Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
19.1K subscribers
16.5K photos
5.35K videos
47 files
11.8K links
Manzil: Samarqand shahri, Ko`ksaroy-1

www.samarkand.uz

👉 Murojaatlar uchun: @samhokim
👉 https://fb.com/sampressservice
👉 https://www.youtube.com/channel/UCR4CVhw3Pt95zMHVLYMBMEg

Telefon: 1177
© sampress.uz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир гуруҳига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

С участием Президента Шавката Мирзиёева проходит церемония вручения государственных наград группе военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов в связи с Днем защитников Родины и 30-летием образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон қуролли кучларининг 30 йиллиги
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон қуролли кучларининг 30 йиллиги
#14jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from Zarnews.uz
Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов Президентнинг Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбийларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.

@Zarnews_uz
Forwarded from Zarnews.uz
Самарқанддаги вилоят, туман ва шаҳарлардаги газеталар неча нусхада чоп этилмоқда?

@Zarnews_uz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланади.
--
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание, посвященное приоритетным задачам организации новой системы работы "махаллабай" и обеспечения занятости населения в текущем году.
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Пахтачи туман бўлими - Бош мутахассиси;

— Пахтачи туман бўлими - Бош мутахассиси;

— Пахтачи туман бўлими - Бош мутахассиси;

— Пастдарғом туман бўлими - Бош мутахассиси;

— Иштихон туман бўлими - Бош мутахассиси;

— Жомбой туман бўлими - Бош мутахассиси;

— Пахтачи туман бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари;

— Пайариқ туман бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари;

— Оқдарё туман бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари;

— Бошқарма - Маҳаллабай ишлаш бўлими Бош мутахассиси;

— Бошқарма - Инвестиция дастурларини шакллантириш, таҳлил қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш бўлими Бош мутахассиси;

— Бошқарма - Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш йиғма бўлими Бош мутахассиси;

— Бошқарма - Саноат соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш йўналишларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари.

🔸Самарканд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани туризм ва спорт бўлими бошлиғи.

🔸Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси;

— Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи;

— Маҳаллий ҳокимият органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш ва ноҳалол рақобатга чек қўйиш бўлими бош мутахассиси.


▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 15 январдан 19 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари.

🔸Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Булунғур тумани мактабгача таълим бўлими - Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича бухгалтер;

— Бошқарма - Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва мониторинг бўлими Методисти.

🔸Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Пастдарғом тумани филиали - Бош муҳандиси.

🔸Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси:
— Ходимлар бўйича бош мутахассиси.

🔸Булунғур туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Қўшробод тумани статистика бўлими - Етакчи мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Самарқанд тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет ижроси ҳисоби шўъбаси мудири-бош ҳисобчиси;

— Пахтачи тумани ҳокимлиги молия бўлими - Мудирнинг биринчи ўринбосари-бўлим бошлиғи;

— Тойлоқ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси Бош иқтисодчиси.

🔸Самарканд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва дастурларни мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси.


▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 15 январдан 24 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.

Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.

"2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак", деди Президент.
Йиғилишда "маҳаллабай" ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, янги йилдан 9 минг 309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлади ва уларга кўмак бериш учун вазирликлардан 300 нафар раҳбар-ходимлар хизмат сафарига юборилди.

Ушбу тизимга масъул бўлган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолияти ташкил этилиб, барча масалалар ечиб берилди.

Эндиликда ҳоким ёрдамчилари, энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланади.

Ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозим.

Бу мақсадлар учун жорий йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия ажратилади (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм).
Шавкат Мирзиёев: ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади.

"Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.

Бунинг учун, ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим.

Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.
Президент аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазиятни ўрганиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш вазифасини қўйди.

Бу ишларни, аввало, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардан бошлаш кераклиги, улардаги йўлларни шағаллаштириш, симёғочларни алмаштириш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва таъмирлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, ушбу ҳудудларда ижтимоий муҳит, боғча, мактаб, шифохона шароитларини яхшилаш, бир сўз билан айтганда, одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилишда 6 миллионга яқин доимий ва мавсумий иш ўрни яратиш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилди.

Айни пайтда мутасаддилар йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ҳисобот бермоқда.
AZIZ SAMARQANDLIKLAR!!!

❗️❗️❗️Siz viloyatdagi 1117 ta mahalla fuqarolar yig‘inlarida bо‘layotgan yangiliklardan xabardor bо‘lishni istaysizmi?
Unda https://t.iss.one/samarqandmahallavaoilaboshqar
ushbu kanalda mahalla tizimiga oid barcha yangiliklardan xabardor bo'lasiz.

📝Mahalla tizimiga oid tegishli muammolar, savollar va takliflaringiz bormi?
U holda (91) 134-57-77 raqamdagi telegramiga yoki mazkur
@sam_mahalla_boshqarma_bot manziliga yuborishingiz mumkin.
Shu bilan birga (66) 233-20-10 raqamga telefon qilib murojaat qilishingiz mumkin.

📎Sizning muammolaringiz viloyat Mahalla va oilani qо‘llab-quvvatlash boshqarmasida faoliyat olib borayotgan mas’ullar va mutaxassislar yordamida kо‘rib chiqilib, vakolat doirasida yordam beriladi.

🎤Sizni qiynayotgan savollarga mutaxassis javob beradi.

📥Barcha fuqarolar bizning himoyamizda.

Samarqand viloyati Mahalla va oilani qо‘llab-quvvatlash boshqarmasi Axborot xizmati
​​17 январь куни Самарқандда ёмғир ёғади

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, аксарият жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 2-5 даража илиқ бўлади.
МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Нуробод тумани 41-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Саттаров Сардор “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳасининг вилоят босқичида биринчи ўринни олишига қарамай унга 3-даражали диплом ҳамда ишлатилган (эски) ноутбук совға қилинганлиги тўғрисида қилган видео мурожаати эълон қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи тузилиб, дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумотлар берилади...


Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати