Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
19.1K subscribers
16.4K photos
5.31K videos
47 files
11.8K links
Manzil: Samarqand shahri, Ko`ksaroy-1

www.samarkand.uz

👉 Murojaatlar uchun: @samhokim
👉 https://fb.com/sampressservice
👉 https://www.youtube.com/channel/UCR4CVhw3Pt95zMHVLYMBMEg

Telefon: 1177
© sampress.uz
Download Telegram
​​ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛАДИ

Бугун, 5 март куни соат 20:00 дан бошлаб Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида вилоят автомобил йўллари ва транспорт бошқармалари бошлиқлари, ушбу соҳалар масъуллари иштирокида мулоқот ўтказилади.

Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларни (66)233-96-01, 233-96-07, 233-96-08, 233-96-09 рақамли телефонларга қўнғироқ қилиш орқали билдиришингиз мумкин.
​​Боғдорчилик ва иссиқхона қуриш учун молиявий ёрдам берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси маблағлари, тижорат банклари томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб этилган кредитлар боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча молиявий манбалари этиб белгиланди.

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча молиявий манбалари интенсив боғ барпо этиш ва иссиқхона қуриш ҳамда уларни лизинг ва кредит шартлари асосида бериш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадларига йўналтирилади.

Лойиҳа ташаббускорларига барпо этилган интенсив боғ ва қурилган иссиқхоналар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги «Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ лизинг ва кредит шартлари асосида берилади.
​​"ОЧИҚ МУЛОҚОТ" КЎРСАТУВИ

Тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган “Очиқ мулоқот” кўрсатувининг бугунги сонида вилоят автомобил йўллари ва транспорт бошқармалари бошлиқлари, ушбу соҳалар масъуллари иштирок этишмоқда...


Каналга қўшилинг:
👉
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​🌦 Самарқандда бугун қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади.
​​Айни пайтда Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги биносида халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутатларининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилмоқда. Унда ташкилий масала кўрилмоқда...

-----

В данное время проходит внеочередная сессия Каттакурганского городского кенгаша народных депутатов. На ней рассматриваются организационные вопросы...
​​Каттақўрғон шаҳрида ўтказилаётган Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Шу кунга қадар Каттақўрғон шаҳар ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Хашимов Музаффар Казимович ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Алимова Гавхар Зайировна номзоди Каттақўрғон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди...

-----

На внеочередной сессии Каттакурганского городского кенгаша народных депутатов рассматриваются организационные вопросы.

По собственному желанию освобожден от занимаемой должности хоким города Каттакургана Хашимов Музаффар Казимович.

На сессии депутатами на должность исполняющей обязанности хокима города Каттакургана утверждена Алимова Гавхар Зайировна...
Атроф-муҳитни асраш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Аҳолига санитар хизмат кўрсатиш қамровини 100 фоизга етказиш, чиқинди полигонларини санитария-экология талабига мувофиқлаштириш зарурлиги белгиланди.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш, Қизил китобга киритилган ҳайвонларни овлаганлик учун жазони кучайтириш бўйича таклифлар билдирилди.
Бош прокуратурага дарахтлар ва буталар кесилишига жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш топширилди.

Состоялось совещание по вопросам охраны окружающей среды.
Указано на необходимость обеспечения полного охвата населения услугами санитарной очистки и приведения полигонов отходов в соответствие с санитарно-экологическими требованиями.
Предложено расширить площади охраняемых природных территорий, усилить ответственность за отлов краснокнижных животных.
Генеральной прокуратуре поручено обеспечить неотвратимость ответственности за вырубку деревьев и кустарников.

#Mirziyoyev #yigilish #ekologiya #moratoriy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги биносида Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Сессия ишида депутатлар, вилоят бошқармалари ва шаҳар корхона-ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Сессия ишида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, шаҳарни ободонлаштириш бўйича масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар бугунги кун талабига жавоб бермаслиги, сектор ва корхона, ташкилот раҳбарлари томонидан аниқ режалар ҳам тузилмаганлиги танқид қилинди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу кунга қадар Каттақўрғон шаҳар ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Хашимов Музаффар Казимович ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Алимова Гавхар Зайировна номзоди Каттақўрғон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида Гавҳар Алимова Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1989 йилда Жомбой туманидаги 16-мактаб йўриқчилигидан бошлаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш комплекси мутахассиси, аввалги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

2018 йилдан 2020 йилгача Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, яқиндан бошлаб эса Самарқанд вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​8 МАРТ — ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВИЛОЯТ БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Бугун шаҳримизнинг муҳташам “Диёра” базмгоҳида 8 март - халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоят байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда вилоят ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат олиб бораётган аёлларимиз, қизларимиз, шунингдек, меҳнат фахрийлари иштирок этишди.

Тадбир давомида вилоятда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда қўшган муносиб ҳиссалари учун бир гуруҳ хотин-қизлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, 18 нафар аёлларимизга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Яккахон хонандалар ва бадиий жамоаларнинг чиқишлари тадбирга ўзгача кўтаринкилик бағишлади. Байрам тадбирлари вилоятимиз ҳудудларида давом этмоқда.


Каналга қўшилинг:
👉
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида

О награждении Государственной премией имени Зульфии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш – асосий вазифамиздир
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Во всех уголках области проходят мероприятия в честь Международного женского дня - 8 марта
​​🌥 Самарқандда бугун қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 8-11 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража, кундузи 4-7 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларга эрталаб туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 1-2 даража илиқ бўлади.
​​Хайрли тонг азизлар!

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

Оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек гўзал ва мўътабардир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор.

Шавкат МИРЗИЁЕВ.
​​СамДУнинг икки талабаси “Зулфия” қизлари қаторидан ўрин олди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 мартда қабул қилинган “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори асосан аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун 28 нафар иқтидорли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Қувонарлиси, мазкур мукофот билан тақдирланганлар сафида Самарқанд давлат университетининг талабалари Мусулмонова Камола Хусниддин қизи ва Усманова Нуриниссо Олимовналар ҳам ўрин олишди.
​​🌤 Бугун Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-11 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 2-5 даража, кундузи 8-9 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 3-6 даража илиқ бўлади.


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA