Samarqand IIB | Rasmiy kanal
17.7K subscribers
32.2K photos
7.66K videos
62 files
11.8K links
Download Telegram
"Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой" темир йўли қурилиши бўйича уч томонлама битим имзоланди


Самарқандда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ўртасида "Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой" темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Мазкур ҳужжат билан Қирғизистон ҳудудидаги темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича барча ишларни 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида якунлаш белгиланган. Шунингдек, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишда томонларнинг иштироки, молиялаштириш ва харажатларни тақсимлашига аниқлик киритилган.

Лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва жанубий йўллар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни ҳамда савдо географиясини кенгайтириш учун асос бўлиб хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, темир йўл қурилиши бутун Марказий Осиё минтақасининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширади.

Магистрал Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни Каспий денгизи портлари ва ундан кейин Европа билан, келажакда эса Трансафғон темир йўли орқали Покистон портлари билан боғлаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг самарали музокараларидан сўнг салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилинди.

По итогам плодотворных переговоров между Президентом Республики Узбекистан Шавкатом Мирзиёевым и Председателем Китайской Народной Республики Си Цзиньпином принят солидный пакет документов.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Президенти Си Цзиньпинга Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Дўстлик" орденини топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев вручил Председателю Китайской Народной Республики Си Цзиньпину орден «Олий Даражали Дўстлик» Республики Узбекистан.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Хитой етакчилари Қўшма баёнот имзоладилар, Си Цзиньпин "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Facebook|Instagram|Twitter
Айни пайтда Ўзбекистон ва Покистон етакчиларининг музокаралари ўтмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш имкониятларини муҳокама қилмоқда.

Сейчас идут переговоры между лидерами Узбекистана и Пакистана. Президент Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Шахбаз Шариф обсуждают возможности увеличения объемов взаимной торговли и продвижения проектов промышленной кооперации.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев олий даражадаги келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқдилар.

Қўшма инвестиция фондини ташкил этишни жадаллаштириш, нефть-газ, автомобильсозлик, кимё ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев рассмотрели ход реализации договоренностей на высшем уровне.

Отмечена важность ускорения создания совместного инвестиционного фонда, а также реализации совместных проектов в нефтегазовой отрасли, автомобилестроении, химической промышленности, сельском хозяйстве.

Facebook|Instagram|Twitter