Segment.uz
59.2K subscribers
5.02K photos
1.16K videos
47 files
4.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Парламентга_Мурожаатнома #Иқтибос #Ижтимоий_ҳимоя

☝️ 2021 йилда биринчи марта буджетдан 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 миллиард сўм ажратилади – Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатнома #Иқтибос #Сифатли_таълим

🔰 Умумтаълим мактабларидаги таълим сифати пойтахтда ҳам, олис қишлоқларда ҳам юқори бўлиши шарт. Бунинг учун чекка ҳудудларда мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш, таълим сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Жумладан, бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланади – Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатномадан #Иқтибос #Мотивация

🇺🇿 Келгуси йил якуни билан мактабгача таълим қамровини 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказишимиз керак. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча равишда 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатнома #Иқтибос #Мотивация

🔷 Янги Ўзбекистонни билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз
.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатномадан #Иқтибос #Мотивация

Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини, ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар #Иқтибос

Янги Ўзбекистоннинг икки устуни бўлади: бири — кучли иқтисодиёт, иккинчиси — кучли маънавият

Шавкат Мирзиёев:
Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият”

☝️Президент иштирокида ўтган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидан.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар #Иқтибос

Маънавият масаласи — фақат Маънавият маркази вазифаси эмас

Шавкат Мирзиёев:
Агар кимдир, маънавият масаласи – бу фақат Маънавият маркази ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг иши, деб ўйласа, хато қилади. Буларнинг барчаси олдимизда турган энг асосий, энг муҳим вазифалардан биридир”

☝️Mаънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидан.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатномадан #Иқтибос #Мотивация

🇺🇿 Келгуси йил якуни билан мактабгача таълим қамровини 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказишимиз керак. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча равишда 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

Жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

Шавкат Мирзиёев:

«Яқинда шундай тизим яратамиз. Тошкентга келган беморларни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи келиб, қайтариб олиб кетади. Чунки ҳар бир вилоятда шароитлар яратяпмиз. Пойтахтдан мутахассислар бориб, жойларда ўқитяпти. Энди беморларнинг овора бўлишларига чек қўйишимиз керак.

Соғлиқни сақлаш вазири белгилаб берган ҳолатлардан ташқари касалликларни Тошкентга келмасдан вилоятларнинг ўзида даволашни амалга оширишимиз зарур. Албатта, шошилинч ҳолатлар, мураккаб операциялар бундан мустасно».

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Президент_селектори #Иқтибос #Беш_ташаббус

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида 36 мингта қўшимча тўгарак ташкил этилиб, 874 мингга яқин ўғил-қиз жалб этилган. “Беш муҳим ташаббус” доирасида таълим муассасалари, кутубхона ва ўқув марказларига 97 мингта санъат ва спорт инвентари, компьютерлар, 562 мингта бадиий китоб етказиб берилган.

Энг муҳим вазифа, аввало, ёшлар бандлигини таъминлаш, муносиб даромад олиши учун уларга шароит яратиб бериш. Бу борадаги энг катта имконият ва захирамиз бу – тадбиркорлик, айниқса, кичик ва ўрта бизнесдир.

Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Бу_муҳим #Президент_селектори #Иқтибос

⚡️Жорий йилда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесга жалб қилиш, маънавий дунёқараши, ижтимоий ҳимояси ва саломатлиги масаласида қатор имконият ва имтиёзлар берилмоқда.

👨‍👩‍👧‍👧 Мамлакат Президентининг навбатдаги ушбу ташаббуси кенг жамоатчилик, айниқса чекка-чекка ҳудудларимиздаги аҳоли, ёшларга етиб бориши учун ихчам ва тушунарли қилиб етказилмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

«Дунё бўйича статистик маълумотларга назар ташлаганимизда, волонтёрлик тажрибасига эга бўлган ходимлар яхши иш топишлари эҳтимоли юқори эканини кўрдик. Яна бир қизиқ факт, агар иш жойларида чеклов мавжуд бўлса, улар волонтёрлик тажрибасига эга кишини танлашади. Чунки ушбу жараёнда қатнашиш давомида мутахассислар ҳаётий кўникмаларни эгаллайди — алоқага киришиш, муросага келиш, вазиятни ҳис қилиш қобилияти ривожланади», — Aлишер Саъдуллаев, Ёшлар ишлари агентлиги директори.

