Samarqand IIB | Rasmiy kanal
18.6K subscribers
33.1K photos
7.72K videos
62 files
12.1K links
Download Telegram
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси огоҳлантиради!

Ҳўжалик ва қурилиш ишларини амалга ошириш давомида хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилинг

2021 йил 27 январь куни Самарқанд шаҳар “Садаф” МФЙ Фарход кўчасидаги хонадонларнинг бирида устачилик билан шуғулланувчи (пайвандчи) М.Б. уйнинг ювиниш хонасида пайвандлаш ишларини олиб бориш мақсадида, кириш йўлаги (подъезд) олдига пайвандлаш учун мўлжалланган “карбид баллони”га карбидни меъёридан ортиқ солиши натижасида хаво босимининг ошиб кетиши оқибатида балоннинг пастки қисми ёрилиб кетган.

Натижада кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган маҳалла ширкати хизмат хонасининг 2 та дераза ойналари синиб шикастланган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқаролардан ҳўжалик ва қурилиш ишларини амалга ошириш давомида хавфсизлик чораларига риоя қилишларини сўрайди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

Самарқанд вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчилар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Марказий ҳарбий округига қарашли дала ўқув полигонига саёҳат уюштирилди

Facebook I Web I You Tube I Instagram I Telegram
Кўчада келаётган фуқарони шубҳали ҳаракати Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари эътиборини тортди.

Текширилганда...👉https://bit.ly/2Mz5e7H

Facebook I Web I You Tube I Instagram I Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пайариқ тумани ИИО Пробация гурухи ҳисобида туриб озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган 4 нафар шахслар муддатидан олдин шартли равишда озод этилди

"Bu kun" информацион дастури

Facebook I Web I You Tube I Instagram I Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБда "Коррупция ва терроризмга қарши курашишда маънавиятнинг ўрни" мавзусида семинар ўтказилди

Facebook I Web I You Tube I Instagram I Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандлик эркак 200 долларни ютиб юборди

Гап шундаки, гумондор тумандаги мактабгача таълим муассаларидан бирига аёл кишини ишга жойлаб қўймоқчи бўлади. У келишилган суммани олаётган вақтда орган ходимларини кўриб, "Пора" сўзи ёзилган пулни ютиб юборади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги кун барчангизга ҳайрли бўлсин!
Каттақўрғонлик бедарак йўқолган қиз топилди

2021 йилнинг 10 январь куни Каттақўрғон шаҳар "Ўрикзор" МФЙ да яшовчи, 2004 йилда туғилган Эргашева Покиза Жамшид қизининг уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги тўғрисида кўплаб хабарлар берган эдик.(https://t.iss.one/samiibuz/8579)

Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Эргашева Покиза Навоий вилояти ҳудудидан топилиб, уйига қайтарилди.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси қидирув тадбирларига ўз хиссаларини қўшган барча фуқаролар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерларга миннатдорчилик билдиради.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Ёшлар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ишсизларни касбга ўқитиш, олий таълим муассасалари ва йирик саноат тармоқларида малакани баҳолаш марказлари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш вазифаси қўйилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, қобилиятини юзага чиқариши учун зарур шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.

На видеоселекторном совещании по вопросам молодежи указано на важность профессионального обучения безработных, организации центров оценки квалификации в вузах и крупных промышленных отраслях. Поставлена задача выделить молодежи по 1 гектару из каждых 10 гектаров посевных земель для занятия сельским хозяйством.
Даны поручения по содержательной организации досуга молодежи, созданию необходимых условий для самореализации.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди

Обозначены важные направления обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

Самарқанд вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан 70 нафар ёшлар учун Самарқанд шаҳрининг диққатга сазавор жойларига саёҳат уюштирилди.

Facebook I Web I You Tube I Instagram I Telegram
​​Самарқандда "героин" савдоси охирига етмади

Жорий йилнинг 27 январь куни соат 14:05 ларда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ва Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Ургут шаҳри ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда харидор сифатида жалб қилинган “Ф” исмли шахсга Ургут тумани “Мирзобоғлон-Чеп” маҳалласида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро О.А. 1000 АҚШ долларига тахминан оғирлиги 4 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, О.Адан ашёвий далил сифатида олинган сарғиш рангли моддалар таркибида “героин” гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлиб, соф оғирлиги 3,36 граммни ташкил қилиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган бир қатор профилактик тадбирлар олиб борилди

Facebook I Web I You Tube I Instagram I Telegram