Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
19.1K subscribers
16.5K photos
5.35K videos
47 files
11.8K links
Manzil: Samarqand shahri, Ko`ksaroy-1

www.samarkand.uz

👉 Murojaatlar uchun: @samhokim
👉 https://fb.com/sampressservice
👉 https://www.youtube.com/channel/UCR4CVhw3Pt95zMHVLYMBMEg

Telefon: 1177
© sampress.uz
Download Telegram
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бошқарма - Ерларни аукционга чиқариш сектори бошлиғи;

— Бошқарма - Бино-иншоотлар ва давлат ер кадастрини юритиш бўлими Бош мутахассиси;

— Бошқарма - Топографик ва картографик хариталарни тайёрлаш сектори бошлиғи;

— Тойлоқ туман филиали - Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Пастдарғом туман филиали - Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Самарқанд туман филиали - Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Нуробод туман филиали - Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Нарпай туман филиали - Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Пайариқ туман филиали - Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Қўшработ туман филиали - Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Самарқанд шаҳар филиали - Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Каттақўрғон шаҳар филиали - Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Самарқанд шаҳар филиали - Ер кадастри мутахассиси;

— Тойлоқ туман филиали - Ер кадастри мутахассиси;

— Самарқанд туман филиали - Ер кадастри мутахассиси;

— Ургут туман филиали - Ер кадастри мутахассиси;

— Булунғур туман филиали - Ер кадастри мутахассиси;

— Иштихон туман филиали - Ер кадастри мутахассиси;

— Қўшработ туман филиали - Ер кадастри мутахассиси;

— Самарқанд туман филиали - Ерларни аукционга чиқариш мутахассиси;

— Иштихон туман филиали - Ерларни аукционга чиқариш мутахассиси;

— Нуробод туман филиали - Ерларни аукционга чиқариш мутахассиси;

— Қўшработ туман филиали - Бош муҳандиси.

🔸Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Бўлим бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари;

— Пастдарғом туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Бўлим бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 17 январдан 26 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Нарпай туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Ижро назорати бўйича бош мутахассиси.

🔸Нуробод туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича 1-тоифали мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Нарпай тумани 63-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Қўшработ тумани 18 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Қўшработ тумани 33 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Ургут тумани 99 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

🔸Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази-Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;

🔸Нуробод туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича 1-тоифали мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 25 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
​​#Расман

Самарқанд вилояти ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлаб, 2022 йилнинг 17 январидан одатдаги тартибда иш фаолиятига киришганини маълум қиламиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳар "Гала-Осиё" маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Фаррух Бекпўлатов ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон 24 телеканалида жонли эфирда интервью берди.

Интервьюда маҳалла драйверини ривожлантириш ишсизларни иш билан таъминлашда муҳим рол тутиши таъкидланган.

Каналга қўшилинг:👉🏼 @samiqtisod
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактабларда, айниқса ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

При Президенте Шавкате Мирзиёеве проходит совещание, посвященное приоритетным задачам кардинального повышения качества школьного образования и воспитания, особенно в специализированных школах.
Президент ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини таҳлил қилар экан, ҳозирги кунда халқ таълими тизимида ихтисослашган мактаблар сони 790 тага етганини таъкидланди. Жумладан, хорижий тиллар бўйича 207 та, математика ва физика бўйича 126 та, IT бўйича 99 та, кимё-биология фанлари бўйича 87 та мактаб.

Ушбу мактабларнинг фақат 135 таси тўлиқ ихтисослашган ва интернат мақомига эга. Қолган 655 та мактабдаги 25 фоиз синфларда у ёки бу фанлар чуқур ўргатилади.

"Шу билан бирга, ушбу 655 та ихтисослашган мактабда таълим дастури, ўқув дарсликлари, ўқитиш методикаси, фан тўгараклари оддий мактаблардан деярли фарқ қилмайди.

Мисол учун, математика ёки чет тилига ихтисослашган синфларда қолганларга нисбатан 2 соат кўпроқ махсус фан ўтилади, холос", деди давлатимиз раҳбари.
"2025 йилга қадар ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард долларга етказишни ва экспорт ҳажмини 30 миллиард доллардан оширишни режа қилганмиз.

Бунинг учун бизга, энг аввало, ҳозирги замон талабларига мос келадиган ва зарур билимлар билан қуролланган,
мантиқий фикрлайдиган, лидерлик қобилиятига эга бўлган ватанпарвар ёш авлодни тайёрлашимиз керак", - деди Президентимиз йиғилишда.

Шу муносабат билан соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимларига ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этиш топширилди:

- янги ўқув йилидан бошлаб, вилоят марказларидан, катта шаҳар ва туманлардан 2 тадан, туман ва шаҳарлардан 1 тадан ихтисослашган мактаблар Халқ таълими вазирлигидан Президент таълим муассасалари агентлигига ўтказилади;

- бунда, туман ва шаҳарлардаги саноат ва қишлоқ хўжалигининг ривожланганлиги, бу ҳудудларда азалдан кучли ўқитилган фанлардан келиб чиқиб, мактаблар ихтисослашиши керак;

- бундан буён ихтисослашган мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилади.
Давлатимиз раҳбари ихтисослашган мактаблар фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Жумладан, бундай мактабларда:

- ўқувчилар халқаро таълим дастурлари асосида замонавий ўқув дарсликлари билан таъминланади;

- 9-синфга келиб ўқувчилар камида 1 та хорижий тил бўйича миллий ва халқаро сертификат олишлари таъминланади;

- юқори синф ўқувчиларининг бевосита корхоналарда амалиёт ўташи тизими жорий қилинади;

- мактабларга ихтисослигидан келиб чиқиб Фанлар Академияси илмий-тадқиқот институтлари ва олийгоҳларнинг кафедралари бириктирилади.

"Умуман, ихтисослашган мактаблар таълим, илм ва амалиётни ўзига қамраб олган ягона кластер доирасида фаолият юритиши керак", деди Президент.
"Ихтисослашган мактабларга раҳбар ва педагог кадрлар танлов асосида қабул қилиниб, уларга устама тўланади" - Президент.

Йиғилишда ихтисослашган мактаблар муаллимларини тайёрлаш, малакаси ва педагогик маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизими яратилиши таъкидланди. Уларга агентликнинг нуфузли хорижий ташкилотлар билан биргаликда малака сертификати берилиши жорий этилади.

Мутасаддиларга жорий йил 1 августгача мактабларга педагогларни жамлаб, уларни ўқитиш, миллий ва халқаро сертификатларни олишларини ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, агентликнинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилиши маълум қилинди.

"Умуман, ушбу янги ташаббусларни амалга ошириш катта масъулият талаб қилади. Сабаби, 220 та мактабга 12 мингдан зиёд муаллимни танлаш ва тайёрлаш, 140 мингдан ортиқ ўқувчини саралаб олиш зарур", - деди Президент ва бу ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун доимий Ишчи гуруҳ тузиш вазифасини қўйди.

Айни пайтда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар ахбороти бермоқда.
Ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Нукус шаҳри ва вилоят марказларида иккитадан, туман ва шаҳарларда биттадан мактаб Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилиши белгиланди.
Ишчи гуруҳ тузиб, ҳудудлардаги шароитларни ўрганиш, танланган мактабларни янги стандартлар асосида ўқув йилига тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования деятельности специализированных школ.
Определено, что по две такие школы в городе Нукусе и областных центрах, по одной в районах и городах будут переведены в ведение Агентства Президентских образовательных учреждений.
Даны указания по созданию рабочей группы, изучению условий в регионах и подготовке отобранных школ к новому учебному году на основе новых стандартов.

#Mirziyoyev #videoselektor #maktabtalimi #agentlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурободдаги “ноутбук воқеаси” ўрганиб чиқилди
​​Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир, қор ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 0-5 даража илиқ бўлади.
ДИҚҚАТ АКЦИЯ!!!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да “Энг фаол маҳалла – менинг маҳаллам” шиори остида акция эълон қилинади.

Акция қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

1. "Ободлик - маҳалладан бошланади";

2. "Менинг маҳалламда жиноят содир этилмайди";

3. "Ёшларни маънан ўсишида нуронийларнинг ўрни";

4. "Маҳалла тарихи - ёшлар нигоҳида!";

5. "Мен, отам-онам, биз спортчи оиламиз!";

6. "Маҳалладаги ижтимоий қатламга муҳтож хотин-қизларнинг бугунги куни"

Бунда вилоятдаги 1123 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, ижодкорлар, журналист ва блогерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин. Ёритилган материалингизни қуйидаги телеграм @sam_mahalla_boshqarma_bot манзилига юборинг.

Сиз юборган видеоролик, расмлар, тақдимотлар, мақолалар, номинациялар бўйича ижодий шеърлар вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари орқали ёритиб борилади.

Ҳар бир номинация бўйича ғолиб бўлган туман (шаҳар), маҳалла, уни ёритган журналист, блогер ва оммавий ахборот воситалари вакиллари вилоят ҳокимлиги ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан тақдирланади.

Ғолиблар 22 март “Маҳалла тизими ходимлари куни” арафасида эълон қилинади.
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Пайариқ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Маҳаллий бюджет шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Пайариқ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет ижроси ва ҳисоби шўъбаси мудири - бош ҳисобчиси;

— Самарқанд шаҳар ҳокимлиги молия бўлими - Ободонлаштириш, коммунал ва йўл ҳўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси Бош иқтисодчиси;

— Самарқанд шаҳар ҳокимлиги молия бўлими - Ободонлаштириш, коммунал ва йўл ҳўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси мудири;

— Нарпай тумани ҳокимлиги молия бўлими - Маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва бюджет ташкилотларини молиялаштириш бўлими Бош иқтисодчиси;

— Нарпай тумани ҳокимлиги молия бўлими - Ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси Бош иқтисодчиси;

— Қўшработ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси Бош мутахассиси;

— Қўшработ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет даромадлари базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бошлиғи;

— Қўшработ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий этиш ва томорқа ерларини ривожлантириш шўъбаси Бош мутахассиси;

— Каттақўрғон тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет ижроси ва ҳисоби шўъбаси мудири - бош ҳисобчиси;

— Жомбой тумани ҳокимлиги молия бўлими - Мудир ўринбосари-шўьба мудири;

— Булунғур тумани ҳокимлиги молия бўлими - Мудирнинг биринчи ўринбосари - Бюджет бўлими бошлиғи;

— Булунғур тумани ҳокимлиги молия бўлими - Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шъўбаси Бош мутахассиси;

— Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги молия бўлими - Ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси Бош иқтисодчиси;

— Самарқанд шаҳар ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет ижроси ва ҳисоби шўъбаси мудири-бош ҳисобчиси;

— Бошқарма - Бюджет даромадлари базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими Бош иқтисодчиси;

— Бошқарма - Бюджет даромадлари базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими Бош иқтисодчиси;

— Қўшработ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 18 январдан 22 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Кадастр агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Кадастр агентлиги Каттақўрғон шаҳар бўлими - Бош инспектори;

— Кадастр агентлиги Ургут туман бўлими - Етакчи инспектори.

🔸Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Бошқарма - Сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи;

— Жомбой тумани ирригация бўлими - Сув ресурсларидан фойдаланиш ва диспетчерлик хизмати шўъбаси бош мутаҳассиси;

— Дарғом ирригация тизими бошқармаси - Таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва мониторинг қилиш шўъбаси мудири.

🔸Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғи ўринбосари;

— Булунғур тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бўлим бошлиғи;

— Тойлоқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бўлим бошлиғи;

— Нарпай тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бўлим бошлиғи.

🔸Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Жомбой тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори.

🔸Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
Нарпай туман бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

🔸Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Жомбой тумани "Қўнғирот" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили.

🔸Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Пахтачи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Умумий бўлим мутахассиси;

— Каттақўрғон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Умумий бўлим мутахассиси.

🔸Пастдарғом туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 18 январдан 27 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Бугун буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий туғилган кун

Таниқли драматург, публицист, жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йил 19 январда Самарқандда туғилган.

Беҳбудий дастлаб янги мактаблар учун дарсликлар тузган. «Рисолаи асбоби савод», «Рисолаи жуғрофияи умроний», «Мунтаҳаби жуғрофияи умумий», «Китобат ул-атфол», «Амалиёти ислом», «Тарихи ислом» каби китоблар чоп эттирган.

1911 йилда «Падаркуш» драмасини ёзган. "Самарқанд" (ҳозирги "Зарафшон") газетасини, сўнгра «Ойна» журналини чиқарган.

1919 йил баҳорда Шаҳрисабзда Бухоро амирлиги одамлари томонидан қўлга олинади, Қаршида зиндонга ташланади ва қатл қилинади.

2020 йил Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудига 145 йил тўлди. Шу муносабат билан Тошкентдаги "Адиблар хиёбони"да буюк маърифатпарварнинг ҳайкали ўрнатилди, Самарқанд шаҳрида уй-музейи очилди.

Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 30 октябрдаги фармонига кўра, Беҳбудий Ватанимизнинг юксак мукофоти – “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Айни пайтда: Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳридаги Кафтархона маҳалласида ҳудудни обод қилиш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш, коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш масалаларини мутасаддилар билан бирга муҳокама қилмоқда...