Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
19.1K subscribers
16.4K photos
5.31K videos
47 files
11.8K links
Manzil: Samarqand shahri, Ko`ksaroy-1

www.samarkand.uz

👉 Murojaatlar uchun: @samhokim
👉 https://fb.com/sampressservice
👉 https://www.youtube.com/channel/UCR4CVhw3Pt95zMHVLYMBMEg

Telefon: 1177
© sampress.uz
Download Telegram
​​СПОРТНИНГ ЎЗБЕК ЖАНГ САНЪАТИ ТУРИ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Самарқанд шаҳридаги спорт якка кураши бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида Наврўз байрамига бағишлаб спортнинг ўзбек жанг санъати тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбек жанг санъати федерацияси ҳамда «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят бўлимлари ташаббуси билан Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган мусобақада вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ғолиблик учун беллашишди.

Мусобақанинг тантанали очилишида сўз олганлар ўзбек жанг санъати, мусобақанинг аҳамияти ва мавқеи ҳақида тўхталиб, иштирокчиларга омад тилашди.

Тадбирда бир гуруҳ спортчиларга спорт устаси гувоҳномаси ҳамда қора белбоғ соҳиби сертификатлари топширилди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Каналга қўшилинг:
👉
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​ИШТИХОН ТУМАНИДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ ХЎЖАЛИК МУДИРИ ФИРИБГАРЛИКДА АЙБЛАНДИ

Инсоннинг катта душмани - бу унинг нафси. Баъзида бойликка ўчлик ортидан нафс домига тушган кимсалар барча нарсасидан бир зумда маҳрум бўлади.

Э.С. оилали, икки нафар фарзанднинг отаси. Қўнғирот МФЙдаги Каттатўқмоқ қишлоғида яшайди. Тумандаги мактабгача таълим бўлимида хўжалик мудири вазифасида ишлайди. Унга «Жаҳонгир чорвалари» МЧЖ раҳбари Жаҳонгир Ш. МТТ билан гўшт махсулотлари етказиб беришга шартнома тузиш учун бўлим бошлиғига 1 миллион сўм миқдорида пора бериш лозимлигини тушунтиради.

2019 йил 11 май куни соат 11.00 ларда Жаҳонгир Ш.дан 1 миллион сўм миқдордаги пулларни Иштихон кўчасида жойлашган Истироҳат боғига кираверишда ўз бошқарувидаги автомашина салонида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди. Натижада хўжалик мудирининг фирибгарлик жинояти охирига етмай қолди.

ИЖҚК Департаменти Иштихон туман бўлими томонидан маълум қилинишича ушбу ҳаракатлари билан судланувчи Э.С. Ўзбекистон Республикаси ЖК 25, 168-моддасининг 1-қисми ва 25, 28, 211-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун жазога тортилган.
​​#Биласизми?

Болаларга таълим-тарбия бериш бўйича мажбуриятни бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 111 минг 500 сўмдан 669 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади (
https://lex.uz/docs/97664).

Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 2 млн 230 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
​​​​​​​​​​​​​​Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокимлигининг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилмоқда...
----
В территориальном отделении Торгово- промышленной палаты проходит встреча хокима Самаркандской области с предпринимателями...

Каналга қўшилинг:
👉
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Президент Шавкат Мирзиёев Россия ва Озарбайжон билан икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ушбу мамлакатлар билан лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳамда инвестиция, савдо ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное обсуждению текущего состояния и перспектив развития двустороннего инвестиционного и торгово-экономического сотрудничества с Россией и Азербайджаном.
Особое внимание уделено своевременной и качественной имплементации действующих проектов и выработке новых предложений по углублению взаимодействия с этими странами в инвестиционной, торговой и транспортно-логистической сферах.

#Mirziyoyev #yigilish #hamkorlik #Rossiya #Ozarbayjon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Вилоят ҳокимлиги томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш, бюрократик тўсиқларни бартараф қилиш, тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаш орқали уларга тезкор ечим топиш мақсадида ҳафтанинг ҳар душанба кунлари тадбиркорлар билан учрашув, қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Анъанага мувофиқ бугун ҳам Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида навбатдаги қабул ўтказилди.

Ўтган ҳафта давомида савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармасига тадбиркорлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 27 та мурожаат келиб тушди. Учрашувга қадар ишчи орган тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 15 нафар тадбиркорларни қийнаб келаётган масалаларга амалий ёрдам кўрсатди, уларнинг ечимини таъминлади.

Масъул мутасаддилар томонидан тадбиркорни қаноатлантирувчи ечим топилмаган ёхуд ижроси муддат талаб этиладиган 12 та масалалар бевосита тадбиркорлар билан учрашувда атрофлича муҳокама этилди. Тадбиркорлар томонидан кредит ажратиш, мулкка эгалик ҳуқуқини олиш, ер майдони ажратиш, лицензия ва рухсатнома олиш билан боғлиқ масалалар билдирилди.

Баъзи мурожаатларга аниқ муддат билан масъуллар бириктирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Яна баъзилари бўйича прокуратура идоралари томонидан ўрганиш олиб борилиши белгиланди.

Шунингдек, учрашув давомида вилоят ер ресурслари давлат кадастри бошқармаси бошлиғи С.Ҳакимов, Самарқанд тумани ҳокимининг ўринбосари И.Комилов, вилоят кичик саноат зоналари дирекцияси бошлиғи А.Юсупов ва бошқаларнинг ўз вазифаларини бажаришдаги қўпол хатоликлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига белгиланган муддатларда муносабат билдирмаганликлари учун тегишлилиги бўйича жавобгарлик масалалари кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
О барьерах на пути современного предпринимательства


Подпишитесь на наш телеграм-канал:
👉
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​🌥 Бугун Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади.


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​Самарқандда Наврўз марафони ўтказилади

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан 14 март куни Самарқанд шаҳрида Наврўз марафони бўлади.

Марафон Регистон майдонидан Университет хиёбони бўйлаб, Кўксарой мадонига қадар бўлган 5 километр масофани ўз ичига олади.

Тадбирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтганлар сони икки мингдан ошди. Рўйхатга олиш ишлари давом этмоқда.

Мурожаат учун телефон: 66-233-55-93, 90-505-04-07.
​​«Ҳунармандлар маркази»да пресс-тур ташкил этилди

Айни пайтда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантиришга бағишланган пресс-тур ўтказилмоқда.

Тадбирга республика телерадиоканаллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, вилоятда фаолият юритаётган журналист ва блогерлар таклиф этилган.

Иштирокчилар дастлаб Самарқанд шаҳридаги “Ҳунармандлар маркази”да кулолчилик, заргарлик, наққошлик, кандакорлик, зардўзлик каби ҳунармандчилик турлари билан шуғулланаётган усталар билан суҳбатлашди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Плачевное состояние водных артерий Самарканда обсудили на аппаратном собрании


Подпишитесь на наш телеграм-канал:
👉
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​🌤 Бугун Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади.


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Президент Шавкат Мирзиёев қатор соҳаларга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
“Рақамли Тошкент” тизимини жорий этиш, уни икки йил давомида синовдан ўтказиб, бошқа ҳудудларга тайёр дастурий таъминотларни етказиб бериш режалаштирилмоқда.
Ижтимоий объектларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш бўйича топшириқ берилди.
Қурилиш ишларига, ички ишлар органларининг ташкилий тизимини ислоҳ қилишга доир лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами в ряде сфер.
Планируется внедрение системы "цифровой Ташкент" с двухлетней апробацией и последующим обеспечением готовым программным продуктом остальных регионов страны.
Поручено охватить социальные объекты высокоскоростным доступом к интернету.
Также представлена информация о проектах в сфере строительства и по реформированию организационной системы органов внутренних дел.

#Mirziyoyev #taqdimot #raqamliToshkent #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter