⚡️Суюлтирилган газ етказиб беришда аҳолидан 2,2 млрд сўм атрофида асоссиз ҳақ олингани аниқланди
Ўтган даврда республиканинг бешта вилоятида аҳолига тарқатилган маиший газ баллонларида суюлтирилган газнинг оғир қолдиқлари (конденсат) ҳажми жами 1,5 минг тоннани ташкил қилиши аниқланган.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2311
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

🤣11😱6❤3🗿2😡2👏1😁1😐1
⚡️Европада Temu’га нисбатан тергов бошланди
Европа Иттифоқи Хитойнинг Temu онлайн-платформасини рақамли қонунчиликни бузганликда айблади. Компания истеъмолчиларни ноқонуний ва потенциал хавфли маҳсулотлардан етарлича ҳимоя қилмаётгани таъкидланди.
“Европа Иттифоқидаги истеъмолчилар платформада ноқонуний маҳсулотларга дуч келиш хавфи юқори экани исботланган”, дея Европа комиссиясининг дастлабки хулосасида қайд этилган.
Шунингдек, ҳисоботда платформада хавфсиз бўлмаган товарларнинг мунтазам мавжудлигини аниқлаган махфий харидор билан ўтказилган тажрибага ҳам ишора қилинган.
2023 йилда Европа Иттифоқи бозорига кирган Temu блокнинг 27 мамлакатида ойига ўртача 93,7 миллион фаол фойдаланувчини жалб қилди.
Таъкидланишича, шу билан бирга, Temu’га қарши энг йирик интернет-компаниялар устидан назоратни кучайтиришга қаратилган асосий меъёрий ҳужжат — Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун (DSA) доирасида расмий тергов давом этмоқда.
Агар қоидабузарликлар тасдиқланса, Temu глобал йиллик айланмасининг 6 фоизигача жарима тўлаши, шунингдек, қоидабузарликларни бартараф этиш ва бизнес амалиётларини тўғрилаш талабларига дуч келиши мумкин.

👍11❤6😁1
Қуролли Кучлар академияси ўрнида янги ҳарбий университет ташкил этилади
Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси ислоҳ қилиниб, унинг негизида Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Янги университет таркибига Мудофаа вазирлигига қарашли барча ҳарбий таълим муассасалари — 5 та институт, Сержантлар тайёрлаш олий мактаби ва учувчисиз аппаратлар мутахассислари маркази институт мақомида ўтказилади.
Шунингдек, 18 турдаги ихтисосликлар бўйича “2+2” тизими жорий этилиб, талабалар бошқа олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан саралаб олинади.
Университет битирувчилари бир вақтнинг ўзида ҳарбий ва фуқаролик йўналишлари бўйича иккита дипломга эга бўлади. Бу уларга хизматдан кейин ҳам касбий фаолият юритиш имконини яратади.

👍88❤42🔥24🤔1🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рост_ҳикматлар
✅️Агар бошинг кўкка етса ҳам, унутмагинки қайтар жойинг албатта ердир!
"Ерни тепма, аста бос қадам,
Етар унинг чеккан озори.
Йиллар ўтиб шу Она тупроқ,
Бўлар, шаксиз, тананг мозори".
✍ Эркин Воҳидов
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | YouTube

👍35❤6👏1🤔1💯1
⚡️Буюк Британия Фаластин давлатини тан олишни режалаштирмоқда
Британия БМТ Бош Ассамблеясида сентябрь ойида Фаластин давлатини тан олишга тайёр, бунинг сабаби Ғазо секторидаги оч қолган болаларнинг даҳшатли суратларига нисбатан жамоатчилик ғазабининг ортиб бораётгани бўлган. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
Хабарга кўра, Доналд Трамп ўз навбатида, Британиянинг Фаластин давлатини тан олишига "эътироз билдирмаслигини" айтган, бироқ АҚШ — Исроилнинг энг яқин иттифоқчиси — бу қадамни узоқ вақтдан бери рад этиб келади.
Агар Британия бу қарорни қабул қилса, у ҳолда Франциядан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги иккинчи Ғарб давлати сифатида Фаластинни тан олган бўлади. Бу эса Исроилнинг Ғазодаги ҲАМАСга қарши урушдаги ҳаракатлари боис тобора кўпроқ яккаланиб бораётганини кўрсатади. Уруш оқибатида бу ҳудудда гуманитар инқироз юзага келган ва ҳалок бўлган фаластинликлар сони 60 мингдан ошган.
Британия Фаластинни тан олиш қарорини фақат Исроил қуйидаги чораларни амалга оширмаса қабул қилади: Ғазога кўпроқ ёрдам етказилишига йўл очиш, Ғарбий Соҳилни аннексия қилмаслик ҳақида аниқ баёнот бериш ва икки давлатли ечим — Исроил билан ёнма-ён тинч яшовчи Фаластин давлатини вужудга келтиришга қаратилган узоқ муддатли тинчлик жараёнига содиқлигини билдириш.
Хитой ва Россия — БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари бўлган давлатлар — Фаластин давлатини аллақачон тан олган.
Фаластинни тан олиш масаласи — Исроилга босим ўтказиш воситаси сифатида кўрилаётган муҳим дипломатик қадам сифатида баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон Фаластин давлатини тан олганини, Бирлашган Қироллик Ғазога гуманитар ёрдам юборгани ҳақида хабар берган эдик.

❤18👍14👏4🥱2👎1
⚡️Энди "UzAuto Motors"дан харидорлар ўз вақтида автомобиль ёки пулини талаб қила олади
“UzAuto Motors” шартномаларида истеъмолчилар манфаатлари йўлида муҳим ўзгаришлар (21 та кичик бандида) амалга оширилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Бунга сабаб “UzAuto Motors” АЖнинг дилерлик корхоналари тақдим этаётган шартномаларида қонунчиликка номувофиқ ҳолатлар мавжудлиги аниқланган.
Жумладан, қуйидагиларга ўзгартиришлар киритилди:
—Пулни қайтариш муддати қўшимча шартнома имзоланган кундан бошлаб 10 кун муддатга қисқартирилди (аввал 30 кун эди).
—Ишлаб чиқарувчига боғлиқ бўлмаган ҳолларда, ишлаб чиқаришда вақтинча узилиш юз берса, автомобилни етказиб бериш муддати 45 кунгача узайтирилиши мумкинлиги сотувчининг мажбуриятлари бўлимида белгиланган эди. Ушбу банд форс-мажор бўлимига кўчирилди.
—Бир русумдаги автомобиль учун бир йилда қайта шартнома тузиш ҳолати аниқланганда, автомобилни етказиб бериш муддати қўшимча 120 кунгача узайтирилиши мумкин эди. Эндиликда бу банд тўлиқ олиб ташланган.
Аввалроқ, UzAuto Motors’нинг соф фойдаси кескин камайгани ҳақида хабар берган эдик.

🤣20👏8❤6👻6👍1🤔1
⚡️Солиқ тўловчиларга 8 трлн сўмдан зиёд ҚҚС қайтарилди
2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами 5 488 та ариза бўйича 3 272 та ташкилотга 8,8 трлн сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилган.
Энг кўп қайтарилган ҚҚС соҳалар – ТОП-3:
—Ишлаб чиқариш - 5,9 трлн сўм;
—Хизмат кўрсатиш - 956,2 млрд сўм;
—Транспорт хизмати - 641,4 млрд сўм.
Шунингдек, қурилиш соҳасида 498,9 млрд сўм, савдода 380,2 млрд сўм ва энг кам миқдорда ахборот ва алоқа – 29,6 млрд сўм ҚҚС қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи оширилмаслиги ҳақида хабар берган эдик.

❤5🤔4😁2
⚡️Иссиқхона ишчиларига ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга туширилади
2028 йилга қадар иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Шунингдек, бундан буён иссиқхоналар, тоифасидан қатъи назар, ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерлари ставкасида тўлаши белгиланди.
Солиқ қўмитасига бутун тизими, таҳлилий ва ақл марказларини сафарбар этиб, иссиқхоналардан қисқартирилган газ қайси соҳаларга йўналтирилгани ва уларнинг самарадорлиги ўрганилади. Агар газ берилган бошқа соҳаларда қўшилган қиймат кам бўлса, газ иссиқхоналарга йўналтирилади.
Экологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент вилоятидаги иссиқхоналар фаолиятининг ҳаво сифатига салбий таъсири билан боғлиқ муаммолар узил-кесил ҳал қилиниши белгиланди.

👍88❤6😁2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарҳод Маннопов вафотида айбланган жарроҳ оқланганлиги бўйича изоҳ берилди
Блогер Фарҳод Манноповни операция қилган жарроҳ оқланганлиги юзасидан Олий Суд матбуот хизмати батафсил изоҳ берди.
Хабарга кўра, "Star Med Centr" хусусий клиникаси оториноларингологи Алижон Хисамовнинг Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг жорий йил 22 июлдаги оқлов ҳукмига кўра айбсиз деб топилган.
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 29 ноябрь кунидаги ҳукмига кўра Алижон Хисамов жиноят кодексининг 116 моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 2 йил давомида тиббиёт соҳасида оториноларинголог вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.
Аммо Алижон Хисамов ва унинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятга асосан мазкур жиноят иши апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш жараёнида ишда тўпланган далиллар таҳлил қилинганда ҳукмда баён қилинган ҳақиқий ҳолатларга тўғри келмаслиги А. Хисамовни айблаш учун ишончли объектив далиллар мавжуд эмаслиги аниқланган. Текширувларга кўра, блогер операцияси стандартларга мос равишда, инструментал текширув асосида ўтказгани аниқланган.
Шунингдек, беморда кузатилган ўлим ҳолатига ўтказилган жарроҳлик амалиёти сабаб бўла олмаслиги ва унга нисбатан ўтказилган диагностика ва даволаш муолажалари тўғри ўтказилганлиги кўрсатилган. Бундан ташқари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган иккита хизмат текшируви далолатномаларига кўра, Хисамовнинг беморга нисбатан бурун соҳасини даволаш жарроҳлик амалиётини ўтказиш жараёнида ўлимга олиб келишига сабаб бўладиган хатоликларга йўл қўйилмагани аниқланган.
Чиқарилган ҳукмдан норози тарафлар эса Тошкент шаҳар судига шикоят беришга ҳақлилиги маълум қилинди.

😡15❤10🤔5🤨1
⚡️Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, давлат бошқаруви тизимида қатор муҳим кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Лавозимга тайинланганлар эски лавозимидан озод этилган.
Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;
Галина Каримовна Саидова Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;
Обид Арзикулович Хакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимига тайинланди;
Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;
Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;
Рустам Туйчиевич Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;
Жавлон Абдужалолович Вахабов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Марказий Осиё халқаро институти директори лавозимига тайинланди;
Баходир Хамидович Ташматов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимига тайинланди.

👍71❤20👎7🤣4🤔2🔥1
✅️#Рост_ҳикматлар
Севимли ишинг билан шуғуллан ва ҳаққоний ҳаракат қил...
Ҳақиқий буюк ишлар қилишнинг ягона йўли эса, бу — севимли ишинг билан шуғулланишдир.
✍️ Стив Жобс
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | YouTube
Севимли ишинг билан шуғуллан ва ҳаққоний ҳаракат қил...
Ҳақиқий буюк ишлар қилишнинг ягона йўли эса, бу — севимли ишинг билан шуғулланишдир.
✍️ Стив Жобс
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | YouTube
❤10🤔2
⚡️Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди
Президент фармони билан ҳуқуқий экспертиза, жамоат хавфсизлиги, коммуникация, ташрифлар ва инсон капиталига оид йўналишлардаги раҳбарлик лавозимига янги тайинловлар амалга оширилди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2312
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Президент фармони билан ҳуқуқий экспертиза, жамоат хавфсизлиги, коммуникация, ташрифлар ва инсон капиталига оид йўналишлардаги раҳбарлик лавозимига янги тайинловлар амалга оширилди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2312
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
👍55👎6🤡3❤1👏1😁1
⚡️Энди ўқитувчиларга ҳам дам олиш масканларига йўлланмалар берилади
Педагоглар ва иқтидорли ўқувчиларга йил давомида дам олиш масканларига йўлланмалар берилиб, у ерда дам олиш 12 кунлик кун тартиби асосида амалга оширилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
Дам олиш масканларини сақлаш харажатлари ўзини ўзи молиялаштириш тартибида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими ходимлари ва фуқароларга пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан ҳамда давлат-хусусий шериклик шаклида хусусий секторни жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
Дам олиш ҳар йили қуйидаги муддатларда ташкил этилади:
—Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Вазирлик) тизими ходимлари ва илғор педагоглар учун – сентябрь-май ойларида;
—иқтидорли ўқувчилар учун – июнь-август ойларида.
Махсус комиссиялар томонидан масканларга 7-14 ёшли иқтидорли ўқувчилар белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади.
Шунингдек, дам олиш масканига қуйидаги илғор педагоглар танлаб олиш тартиби ҳам белгиланган.
Белгиланган мезонлар бўйича дам олувчиларга кетма-кетлик асосида йўлланмалар берилади.

🤣14❤7😁1😢1🥱1
⚡️Эъзоза Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири этиб тайинланиши мумкин
Эъзоза Каримова кўп йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган. У 2021-2021 йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021-2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2023-2024 йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги "Янги Ўзбекистон" университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида иш олиб борган.
Ҳозирда Эъзоза Гапиржановна Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимида ишлаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳилола Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

👎20❤4🤔4👍2👏1🥱1
⚡️Халқаро тил сертификати йўқ ўқитувчиларни ишдан бўшатмаслик бўйича вазирликка сўров юборилди
Мурожаатга кўра, Меҳнат кодексининг 8-моддасига биноан, "ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини ёмонлаштирмаслиги керак". Шунга асосланиб, сертификатига эга бўлмаган ўқитувчилар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳуқуқий жиҳатдан етарли асос бўла олмаслиги билдирилган.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2313
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Мурожаатга кўра, Меҳнат кодексининг 8-моддасига биноан, "ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини ёмонлаштирмаслиги керак". Шунга асосланиб, сертификатига эга бўлмаган ўқитувчилар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳуқуқий жиҳатдан етарли асос бўла олмаслиги билдирилган.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2313
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
😁11❤7👎2👏1😐1
⚡️Ўзбекистон самолётларида 6 ойда 5 та ўлим ҳолати қайд этилган
2025 йилнинг ҳозирги кунига қадар самолётда 5 та ўлим ҳолати қайд этилган ва уларнинг барчаси манзилга етиб боргунга қадар самолёт бортида рўй берган. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" ахборот хизмати хабар берди.
2024 йилда эса 14 та ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, улардан 11 таси самолёт бортида, 3 таси Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида содир бўлган.
Учишга қарши асосий тиббий кўрсатмалар:
—яқин орада ўтказилган жарроҳлик операциялари;
—ўткир юрак-қон томир касалликлари (масалан, юрак хуружи, беқарор стенокардия);
—инсульт ва бошқа ўткир неврологик ҳолатлар;
—Пневмоторакс, оғир бронхиал астма, пневмония;
—тромбоэмболия, фаол қон кетиш, оғир анемия;
—қулоқ, бурун бўшлиқлари ва кўзларнинг баротравмаси;
—ҳомиладорликнинг сўнги босқичлари, айниқса оғир асоратлар бўлса.
2024 йилда Ўзбекистон аэропортларида 46 нафар йўловчи соғлиғи сабабли парвозга қўйилмаган. Жорий йилнинг олти ойида эса 61 йўловчига парвоз қилишга рухсат берилмаган.

❤8👍2👎1🤔1
⚡️Энди зўравон ота-оналардан
болалари олиб қўйилиши мумкин
Зўравонликдан жабрланган ёхуд ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар бевосита ўзлари ёхуд қонуний вакиллари “Инсон” марказлари, ички ишлар органлари ва бошқа масъул органларга мурожаат қилади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2315

👏6❤3🤣3🤔2👍1
⚡️2026 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори қанчага оширилади?
Ўзбекистонда 2026 йилда давлат ходимлари иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори камида 6-7 фоизга оширилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган Фискал стратегияда ёзилган.
Фискал стратегияга кўра, мамлакатда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар йиллик инфляция даражасидан юқори миқдорда ошириб борилади.
Қайд этилишича, жорий йилда йиллик инфляция даражаси 8 фоиз бўлиши кутилмоқда. Шунга мос равишда июлдан пенсия ва нафақалар, августдан иш ҳақлари 10 фоиз оширилди.
2026 йилда Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси 6-7 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Бу иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори ҳам камида шунча кўтарилади дегани.
Вазирлик таҳлилида мамлакатда 2027 йилги инфляция даражаси 5-6 фоиз, 2028 йилда эса 5 фоиз бўлиши кутилмоқда. Мазкур кўрсаткичлар ҳам иш ҳақи, пенсия ва нафақалар камида 5-6 фоиз оширилишини англатади.
Фискал стратегияда республикада давлат ходимлари иш ҳақи 1 фоизга оширилса, бюджет харажатлари 1,7 трлн сўмга кўпайиши қайд этилган. Агар пенсия миқдори 1 фоиз кўтарилса, бюджет чиқимлари 861 млрд сўм, ижтимоий нафақа олувчи оилалар сонининг қўшимча 10 фоизга кўпайиши харажатларни 1,6 трлн сўмга оширади.

👎22❤5😡4🤣1
⚡️Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида пенсионерлар сони энг кўп?
Пенсия жамғармаси 2025 йил июль ойи учун 4,2 миллион нафар пенсионерга жами 6,7 трлн сўм маблағлар тўлаб берди.
Ҳудудлар кесимида энг кўп пенсионерлар Фарғона вилоятида (493,1 нафар) эканини кўриш мумкин. Вилоятдаги пенсия олувчиларга жорий ой учун жами 706,2 млрд сўм тўланган. Шу билан бирга, нисбатан юқори улуши Самарқанд вилояти қайд этилган бўлиб, 441,9 мингдан ортиқ пеисонерга 698,8 млрд сўм ўтказиб берилган.
Пенсия олувчилар сони бўйича учинчи ўринни Тошкент вилояти банд этган. Ҳудуднинг 377,2 мингдан ортиқ пенсионерига жами 668,6 млрд сўм тўланган.
Кейинги ўринда Тошкент шаҳри қайд этилганига қарамай, пойтахтдаги 371,4 минг пенсионерга бошқа ҳудудлардагидан сезиларли миқдорда кўп бўлган — 820,7 млрд сўм тўланган.
Ўз навбатида Наманган вилоятида ҳам пенсия олувчилар улуши нисбатан юқори эканини кўриш мумкин. Июль ойи учун вилоятнинг 327,7 минг пенсионерга 448,4 млрд сўм ажратилган. Қолган ҳудудлардаги пенсионерлар сони ва уларга жорий ойга тўланган маблағлар миқдори қуйидагича:
–Қорақалпоғистон — 222 593 нафар (353,75 млрд сўм);
–Андижон вилояти — 390 928 нафар (538,8 млрд сўм) ;
–Бухоро вилояти — 263 249 нафар (431,9 млрд сўм) ;
–Жиззах вилояти — 142 489 нафар (217 млрд сўм);
–Қашқадарё вилояти — 375 396 нафар 593,3 млрд;
–Навоий вилояти — 140 177 нафар (289,1 млрд сўм);
–Сирдарё вилояти— 106 809 нафар (174,8 млрд сўм) ;
–Сурхондарё вилояти—280 822 нафар (412,2 млрд сўм) ;
–Хоразм вилояти— 230 226 нафар (348,8 млрд сўм) ;

❤5🤔3🤯1