«Тошкент беш ташаббус ҳаракати» фестивалидаги нутқидан

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

Алишер Саъдуллаев, Ёшлар ишлари агентлиги директори:

«Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси
кредитларни олдин нодавлат-нотижорат шаклда берган бўлса, ҳозирги вақтда бу йўқ, хабарларингиз бўлса керак. Бу аллақачон ўзгартирилди. Биз айни пайтда ёшлар учун кредитлар беришда биринчи ўринда имтиёзлардан воз кечишни режалаштиряпмиз. Имтиёзсиз кредит бўлса, талон-тарож кам бўлади

Тошкентда бўлиб ўтаётган "5 ташаббус ҳаракати" ёшлар фестивали доирасидаги учрашувдан

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

Бобур Бекмуродов, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси:

«Мамлакатимизнинг у ёки бу халқаро ташкилот билан ҳамкорлиги масаласи аввало, мустақил Ўзбекистон халқи ва давлатининг миллий манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилинади. Бугунги кунда кузатилаётган хорижий сиёсатчиларнинг ташқаридан туриб “сабоқ” бериши ва маълум қарорни қабул қилишга шаъма қилиши ўта ноўрин ҳолат ва дипломатик хато деб ҳисоблаймиз».
#Иқтибос

Ўз ўтмишида кўплаб мураккаб синовларни бошидан кечирган донишманд қозоқ халқи бу оғир кунларни ҳам тез орада мардона енгиб ўтишига ҳамда янада якдил ва ҳамжиҳат бўлишига ишонаманШавкат Мирзиёев

Айни вақтда Давлатимиз раҳбари раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
#Иқтибос

Кейинги йилларда “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу тамойил асосида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда фуқароларимиз армиянинг ҳар томонлама ёрдами ва кўмагини ҳаётнинг барча соҳаларида амалда ҳис этмоқдалар — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбарининг Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригидан
#Иқтибос

Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими:

«15 февралдан бошлаб ким негатив олиб келса, пул берамиз. Албатта, асосли ва исботланган бўлиши керак. Катта материал бўлса кўпроқ, кичик бўлса камроқ пул берамиз.

Мен ўзим алоҳида пул топиб бераман. Ким олиб келишини фарқи йўқ, кўчадаги одам бўлсаям майли. Расмга олинган бўлса, тасдиқланган бўлса.

Қандай рағбатлантирамиз? Масалан, маҳалла раиси, ёки ветеринар булар ҳаммаси бюджетдан ойлик олади. Фаолиятида камчилик тасдиқланса, унга 30-40 фоизгача жарима солинади. Ўша пулни рағбатлантирувчи мукофот қилиб берса бўлади»

@segmentuz
#Иқтибос

«Ҳокимлар ҳудуднинг беги эмас, халқнинг ёлланма ишчиси» — Русланбек Давлетов

«Айрим ҳокимлар айтяпти, "бу Адлия тизимидагилар фақат саккиз соат ишлайди, бошқа иш қилмайди". Қонун бўйича ўзи 8 соат ишланиши керакку, кўряпсизми, айрим раҳбарларнинг қадриятлари қандай? Конституцияда ёзилган меҳнат ҳуқуқи бўлса, Меҳнат кодексида ёзилган нормалар бўлса, 8 соат ишлашни танқид сифатида мажлисларда гапириш — бу энди қай даражада қолоқликдан иборат бўлган ҳодиса бу. Ҳар доим айтамиз, ҳудудлардаги ёки соҳадаги раҳбарлар ҳудуд ёки соҳадаги бек эмас, ўзи халқнинг ёлланма ишчиси эканини тан олса, қадами ўзгаради».

@segmentuz
#Иқтибос

«Президентимизнинг сиёсий иродаси туфайли давлат фуқаролик хизмати ривожланмоқда
» — Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари

«Кўпчилигимиз яхши эслаймиз, яқин 5-10 йил аввал ака-укаси, ота-онасининг қачонлардир йўл қўйган хатоси учун давлат ишига жойлашиш ёки суҳбатга қатнашишини тасаввур қилолмайдиган даражага тушиб қолгандик.

Лекин Президентимизнинг сиёсий иродаси туфайли Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди ва бу Агентлик ёрдамида давлат фуқаролик хизматига мутахассисларни билими, салоҳияти, дунёқарашига қараб саралаб, танлаш механизми ишга туширилди».

Аввалроқ «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қуйи палата томонидан қабул қилиниб, Сенат юборилгани ҳақида хабар берилган эди.

@segmentuz