#Тайинлов
Янги ташкил этилган Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигига директор ўринбосарлари тайинланди
Ҳукумат қарори (311-сон, 19.05.2021 й.) билан Азимжон Нозимжонович Хусанов ва Санжар Омонхужаевич Обидов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директорининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
🌔 samshahar.uz|🌏 Telegram|🌐Facebook|

#ТАЙИНЛОВ
Абилов Феруз Неъматуллаевич Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Феруз Абилов ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
👉 Kanalga ulanish:
https://t.iss.one/samshahar

Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Салохиддин Улуғбекович Саттаров Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Самарқанд вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруғини Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов ўқиб эшиттирди.
С. Саттаров 1980 йилда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 2002 йилда Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасида катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, турли масъул лавозимларда, шунингдек, Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган ҳамда ҳозирги вақтга қадар Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
🌔 samshahar.uz

Зайниддин Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисига ўринбосар бўлди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот ўрнида: З.Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
2014 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилаётган эди.
🌐 Web-sayt| 🌏 Telegram| 🎞 YouTube
🏞 Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook