Samarqand IIB | Rasmiy kanal
18.3K subscribers
35.9K photos
8.13K videos
62 files
13.1K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чўнтакдаги пичоқ муаммонинг ечими эмас!
Тойлоқ ҳамда Самарқанд туманларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ўтказилди

Батафсил👉https://bit.ly/3sPZ2cl
Самарқанд вилояти ИИБ огоҳлантиради!

Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар қонун билан тақиқланган

Батафсил👉https://bit.ly/2NymUkJ
Самарқандда олиб борилаётган тарғиботлар натижасида фуқаролар ноқонуний ов қуролларини ихтиёрий равишда ИИБ ходимларига топширмоқда

Батафсил👉https://bit.ly/397HiRV
Эртадан айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

Самарқанд шаҳридаги Амир Темур кўчасининг Мир Саид Барака кўчаси билан кесишган чорраҳасида жойлашган “Президент мактаби”нинг ҳудудидан ўтувчи 800 метр узунликда бўлган “Сиёбча” сув коллекторини кўчириш ҳамда реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш кўзда тутилган.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар ҳокими фармойиш қабул қилди. Унга кўра, жорий йилнинг 25 январь кунидан бошлаб, шу йилнинг 25 февраль кунига қадар Амир Темур ва Мир Саид Барака кўчасининг қурилиш ишлари олиб бориладиган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Эслатиб ўтамиз, об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши ва ёғингарчиликларнинг юзага келиши олиб бориладиган ишларнинг узайишига сабаб бўлиши мумкин.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақидаги махсус репортажни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Смотрите специальный репортаж о поездке Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Бухарскую область по следующим ссылкам:

https://youtu.be/mEUAOu9DB48

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/412602719856072

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тунингиз осуда ўтсин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургутда гиёҳвандлик моддалари олди-соттисига чек қўйилди
Жомбойда 84 ёшли отахонга Ўзбекистон фуқаролиги берилди

Жомбой тумани Аҳмаджон Қурбонов маҳалласида яшовчи 84 ёшни қаршилаган Баҳодир Ниёзовга фуқаролик паспорти берилди. Шу юртда туғилиб, нафақа ёшига етган отахон Ўзбекистон фуқаролигини олишни узоқ йил кутган.

«Оилада етти фарзанд эдик. Ака-укаларим қаторида бўлишни доим истаганман. Ўзга юртда ўқиб, бир муддат ишлаб қайтгач, не синовларни кўрмадим? Аммо умид билан яшадим. Туман йўл қурилиш корхонасида меҳнат қилдим. Ҳозирги қувончимни ифодалаб беролмайман. Шу кунларни кўрсатганига шукур», — дейди Б.Ниёзов.

Баҳодир Ниёзов 1937 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 2021 йил январ ойи бобонинг ҳаётида унутилмас кун бўлди. Президент қарори билан отахонга ва яна 29 нафар жомбойлик юртдошларимизга Ўзбекистон фуқаролиги берилди.

Жомбой тумани ҳокимлиги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБ огоҳлантиради!

Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар қонун билан тақиқланган

Батафсил👉https://bit.ly/2NymUkJ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли ҳайдовчилар, эътиборли бўлинг!

Пиёдалар ўтиш йўлаги олдида бошқа машиналар секинлашганда эътиборли бўлинг! У ердан пиёда ўтаётган бўлиши мумкин.
​​Самарқандда ЙПХ инспекторига пора беришга уринган фуқаронинг нияти амалга ошмади

2021 йил 23 январь куни Самарқанд шаҳрининг Мирзо-Улуғбек ва Б.И.Йўли қўчалари кесишган чоррахада ҳайдовчи Х.Б. бошқарувида бўлган “Ваз-2103” русумли автомашина йўл ҳаракати қоидаларининг 41 ва 7-банди талабларини бузиб келаётганлиги сабабли ЙПХ инспектори томонидан тегишли тартибда тўхтатилиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашинаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган. Шундан сўнг, ҳайдовчи инспекторга автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериши эвазига 600.000 минг сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

ЙПХ инспектори ушбу ҳолат юзасидан билдирги орқали вилоят ИИБ бошлиғи номига мурожаат қилган.

Мазкур билдиргига асосан, ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Б. ЙПХ инспекторига 600000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Самарқанд вилояти ИИБда секторлар фаолиятини тўғри ташкил этиш бўйича ўқув-семинар тренинг бўлиб ўтди

Батафсил👉https://bit.ly/3sWys15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни"

Байрамингиз муборак бўлсин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзимиз билан совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юрсак нима бўлади?

Ҳурматли томошабин, ушбу роликдаги маълумотлар барча учун жуда муҳим!
Пахтачида 800 граммга яқин марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушланди

2021 йил 22 январь куни Пахтачи тумани Сарой МФЙ ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 139 км.да Пахтачи тумани Сарой МФЙда яшовчи, 1993 й.т. Т.А. 12 миллион сўм эвазига соф оғирлиги 729,67 граммга тенг марихуана гиёҳвандлик моддасини тадбирга жалб қилинган Б. исмли шахсга сотаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати