қарор билан Жамғарма тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔰 Унга мувофиқ Жамғарма:
✅оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беради;
✅ хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади;
✅ хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштиради.
👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг.

Президент: тинчлик ва соғлик бўлса, қолган ҳамма нарса бўлади
✅ Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши жараёнлари билан танишди. Шу муносабат билан нуронийлар ва зиёлилар билан ҳам учрашди.
Президент мўмин-мусулмонларни, халқимизни муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди. Мажмуада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
— Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш, — деди Шавкат Мирзиёев. — Муқаддас динимиз бизни инсонпарварликни, тинчлик ва осойишталикни қадрлаб яшашга, меҳр-оқибатли бўлишга даъват этади. Мана шундай тушунча ва қараш билан ҳар бир оила ва маҳаллада, бутун жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга эриша оламиз.Такрор айтаман, тинчлик ва соғлик бўлса, қолган ҳамма нарса бўлади.