Rost24 | Расмий канал
50.6K subscribers
7.62K photos
2.03K videos
10 files
8.89K links
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар

Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА

instagram.com/rost24uz
youtube.com/@rost24official

Реклама: +99890 047 23 78
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Download Telegram
⚡️ Жамшид Қўчқоров таълим ва тиббиёт ходимларининг ойлигини ошириш бўйича саволга жавоб берди

26 ноябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров таълим ва соғлиқни сақлашга оширишга доир саволга жавоб берди.

Мажлисда депутат Қизилгул Қосимова таълим ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақи нисбатан пастлиги малакали кадрларни хусусий секторларга ўтиб кетишига сабаб бўлаётганини айтди.

"Бу жараён давом этаверса, давлат таълими ва тиббиёт тизимининг ривожланишига, сифатига салбий таъсир қилмайдими? Бюджет лойиҳасини шакллантиришда давлат таълим ва тиббиёт тизимининг сифатини оширишга қанчалик даражада эътибор қаратилди?"–дея савол билан юзланди Қосимова.

Жамшид Қўчқоров ушбу саволга жавобан, президент топшириғи билан соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳам педагогларники каби турли сертификатларига кўра ойликни ошириш имкони борлигини, бу ерда асосий масала кимга ва нима учун юқори маош тўлаш кераклиги эканини таъкидлади.

"Иш ҳаққини қанчаси кўп, қанчаси кам— бу мураккаб савол. Ойликни 15, 50, 40 фоизга кўтариш биз кутаётган натижани берадими, деган савол туғилади.

Айнан чоралар ҳалича йўқ, лекин ишонтириб айтаманки, бу бўйича президент топшириғи бор. Юқори малакали ва ўзини ишига виждонан ёндашадиган тиббиёт ходимларини меҳнатига ҳақ тўлашни жиддий яхшилаш бўйича масалаларга тўхтаб ўтилади. Чунки президентимиз бу соҳадаги масалалаларни жуда кўп ўйлайдилар".— дея жавоб берди Қўчқоров.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳали аҳолини рози қиладиган даражага етгани йўқ — президент

Президент Шавкат Мирзиёев 26 ноябрь куни темир йўл ва авиация соҳасидаги давлат компанияларида трансформация жараёнларининг боришига оид тақдимот билан танишди.

Унда президент йўналишларни диверсификация қилиш, ташиш жараёнларини тезлаштириш, транспорт хизматлари таннархини пасайтириш жуда муҳим эканини таъкидлади.

Айниқса, давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳали аҳолини рози қиладиган даражага етгани йўқлигидан норози эканини билдирди. "Халқаро рейтинг олиб, ташқи бозорга чиқиш кечикяпти. Оқибатда таннарх юқорилиги учун чипта нархида сезиларли ўзгариш йўқ. Харажатларни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар ижроси суст".– дейди президент.

Шу боис консалтинг компанияси жалб қилиб, трансформация бўйича аниқ дастур ва “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Uzbekistan Airports” тизимида асосийси – хизматларни кўпайтириш ва хусусий шерикликни кенгайтириш. Самарқанд аэропорти хусусий бошқарувга берилгач, парвозлар ва йўловчилар сони 5 баробар ошган. Энди Наманган, Андижон, Бухоро ва Урганч аэропортларида ҳам шундай мақсад кўзланган.

Бу топшириқлар ижроси қай даражада амалга оширилади, ҳали номаълум.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, юртимиздаги айрим аэропортларда танлов савдоларида қонунбузарлик содир этилётгани, ходимлари пора билан қўлга тушаётгани каби муаммолар ҳал этилмас экан таннархнинг пасайтирилиши самарасизлигича қолаверади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади.

Дастур миллий ва халқаро экспертлар жамоаси томонидан бир йилга яқин вақт давомидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинди. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида маълум қилди.

"Ушбу ҳужжатга халқаро клиник амалиётлар асос қилиб олинган. 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши керак бўлади. Ҳар бир аёл электрон рўйхатга киритилади ва ҳар қандай хавфли ўзгаришлар аниқланганда тизимда “йўқолиб қолмайди”. Дастур аниқ ҳаракатлар ва даволаш протоколларини ўз ичига олган. Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади", дея қўшимча қилган Мирзиёева.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ Йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ офатидан ҳалок бўлган

Жорий йилнинг бошидан буён газдан фойдаланишда қоидаларга амал қилинмагани оқибатида республикада 74 та хавфли ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов маълум қилди.

Бунинг оқибатида 82 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 80 нафардан ортиқ киши жароҳат олган.

Маълум қилинишича, айрим ҳолатларда дудбўрон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан заҳарланиб, вафот этишган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️30 га яқин веб-сайтлар блокланди

Рақобат қўмитаси томонидан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар юзасидан доимий ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда.

Натижада, букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 42 та веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклифлар киритилган бўлиб, шундан 30 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланган.

Қўмита томонидан бу йўналишдаги мониторинг ишлари тизимли давом эттирилмоқда.

Маълумот учун Президентнинг фармонига кўра, Ўзбекистонда 2025-йил 1-январдан таваккалчиликка асосланган ўйинларни онлайн ўтказишга ҳамда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилиши маълум қилинган эди.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига кўра, мазкур фармон маблағларнинг мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
✅️#Рост_ҳикматлар

Агар берса сенга жаҳон султонлиғи даст,
Киши ўз ҳолини билмак керак паст
.

✍️ Сўфи Оллоёр

🍁Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
⚡️1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

2024 йил 1 декабрдан бошлаб қонунчиликда меҳнат мигрантларини ўқитиш, камбағал оилалар реестрини шакллантириш, ногиронлар учун қулайликлар яратиш, дарахтларни паспортизация қилиш ва aвторақамлар учун тўлов қилиш осонлаштирилиши каби бир қатор ўзгаришлар кучга киради.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2004

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ Турдимов ҳокимликдан кетиши айтилмоқда

Расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соғлиғи сабаб лавозимини тарк этиши мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали сиздирилган маълумотларга ишониладиган бўлса, Турдимов ўрнига Ҳисоб палата раиси Адиз Бобоев тайинланиши кутилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ Танқид қилинган шифохона ҳозир қай аҳволда?

Шу йилнинг 16 октябрь куни сайтимизда "Харобаларда жон сақлаётган беморлар" сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Орадан бир ой вақт ўтиб, мазкур тўкилаётган туман шифохонасидан яна хабар олгани бордик.

Маълум бўлишича, мақола эълон қилинган куниёқ вилоят ҳокими Э. Турдимов шифохонага бир гуруҳ масъуллар билан етиб келган. Шу заҳотиёқ қурувчи ташкилот раҳбари билан суҳбатлашиб, унга биноларни қайтадан рисоладагидек таъмирлаш ва ёндош бинодаги қурилиш ишларини ниҳоясига етказиш топширилган (Шу ерда ҳозир бўлган ходимларга кўра, қурувчига қаттиқ танбеҳ берилган).

Ўша куни бошланган таъмирлаш ишлари ҳозирда деярли якунига етиб қолган. Реанимация бўлими ўз ўрнига кўчиб ўтган. Бинога ёндош эски шифохона биносида эса ишлар давом этмоқда. Айтишларича, бу бинони ҳам тез кунларда фойдаланишга топширишга ваъда беришган.

Бир ташкилот ёки бир инсон ҳақ олган ўз вазифасини ўрнида бажариши учун албатта бир назорат, бир мажбурлов, бир буйруқ шартмиди?

Ҳолатга ўша заҳотиёқ эътибор қаратган, сайтга муносабат билдириб шов-шув қилмасдан, аксинча, ишни битирган, вазиятни тез-тез назорат қилиб турган ҳокимиятдан эса, миннатдормиз.

Умид қиламизки, бу шифохона тўлиғича битказиб топширилади, шунингдек қурувчи ўзининг бошқа ишларини ҳам бир кўздан кечириб чиқади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ Энди Тошкентда жамоат транспорти аҳолига узлуксиз хизмат қилади

"Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони лойиҳаси ҳамда тунги иқтисодиётни ривожлантириш ва лицензиялар бериш тартибини ислоҳ қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2005

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ Турдимов расман Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Президентнинг тегишли фармонлари
билан:

Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Президент қишлоқ хўжалиги бўйича масъуллар ишини танқид қилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўсимликлар карантини агентлигига ҳокимлар, экспортчи, тажрибали кластер, кооперация ва фермерлар билан биргаликда озиқ-овқат экинларининг уруғи, кўчати, дориси, ўғити бўйича ишлашнинг янги тизимини ишлаб чиқиш топширилди.


Батафсил: rost24.uz/uz/news/2006

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бир умр Самарқанд халқидан қарздорман — Эркинжон Турдимов самарқандликлар билан хайрлашди

Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод қилиниб, президент администрациясида фаолиятини давом эттиради. Шу муносабат билан самарқандликлар билан хайрлашув нутқи сўзлади:

"Менинг юрагимдаги илиқ сўзларимни муҳтарам юртбошимизга етказишингизни сўрайман. У инсон бағрикенг, меҳрибон, олийжаноб инсон. Бунақа давлат раҳбари билан ишлаш ҳар қандай ўзини ҳурмат қилган инсон учун олий саодатдир. У инсондан оилам билан жуда миннатдорман. Энг қийин паллаларда ҳам ўзи қўллаб-қувватлаб, шунча вақтдан бери бирга хато камчиликларимни ҳам кечириб шу даражага етказди.

Шунингдек, собиқ ҳоким нутқи давомида президентимизнинг Самарқандга меҳри, муносабати ўзгача экани ва бу қадрланиши кераклигини таъкидлади.

"6 йилдан ошиқроқ ишлаган эканман, Самарқанд халқига, фаолларига миннатдорчилик билдираман. Чунки мен Самарқанддан жуда кўп нарса олдим, мени қайтадан шакллантирди. Чунки бу ерда жуда кўп маънавияти юксак, ўқимишли, билимли, янгиликларга интилувчан инсонлар кўп. Яна бир бор миннатдорчилик билдириб, бир умр Самарқанд халқидан ўзимни қарздор, деб биламан". — дейди Турдимов.

Нутқи сўнгида эса Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Адиз Бобоев ишларига омад тилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рост_ҳикматлар

✅️Қалб тириклиги нафсни ўлдириш биландир. Доимо ҳимматли бўлки, ҳиммат ишларнинг қуввати ва манбасидир.

✍️ Абу Бакр Тамастоний

🍁Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг 33,4 фоизи ёшлар томонидан содир этилмоқда

2019–2023 йилларда республикамизда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ содир этилган жиноятларнинг 22—25 фоизи ёшлар (30 ёшгача) томонидан содир этилган. Мазкур кўрсаткич жорий йилнинг ўтган 8 ойида эса 33,4 фоизни ташкил этган.

Ёшлар орасида “Тропикамид”, “Прегабалин” (“Лирика”, “Регапен” ва “Липре”), “Залеплон” (“Селофен”) каби кучли таъсир қилувчи препаратлар ва таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган “Трамадол” дори воситалари кенг тарқалган. 2021–2023 йилларда бу каби 13,8 тонна гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

Қайд этиш жоиз, сўнгги вақтларда онлайн платформалар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси учун қулай ахборот майдонига айланиб бормоқда.

Таъкидланганидек, Интернет маконида гиёҳвандлик воситалари ва психоактив моддалар савдосига ихтисослашган 52 та ахборот манбаи аниқланган. Уларнинг 14 таси веб-сайтларда, 38 таси эса телеграм мессенжери орқали фаолият юритган.

Телеграм мессенжерида шу мазмунда 38 та ахборот манбаи аниқланган. Уларнинг умумий аудиторияси 119 671 нафар фойдаланувчини ташкил этган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ Битта жисмоний шахсга фақат битта банк картаси бериладими?

Марказий банк ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича маълумотлар нотўғри эканини маълум қилди.

Банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бундан асосий мақсад банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш иборат.

Ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.

Бугунги кунда банк карталарига эга жисмоний шахсларнинг қарийб 97 фоизида (22 млн) 5 тагача, 3 фоиз (770 мингта) жисмоний шахсда 5-20 гача ҳамда 0,03 фоизда ёки 7 мингта жисмоний шахсда 20 тадан ошиқ карталар расмийлаштирилган.

Жисмоний шахслар номига кўп миқдорда очилган банк карталарини таҳлил қилиш жараёнида, ушбу банк карталарининг бир қисмидан (аксарият ҳолатларда карта эгасининг хабари йўқ) фирибгарлик мақсадларида фойдаланилаётганлиги аниқланган.

Муҳокама қилинаётган меъёрлар аҳолининг банк карталари орқали тўловларни амалга оширишда ноқулайликлар келтириб чиқармайди ва ушбу талаблар тижорат банкларининг банк карталарини эмиссия қилиш фаолиятини тартибга солишга қаратилгани таъкидланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича Хитой билан икки томонлама музокараларни якунлади

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича Хитой билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.

Яқинда АҚШ билан ҳам музокаралар якунланган эди. Шундай қилиб, 22 та мамлакат билан музокаралар охирига етказилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ Йод танқислигига чора — ёдланган тузлар таркиби талабга жавоб бермаётгани маълум бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 2024 йилнинг 9 ойи давомида туз ишлаб чиқарувчи корхоналардан олинган 263 та намунадан 65 тасида (25%), савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларидан олинган 1110 та намунанинг 347 тасида (31,5%), мактабгача ва мактаб таълими муассасаларидан олинган 3613 та намунанинг эса 1263 тасида (35%) йод миқдори белгиланган талабга жавоб бермаслиги аниқланган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2007

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг доимий таркиби эълон қилинди

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 37,4 млн аҳоли доимий яшаб келмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 2,1 фоизга кўпайган

Шундан:

Аёллар сони – 18 545,9 минг киши
Эркаклар сони – 18 809,5 минг киши
Шаҳар жойларда – 19 047,1 минг киши
Қишлоқ жойларда – 18 308,3 минг киши


ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ Эндиликда банклар тасарруфидаги иссиқхона ва цехлар тадбиркорларга берилиши мумкин

Банклар балансига олинган корхоналар тажрибали тадбиркорларга уч йил муддатга ишончли бошқарувга берилиши таклиф этилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган ведиоселектор йиғилишида хабар берилди.

Маълум бўлишича, банкларга қарашли иссиқхона, қайта ишлаш цехлари, музлаткичли омборлар узоқ вақт ишлатилмаса, яроқсиз аҳволга келиб қолиши мумкин. Шу боис, бу мулклар уч йилга, Ижобий натижа кўрсатган тадбиркорларга эса ўн йилга бўлиб тўлашга берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor