Samarqand IIB | Rasmiy kanal
18.6K subscribers
33.2K photos
7.73K videos
62 files
12.1K links
Download Telegram
#live

Айни дамда Самарқанд шаҳри бўйлаб кучайтирилган назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
#ЙТҲ

29 май куни соат 05:30 ларда Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи М-37А автомобиль йўлининг 35-км.да, "Тошкент-Навоий" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Isuzu" русумли юк автомобилининг ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, Зарафшон дарёсининг қирғоғига ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳурматли ҳайдовчилар, узоқ йўлга чиқишдан олдин, дам олишни унутманг!

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
#ЙТҲ

29 май куни Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1060-км.да, “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Камаз-35320” русумли автомобиль ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида, руль бошқарувини йўқотиб, олд томонда ҳаракатланиб кетаётган “Isuzu” русумли автомашинани орқа чап томонига келиб урилган.

Ҳодиса натижасида автотранспорт воситаларига шикаст етган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳайдовчиларга яна бир-бор мурожаат қилиб, узоқ йўлга чиқишдан олдин, дам олиш лозимлигини эслатамиз!

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Интернет ижтимоий тармоқларда "Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрланиши" сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар юзасидан расмий маълумот

Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Эълон

Жорий йилнинг 31 май куни соат 11:00 да Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Ашрапов Рамазон Аҳмадхўжаевич томонидан Оқдарё тумани 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида, вилоятнинг Оқдарё, Иштихон, Пайариқ ва Қўшработ туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилиши белгиланган.

Ҳурматли фуқаролар, қабул жараёнида Вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизим терговчи ва суриштирувчиларининг юритувидаги жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув материаллари юзасидан ўзингизни қийнаётган ҳамда ечимини топмаётган масалалар юзасидан мурожаатларингиз қабул қилинишини эслатиб ўтамиз!

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Бугун содир бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисаларига узоқ йўлга чиққан ҳайдовчиларнинг бошқарув вақтида ухлаб қолганлиги сабаб бўлган.

Ҳайдовчиларга узоқ йўлга чиқишдан олдин яхшилаб дам олишларини тавсия қиламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
Тойлоқда мактаб директори ўринбосари кўпчиликнинг кўз ўнгида калтакланганлиги ҳолати юзасидан ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
#Муносабат

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилмай ҳаракатланган "Labo" ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қоидаларни ҳурмат қилайлик!

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
Мустақил изланувчи ҳарбий хизматчилар учун қимматли учрашув

Марказий ҳарбий округ илмий тадқиқот марказида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети психология кафедраси мудири, психология фанлари доктори, профессор (илмий кенгаш раиси) Дилбар Муҳаммедова ва кенгаш аъзолари томонидан ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларнинг мустақил изланувчи ҳарбий хизматчилари ва Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси вакиллари билан семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда, тадқиқотлар жараёнида учрайдиган муаммолар ва уларга ечимлар, изланувчилар учун зарур бўлган илмий маслаҳатлар, илмий услубий кўрсатмалар тўғрисида фикрлар алмашилди.
Қидирувда кўмак сўраймиз!

Нуробод тумани, “Улус” МФЙда яшаб келган, 24.05.2006 йилда туғилган Жумаев Шахрам Илхомович, 2021 йил 20 февраль куни соат тахминан 15:00лар атрофида яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Алоҳида белгилари: Бўйи тахминан 150-155см. атрофида, сочлари қора, қоши қора рангда қалин, кўзлари қора, юзлари юмалоқ, ўртача гавдали, тишлари табиий, лаби чўзинчоқ.

Эгнида бўлган кийимлари: бошида қора рангли бош кийим, кўк-қора рангли чопони, оёғида қора рангли ковуши бўлган.

Жумаев Шахрамни кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +998901002121, +998662311111, 102, +998662319805 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналимизга обуна бўлинг👉https://t.iss.one/samiibuz
Samarqand IIB | Rasmiy kanal
Қидирувда кўмак сўраймиз! Нуробод тумани, “Улус” МФЙда яшаб келган, 24.05.2006 йилда туғилган Жумаев Шахрам Илхомович, 2021 йил 20 февраль куни соат тахминан 15:00лар атрофида яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Алоҳида белгилари:…
Февраль ойида бедарак йўқолган нурободлик бола топилди

Нуробод тумани, “Улус” МФЙда яшаб келган, 24.05.2006 йилда туғилган Жумаев Шахрам Илхомович, 2021 йил 20 февраль куни соат тахминан 15:00лар атрофида яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган эди.

Олиб борилган қидирув тадбирлари ҳамда ижтимоий фаол фуқароларнинг кўмаклари натижасида, Ш.Жумаев патруль-пост хизмати ходимлари томонидан Самарқанд шаҳри ҳудудидан топилиб, ИИБ га олиб келинди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
Samarqand IIB | Rasmiy kanal
#муносабат Тойлоқда мактаб директори ўринбосари кўпчиликнинг кўз ўнгида калтакланганлиги ҳолати юзасидан ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якуни бўйича қўшимча маълумот берилади. Каналимизга қўшилинг 👇👇👇 https://t.iss.one/joi…
Тойлоқда мактаб директори ўринбосарининг калтакланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 26 май куни директор ўринбосари А.С. 9-синф ўқувчиси А.Ш. имтиҳонга кечикиб келганлиги сабабли унга танбеҳ бериб, оғзаки уришганлиги учун ўқувчи аразлаб мактабдан чиқиб кетиб, шу кун амакисининг ўғиллари М.Ш. ва С.Ш.ларни мактабга бирга олиб келган, улар директор ўринбосарини хизмат хонасида уришиб, унга тан жароҳати етказишган.

Ушбу ҳолат бўйича 31 май куни Тайлоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан М.Ш. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"

Байрам муносабати билан Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари вилоят онкология шифохонасида даволанаётган болажонларни байрам билан табриклаб, кўнгилларига қувонч улашишди.