Rost24 | Расмий канал
51.6K subscribers
7.09K photos
1.95K videos
10 files
8.32K links
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар

Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА

instagram.com/rost24uz
youtube.com/@rost24official

Реклама: +99890 047 23 78
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Download Telegram
Ўзбекистондаги ҳали рўйхатдан ўтмаган мухолиф партиянинг маслаҳат йиғилиши қандай ўтди?

Бугун Тошкентдаги “Висол” ресторанида Ўзбекистонда янги сиёсий партия — “Ҳақиқат ва тараққиёт” партиясини тузишни мақсад қилган гуруҳнинг йиғилиши бўлиши керак эди. Ютуб каналида эълон қилинган вақт — 2021 йил 29 январь соат 15.00 да ушбу тадбирдан репортаж тайёрлаш учун Rost24.uz мухбирлари ҳам воқеа жойига етиб борди.

Бу пайтда "партия етакчиси" саналган, Термиз давлат университети собиқ ректори Хидирназар Аллақулов бир гуруҳ издошлари даврасида нутқ сўзлаётган эди.

Тадбир ресторан ичкарисида эмас, балки кўчада бўлаётган эди. Чунки, ресторан эгаси бу вақтга бошқа тадбирга буюртма олганини айтиб йиғилиш иштирокчиларини ичкарига киритмаган. Ҳар икки томон ҳам ўзининг ҳақлигини иддао қилмоқда. Яъни партия вакиллари буюртма берган вақтда 3 миллион сўм “залог” берганини даъво қилса, ресторан эгаси улар ўз вақтида тўловни амалга оширмаганини айтмоқда. Нега судга бермайсиз, деган саволимизга эса Хидирназар Аллақулов судга бериб майдакашлик қилиш ниятида эмаслигини маълум қилди. Хуллас бу масала қўшимча ўрганишларни талаб этгани боис буни кейинроқ аниқлаштирамиз.

Ўз вақтида бошланмаган йиғилиш олдидан Аллақулов ўз тарафдорларига мурожаат қилаётган экан.

— Миллий қонунларга таянмаганимда эди, албатта, ютқазмаган бўлар эдим, – дейди у сафдошларига қарата. — Мен ҳақимда роса фельетонлар беришди, ҳеч қачон жавоб бермадим. Мен сабр қилиб кутиб келаяпман.

...Шу гапларни айтаётган Хидирназар Аллақуловга журналистлар савол беришни хоҳлашаётганини айтилди. Лекин партия етакчиси саволларга фақат йиғилишдан кейин жавоб беришини айтди. Бошланиши ҳали аниқ бўлмаган йиғилишнинг якуни қачон бўлишини эса аниқ айтмади. Бундан ташқари ҳар берилган саволга ҳақорат билан жавоб олдик. Буни ўзингиз аудио ёки видео орқали тинглашингиз мумкин.

Аслида ўзини бирор бир сиёсий кучнинг етакчиси сифатида кўраётган ҳар қандай “лидер”, энг аввало, журналистлар билан очиқ мулоқотга тайёр бўлиши керак эмасми? Фақат бақир-чақир ва ҳавойи маърузалар, ўзидан бошқа ҳеч кимнинг фикрини эшитмаслик билан жамиятда ўрин топиш мумкинми? Очиғи ўзини сиёсий амбицияга эга бўлишни истаётган “партия етакчиси”нинг ҳаракатларини тушунмадик.

Rost24.uz ахборот сайти бу партия фаолиятини холис ёндошув асосида ёритмоқчи эди, лекин фақат монологдан иборат бўлган учрашувда мулоқотга кириша олмадик.

Саволларимиз эса очиқ қолаверди:


1. Партия лидери сифатида долзарб мумаммоларни кўтариб чиқаяпсиз ва ҳукуматни қаттиқ танқид қиляпсиз. Лекин ҳозиргача ўзингиз бирор муаммони ечими тўғрисида аниқ таклифлар бермадингиз, партияни дастури ва ғоялари ҳам ҳалигача шакллантирилмаган. Бу ҳолатда қолган партия етакчиларидан сизни нима ажратиб туради?
2. Биз биламизки, ҳозирда «Халқ манфаатлари» партияси ташаббускорлари сиз тузаётган партия сафида бўлишган. Бироқ, улар ўзаро келишмовчилик туфайли ажралиб кетишгани, улар сизни ижтимоий тармоқлар орқали бошқаларнинг фикрини эшитмасликда, ҳурмат қилмасликда айблашган ҳамда шу сабабли партияни тарк этганликларини айтишган. Ваҳоланки, партия лидери сифатида бошқаларнинг фикрига қулоқ солмаслик сизни авторитар лидер сифатида гавдалантирмайдими?
3. Ижтимоий тармоқда сизнинг, «Халқ манфаатлари» партияси ва унинг ташаббускори фаолиятини ДХХ лойиҳаси сифатида баҳолаганингиз тўғрисида хабарлар тарқалди. Бунга қандай изоҳ берасиз.
4. Сайловчилар, яъни биз нима учун сизни қўллаб-қувватлашимиз керак? Ғоя, аниқ таклиф ва фикрлар борми? Умуман кўзингиз етаяптими сайловчилар сизларни қўллаб-қувватлашига?
5. Нима учун орангизда ёшлар йўқ.
6. Нима учун сизга эргашишимиз керак?
7. Барча сиёсий лидерлар ҳар қандай дебатлар омма ва журналистлар билан мулоқотга ўч бўлади нега сизнинг партия мулоқотдан қочади?


Таҳририят яна шуни маълум қиладики, Ўзбекистон сиёсий доирасига янги сиёсий куч сифатида кириш истагидаги партия тарафдорлари ва унинг етакчиси Хидирназар Аллақуловга минбар беришга тайёр. Улар билан соҳамизнинг холислик тамойилига асосланиб журналистиканинг қар қандай форматида мулоқот учун очиқмиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzFHg67aFl6mo0ybg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги ҳали рўйхатдан ўтмаган мухолиф партиянинг маслаҳат йиғилиши қандай ўтди?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzFHg67aFl6mo0ybg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги ҳали рўйхатдан ўтмаган мухолиф партиянинг маслаҳат йиғилиши қандай ўтди?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzFHg67aFl6mo0ybg
Президент фармонига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzFHg67aFl6mo0ybg
Биринчи президентнинг хос соқчилари бошлиғи: "Ислом Каримовнинг фаолиятида қалтис вазиятлар кўп..."

Ислом Каримовнинг тансоқчиси билан эксклюзив суҳбат

Батафсил: ➡️ https://rost24.uz/uz/news/154

Каналга уланиш: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzFHg67aFl6mo0ybg
Расул Кушербаевнинг таклифига депутат Жаҳонгир Зияев қарши чиқмоқда

Батафсил: ➡️ https://rost24.uz/uz/news/155

Каналга уланиш: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzFHg67aFl6mo0ybg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Олтиариқ туман Халқ қабулхонасидан мамнун инсонларнинг дилидан тилига чиққан изҳорлари...

Реклама ҳуқуқи асосида.

Каналга уланиш: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzFHg67aFl6mo0ybg
ИЖТИМОИЙ СЎРОВНОМА: Сиз депутатингизни танийсизми? (Андижон в. 13 нафар)

Олий Мажлис депутатларининг сайланганига ҳам бир йилдан ошди. Шу вақт мобайнида депутатларимиз нима ишлар қилди? Сайловдан кейин халққа кўриниш бердими? Сайловчилар истаганидек бўла олдими? Умуман ўзи сайлаган депутатидан халқ розими?..

Rost24.uz сайти жамиятимизда, одамлар орасида йиғилиб қолган саволларга жавоб топиш учун ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида Ижтимоий сўровнома ўтказишни бошлади…

Батафсил: ➡️ https://rost24.uz/uz/news/153

Каналга уланиш: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzFHg67aFl6mo0ybg
Самарқандда ном-нишонсиз кўчалар ва рақамсиз уйлар кўп. НЕГА?

Бундан роппа-роса тўққиз йил аввал Самарқанд туманидан Самарқанд шаҳрига маъмурий жиҳатдан бўйсунишга ўтган 34 та маҳалланинг аксариятидаги кўчаларга ном берилмаган, уйлар рақамсиз қолиб кетган. Бу эса аҳоли ва бир қатор давлат идоралари учун ноқулайликлар туғдирмоқда.

Батафсил: ➡️ https://rost24.uz/uz/news/156

Каналга уланиш: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzFHg67aFl6mo0ybg
Сиз ўз депутатингизни танийсизми?

Ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2019 йил декабрида тўртта сиёсий партия ва Экологик ҳаракатдан беш йил муддатга сайланган 150 нафар депутат фаолият кўрсатмоқда.

Хўш, Сиз улар орасида ўз вилоятингиздан Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига депутат бўлиб сайланган кимларни танийсиз?

Бухоро вилоятидан Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган номзодлар билан танишинг.

Ўз депутатингизни танидингизми? Таниган бўлсангиз ОВОЗ БЕРИНГ!
Rost24.uz даги мақоладан кейин Самарқанддаги номсиз кўчаларга ном қўйиладиган бўлди

Rost24.uz ахборот сайтида 1 февраль куни “Самарқандда ном-нишонсиз кўчалар ва рақамсиз уйлар кўп. НЕГА?” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Шундан сўнг мутасаддилар мақола муаллифи Тошпўлат Раҳматуллаевни масалани атрофлича муҳокама этиш учун шаҳар ҳокимлигига таклиф қилишди. Йиллар давомида ҳал этилмасдан келинаётган муаммога қандай ва қачон ечим топилади?

Батафсил: ➡️ https://rost24.uz/uz/news/158

Каналга уланиш: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzFHg67aFl6mo0ybg
Президентга ёзмагунча ечилмайдиган ўта кичик муаммолар

Ёхуд дастлаб электр, сув, газ ташкилотларига, Адлия ва Энергетика вазирлигига, прокуратурага қилинган мурожаатлар бесамар кетгани, фақатгина Президентга ёзилгандагина ечим топаётган оддий муаммолар ҳақида

Батафсил: ➡️ https://rost24.uz/uz/news/159

Каналга уланиш: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzFHg67aFl6mo0ybg
СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМОҚДА

Сиз ўз депутатингизни танийсизми? (Жиззах в.)

Ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2019 йил декабрида тўртта сиёсий партия ва Экологик ҳаракатдан беш йил муддатга сайланган 150 нафар депутат фаолият кўрсатмоқда.

Хўш, Сиз улар орасида ўз вилоятингиздан Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига депутат бўлиб сайланган кимларни танийсиз?

Жиззах вилоятидан Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган номзодлар.

Ўз депутатингизни танидингизми? Таниган бўлсангиз ОВОЗ БЕРИНГ!
⚡️⚡️⚡️Бир кишига бир ойда 2 157 000 сўм етади. Ўзбекистон фуқаролари учун “Истеъмол савати” тақдим қилинди

Таъкидлаш жоизки, мазкур истеъмол саватида меҳнатга лаёқатли аҳолининг бир ойда ўртача истеъмол қиладиган товар ва хизматлар рўйхати қамраб олинган

Батафсил:➡️ https://rost24.uz/uz/news/160

Каналга уланиш: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzFHg67aFl6mo0ybg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Алишер Навоий таваллуд айёми санаси муносабати билан #baytchellenge эълон қилди. Вазирнинг ғазал ўқиш маҳоратига баҳо беринг

Каналга уланинг ⬇️⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzFHg67aFl6mo0ybg