Samarqand IIB | Rasmiy kanal
18.4K subscribers
32.7K photos
7.69K videos
62 files
12K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Касбий тайёргарлик" ойлиги доирасида Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари билан саф кўриги ва саф тайёргарлик машғулотлари олиб борилди

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
❗️Хориждаги юртдошларимиз диққатига! Ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.

Шунга кўра, чет мамлакатларда бўлиб турган ҳамюртларимиздан ҳарбийлашган тузилмаларга ёлланмасликка, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирамиз ва бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.

Бош прокуратура

👉https://t.iss.one/samiibuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 15:40 ларда Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтувчи 4Р “Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала-Шўрбозор” автомобиль йўлининг 66 км.да Чироқчи тумани ИИБ ЙПХ инспектори сержант А.Рахматов томонидан текшириш учун тўхтатилган “Нексия” русумли 70 Q 060 QA Д/Р транспорт воситасининг йўловчиси 1991 йилда туғилган фуқаро Ш.М. маст ҳолатда, ходимнинг қонуний ҳаракатларига халақит бериб, уни ҳақорат қилган. Ходим жамоат тартибини бузилишини олдини олиш учун, рация орқали ёрдамчи наряд чақиртирганида, Ш.М. воқеа жойидан яширинмоқчи бўлган.

Видеотасвирда ходим, ҳуқуқбузарни воқеа жойидан қочиб кетишини олдини олиб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатаётган ҳолати тасвирланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқбузар процессуал тартибда қамоққа олинган.

ЙПХ инспектори А.Рахматовнинг ўз вазифасини босиқлик билан, провокацияларга учмаган ҳолда бажарганлиги, ёрдамчи кучлар етиб келгунга қадар вазиятни издан чиқишига ва ҳуқуқбузарни яширинишига йўл қўймаганлиги учун, навбатдан ташқари рағбатлантириш масаласи кўрилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Самарқанд вилоятида туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар, Нарпай, Каттақўрғон ва Пахтачи туманларида туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилди.

Бугун Каттақўрғон туманида ўтказилган хизмат олди йўриқномасида ушбу бўлинмаларни самарали хизмат олиб боришлари ва хизматлари давомида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчикка қарши курашиш, содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш, содир этилган жиноятларни барвақт фош этиш мақсадида, 12 та Nexia-3 русумли хизмат автомашиналари вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан тантанали равишда топширилди.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Каттақўрғон тумани ҳокимлигида тумандаги жиноятчилик аҳволи, ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми ва қонунчилик масалаларига бағишланган танқидий муҳокама йиғилиши ўтказди.

Муҳокамада туманда айрим турдаги (ўғрилик, фирибгарлик, йўл-транспорт ҳодисалари) жиноятларнинг ошганлиги қаттиқ танқид остига олинди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилиш якунига кўра камчиликларга йўл қўйган туман ИИБнинг бир қатор раҳбар ва ходимларига нисбатан интизомий жазолар қўлланилиб, туманда криминоген вазиятни барқарорлаштириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган "Ҳодиса жойидан" номли кўрсатувнинг 5-сони эртага (24 сентябрь) соат 21:00 да расмий саҳифаларимиз ҳамда Самарқанд телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилади.

Ўтказиб юборманг!

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятида туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилди

Бўлинма ходимларига 12 та Nexia-3 русумли хизмат автомашиналари вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан тантанали равишда топширилди.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz