Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиларининг болаларга қўл кўтаргани ёки уларнинг эътиборсизлиги сабаб тарбияланувчилар вафот этаётгани ҳақида хабарлар кўпаймоқда. Бу қўрқинчли ҳолат, бир тадбиркорнинг "соққасини тўлаб", дарахтларни кесиб ташлашга "добро" сўрашидан ҳам қўрқинчлироқ ҳатто.
Нега? Чунки боғча опаларнинг ҳолати жамиятда пассив агрессия даражаси ўсаётганидан, бу агрессия энг кучсиз қатлам — норасида гўдакларга йўналтирилаётганидан далолат.
Тадқиқотлар кўрсатишича, педагогларда агрессия одатда ўз ҳиссиётларини бошқара олиш кўникмаларининг етишмаслиги оқибатида юзага келади. Зўравонлик ёки қўполликка дуч келган болалар эса бу тажрибани жамиятда ёйишда давом этади. Оқибатда, хавотир, ёпиқлик, дунёга нисбатан ишончсизлик авж олади.
Тарбиячиларга психологик ёрдам керак. Бу мавзуда кенг қамровли тадқиқотлар ўтказиш керакдир балки.
"Боғча опалар" ҳаддан ташқари чарчаган ва ўз ишини мажбурликдан қилади, ҳар томонлама босим, ожизлик сезади ва шу боис ўзларини "қурбон" ролида кўради, бу эса яшаб қолиш учун ички курашни юзага келтиради. Кураш - яхши сўз эмас. Биз аёлларнинг, тарбиячи, ўқитувчи ва педагогларнинг курашчи бўлишига йўл қўймаслигимиз керак, негаки улар бизнинг фарзандларимизга, яъники жамиятга тарбия беради.
Хатога йўл қўйдик, аммо қаерда?
@safarblog

👍15❤10👎1
Одам сиёсий баҳсларга қанча фаол аралашса, унинг ахмоқлик даражаси шунча юқори бўлармиш
Сингапурда ўтказилган тадқиқот натижаларидан маълум бўлдики, ижтимоий тармоқлардаги сиёсий баҳс-мунозаралар одатда интеллекти паст бўлган одамларни ўзига жалб қилади.
Одатда тармоқда қуйидагилар фаол экан:
Энди ижтимоий тармоқда ёзган изоҳларига қараб, одамларга ташхис қўйишингиз мумкин)

• Психопатлар — мунтазам равишда тортишувларда иштирок этиб, провокация, манипуляция ва ўзини устун кўрсатиш мумкин бўлган муҳитни танлашади;
• Нарцислар — бошқалар эътиборини тортиш ва тан олиниш учун баҳс-мунозараларга аралашишади;
• Паст интеллектга эга одамлар — провокацияларга тезда учишади, баҳсга осон киришади ва ўзларини агрессив тутишади.
Энди ижтимоий тармоқда ёзган изоҳларига қараб, одамларга ташхис қўйишингиз мумкин)
@safarblog
🤣19👍3
Зум-калла синдроми: иш қилишдан кўра йиғилишда кўпроқ ўтирадиганлар ҳақида
Агар бир кунда иккитадан кўп онлайн-мажлисда қатнашиб, деярли ҳеч қандай амалий натижага эришмасангиз, табриклаймиз, сиз meeting overload'га қараб боряпсиз. Бу дегани сиз кун давомида нималар биландир бандсиз, аммо натижа — нолга тенг.
Harvard Business Review маълумотларига кўра, ўртача менежер учрашувларга ҳафтасига 23 соат вақтини сарфлайди, бу бир ойда деярли икки ҳафта дегани. Мия иккинчи зумдан кейин чарчаб бўлади, унумдорлик тушади, асабийлик даражаси эса ортади.
Агар сизда қуйидаги белгилар кузатилаётган бўлса, чора кўриш вақти келди:
– кун қандай ўтганини сезмайсиз, аммо ҳеч нимага улгурмайсиз;
– ҳаммадан, айниқса, ҳамкасблардан қочиб кетишни хоҳлайсиз;
– бекорчи гапларни деб дедлайнлар сурилиб кетади;
– кечга бориб шунчаки жимжитликда ўтиришни истайсиз.
Бунинг ечими оддий: камроқ зум, кўпроқ иш. Энг асосийси, буни раҳбарингизга тушунтира олиш.

🤷♂7🤣6❤4
Камҳаракат ҳаёт тарзи — ривожланган мамлакатларда ортиқча вазннинг асосий сабабчиси эмас
Янги тадқиқот одамлар орасида кенг тарқалган фикрни шубҳа остига қўйди: ортиқча вазн эпидемияси жисмоний ҳаракатдан кўра, инсон рационига, аниқроғи кучли қайта ишланган маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш билан боғлиқ экан.
4200 нафар одам иштирокида ўтказилган тадқиқот натижасида иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда семизликнинг ортишига камҳаракатлик атиги 10% таъсир қилиши аниқланди. Шаҳарликлар Африкадаги хадза овчилари билан бир хил энергия сарфлар, асосий фарқ эса овқатланишда экан.
Шаҳарликлар кўп миқдорда кучли қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишади. Бу истеъмол қилинадиган калориялар миқдорининг ортишига сабаб бўлади.
Иш куни тезроқ тугаши учун ҳар соатда овқатланишни тўхтатиш керак.

👍8❤1
Ҳаётда шунчаки хабарлар эмас, айтилмай қолаётган фикрлар, билдирилган дадил баёнотлар муҳимроқ бўлиб қоляпти.
Айнан шуларни тўплайдиган, жамиятдаги турли позицияларни кўрсатадиган канал бу @bayonotuz.
Бу ерда фақат янгилик эмас, унинг атрофидаги ҳақиқатлар ҳам бор. Фикрли одамларга фикрлар тўла манба керак — @bayonotuz

👍10🔥1
Labubu нима ва нега ҳамма унга ошиқ?
Кўринишидан мутант ҳайвонни эслатувчи Labubu ўйинчоқлари ўзида чақалоқларга хос ёқимтойлик ва махлуқларга хос "дерзкий характер"ни бирлаштирган. Айнан шунинг учун у одамларда ёқимтой тасқара эффектини (cute-ugly effect) уйғотади.
Ўзбекистонликлар икки ой ичида Labubu харид қилиш учун 1,3 миллиард сўм сарфлашга улгурибди ва талаб ортишда давом этмоқда.
Хўш, бунинг сабаби нима?
Ўйинчоқ харид қилиш — шунчаки эркаликмас, балки ўзини намоён қилиш ва тактиллик, яқинлар қўллаб-қувватлашига тобора кам жой қолаётган дунёда эмоционал компенсация усулидир.
Бу усул билан ёшлар маълум жамоага мансублиги, шунингдек, трендларга амал қилаётганини кўрсатишмоқда. ТикТок ёки Инстаграмда блогерларнинг Лабубу билан видео ва фотосуратлар эълон қилиши эса FOMO — имкониятни қўлдан бой бериш қўрқувини кучайтиради.
Ҳозирда Uzum Market каби рақамли платформалар шунчаки дўкон эмас — балки ҳиссиёт таъсирида тезкор қарор қабул майдонига айланган ва Labubu'нинг нисбатан ҳамёнбоплиги ва ёқимли образи social proof - ўзингга шуни раво кўра олишингни жамиятга исботлаш эҳтиёжини қондиришда қўл келмоқда. Labubu'нинг шунчаки товар эмас, маданий феноменга айланиши сабаби шунда.
Сиз яқин орада ўзингизга ёки яқинларингизга Лабубу сотиб олдингизми?
Қиладиган ишим йўқми? — 👎
Албатта, ахир мен эркин молиявий қарорлар қабул қила оладиган мустақил шахсман — 👍

👎137👍13❤4
Тошкентда қизиқ ишлар бўляпти. Тиш даволаш амалиётларини свет ўчмайдиган мавсумга режалаштиришни тавсия қиламиз.
Агар шундай мавсум бўлса.
@safarblog
Агар шундай мавсум бўлса.
@safarblog
🤣16🤯12👍3❤2
Твиттерда фалсафа таъмли авокадонинг фотоси айланмоқда. Фойдаланувчи қиз мева суратини ўз саҳифасига жойлаб, бир суткада миллионлаб одамларни ўйга солди.
Тафаккур қилинг.
@safarblog
Бу авокадо — ҳаётимнинг метафорик ифодаси. Ундан баҳраманд бўлиш учун узоқ кутдим, у эса айниб қолибди, — деб ёзган қиз.
Тафаккур қилинг.
@safarblog
❤7🤣2
SAFAR
Zoom раҳбари Эрик Юан "ворк-лайф баланс" ҳақидаги гапларга ишонмаслигини тан олди. Унинг айтишича, иш — бу ҳаёт, ҳаёт эса — иш. — Zoom дунёга исталган нуқтадан ишлаш имкониятини берди — технологиялар иш ва ҳаёт ўртасидаги чегараларни ўчирди. Ва бундан ўз…
Ҳаммасига Эрик Юан айбдор.
Зато брат зум-мажлислар зерикарли, деган стереотипни чилпарчин қилдилар.
@safarblog
Зато брат зум-мажлислар зерикарли, деган стереотипни чилпарчин қилдилар.
@safarblog
🤣44🤯2❤1👎1
Хитойда ходим ўз раҳбаридан ишдан ташқари вақтдаги қўнғироқлашув ва тренинглар учун пул ундирди
Уч йил муҳандис бўлиб ишлаган эркак ишдан бўшаши билан иш вақтидан ташқари бандлик учун 11 минг доллар компенсация талаб қилиб шикоят мурожаатини йўллади.
Сўзлари ростлигини тасдиқлаш учун у судга ҳамкасблари билан ёзишма ва зум-қўнғироқлар скриншотларини тақдим қилди.
Агар бизда ҳам ишдан ташқари ишга жалб қилганлик учун шикоят қилиш мумкин бўлганда, компенсация пулларига камида биттадан мошина олсак бўларди)

👍19🔥6❤3
Японияда ўқитувчи дўконда савдо қилгани учун ишдан бўшатилди
60 ёшли педагог кўпроқ пул топиш мақсадида бўш вақтида уйи яқинидаги маркетда қўшимча даромад қилиб келган. Бироқ харидорлардан бири унинг устидан таълим департаментига шикоят қилган, буни эшитган мактаб директори бунга шахсан гувоҳ бўлиш учун етиб келган. Шўрлик ўқитувчи дарс қолдирмаган ва ўз мажбуриятларини виждонан бажариб келган бўилишга қарамай, уни ишдан бўшатишган.
Директор дўкондаги иш ўқув жараёнига салбий таъсир кўрсатади, деган қарорга келган ва ҳатто педагогни ота-оналар ва ўқувчилар олдида узр сўраттирган.
Экспертларнинг таъкидлашича, Японияда қўшимча иш жуда негатив қабул қилинади. Уларнинг фикрича бу ходимнинг кўпроқ чарчаши ва асосий ишига масъулиятсиз ёндаша бошлашига сабаб бўлади.
Бу борада бизда шароит яхшироқ экан.

🤣39👍11❤2
Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти раҳбари Ўзбекистондаги ҳожатхоналарни мақтаб кетибди.
Катта эҳтимол билан братни қишлоқ мактабларидаги ёки катта йўл трассалари бўйидаги ҳожатхоналардан хабари йўқ.

🤣30❤1
Бразилиялик чиқинди ташиш хизмати ходими ўз ишига бўлган муҳаббати туфайли интернетда танилди
14 йилдан бери чиқинди ташиш хизматида ишлаётган Луис Фернандо Санчес ўз ишини қизиқарлироқ қилиш учун шунчаки шўх мусиқа садолари остида рақсга тушиб, буни видеога олади.
Ҳозирда Instagram ижтимоий тармоғида 35 ёшли эркакнинг 912 мингдан зиёд обуначиси бор ва у ҳар куни эрта тонгдан чиқинди йиғиш жараёнларидан видеоларни улашиб боради.
Дарвоқе, чиқинди ташишдан ташқари, у бодибилдинг билан ҳам шуғулланади ва ўз блоги ортидан нуфузли компаниялар билан реклама шартномалари ҳам имзолаган.
Одам хоҳласа, ҳатто бир уюм ахлат ичида ҳам бахтли бўла олишига мисол. Ҳақиқий қаҳрамон!

- Ишимиз қийин ва бу жараёнда кайфиятни кўтариш учун машинага овозли колонка ўрнатганман, шу сабабли бизни ҳамма жойда яхши кутиб олишади, - дейди Люис.
Дарвоқе, чиқинди ташишдан ташқари, у бодибилдинг билан ҳам шуғулланади ва ўз блоги ортидан нуфузли компаниялар билан реклама шартномалари ҳам имзолаган.
Одам хоҳласа, ҳатто бир уюм ахлат ичида ҳам бахтли бўла олишига мисол. Ҳақиқий қаҳрамон!
@safarblog
❤14👍13🔥3
Хитойда Лабубу докторлари пайдо бўлди.
Шанхайлик шифокорлардан бири кунига 100дан ортиқ "юмшоқ" беморларни қабул қилади. Эгалари "махлуқчаларни" ташлаб юборишни хоҳламагани учун "таъмирлашга" олиб келишмоқда.
Айни пайтда шифокорлар битта жарроҳлик амалиёти учун янги Лабубу нархининг 10% миқдорида пул олмоқда. Бу касб ҳар ойда битта маошга тенг даромад олиб келаётган экан.
Энди бошқа ҳеч нарса сизни ҳайратга сола олмайди.

🤯11🤣5❤4
Зумерлар — сунъий интеллектдан энг фаол фойдаланаётган авлод. Улар учун у шунчаки ёрдамчи эмас, балки “иккинчи мия”га айланган: нейротармоқ суҳбатдош, ассистент, консультант, ҳатто психолог каби вазифаларни бажармоқда. АҚШдаги 1000 нафар офис ходими ўртасида ўтказилган сўров қизиқ натижаларни кўрсатди:
📊 Ҳайратга солувчи рақамлар:
• 60% фойдаланувчи СИ тез ва осон ишлашга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.
• 74% СИ’дан ғоя ва креатив учун, 68% ҳисобот ёки хат ёзиш учун, 61% эса маълумот таҳлили учун фойдаланади.
• 50% дан ортиқ ходимлар резюме тузишдан тортиб, маош муҳокамасигача бўлган карьера билан боғлиқ қарорларда СИ’дан ёрдам олади.
• 57% СИ ёрдамида раҳбар ёки ҳамкасблар билан муомалани яхшилайди.
• Ҳар учинчи ходим СИ ёрдамида фейк ишларни яратади ва ўзини маҳсулдор кўрсатади.
• 28% СИ ёзган материални ўзиники деб топширган — ва кўпчилиги натижадан мамнун.
😬 Ташвишли фактлар ҳам бор:
• 37% ходим уларнинг ўрнини СИ эгаллаши мумкин, деб ўйлайди.
• 40% СИ’нинг доимий янгиланишидан чарчаган.
• 23% СИ иш фаолиятида руҳий саломатлигига салбий таъсир қилганини айтади.
• 18% СИ бўлмаса, ҳозирги ишини бажара олмаслигини, бошқа иш излашга мажбур бўлишини тан олган.
📌 Мутахассислар огоҳлантирмоқда:
СИ ёш мутахассислар учун фақат вазифа бажаришда ёрдамчи эмас, балки ҳиссиётлар, қарорлар, ҳатто ўзлигини англашда ҳам суянчга айланган. Агар шундай давом этса, ёшлар СИсиз мустақил қарор қабул қила олмайдиган бўлиб қолиши мумкин. Энди энг муҳим вазифа — нейротармоқ тирик шахсиятни алмаштиришига йўл қўймаслик.
Манба

❤2