Segment.uz
59.2K subscribers
5.02K photos
1.16K videos
47 files
4.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
⚡️Фармон ва қарорлар ижросини охирига етказиш бўйича ҳудудларга масъуллар бириктирилди

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, ҳудудий тиббиёт бўлинмалари раҳбарлари бир ҳафта муддатда апрель ойида ва йил якунигача қиладиган ишлари бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, аниқ режалари билан халққа мурожаат қилиши ва тизимда ўзгариш қилишга ваъда бериши айтилди.

Қайд этилганидек, эртадан бошлаб қуйидаги раҳбарлар ҳудудларда қабул қилинган фармон ва қарорлар ижросини охирига етказишга шахсан масъул бўлади.

📍Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев — Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятларига;

📍Соғлиқни сақлаш вазири А.Ҳожибоев — Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига;

📍вазирнинг биринчи ўринбосари А.Иноятов — Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро вилоятларига;

📍вазир ўринбосари Э.Боситханова — Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларига;

📍Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Б.Юсупалиев — Жиззах ва Навоий вилоятларига;

📍вазир ўринбосари А.Азизов — Самарқанд, Сирдарё вилоятларига бириктирилди.

Ушбу раҳбарлар вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга 1 майга қадар Сирдарё вилояти ҳамда 26 та туман ва шаҳар тажрибасини республиканинг барча ҳудудларида бошлаш кераклиги таъкидланди.

Бунда, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббиёт бригадаларини ташкил этиб, тиббий хариталарни шакллантириш, аҳолини 4 та хавф гуруҳига ажратиб, манзилли кўрикдан ўтказиш ва даволаш ишларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида бир қатор ташаббусларни илгари сурди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

Шавкат Мирзиёев:

«Яқинда шундай тизим яратамиз. Тошкентга келган беморларни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи келиб, қайтариб олиб кетади. Чунки ҳар бир вилоятда шароитлар яратяпмиз. Пойтахтдан мутахассислар бориб, жойларда ўқитяпти. Энди беморларнинг овора бўлишларига чек қўйишимиз керак.

Соғлиқни сақлаш вазири белгилаб берган ҳолатлардан ташқари касалликларни Тошкентга келмасдан вилоятларнинг ўзида даволашни амалга оширишимиз зарур. Албатта, шошилинч ҳолатлар, мураккаб операциялар бундан мустасно».

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🟩 Сиёсий маърифат соатини 2 апрель куни соат 9:00дан Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube канали орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш
@yangiuzbekiston_uz
#Siyosiy_marifat_soati

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

▶️ Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=AfjLjD3mPCU

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Имтиёзли кредит олиш мумкин бўлган сайт ишга тушди

Президентнинг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарориига кўра, 2021 йил 1 апрелдан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилиниши белгиланганди.

Ушбу ягона электрон платформа – oilakredit.uz сайти туширилди.

Айни пайтда сайт тест режимида ишламоқда.

Имтиёзли кредит олиш учун 2021 йил 1 апрелдан бошлаб мазкур платформа орқали аризаларни қабул қилиш бошланган.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

18 ёшга тўлмаган шахсларга меҳнат қонунчилигида қандай имтиёзлар белгиланган?

🔰 18 ёшга тўлмаган шахсларга меҳнат қонунчилигида қуйидаги имтиёзлар белгиланган.

📌 дастлабки тиббий кўрикдан ўтгандан кейингина ишга қабул қилинадилар ва 18 ёшга тўлгунларига қадар ҳар йили мажбурий тарзда тиббий кўрикдан ўтказиб турилади;

📌 камида 30 кундан иборат йиллик таътил берилади ва улар бу таътилдан ёз вақтида ёки йилнинг ўзлари учун қулай бўлган бошқа вақтида фойдаланишлари мумкин;

📌 тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб этиш тақиқланади;

📌 улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя қилишдан ташқари, маҳаллий меҳнат органининг розилиги билан йўл қўйилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ҳудудларнинг Бизнес рейтинги аниқланди: биринчи ва охирги ўринлар маълум

Ҳукумат қарори билан Адлия вазирлигига жойларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш вазифаси юклатилган.

🌐 Шунга кўра ҳудудларнинг Бизнес рейтинги b-indicator.uz сайтида эълон қилиниб келинмоқда.

📊 2020 йил якунлари бўйича ҳам 14 та вилоят ҳамда 203 та туман (шаҳар)ларнинг Бизнес рейтинги эълон қилинди.

📝 Рейтинг шакллантиришда 15 та ваколатли органлар томонидан киритилган 4 мингга яқин статистик маълумотлар ҳамда 25 мингдан ортиқ тадбиркорлардан сўров йўли билан олинган 475 мингга яқин ахборотлар таҳлил қилинди.

➡️ Баҳолаш якунларига кўра, Тошкент шаҳри 1-ўринни, Сурхондарё вилояти – охирги ўринни эгаллади.

☑️ Ҳудудларнинг Бизнес рейтинги билан батафсил танишиш учун b-indicator.uz сайтига ўтинг.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️2023 йилги бокс бўйича жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида AIBA президенти Умар Кремльёв 2023 йил бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиб ўтишини эълон қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

⁉️Ҳаракатлар стратегияси доирасида олий таълим тизимида қандай ишлар амалга оширилди?

⚡️“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида олий таълим тизимида амалга оширилган ишларга оид махсус инфографик ролик тайёрланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

⚡️Бугун тинчлигимиз, хавфсизлигимиз, фаровон ҳаётимиз ҳимоячиларининг касб байрами

2018 йил 5 апрель куни «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган, кейинчалик бу кун Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланган эди.

Конституциявий тузум, суверенитет, ҳудудий яхлитликни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи ушбу тузилма ходимлари мамлакат хавфсизлиги йўлида тун-у кун меҳнат қилиб келмоқда.

🇺🇿 Меҳнатингиз ва садоқатингизни қадрлаймиз. Касб байрамингиз муборак бўлсин, ватан ўғлонлари!

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_билан

⚡️Президент матбуот хизмати
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сонини эълон қилди. Унинг қаҳрамонлари — Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри аҳолиси Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

⚡️Хорижий ОАВларда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига бағишланган қатор мақолалар чоп этилмоқда

Фаол ташқи сиёсат олиб бораётган Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлиги ташқи сиёсатда устувор аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан ушбу давлатлар билан ҳамкорлик турли жабҳаларда фаол ривожланмоқда. Мазкур масалаларга оид “Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ҳамкорлик – Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг устувор йўналиши” номли таҳлилий мақола АҚШнинг етакчи “ақл марказ”ларидан бири бўлган “Caspian Policy Center” расмий веб-саҳифасида, Италиянинг Gazzetta di Milano ҳамда Gazzetta di Napoli саҳифаларида чоп этилди.

☝️Мақолаларнинг қуйидаги ҳаволаларда ўзбек ҳамда рус тилларидаги таржимасини ўқишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги ўқишини давом эттиришлари мумкин

Ўзбекистон, Тожикистон, Венесуэла, Германия, Сурия ва Шри-Ланкадан бўлган хорижлик талабалар, аспирантлар, ординатор ва тайёрлов факультетлари тингловчиларига ўқишларини давом эттиришлари учун Россияга қайтишга рухсат берилди.

РФ ҳукумати 31 март куни бу ҳақдаги фармойишни қабул қилди, дея хабар берди Россия Фан ва олий таълим вазирлиги.

Шунингдек, чет эллик талабаларнинг Россияга кириш қоидалари ҳам белгилиб қўйилди.

➡️ Ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилади

⚡️Президент "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, Молия вазирлиги 2021 йил 15 майга қадар меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизимини жорий этиш бўйича Президент қарори лойиҳасини тайёрлайди.

🔰 Бундан ташқари, тегишли вазирлик ва идоралар 3 ойда қуйидагиларни назарда тутувчи Президент қарори лойиҳасини тақдим этади:

маҳаллий бошқарув органлари ва давлат органларида KPI асосидаги замонавий баҳолаш усулларини жорий этиш;
административ ислоҳотлар доирасида функция ва вазифаларни такрорловчи давлат органлари сонини қисқартириш;
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари таркиби ва бошқарув кадрлари сонини қайта кўриб чиқиш.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зарифни қабул қилди.

Учрашувда иқтисодий ҳамкорлик масалаларига, савдо алоқаларини ривожлантириш ва янги кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон иқтисодий эркинлик индексида кўтарилди

📊 Рейтингда Ўзбекистон иқтисодий эркинлик индекси сўнгги йилларда сезиларли натижаларга эришди, шунинг учун мамлакат 2018 йилда 152-дан 2021 йилда 108-ўринга кўтарилди.

📈 Тўрт йил ичида ўсиш 44 позициясини ташкил этди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикаси сўнгги бир неча йил ичида рейтинг натижаларини таҳлил қилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz