Segment.uz
69.5K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Эртага мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади!

📋 Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида Ҳукумат фармойиши қабул қилинди.

🌱 Эртага мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
⚡️Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ўтқазган кўчат халқлар дўстлигининг янги даври бошлангани рамзи бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.

🇺🇿🇰🇬Бу Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари дўстлигининг, давлатлараро муносабатларда янги давр бошланганининг рамзи бўлди, дейиш мумкин.
⚡️ Садир Жапаров Ўзбекистоннинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги технопаркка ташриф буюрди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Кўргазмага 24 тармоқ ва 14 ҳудудда ишлаб чиқарилаётган мингдан ортиқ маҳсулотлар қўйилган.

🔰Ўзбекистон халқи номидан Қирғизистон халқига юртимизда ишлаб чиқарилаётган тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинди.
⚡️«Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг тўлов-контракт суммаси 50 фоизигача тўлаб берилади

“Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (132-сон, 11.03.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари, жумладан, қуйидагиларга йўналтирилади:

“Ёшлар дафтари”га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;
ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланадиган харажатларнинг 75 фоизигача қисмини қоплашга;
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қоплашга;
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
мамлакатимиздаги ОТМда ўқиётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;
“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашга.

📝 Жамғарма маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида манфаатдор муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда Васийлик кенгаши тузилади.

➡️ Васийлик кенгаши раиси ҳар чоракда Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот беради.

🏢 Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.

🚫 Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига олиб қўйилмайди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Иккита дўст халқ бу ташрифдан жуда катта натижалар кутяпти

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️АҚШ Президенти Ўзбекистон Президентига табрик йўллади

АҚШ Президенти Жозеф Байден Президент Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади.

Мактубда давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон халқига энг эзгу тилаклар изҳор этилган.

Байден администрацияси кейинги йилларда Ўзбекистонда эришилган муваффақиятларни давом эттириш учун ҳамкорлик қилишга тайёрлиги билдирилган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг каҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_фикри

Жорий йилда 70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. 9 млн нафар аёл чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Ҳар бир ҳудудга 10 млрд сўмдан маблағ ажратиш орқали уй-жойга муҳтож аёллар уй билан таъминланади.

Танзила Нарбаева, Сенат раиси

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътилга чиқиш санаси маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 20 март — шанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъий назар дам олиш куни ҳисобланади.

🔰Шу муносабат билан, 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 мартдан 28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини баҳолашга мўлжалланган замонавий модул ишга тушади

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Низомга кўра:

👨🏻‍💻 Ходимлар Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги «Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули» — махсус тест тизимида онлайн тест синовидан ўтказилади.

🗓 Баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.

Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач, тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.

📌 Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Мактабларда спортнинг 7 турини ривожлантириш бўйича 7 муҳим қадам ташланди

Миллий олимпия қўмитасида Халқ таълими вазирлиги ҳамда спорт федерация ва ассоциациялари ўртасида муҳим келишувларга эришилди.

🤾‍♂️ Энди мактабларда Бокс, Бадиий гимнастика, Гандбол, Волейбол, Стол тенниси, Кураш ҳамда Регби спорт турлари бўйича спорт секциялари ташкил этилиб, малакали тренерлар бириктирилади.

☝️Батафсил
ушбу ҳаволада!

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz