Segment.uz
70.7K subscribers
5.41K photos
1.3K videos
73 files
6.04K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
my3.soliq.uz тизимидаги техник хатолик сабабли ечиб олинган маблағлар қайтарилмоқда

Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида юз берган техник носозлик сабабли 30,1 минг солиқ тўловчининг ҳисобидан асоссиз равишда жами 399,3 миллиард сўм маблағ ечиб олинган.

Солиқ органлари маблағларни бугунги кун охиригача солиқ тўловчиларнинг ҳисоб рақамларига қайтариш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.

Маблағларни қайтариш автоматик тарзда амалга оширилади, солиқ тўловчилардан ёзма мурожаат талаб этилмайди.

Шу билан бирга, тижорат банкларида ҳали ижро қилинмаган инкассо топшириқлари ҳам қайтариб олиниши таъминланди.

Бугун соат 18:00 ҳолатига 20 608 та субъектга 274,7 млрд сўм қайтарилиши таъминланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Абитуриентлар диққатига! Мандат чиқди

2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

Танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин.

my.uzbmb.uz сайти орқали:

my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.uzbmb.uz сайти орқали:

mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкент шаҳридаги илк метро йўналиши 2026 йил охиригача қуриб битказилади

Лойиҳа қиймати 110 млн долларни ташкил этиб, унинг доирасида 8 км узунликдаги 3 та бекатдан иборат метро қурилади.

Туркиянинг «Xvav Yapi Sanayi Ve Tic.A.S.» компанияси томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа «Дўстлик» бекатидан Янги Тошкентгача бўлган йўналишнинг бир қисми бўлади.

Лойиҳа қийматининг 11 млн доллари 2025 йилда, қолган 99 млн доллари эса 2026 йилда ўзлаштирилиши режа қилинган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Франциянинг элчиси Орелия Бушезни қабул қилди ҳамда унга Ўзбекистон билан Франция ўртасида дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун "Дўстлик" орденини топширди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ОТМга кириш имтиҳонлари бўйича апелляциялар эртага, 15 августдан бошлаб қабул қилинади

Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция аризаларини my.uzbmb.uz сайтида (шахсий кабинети орқали) онлайн тарзда 15 августдан 24 августга қадар (10 кун давомида) беришлари мумкин.

Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.


Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига (ёки хабарномада белгиланган жойга) келиши керак.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 21 августдан бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Абитуриентлар учун муҳим янгилик!

Эндиликда абитуриентлар 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган бўлса, лекин тўплаган балли бошқа олийгоҳдаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, шу олийгоҳ ректори уларни контракт асосида қабул қилиши мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Афросиёб” поездига қарши қўпорувчилик ҳаракати содир этган икки темирйўлчи 12 ва 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

2023 йил декабрида иш ўрнидан норози бўлган собиқ бригадир ҳамкасби билан жиноий режа тузиб, темир-бетон шпални поез рельслари устига қўйган. Улар 14 январь куни “Зиёвуддин–Навоий” йўналишида ҳаракатланаётган 159 км/с тезликдаги жами 148 нафар йўловчиси бўлган “Афросиёб” поездини тўхтатишга уринган.

Бунинг натижасида поезднинг ҳаракатлантирувчи қисмларига жиддий шикаст етади. Бу ҳаракат фақат моддий зарар эмас, балки юзлаб инсонлар ҳаётини хавф остига қўйди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади — Президент фармони

“Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра:

Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланади;

ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно) учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади;

меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади;

меҳмонларга фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ҳамда дафн этиш учун нафақа тўлови Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган миқдорда тўланади;

меҳмонларнинг ҳар бир оиласига бирламчи зарурий воситалар (оилада ишлатиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами) хариди учун бир марталик кўтарма пул қўшимча равишда тўлаб берилади;

меҳмонларнинг оила аъзоларига шахсий ҳамроҳлик қилиш ва индивидуал кўмак кўрсатиш, шунингдек, уларнинг эҳтиёжлари ва индивидуал талабларини рўёбга чиқариш мақсадида биттадан маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳокимликлар ходимларининг лавозим маошига 100 фоизгача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади

Президент Фармонига кўра:

бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари иш ҳақига уларнинг лавозим маошига нисбатан устамалар белгилаш ва ходимларни мукофотлашга йўналтирилади;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажарган юқори малакали ходимларни рағбатлантириш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ишда эришган ютуқлари учун лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади;

харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар доирасида ойлик ёки чораклик устамалар белгиланиши мумкин;

ходимларни мукофотлаш юбилей, байрамларда ҳамда ҳисобот даври якунида амалга оширилиши мумкин. Бунда мукофотнинг миқдори харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар миқдоридан (имкониятидан) келиб чиққан ҳолда маблағлар доирасида ходимнинг умумий натижалардаги шахсий улушига қараб белгиланади ҳамда мукофотнинг юқори миқдори чегараланмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Кредит тўловларини амалга оширишда қийналаётган қарз олувчиларга (асосли) енгиллик яратилади

Марказий банк томонидан банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишдаги минимал талаблар тўғрисидаги низомга (№3030, 04.10.2018) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, банклар молиявий қийинчиликлар ва мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолган, шунингдек, форс-мажор ҳолатлари туфайли ўз вақтида кредит тўловларини амалга ошира олишга қийналаётган қарз олувчиларнинг амалдаги кредитлари бўйича шартнома шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) имкониятлари борасидаги аризаларини кўриб чиқиш юзасидан ички тартибга эга бўлиши талаби қўйилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Кредит қарздорликларини давлат томонидан фуқароларга ажратиладиган ижтимоий нафақа ва ёрдам маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 69-моддасида қайд этилган пул маблағлари ҳисобидан ундириш тақиқланиши режалаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
OTM kontrakt soliq imtiyozi.pdf
898.1 KB
❗️Энди олий ёки профессионал таълим учун тўланган контракт маблағларига 12 фоизлик даромад солиғидан имтиёз берилади. Имтиёз тўловчи шахснинг ўзи, фарзанди ёки турмуш ўртоғининг таълими учун амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада божхона пости бошлиғи пора билан ушланди

Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг Қирғиз Республикасидан олиб келган 80 дона “Iphone-16” русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб берганлиги эвазига 5000 доллар ҳамда 1 дона “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу моддий қийматликларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳар кунлик маош тўлаш эксперименти бошланди

Эндиликда ходимлар истагига кўра ой охирини кутмасдан, ишлаган куниёқ маош олишлари мумкин.

Шартлари:
электрон меҳнат шартномаси тузиш;
рақамли платформада ҳамён очиш;
барча солиқларни тўлиқ тўлаш.

Пуллар “ўша куни” тизими орқали ўтказилади. Иш берувчилар меҳнат қонунчилиги талабларига тўлиқ амал қилиши шарт.

Бу тартиб Президент қарорида белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларига давлат фуқаролик хизмати малака даражалари учун лавозим маошига қўшимча тўловлар
миқдорлари


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига ўқишга кирган тингловчиларнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланади

Президент фармонига кўра:

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратура мутахассисликлари ва қайта тайёрлаш дастурига ўқишга қабул қилинган давлат органи ёки ташкилоти (устав фондида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банклар ва давлат корхоналари) ходимининг ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади.

Магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари давомийлиги ва тўлов-контракт суммаларини белгилашда Академияга мустақиллик берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Маҳаллий ҳокимликлар талаба-қизларнинг контрактини тўлаб беради

Президентнинг 05.03.2021 йилдаги ПҚ-5020-сонли қарорига мувофиқ:

Ҳар йили ҳокимликлар томонидан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий тўлов-контракт суммасини тўлаб бериади.

Қайси тоифадаги талаба-қизлар?

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да кам таъминланган деб эътироф этилган оилалардаги хотин-қизлар;
етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар;
боқувчисини йўқотган (турмуш ўртоғи вафот этган), вояга етмаган фарзандларни ёлғиз тарбиялаётган эҳтиёжманд аёллар.

❗️Шу тоифага кирса ҳам, лекин:

иккинчи мутахассисликда;
Ўзбекистондаги хорижий, хусусий ОТМларда ўқиётган хотин-қизларнинг контракти тўлаб берилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook