SAFAR
18.6K subscribers
4.5K photos
1.38K videos
19 files
4.56K links
Жамиятдаги долзарб ижтимоий воқеаларга муносабат, илм-фан янгиликлари ва шахсий кузатишлар.
P.S. Каналнинг Нозим Сафарига алоқаси йўқ.

ҳамкорлик учун: @safar_reklama_bot

админ: @safarblog_bot
Download Telegram
Реновация дастури

Президентнинг ЎзЛиДепдаги нутқида реновация дастурлари асосида, шаҳарларда эскирган уйлар ўрнига 19 миллион квадрат метрдан ортиқ замонавий уй-жойлар қурилиши, 275 мингдан зиёд оилалар янги массивларга кўчирилиши ҳақида сўзлаганини эшитиб қолдим.

Мен шахсан реновацияга қаршилигим йўқ, аксинча уни мақуллайман ҳам. Эскирган биноларни таъмирлаш ёки замонавий кўринишга келтириш билан шаҳар кўркига кўрк қўшилади. Ундан ташқари, таъмирга яроқсиз, авария ҳолатига келиб қолган биноларни бузиб ўрнига замон талабига тўла жавоб бера оладиган янги ишоотлар барпо этиш нафақат инфратузилмани яхшилайди балки, бинонинг қулаб тушиши каби офат бартараф этилади. Мисол тариқасида куни кеча Исроилда эскириб авария ҳолатига келиб қолган бино қулаб тушганини гувоҳи бўлдик. Ҳайриятки ҳеч кимга талофат етмади.

Ҳулоса қилиб айтганда «Эскини ямагунча эсинг кетади» деб бежиз айтмаган доно халқимиз. Аҳоли сони ортиши, олдинга силжиш бор экан реновация каби тушунчаларни борича қабул қилиб қўллаш тарафдориман.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kun.uz талабаларнинг ижара муаммолари ҳақида яна бир материал тайёрлабди. Бу ерда уй берувчиларнинг нега ўғил болаларни ижарага қўймаслиги бўйича тушунтирилган. Ҳатто қизларни ҳам ижарага қўймаслик мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида гапирилган.

Бир томондан олиб қараса тўғри. Лекин бу ҳудди пойтахтга келган йигит ёки қиз "юриб" кетади деган фикр билан баробар аслида. Ижара берувчиларга ҳам осонмас, албатта. Бироқ баъзан ҳаёт ҳозир бошқачалиги, ўқийман, ишлайман, пойтахтда қоламан дейдиган инсонлар кўплигини ҳам ҳисобга олиш керак.

ИМҲО, албатта.

@safarblog
Яхши янгилик: Тошкент-Киев авиақатнови тикланмоқда

26 сентябрдан бошлаб, «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент – Киев – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни тикламоқда. Режага мувофиқ қатнов ҳафтада бир марта – якшанба кунлари амалга оширилади.

Аввалроқ, Украинанинг “Bees Airline” авиакомпанияси 30 августдан Самарқанд ва Киев ўртасида уча бошлаши ҳақида хабар чиққан эди. Лекин Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, “Bees Airline” авиакомпанияси томонидан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўйиш юзасидан мурожаатлар бўлмаган.

Маълумот учун, «Uzbekistan Airways» 2015 йил май ойида Тошкент - Киев - Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тўхтатиб, ўша йилнинг сентябрь ойида Украина пойтахтидаги ўз офисини ёпган эди.

@safarblog
Сиз TikTok`да нима кўряпсиз?

Ҳозир энг кўп тарқалган соҳа бу бизнес мотиваторлар. Кўпчилик билган тадбиркорлар, айтарли ишни қилишини кўрсатиб қўйган инсонлар чиқиб, ниманидир уқтиришни бошлашган эди.

Сўнгги вақтларда энг кўп тарқалаётгани эса костюм-шимни кийиб олиб, ўзини бизнесмен дея қандайдир "ақлли гаплар"ни гапириш. Шу икки видеога эътибор беринг. Пул етмаса кўпроқ пул топиш кераклигини соғлом ақл тушунади. Шунингдек, бир видеони икки марта кўриш билан ниманидир англаб етиш мумкин экан (кошки шунчалик қийин ва мантиқли гап бўлса у).

Албатта бизнинг фикрлар ҳам ИМҲO, хулоса эса сиздан.

@safarblog
Tentakminds Улуғбек Пўлатов исмли «пул топишни ўргатадиган» шахс ҳақида ўқувчилар томонидан келган фикрни улашибди.

Маълумот учун, 3 йилча аввал шу йигит «Ëшлар» телеканалида бир кўрсатувда иштирок этиб, интервью берган эди. Кўрсатувнинг номи ҳам ажойиб — «Start up club».

@safarblog
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл транспорт ҳодисалари бугунги кунда Ўзбекистонда жуда долзарб аҳамият касб этмоқда. Мактаб ёшидаги болалар ҳам бундай ҳодисалар иштирокчиси ва қурбонига айланаётгани ачинарли.

Навоий вилояти Кармана туманидаги 9-умумтаълим мактабининг ёшлар етакчиси ҳамда тарбия ва ҳуқуқ фани ўқитувчиси айнан шу муаммога ечим сифатида “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасида “Ёшлар йўл ҳаракати майдончаси”ни ташкил этиш ғоясини илгари сурибди.

Лойиҳанинг мақсади 1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчиларни дарсда ва дарсдан ташқари машғулотларда йўл ҳаракати қоидалари билан таништириш, мактабга қатнаш жараёнида йўлда дуч келадиган вазиятларни биргаликда таҳлил қилиш орқали уларда амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

@safarblog
Илмли ёшлар – келажагимиз!

Энг яхши инвестиция бу ёшларга қилинган инвестициядир. Чунки айнан ёшлар келажакда ватан равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Шавкат Мирзиёев ёшларни илмли, билимли бўлиши учун максимал шароитларни яратиб беришга интилмоқда. Президент ўз сайловолди дастурида ҳам таълимга алоҳида тўхталиб, қуйидагиларни таъкидлади:
олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш;
2026 йилга қадар 10 та олийгоҳ нуфузли халқаро рейтинглар олишига эришиш;
давлат олийгоҳлари босқичма-босқич меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимлар сони, тўлов контракт миқдори ва таълим шаклини мустақил белгилаш;
Олийгоҳларнинг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида, ижтимоий солиқ то ставкаси амалдаги 25 фоиздан 12 фоизга тушириш, бўшаган маблағлар таълим муассасаларини ривожлантиришга йўналтириш;
Хусусий олийгоҳларда таълим олаётган талабаларга ҳам, 7 йиллик таълим кредитини олиш тартибини жорий этиш;
Талабаларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун, келгуси беш йилда қарийб 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари барпо этиш;
Олий таълимда сифат ва рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида, 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сонини камида 50 тага етказиш;
Замонавий, эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшлар учун имкониятларни янада кенгайтириш мақсадида “Эл-юрт умиди жамғармаси” орқали, уларни нуфузли хорижий олийгоҳлардаги бакалавриат, магистратура ва докторантурага юбориш кўламини 2 мартага ошириш.

Ўйлаймизки келгусида тараққиётнинг асосий омили ҳисобланадиган илмли ёшлар, олимлар, кашфиётчиларимиз кўпаяди.

@safarblog
#фикр

Глобал хавфсизликка дахлдор яшил ташаббус

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Обломуродов Нарзулло Наимович ўз дастурида Дунёдаги экология йўналишидаги партиялар ва ҳаракатларининг ядровий, кимёвий ва биологик қуролларнинг тарқалишини олдини олиш ва келгусида уларни бутунлай йўқ қилиш сиёсатида фаол иштирок этиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш борасидаги ташаббуслари кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда.

📌Партия лидери Обломуродов “Биз келажак учун жавобгармиз” деган ғоя Ўзбекистон Экологик партияси мафкурасининг асосий йўналиши сифатида эълон қилди.

▪️Дунёдаги экология йўналишидаги партиялар ва ҳаракатларининг ядровий, кимёвий ва биологик қуролларнинг тарқалишини олдини олиш ва келгусида уларни бутунлай йўқ қилиш сиёсатида фаол иштирок этиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш, партия етакчисининг нафақат мамлакат ёки минтақа балки дунё миқёсида тафаккур юритишини ва стратегик ташаббусларни жахон ҳамжамияти кун тартибига қўя олиш даражасидаги глобал лидерлик хусусиятларига эга шахс эканлигини англатади.

▶️Ўзбекистон Экологик партияси ташкил қилинганига эндигина икки ярим йил бўлган бўлса-да, Обломуродовнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳозирга келиб унинг аъзолари сони салкам ярим миллион кишига етди. Бу ҳам партия лидерининг ташкилотчилик ва етакчилик қобилиятини намоён қилади.

🔰Юқорида келтирилган фикр ва далиллар, Экологик партиядан Президентликка номзод Н.Обломуродовнинг етакчилик хусусиятлари ва интелекти қай даражада юқори эканлигини ифодалайди, шунингдек, ушбу лидер шахс ҳақида тарқатилаётган турли ғаразли фикр ва мулоҳазаларнинг асоссиз эканлигини яна бир бор исботлайди.

Баҳромжон СОТИБОЛДИЕВ.

Оддий сайловчи
“Мендирман Жалолиддин” сериалининг яна икки фасли суратга олинади.

Озодбек Назарбеков турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинган “Мендирман Жалолиддин” тарихий-бадиий сериалининг кейинги фаслларини суратга олишда Озарбайжон томонини ҳам ҳамкорликка чақирди.

@safarblog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир вақтлар Орол балиқчилар, дам олувчилар, маҳаллий аҳоли учун сўлим гўша бўлган. Аммо йиллар ўтиб бу улкан сув ҳавзасидан юз минглаб гектар чўллар, зарарли туз майдонлари қолди.

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё учун катта фожеалардан бири бўлган Орол муаммоси учун доимий равишда қайғуриб келган. БМТ Ассамблеясида сўзлаган нутқида ҳам бутун дунё эътиборини инсониятнинг мана шу фожеасига қаратган ва ҳозиргача Орол келтираётган зарарни камайтириш йўлида ҳаракат қилиб келмоқда. Ўтган йиллар давомида қумли, тузли чўл бағрига саксовуллар экиш акцияси ҳам президент ташаббуси билан амалга оширилганди.

@SafarBlog
Президент томонидан илгари сурилган 5 ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Aдиблар хиёбонида Ёшлар ишлари агентлиги ва Республика ёш ижодкорлар кенгаши томонидан ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтидорини юзага чиқариш мақсадида «Дуэл» ижодий танлови бўлиб ўтди.

Танловда жами 67 нафар иштирокчи иштирок этди. Финал босқичига эса 10 нафар ижодкор йўлланма олди ва улар тўртта йўналишда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Назм йўналишида Шаҳриёр Шавкат, насрда Шавкат Дўстмуҳаммад, бадиий таржима йўналишида Aлишер Сабрий ва тасвирий санъат йўналишида Улуғбек Юсупов ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб бўлган 4 нафар ижодкорларнинг ҳар бири 25 миллион сўмдан, иккинчи ўрин эгалари 15 миллион сўмдан ҳамда Республика босқичининг барча иштирокчилари 5 миллион сўмдан пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

@SafarBlog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев «ШҲТ – Афғонистон» форматида учрашувлар ўтказиш таклифини билдирди.

@safarblog
Биз кўп айтамиз, таълим тизими кўнгилдагидек эмаслиги ҳақида. Бироқ мана яқин йилларда очилаётган президент макатблари, университетлари Ўзбекистонда ҳам чинакам ўқимишли ёшлар борлигини кўрсатмоқда.

Бир мисол Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Аминов Рустам SAT имтиҳонини топшириб 1510 баллни қўлга киритди. Бу деярли максимум кўрсатгич ҳисобланади. Президент мактаби ўқувчиларининг ушбу имтиҳон бўйича энг юқори балли 1440 бўлган.

Ўқиш ва ёзиш бўлими (Reading va Wiriting) дан 800 баллдан 720, Математикадан 800 баллдан 790 балл жамғаришга муваффақ бўлган.

Маълумот ўрнида, SAT (Scholastic Aptitude Test) академик баҳолаш тести ҳисобланади. Баҳолаш 400-1600 балл шкаласида бўлади.

@safarblog
UzAutoMotors август ойида икки дона Жентра автомобили чиқарибди. Машина учун навбатни кўрсангиз, аллақачон 2022 йилнинг баҳорига ўтиб кетган. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас.

Биздаги маълумотларга кўра, бу кетишда заводда автомобил чиқариш бутунлай тўхтаб қолиши мумкин экан. Бунга сабаб эса ўша чипларнинг етишмаслиги. Бутун дунёда кузатилаётган чиплар дефицити Ўзбекистондаги завод фаолиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳозирча бу тасдиқланган маълумот эмас, лекин кутилмаларга кўра, ҳозиргидек аҳвол сақланиб қолса, тез орада ишлаб чиқариш бутунлай тўхтаб, компаниянинг куни фақат импортга қолиши мумкин.

@safarblog
Forwarded from Narzullo Oblomuradov
​​Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган фестивалга ташриф буюринг

Агар Сиз, атроф муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмасангиз, Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган фестивалга ташриф буюринг.

Фестивал доирасида турли хил инновацион кўргазмалар, мастер класслар ҳамда маданий дастурлар ташкил этилади. Шунингдек, жамоатчилик ва пресса билан мулоқот бўлиб ўтади.

18-cентябр, Эко Парк.

Ташкилотчилар:
Ўзбекистон Экология Партияси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Олмалиқ кон металлургия комбинати

Биз келажак учун жавобгармиз!
@narzullo_oblomuradov
"Sevimli"нинг Токиодан 19 та медаль билан қайтган спортчиларимиз ҳақидаги ижтимоий роликларини кўрдингизми?

Канал ижодкорлари "Маҳорат мактабида тобланганлар" мавзусида роликлар тайёрлашибди. Бундан аввалги роликни ҳам кўргандим. Буниси енгил атлетика бўйича паралимпиада ўйинлари олтин медали соҳиби Ҳусниддин Норбеков ҳақида.

Унда нуқсони сабаб болаларнинг ўйинларига қўшилолмай, уларни бир четда туриб кузатган Хусниддиннинг бугунги муваффақиятлари очиб берилган экан.

"Sevimli" телеканалининг паралимпиадачиларимиз ҳақидаги ижтимоий ролиги менга маъқул келди! Роликларни кўришни хоҳлаганлар бўлса керак. Сизга яхшиси, ҳавола қолдирай👇

1 видео / 2 видео / 3 видео / 4 видео
9 ёшидан ТРEЙДEРлик қилаётган ҚИЗ

"Мен кимман?" кўрсатувининг 2-мавсум 1-сони.

14 ёшли трейдер қиз - Рухшона Анваржонова ўз касби ҳақидаги энг долзарб саволларга жавоб берди.

▶️ https://youtu.be/9Di1F51AjrY

ℹ️ Турли касблар ҳақида қисқа ва лўнда, бироқ батафсил маълумотларни бериб борувчи "Мен кимман?" дастурининг 2-мавсуми янада қизиқарлироқ тарзда бўлади! Эндиликда сизни қизиқтирган соҳа бўйича катта муваффақиятларга эришган ёшларнинг ўзларидан интервью оламиз. Улар ўз касби борасида блитс усулида бериладиган бизнинг энг долзарб саволларимизга жавоб беришади; шахсий тажрибалари, йўл қўйган хатолари ва эришган ютуқларининг сирларини сиз билан баҳам кўришади. Бу эса катта ҳаётга қадам қўйиш арафасида турган ёшларни "Келажагимни қайси касб билан боғласам экан?", деган саволига жавоб бўлиши мумкин. Тенгдошларингизнинг самимий сўзларига қулоқ тутинг, ўзингиз учун хулосалар ясанг ва мотивация олинг!

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида молиялаштирилган.
1 октябрдан бошлаб қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади.

Шунингдек, алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ ҳам бекор қилинади.

@safarblog