Segment.uz
59.7K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
49 files
4.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
⚡️Эндиликда журналистлар очиқ суд мажлисларида эркин иштирок этади

🔰Олий суд биносида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Олий суд судьялари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбар ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Пленум қарори лойиҳасининг муҳокамаси ўтказилди.

Лойиҳада оммавий ахборот воситалари вакилларини очиқ суд мажлисларида эркин қатнашиши ва ахборот олишлари, бунинг учун судлар зарур шароит яратиши, иш ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиниши тўғрисидаги маълумот ҳамма учун очиқ бўлиши, ёпиқ суд ўтказилишининг асослари аниқ кўрсатилиши каби бир қанча демократик меъёрлар қатнашчилар томонидан бир овоздан маъқулланди.

👉Қўйидаги манзилда ахборот ҳақида батафсил ўқишингиз мумкин.
⚡️Уй-жойга субсидия олиш учун аризалар қабули бошланди

Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги қарорига асосан, 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари (фуқаро меҳнат мигранти бўлганда унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин) уй-жой сотиб олишда бошланғич бадал ёки кредит фоизининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар олиш юзасидан 2021 йилнинг 1 мартидан 1 октябрига қадар Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беришлари мумкин.

Фуқародан қандай ҳужжатлар талаб этилади? Батафсил бу ерда.
⚡️Янги рисола чоп этилди

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан “2017—2020 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси. Оралиқ натижалар” номли рисола ўзбек ва инглиз тилларида нашр этилди.

Рисолада мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва бошқа соҳаларида рўй берган асосий ўзгаришлар акс эттирилган.

🔰 Рисола билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель 12 март куни онлайн-учрашув ўтказадилар.

Икки мамлакат етакчилари кўп қиррали Ўзбекистон-Германия шериклигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.

🔰Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш, конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_рақами

682 787 нафар йигит-қиз "Ёшлар дафтари"га киритилди, уларнинг 38 983 нафарининг бандлиги таъминланди.

☝️ Эндиликда "Ёшлар дафтари" билан ишлаш электронлаштирилади. daftar.mehnat.uz ягона электрон платформасидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
“EURACTIV” Президент Мирзиёев ислоҳотлари ҳақида мақола чоп этди

⚡️Европа Иттифоқи давлатларига оид янгиликлар ёритиладиган «EURACTIV» медиа-платформасида чоп этилган мақолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошқаруви даврида мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар билан бирга Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг истиқболлари хусусида сўз юритилган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича янги миллий дастур қабул қилинди

Ҳукумат қарори (126-сон, 09.03.2021 й.) билан Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.

🏢 Дастурга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ОБМ истеъмолини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди.

🔰 Миллий дастур доирасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

➡️ ОБМни ва уларнинг таркибидаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқишни тўхтатиш ҳамда бунда қатъий назоратни ўрнатиш;
➡️ ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича маълумотлар базаси шакллантириш;
➡️ ОБМни қайта ишлаш бўйича 6 та янги марказ ташкил қилиш.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ 1 апрелдан "Темир дафтар" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган муҳтож оилалар фарзандлари "В", "С" тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқитишни йўлга қўяди — "Ватанпарвар" ташкилоти.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Садир Жапаровнинг мамлакатимизга ташрифи бошланди

🇺🇿 Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.

Дастлаб олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. Шундан сўнг Кўксарой қароргоҳига йўл олди.

🤝Бугун Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларининг барча йўналишларини кўриб чиқиши кутилмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

▶️ Спикерлар ўқув соатида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:

🔸Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари;

🔸Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари;

🔸Транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида давлат-ҳусусий шерикликни ривожлантириш масалалари;

🔸Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,
инвестиция киритиш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари;

🔸2021-2023 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари.

🟩
Сиёсий маърифат соатини 12 март куни соат 9:30дан YouTube орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш
@yangiuzbekiston_uz
#Siyosiy_marifat_soati

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

▶️ Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=gu2UVi09SJw

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистон-Қирғизистон: турли масалаларда томонларнинг позицияси бир хил эканлиги маълум қилинди

🇺🇿🇰🇬 Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг тор доирада ва икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолатини юқори баҳолади. Турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилинди.

Мулоқотда минтақавий ва халқаро аҳамиятига молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Кўплаб масалалар бўйича томонларнинг позицияси бир хил экани намоён бўлди.

🔰 Шундан сўнг, Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Қўшма баёнот қабул қилдилар. Шунингдек, икки мамлакат вазирликлари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатлар билан алмашдилар.

Умуман, ташриф доирасида кўп қиррали Ўзбекистон-Қирғизистон шериклигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz