Иммануил Кантдан ҳикматлар:
Кимдир кўлмакка боқиб лойни, кимдир эса юлдузлар аксини кўради.
Инсон фақат тарбия орқали инсон бўлади. Унинг қандайлиги тарбиянинг натижасидир.
Бурч! Юксак ва улуғвор сўзсан. Бу айнан инсонни ўзидан устун қилувчи буюкликдир.
Ахлоқ бахтли бўлишга ўргатмайди, у бахтга лойиқ бўлишга ўргатади.
Ақл – нуқтаи назарни яратиш қобилияти.
Инсонга барча истаганларини беринг ва у ўша заҳоти бу ҳаммаси эмаслигини ҳис этади.
Қувноқ ташқи қиёфа аста-секинлик билан ички дунёда ҳам акс этади.
Фикрлаш – ўзи билан ўзи сўзлашиш ва ўзини эшитиш демакдир.
Онгли саволлар бера олиш қобилияти ақл ва доноликнинг муҳим ва зарурий белгисидир.
https://t.iss.one/sarhad_uz

Хориж авиакомпаниялари Ўзбекистонга келаётган туристлар ҳақидаги маълумотни ДХХ Чегара қўшинларига тақдим этишининг тартиби тасдиқланди.
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО)нинг стандартлари ва тавсия этиладиган амалиётини ҳисобга олган ҳолда чегара назорати тартиб-таомиллари самарадорлигини ошириш ва соддалаштириш мақсадида хорижий мамлакатлар ҳаво кемаларининг барча эксплуатантлари томонидан йўловчилар бўйича дастлабки маълумот тақдим этилишининг мажбурий тартиби жорий этилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилган. Хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бўлинмаларига хорижий мамлакатларнинг ҳаво кемалари эксплуатантлари томонидан йўловчилар бўйича дастлабки маълумот тақдим этилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 293-сонли қарори қабул қилинган.
Қарорда қайд этилишича, 2020 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Ўзбекистонга парвозларни амалга ошираётган хорижий мамлакатлар ҳаво кемаларининг барча эксплуатантлари томонидан йўловчилар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар ИКАОнинг стандарт форматида Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларига тақдим этилади. Йўловчилар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар билан ишлаш ДХХ Чегара қўшинлари томонидан ишлаб чиқиладиган тизим бўйича амалга оширилади. Хорижий мамлакатлар авиация маъмуриятлари ва хорижий авиаташувчилар ДХХга халқаро ташувчилар томонидан йўловчилар тўғрисидаги дастлабки маълумот мажбурий равишда тақдим этилиши тизими амалга киритилиши тўғрисида хабардор қилинади. Мазкур тартибнинг жорий этилиши хорижий туристларнинг мамлакатга келиши, бу ерда бўлиши ва республика ҳудудидан чиқиб кетишида қўшимча қулайликлар яратишга хизмат қилади.
ИКАО стандартлари техник талаб бўлиб, унинг ягона тартибда қўлланилиши халқаро фуқаро аэронавигациясининг хавфсизлигини ёки мунтазамлигини таъминлаш учун зарур. ИКАО тавсия этиладиган амалиёти ҳам техник талаб бўлиб, унинг ягона тартибда қўлланилиши халқаро фуқаро аэронавигациясининг хавфсизлигини, мунтазамлигини ёки самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Давлатлар орасидаги энг узун чегаралар: АҚШ – Канада: 8 893 километр.
Шимолий Америка қитъасини асосан икки йирик давлат – АҚШ ва Канада ҳудуди эгаллайди. Қитъанинг ўртасидан узун чегара ўтади. Шунингдек, қитъанинг шимолий қисмида АҚШнинг Аляска штати жойлашган ва у ерда ҳам икки давлат чегараси мавжуд.
АҚШ ва Канада ўртасидаги чегара дунёдаги энг узун чегара ҳисобланади. Бироқ АҚШ ва Канада ўртасидан ўтган чегара узлуксиз эмас, у икки қисмга бўлинади. Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара эса турли дарёларни ва хариталарда кўринмайдиган битта кичкина кўлни айтмаганда яхлит чегара ҳисобланади.

Кун тарихи
6 июнь
1523 йил: Кальмар иттифоқи таркибидаги Швеция узоқ уринишлардан сўнг ўз мустақиллигини эълон қилди.
1664 йил: Янги Амстердам шаҳри Нью-Йорк деб қайта номланди.
1761 йил: Рус олими Михаил Ломоносов Венера сайёрасини Қуёш дискидан ўтишини кузатиб, унинг атмосфераси борлигини аниқлади.
1808 йил: Франция императори Наполеон Бонапарт акаси Жозеф Бонапартни Испания қироли деб эълон қилди.
1850 йил: америкали кашфиётчи Леви Страусс тарихда илк бор кўк жинси шимни ихтиро қилди.
1882 йил: Ҳиндистоннинг Бомбей шаҳрида яшовчи 100 мингдан зиёд аҳоли Араб денгизидан ёприлган тўфон натижасида ҳалок бўлишди.
1882 йил: Америкалик олим Генри Сили электр дазмол учун патент олди.
1942 йил: Синтетик матодан тайёрланган илк парашют синовдан ўтказилди.
1962 йил: БМТда ўтган музокаралар натижасида Бельгия мустамлакаси бўлган Руанда ва Бурунди давлатлари алоҳида давлатлар сифатида мустақил давлатларга айланиши маълум қилинди.
1984 йил: Россиялик муҳандис Алексей Пажитнов тетрис ўйинини ихтиро қилди.

ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар, ишчи ва хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида “Ўзбекистон – ягона оиламиз” мавзусида рассомчилик, каштачилик ва пазандачилик бўйича танлов ташкиллаштирилди.
Карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилган танловда болажонлар ўзларига уйга вазифа қилиб берилган топшириқларни аъло даражада бажаришди. Жумладан, капитан А.Саримсоқовнинг фарзанди Шоҳзамон ўз суратлари орқали чегарачиларнинг Ватан сарҳадларини қўриқлаши, шифокорларнинг кўринмас ёв билан курашаётганини ва 5 та ташаббусни расмлари орқали ифодалаган бўлса, ходим А.Абдуллаевнинг қизи Моҳинур Учқунхонова ўзи тайёрлаган ширинлик устига “Чегара қўшинлари ҳамиша олдинда” деган ёзувни ёзиб, ўзи ижод қилган шеърларни ўқиб берди. Танловда фаол иштирок этган болаларга диплом, эсдалик совғалари ва китоблар совға қилинди.
майор С. Тошматов

ДХХ Чегара қўшинлари шахсий таркиби ўртасида ўтказилаётган “Ватан – чегарачилар нигоҳида” фотосуратлар кўрик-танлови учун юборилган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Бу галги суратларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманининг гўзал табиати акс этган. Суратлар муаллифи подполковник Д. Шрамчевский.
https://t.iss.one/sarhad_uz
https://t.iss.one/sarhad_uz
Донолардан ҳикматлар
Стратегик хатолик ўрнини тактик муваффақият тўлдира олмайди (Фон Клаузевиц).
Мақсадга эришиш учун, аввало, унга интилиш зарур (Жорж Байрон).
Ҳар кунлик яхши китоблар мутолааси таъсирида барча турдаги қўполлик оловда ёнгандек эриб кетади (Виктор Гюго).
Қалб ва ақл – мувозанатнинг икки чеккаси. Ақлни билим тубига туширсангиз, қалбингизни самога қадар кўтарган бўласиз (Виктор Гюго).
Феъл-атвор дарахт, обрў-эътибор – унинг сояси кабидир. Биз соя тўғрисида қайғурамиз, аслида эса дарахт тўғрисида ўйлашимиз даркор (Авраам Линкольн).
Ватан бизсиз ҳам Ватандир, аммо биз Ватансиз ҳеч киммиз (Иван Тургенев).

Давлатлар орасидаги энг узун чегаралар: Россия – Қозоғистон: 7 598,8 километр
Қуруқликдан ўтган икки давлат ўртасидаги чегаранинг яхлитлиги бўйича Қозоғистон – Россия чегараси дунёдаги энг узуни ҳисобланади. Сабаби АҚШ – Канада чегараси икки қисмдан иборат. Биринчи қисми Канаданинг АҚШ билан жанубий чегаралари бўлса, иккинчи қисми шимолий қисмида Аляска билан чегарасидир. Қозоғистон дунё океанига чиқмайдиган давлатлар орасида ҳудудининг катталиги жиҳатдан 1-ўринда туради. Қозоғистон ва Россия чегараси ҳудудида бу икки мамлакатнинг биридан иккинчисига оқиб ўтадиган дарёлар шунчалик кўпки, чегаранинг 5 936,1 километри қуруқликдан, 1 516,7 километри дарёлардан, 60 километри эса кўллар устидан ўтади.

Келажак – бу нурли истиқбол, болалар, ёшлар, фарзандларимиз демакдир. Давлатимизнинг келажаги ҳам, унинг буюк давлат бўлиб шаклланиши ҳам ана шу болалар ва ёшларимиз қўлида. Болаларга бўлган эътибор уларда шаклланаётган Ватанга бўлган ишонч ҳиссини оширади. Қилинаётган бу каби ижобий амаллар болажонларимизни ўзларини янада бахтли ҳис қилишларига, мамлакатимизнинг муносиб ворислари бўлиб ўсишларига замин яратади.
ДХХ Чегара қўшинларининг Хоразм вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида болалар ўртасида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида расм чизиш, шахмат ва шашка мусобақалари ўтказилди. Ғолиблар ҳарбий қисм раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланишди.