Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
#Kun_oyati
Аҳзоб сураси, 35-оят
Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратини ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир.
Баъзи уламолар ушбу оят муслима аёлларнинг “нега Қуръон аёлларни эркакларни зикр қилгандек зикр қилмайди”, деган саволларидан кейин нозил бўлган дейишган. Ушбу оят ҳақиқий мусулмон эркак ва муслима аёл қандай сифатларга эга бўлишини баён қилган.
Шубҳасиз, мусулмон аёллар ва мусулмон эркаклар Аллоҳга қалбларидан иймон келтирганлардир. Улар Аллоҳнинг амрларига доим итоатда бўладилар. Улар ростгўй бўладилар ва ёлғон сўзламайдилар. Улар ҳар хил синовларга учраганларида сабр қиладилар. Бундай эркак-аёллар Аллоҳ уларни ҳар доим кузатиб турганликларини биладилар ва шунга яраша ўзларини тутадилар ва гуноҳ ишлардан ўзларини тиядилар.
Аллоҳ уларга ризқ қилиб берган нарсалардан садақа қиладилар. Улар рўза тутадилар (Рамазон ва бошқа нафл рўзаларни) ҳамда фаҳш ишлардан ўзларини йироқ тутадилар. Улар ўз нафсларини ҳаром ишлар билан қондирмайдилар. Ва Аллоҳни кўп эслайдилар. Бу эса, уларга юқоридаги амалларни осонлик билан қилишга ёрдам беради.
Ана шундай эркак ва аёлларга Аллоҳ таоло мағфиратни ва улуғ ажр-савобларни тайёрлаб қўйгандир.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati
Аъроф сураси, 31-оят
Эй, одам болалари, ҳар ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки, У Зот исроф қилувчиларни севмас.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло мусулмонларни ҳар бир ибодат аввалидан ўзларини зийнатлаб олишга буюрган. Яъни пок ва чиройли кийим кийиш, атир ишлатиш тавсия қилинган. Чунки, одам намоз ўқиганда оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ билан мулоқотга киришади ва мусулмон одам буни яхши англаб, шунга яраша ўзини зийнатлаши лозим бўлади.
Аллоҳ берган неъматларни одамлар еб-ичишлари ва ундан манфаат олишлари ҳалол қилинган, лекин, бу ишларнинг барчаси меъёрида бўлгани яхшидир. Исрофга ва кибрга йўл қўймаслик керак. Чунки Аллоҳ исроф қилувчиларни севмайди.

Алақ сураси, 1-5-оятлар
Яратган Роббинг номи билан ўқи. У инсонни алақдан яратди. Ўқи! Роббинг карамлиларнинг Карамлисидир. У қалам билан илм ўргатгандир. У, инсонга билмаган нарсасини ўргатди.
Ушбу оятлар Қуръондаги илк нозил қилинган оятлар бўлиб, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Ҳиро ғорида нозил бўлган. Илк ваҳийнинг “Ўқи” сўзи билан бошланиши ҳам Исломда илмга ва илм ўрганишга берилган аҳамиятнинг улуғлигини ифода қилади. Ислом тарихида етишиб чиққан уламолар ва олимлар бунинг яққол мисолидир.
Инсоннинг дунёга келиши бир қанча жараёнлардан ташкил топганлиги бугунги кунда сир эмас. Сурадаги “алақ” сўзи, лахта қон, яъни инсон ҳомиласининг она қорнидаги бошланғич жараёнидир. Бундан англаш мумкинки, Аллоҳ таоло одам боласининг алақ ҳолатдан то мукаммал инсон шаклида дунёга келгунча бўлган босқичини бошқариб боради.
Аллоҳ субҳанаҳу таоло мукаммал инсон шаклига келтирибгина қўймай, ўзининг Карим сифати билан кўп неъматларни ҳам ато қилади. Булардан бири, инсонларга илм ўрганиш қобилиятини берганлигидир. Ўрганиш усулларидан бири эса, ёзиш орқали амалга ошади.
Юқоридаги оятлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, энг самарали илм олиш йўли, бу ёзиб ўрганишликдир. Инсонларни бошқа маҳлуқотлардан ажратиб турадиган қобилиятлардан бири ҳам ўрганиш ва ақл-идрокни қўллай олиш қобилиятидир. Инсон ўрганиш қобилиятини ишга солиб, кўпдан кўп дунёвий ва диний билимларни қўлга киритади. Бу ҳам Аллоҳнинг инсонларга берган катта неъматларидандир.

Ҳужурот сураси, 6-оят
Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар.
Аллоҳ таоло ушбу оятда мусулмонларга ҳаётларида жуда керакли ва асқатадиган тавсияни бермоқда. Агар бирор фосиқ одамдан хабар эшитсангиз, уни аниқлаб рост эканлигига амин бўлмагунча, у хабарни бошқаларга айтиш мумкин эмас. Қолаверса, у хабарга таянган ҳолда қарор қабул қилиш ва бирор ишга қўл уриш ҳам мумкин эмас.
Мазкур ояти каримадаги фосиқ шундай одамки, у нимани эшитса, шуни аниқламасдан бошқаларга етказаверади. Бизга маълумки, одамлар орасида айланиб юрадиган миш-миш гапларнинг аксари бўрттирилган ёки уйдирилган хабарлар бўлади. Ҳаётда бунга жуда кўп мисоллар бор. Шу боис, ёлғон ва асоссиз хабарларга таяниб, бошқаларга озор бериб қўйиш ҳоллари ҳам учраб туради.
Мусулмон одам бундай асоссиз хабарларни айтишлик орқали нафақат бировнинг, балки ўзининг ҳам обрўсига путур етказади. Бошқаларга ўзи истамаган ҳолатда мусибат етказиши мумкин. Алалоқибат, бундай калтафаҳмлик билан қилинган иш одамнинг гуноҳга ботишига сабаб бўлади ва бу дунёда ҳам, охиратда ҳам инсон учун надоматга сабаб бўлади.

Ҳужурот сураси, 11-оят
Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар, ўзлари золимлардир.
Ушбу оят мусулмонларга яхши хулқ сифатини билдириш учун хитоб қилинган. Одамлар йиғилиб бошқа одамларни масхара қилмасликлари керак. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни масхара қилмасликлари керак. Чунки, одатда, кишиларнинг ўзгаларни масхара қилиши ёлғиз бўлганида эмас, кўпчилик бўлиб содир этилади. Бу каби ишлар масхарабозлар томонидан ҳам рўй беради. Аллоҳнинг наздида ким яхшироқ эканлиги ва Аллоҳга яқинроқ эканлиги Унинг Ўзига маълум. Инсон бошқаларни масхара қилиш орқали охиратда савобидан айрилиб қолиши, яъни савобини ўзи масхара қилган одамга бериши ёки унинг гуноҳини зиммасига олиши билан жазоланади.
Аллоҳ таоло оятнинг давомида ўзингизни ўзингиз масхара қилманг, демоқда. Яъни, одам ўзини ерга уриб, мени қўлимдан ҳеч нарса келмайди, мен шунақа нодон одамман ёки бошқа йўллар билан ўзини камситмаслиги зарурлиги буюрилмоқда. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло бандаларига бир-бирига ҳар хил лақаб қўйишни маън қилмоқда.
Иймон-эътиқодда юрган одам учун фисқ сўзларни сўзлаш ва бошқаларни мазах қилиш бир-бирига мутлақо зид ишлардир. Иймонли кишининг хулқ-атвори мўмин инсонга муносиб бўлиши ва ён-атрофидагиларга ўрнак бўлиши керак.
Мусулмон банда, тавба қилиб, юқорида кўрсатилган ёмон ахлоқлар ва бошқа гуноҳ ишларни тарк этмас экан, Аллоҳ таоло ўлчови билан айтганда, золимдирлар.

Ҳужурот сураси, 12-оят
Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир.
Аллоҳ таоло мазкур оятда мўмин-мусулмон кишининг одоби қандай бўлиши кераклигини эслатмоқда. Бундай одоблардан бири гумондан четда бўлишликдир. Кўп гумон қилишлик, инсоннинг нотўғри хулоса қилишига олиб келади ва гуноҳкор бўлишига сабаб бўлади. Жосуслик ҳар хил кўринишда бўлиб, бошқа одамларнинг гапларига қулоқ тутиш, хатларини ўқиш, шахсий ҳаётига аралашиш, бошқа одамларнинг хоналарига ёки уйларига қараш ва ҳакозо шу каби ишлардир.
Исломда яна бир ман қилинган одатлардан бири бошқа одамларни ғийбат қилишдир. Ғийбат – катта гуноҳлардан бўлиб, ғийбат қилинган одамнинг гўштини ейишлик билан тенглаштирилган. Ўлиб ётган биродарининг гўштини ейишлик нақадар жирканч иш бўлса, уни ғийбат қилиш ҳам шундай жирканч ишга ўхшатилган. Бу каби ишларни қилишда Аллоҳдан қўрқиш лозим.
Шу билан бирга, умидсизликка тушиш ярамайди. Кимдир бундай ишларни қилиб юрган бўлса-ю, бу ишларнинг нотўғрилигини билгач, Аллоҳга тавба қилса, албатта Аллоҳ гуноҳларни кўп бора кечирувчи раҳмдил Зотдир.

Луқмон сураси, 33-34-оятлар
Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг ва ота боласига фойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсада фойда бергувчи бўлмайдиган Кундан қўрқинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаёти дунё сизни ғурурга кетказмасин. Ўта ғурурга кетказгувчи сизни Аллоҳ ҳақида ғурурга кетказмасин.
Албатта, қиёмат соати илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир.
Ушбу оятда қиёматда бўладиган баъзи ҳодисалар одамларга олдиндан эслатиб қўйилган. Қиёмат шундай кунки, унда ота боласига ва бола отасига ҳеч қандай ёрдам бера олмайди. Гарчи ота бу дунёда боласи учун ҳар қандай нарсага тайёр бўлса ҳам, қиёматнинг даҳшати ҳар бир инсонни фақатгина ўзининг ғамини чекишга мажбур қилиб қўяди. Бундай куннинг келишига шак-шубҳа йўқдир. Келажакда шундай оғир ва масъулиятли кун инсонларни кутмоқда экан, бу ўткинчи дунёга берилиб у кунга тайёргарлик кўришдан маҳрум бўлиб алданиб қолмаслик керак. Ғурур (яъни одамларнинг бехабарликларидан фойдаланиб, алдовчи шайтон) сизни Аллоҳдан узоқлаштириб қўймасин.
Бугунги кунда одамларнинг вақтларини зое қилаётган ва охиратлари учун ҳеч қандай фойда келтирмайдиган жуда кўп нарсалар бор. Лекин ҳақиқий мусулмон одам охиратни ёдда тутиб иш қилиши керак. Инсонлар қиёматгача анча бор дея алданмаслиги керак, чунки унинг қачон бўлишини фақат Аллоҳ билади. Ва қиёмат бўлгунга қадар, Аллоҳ Ер юзига ёмғир ёғдириб инсонлар ва барча жонзотларга ҳаёт беради ва ризқлантириб туради. Шу билан бирга, ҳомиладор аёллар қандай фарзанд кўришини ҳам Аллоҳ билгувчидир. Яъни туғиладиган боланинг ҳаёти, ризқи, умри Аллоҳнинг илмидадир.
Ҳар бир инсоннинг эртаси қандай бўлиши ва у нима касб қилиши ҳам фақат Аллоҳга аён. Шундай экан, яхши амалларни кечиктирмасдан имкон борида қилиб қолиш керак. Аллоҳ таоло оятнинг сўнгида банда қайси жойда ва қайҳолатда ўлим топишини билмаслигини таъкидлайди. Буларнинг барчасини яхши билувчи зот Аллоҳ таолонинг Ўзидир.

Юнус сураси, 5-6-оятлар
У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган Зотдир. Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қиладир.
Албатта, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ва Аллоҳ осмонлару ерда яратган нарсаларда тақво қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.
Аллоҳ қуёшни иссиқ нур таратувчи қилиб қўйди ва аксинча ойни иссиқлиги бўлмаган нур таратувчи қилиб қўйди. Бу иккиси одамларга кун ва ой вақтларини ўлчашлик учун бериб қўйилди. Яъни Аллоҳ таоло мазкур фазо жисмларини ҳақ ила, яъни аниқ мақсадлар учун яратиб қўйди. Шунча мавжудотлар (еру-осмон, қуёш, ой ва ҳакозо) маълум бир мақсад билан, одамлар фойдаси учун яратилган бўлса, демак, шубҳасиз одам ҳам қисқа ҳаёти давомида аниқ бир мақсад билан яратилгандир.
Аллоҳ таоло Ўзига яқинлашмоқчи бўлган бандаларига оятларини очиқ ва тушунарли баён қилади. Одамларда ўрганиш истаги бўлса кифоя.
Кеча ва кундузнинг алмашиб туришига ва осмонлару ердаги барча яратилган нарсаларга кўз ташлар эканмиз, уларда Аллоҳнинг чексиз қудрати ва ҳикматига гувоҳ бўламиз.

Қадр сураси, 1-5-оятлар
Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди? Лайлатур Қадр минг ойдан яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.
Аллоҳ таоло Қадр кечасини муборак ва баракали кеча қилди ва у кечада барча инсонларни икки дунё саодатига етакловчи Қуръони Каримни нозил қилди. Лайлатул Қадр кечаси шундай фазилатга эгаки, у нафақат бошқа кечалардан, балки кечаю кундузлардан ташкил топган минг ойдан ҳам яхшироқдир.
Лайлатул Қадрнинг баракати ва раҳматидан, бу кечада Жаброил алайҳиссалом бошчиликларида минглаб фаришталар Аллоҳнинг изни билан Ер юзига тушади. Улар ибодатда бўлган инсонларга тинчлик хотиржамликни тилайдилар ва бу кечада барча инсонларнинг кейинги бир йил ичидаги тақдирлари ҳал бўлади. То қуёш чиққунича (яъни бомдод намозининг охирги қазо бўлиш вақтигача) Аллоҳнинг саломи ва баракаси ёғилиб туради.
Ҳадисларда «Лайлатул Қадр кечасини Рамазон ойининг охирги ўн кунининг тоқ кечаларида (яъни жуфт кечадан тоқ кечага ўтиш кечаларидан) изланглар», деб марҳамат қилинган. Ва Қадр кечаси буюк эҳтимол билан Рамазоннинг 26-кунидан 27-кунига ўтар кечаси деб айтилади. Кимки бу кечада иймон ва савоб умидида ибодат қилса, олдинги барча гуноҳлари кечирилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа бир ҳадисларида, Рамазон ойида жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилишини, у ой нақадар барокатли экани ва ундаги Қадр кечасининг нақадар фазилатли эканини айтиб ўтганлар. Шу боис, Рамазон ойидан тўғри фойдаланиб қолмаган инсонни ҳақиқий маҳрум инсон деб атаганлар.
Лайлатул Қадр кечасида кўпроқ нафл намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикр ва саловатлар айтиш ва кўп дуолар қилишлик тавсия қилинади.

Ҳаж сураси, 34-35-оятлар
Ҳар бир умматга, уларга чорва ҳайвонларини ризқ қилиб берган Аллоҳнинг исмини эслашлари учун, қурбонлик қилишни жорий этганмиз. Бас, илоҳингиз бир илоҳдир. Бас, Унгагина мусулмон бўлинг. Итоатли, мутавозеъларга башорат бер.
Улар Аллоҳ зикр қилинган вақтда қалблари титрайдиган ва ўзларига етган мусийбатга сабр қилгувчилар ҳамда намозни тўкис адо этгувчилардир, улар ризқ қилиб берган нарсамиздан инфоқ қиладилар.
Олдинги умматларга қурбонлик қилиш буюрилганидек, мусулмон умматига ҳам қурбонлик қилиш буюрилган. Бундан асосий мақсад Аллоҳнинг номини эслаш ва ҳар бир қурбонликни унга аташликдир. Олдинги умматлар ҳам, Ислом уммати ҳам фақатгина ягона Аллоҳга иймон келтиришликка буюрилганлар. Шунга биноан, барча ибодатлар, садақалар ва қурбонликлар Унинг розилиги учун бўлиши даркор. Доимо ибодатда бўлиб, қалби юмшаган бандаларига эса, Аллоҳнинг мукофоти бордир.
Бундай мақомга эришадиганлар шундай инсонларки, улар Аллоҳни зикр қилганларида қалблари титрайди ва бошига келган қийин мусибатли кунларда сабр қиладилар. Улар намозларини тўкис адо этиб юрадилар ва Аллоҳ омонат қилиб берган неъматлардан бошқаларга ҳам улашадилар ва нафақа қиладилар.

Исро сураси, 23-24-оятлар
Роббинг фақат Унинг ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!
Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: “Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айт.
Аллоҳ барча инсонларни ўзига ибодат қилиш учунгина яратган. Зеро, Унга ибодат қилиш энг улуғ амалдир. Ушбу оятда Аллоҳ Таоло Ўзига ибодат қилишни буюриш баробарида ота-онага яхшилик қилишни ҳам буюрган. Бу ота-онага итоат қилиб, уларга чиройли муомалада бўлиш энг улкан савобли амаллардан эканини англатади.
Ота-она кексайган чоғида ҳамма нарсага эътибор берадиган ва арзимагандек нарса ҳам кўнглига оғир ботадиган бўлиб қолади. Шу боис, ота-она кексайганида, уларга “уфф” демаслик, яъни норозилик аломатини кўрсатмаслик буюрилмоқда. Фарзанд “уфф” дейиши билан ота-онага енгил ранжишликни етказиши мумкин, аммо Аллоҳ шуни ҳам қилмасликка буюрмоқда. Ота-онанинг кўнглини ранжитадиган ишларни қилиш, сўзларни гапириш ўрнига яхши сўз айтиб, уларни хурсанд қилиш керак.
Фарзанд ота-онага ҳар қанча меҳрибонлик қилмасин, уларнинг барча хоҳишини қондира олмайди ва қийинчилигини кетказа олмайди. Шунинг учун ҳам фарзанд ота-онасига Аллоҳнинг раҳматини сўраб дуо қилиши керак. Фарзанд дуоси ота-она тирик бўлса ҳам ёки оламдан ўтиб кетган бўлса ҳам уларга манфаатли ва хайрли бўлади.
Ота-онага яхшилик қилишлик мавзусида жуда кўп ҳадислар ворид бўлган. Шундай ҳадислардан бирида айтилишича, Аллоҳ Таолога энг маҳбуб амаллардан бири намозни ўз вақтида адо этмоқлик ва ота-онага чиройли муомалада бўлмоқдир.
Пайғамбаримиз алайҳиссолати васалламдан сўрашди: “Ота-онанинг боладаги ҳақлари нима?” Улар жавоб бердилар: “Ота-онанг сенинг ё жаннатинг ёки дўзахингдир”. Яъни итоат қилиб уларнинг розилигини топиш орқали жаннатга кириш ёки уларни норози қилиш орқали жаҳаннамга тушиш мумкинлигини таълим бердилар.

Муминун сураси, 1-11-оятлар
Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир. Улар беҳуда нарсалардан юз ўгирувчилардир. Улар закотни адо қилгувчилардир. Улар фаржларини сақловчилардир. Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилингувчи эмаслар. Ким ана шундан бошқани истаса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир. Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилгувчилардир. Улар намозларини муҳофаза қилгувчилардир. Ана ўшалар ворис бўлгувчилардир. Улар Фирдавс (жаннати)ни мерос олурлар, улар унда абадий қолгувчилардир.
Ушбу оятлар икки дунё бахт-саодатига эришиш учун лозим сифатлар ва амалларни очиқ ойдин санаб ўтган. Муваффақиятга эришадиган мусулмонлар қуйида келтирилган сифатларга эгадирлар, булар:
Намозларини хушу, яъни диққат-эътибор билан ўқийдилар (намоз чоғида қалбда Аллоҳни эслашлик, ён-атрофга қарамаслик, тана аъзоларини кўп қимирлатмаслик).
Улар фойда келтирмайдиган нарсалардан сақланадилар. Мусулмон киши гуноҳга етаклайдиган ёки савоб келтирмайдиган ишлардан йироқ бўлади. Масалан: беҳуда суҳбатлар, кўп вақтни телевизор ёки интернетда сарфлаш, фойдасиз ўйинлар...
Закотни адо қилувчиларни уламолар икки хил тафсир қилганлар. Биринчиси, бойликдан закот бериш, иккинчиси, қалбни ҳар хил нифоқ ва ёмон ўйлардан тозалаш.
Улар шаҳвоний истакларини жуфти ҳалоллари билан қондирадилар. Зинодан ва бошқа фаҳш ишлардан ўзларини тиядилар.
Аллоҳ ва бандаларнинг ҳақларини (омонатларини) адо этадилар ва аҳдларига риоя қиладилар. Намозларини тўла-тўкис ўз вақтида адо этадилар. Яъни фарз намозларига беэътибор бўлиб, қазо қилмайдилар. Зотан, намозига диққатли бўлган инсон юқоридаги сифатларга осонликча эришиши мумкин.
Мана шундай хусусиятларга эга бўлган мусулмонлар Фирдавс жаннатига киради ва айни шу ҳақиқий муваффақият саналади.
Ривоятларда келишича, Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳулқ-атворлари ҳақида сўраганларида, “Расулуллоҳнинг ҳаёт тарзлари Қуръонда буюрилганидек”, деб жавоб бериб, Муминун сурасининг биринчи 10 оятини ўқиб берган эканлар.