This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборди
Андижон вилоятида маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса Андижон тумани Ўрикзор МФЙ ҳудудида содир бўлган. 1989 йилда туғилган ҳайдовчи "Spark" автомобилини бошқариб кетаётган пайтида рул бошқарувини йўқотган ва светофорда тўхтаб турган бошқа бир "Spark" автомобилига урилган. Шундан сўнг у воқеа жойидан қочиб кетган.
ЙПХ ходимлари уни тўхтатишга ҳаракат қилган, бироқ ҳайдовчи қонуний талабларни бажармасдан, ҳаракатини давом эттирган ва ЙПХ ходимини уриб юборган.
Ҳайдовчи маст ҳолатда бўлгани аниқланган ва у ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга тақдим этилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

⚡️Тошкентдаги кўчалардан бири сентябргача ёпилади
2 апрелдан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сентябрь ойига қадар Абдулла Қодирий ва Нурафшон кўчалари оралиғида транспорт ҳаракати чекланади. Ҳайдовчиларга муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
2 апрелдан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сентябрь ойига қадар Абдулла Қодирий ва Нурафшон кўчалари оралиғида транспорт ҳаракати чекланади. Ҳайдовчиларга муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
"Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида қатнашиш учун Европа кенгаши президенти Антониу Кошта мамлакатимизга ташриф буюрди.
Меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган саммитда Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган саммитда Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ Вақтинчалик ишсизларга нафақа тўланади
"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунга кўра, ишсиз деб тан олинган шахсга ишсизлик нафақаси маҳаллий мехнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва тўланади.
Рўйхатдан ўтиш учун онлайн ариза бериш мумкин:
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунга кўра, ишсиз деб тан олинган шахсга ишсизлик нафақаси маҳаллий мехнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва тўланади.
Рўйхатдан ўтиш учун онлайн ариза бериш мумкин:
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда ўзбекистонликлардан 15 доллар йиғим ундириш таклиф қилинди
Ўзбекистон тегишли низомга мувофиқ орқа ойналари қорайтирилган Қирғизистон машиналаридан 15 доллар миқдорида йиғим ундирмоқда. Қирғизистон Жогорку Кенеш дептутати Ўзбекистон машиналаридан ҳам худди шундай йиғим ундиришни таклиф қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон Ўзбекистон транспорти учун бундай талабларни жорий этмаган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Ўзбекистон тегишли низомга мувофиқ орқа ойналари қорайтирилган Қирғизистон машиналаридан 15 доллар миқдорида йиғим ундирмоқда. Қирғизистон Жогорку Кенеш дептутати Ўзбекистон машиналаридан ҳам худди шундай йиғим ундиришни таклиф қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон Ўзбекистон транспорти учун бундай талабларни жорий этмаган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡Доллар курси арзонлашда давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,20 сўмга пастлади ва 12 915,00 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 25,24 сўмга пастлаб, 13 957,24 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,97 сўмга баландлаб, 153,55 сўмни ташкил этди.

⚡Электромобиль олиб кирувчи тадбиркорлар Президентга мурожаат йўллади
Электромобиллар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ижтимоий тармоқлар орқали Президентга мурожаат йўллади.
Эркин бозор тарафдори эканини айтган тадбиркорлар давлат раҳбаридан чекловларни олиб ташлаш ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўраган.
Мазкур ҳолат ортидан Бизнес-омбудсман муносабат билдириб, тадбиркорларнинг мурожаати қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Электромобиллар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ижтимоий тармоқлар орқали Президентга мурожаат йўллади.
Эркин бозор тарафдори эканини айтган тадбиркорлар давлат раҳбаридан чекловларни олиб ташлаш ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўраган.
Мазкур ҳолат ортидан Бизнес-омбудсман муносабат билдириб, тадбиркорларнинг мурожаати қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡USAID сентябргача тўлиқ тугатилади
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) барча ходимлари жорий йилнинг сентябрь ойигача ишдан бўшатилади, хориждаги офислар эса ёпилади.
Агентликнинг икки собиқ юқори мартабали ходими кеча, 1 апрель куни USAID тугатилишини тасдиқлаган. АҚШ ҳукумати таркибидаги Ҳукумат самарадорлигини ошириш департаменти (DOGE) агентликнинг қолган штатларини ҳам тугатади.
Манбаларнинг маълум қилишича, август ойида 10 минг нафар хорижлик ходимга ишдан бўшатилиш тўғрисида расмий хабар юборилади.
Ишдан бўшатиш тўғрисидаги билдиришномалар хорижда USAID ташкилотларида ишлаётган АҚШ дипломатлари ва давлат хизматчиларига ҳам юборилади.

⚡Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликларни турли митинглар, намойишлар ва оммавий йиғинларда иштирок этмасликка чақирмоқда.
Маълум қилинишича, шу кунларда Жанубий Кореяда мамлакат фуқаролари иштирокида йирик намойишлар ва митинглар бўлиб ўтмоқда.
Шу сабабдан, элчихона мамлакатда бўлиб турган фуқароларни огоҳликка, турли намойишлар ва оммавий йиғинларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, бўлиб турган мамлакат қонун-қоидаларини ҳурмат қилишга ва маҳаллий ҳокимият органларининг кўрсатмаларига амал қилишга чақирган.
Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралган:
+82 10 3213 4505
+82 10 2909 4334
+82 2 574 6554

⚡Ўзбекистон дипломлари Германияда тан олиниши мумкин
Жорий 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳрух Ғуломов Германиянинг таълим ва миграция соҳаси мутахассисларидан иборат делегация билан учрашди.
Учрашувда бир қатор истиқболли йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари, шу жумладан:
Ўзбекистон ёшларини илғор технологияларга ўргатиш ва кейинчалик уларни Германия корхоналарига ишга жойлаштиришни назарда тутувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
Германиялик мутахассисларга Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун имтиёзлар бериш;
Ўзбекистон дипломларининг Германияда тан олиниши ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларининг Германия таълим вазирлигининг ANABIN ахборот базасига киритилиши муҳокама қилинган.

⚡Доллар курси яна қимматлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 5,44 сўмга баландлади ва 12 920,44 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 295,30 сўмга баландлаб, 14 252,54 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,03 сўмга пастлаб, 153,52 сўмни ташкил этди.

⚡Ўзбекистонга чой қайси мамлакатлардан келтирилмоқда?
Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 8,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5,8 минг тонна чой импорт қилинган.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг дастлабки икки ойида энг кўп чой экспорт қилган мамлакатлар:
Хитой — 4 720,5 тонна;
Эрон — 360,3 тонна;
Кения — 160,6 тонна;
Россия — 130,9 тонна;
Ҳиндистон — 99 тонна;
БАА — 72,6 тонна.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 8,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5,8 минг тонна чой импорт қилинган.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг дастлабки икки ойида энг кўп чой экспорт қилган мамлакатлар:
Хитой — 4 720,5 тонна;
Эрон — 360,3 тонна;
Кения — 160,6 тонна;
Россия — 130,9 тонна;
Ҳиндистон — 99 тонна;
БАА — 72,6 тонна.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡Озарбайжонда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик ортга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси кўмагида Озарбайжонда оғир аҳволда қолган фуқаро мамлакатга қайтарилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси оғир дардга чалингани (инсульт) муносабати билан элчихонага тиббий ёрдам олиш ва Ўзбекистонга қайтиш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. У билан ўтказилган мулоқотда маълум бўлишича, у 10 йил давомида ўғли билан Озарбайжонда ноқонуний яшаб келган.
Беморга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага ётқизиш чоралари кўрилган.
Қўшимча қилинишича, Озарбайжондаги фаол ўзбекистонликлар кўмагида фуқаро ва унинг ўғлига Баку—Тошкент йўналишидаги самолётга чипта сотиб олинган. Улар 29 март куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡Болаларга қўпол муносабатда бўлган тарбиячи ишдан олинди
Ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат тумандаги 44-ДМТТда содир бўлганлиги аниқланди.
Мактабгача таълим ташкилот тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилинган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат тумандаги 44-ДМТТда содир бўлганлиги аниқланди.
Мактабгача таълим ташкилот тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилинган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡Ўтган йили Ўзбекистонда туғилганлар сони 926,4 минг кишини ташкил этди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йиллар кесимида Ўзбекистонда туғилганлар сони қуйидагича:
1991 йил – 723,4 минг киши;
1995 йил – 678 минг киши;
2000 йил – 527,6 минг киши;
2005 йил – 533,5 минг киши;
2010 йил – 634,8 минг киши;
2015 йил – 734,1 минг киши;
2020 йил – 841,8 минг киши;
2024 йил – 926,4 минг киши.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йиллар кесимида Ўзбекистонда туғилганлар сони қуйидагича:
1991 йил – 723,4 минг киши;
1995 йил – 678 минг киши;
2000 йил – 527,6 минг киши;
2005 йил – 533,5 минг киши;
2010 йил – 634,8 минг киши;
2015 йил – 734,1 минг киши;
2020 йил – 841,8 минг киши;
2024 йил – 926,4 минг киши.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡Тошкентда юк машиналари ҳаракати вақтинча чекланмоқда
2025 йил 4 апрел кунидан 9 апрел кунига қадар Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқининг 150-юбилей ассамблеяси тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.
Шу вақт ичида пойтахтнинг марказий кўчаларида юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади.
Қурилиш объектларида оғир ва енгил вазнли барча тоифадаги юк ташувчи транспорт ҳайдовчилари фақат Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан ҳаракатланишлари мумкин.
"Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга ўз йўлларини олдиндан режалаштиришларини тавсия қиламиз", дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

⚡Расман: Аттестация тест синовлари санаси маълум бўлди
Январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун малака тоифа синовлари ўтказилади.
Синовлар фанлар бўйича турли кунларга белгиланган:
➖ 15–16 апрель — Рус тили, География;
➖ 17 апрель — Тарбия, Ҳуқуқ асослари, Психологлар;
➖ 18–21 апрель — Чет тиллари (инглиз, француз, немис ва бошқалар);
➖ 22–24 апрель — Ўзбек тили ва адабиёти;
➖ 25–26 апрель — Жисмоний тарбия, Мусиқа, Санъат, Технология;
➖ 28–29 апрель — Математика;
➖ 30 апрель – 1 май — Биология, Кимё, Физика;
➖ 2–7 май — Бошланғич таълим;
➖ 8 май — Тарих;
➖ 10 май — Қўшимча фанлар ва махсус педагоглар;
➖ 12 май — Информатика;
➖ 13–14 май — Мактабгача таълим ходимлари;
➖ 15–16 май — Қорақалпоқ тили;
➖ 15 май куни — Касбий сертификат синови ҳам ўтказилади.

⚡️Германия АҚШдан 1200 тонна олтинини қайтариб олмоқчи — Politico
Нашрнинг ёзишича, ушбу захиранинг баҳоси 113 миллиард евроға баҳоланмоқда. Берлин Дональд Трамп маъмуриятининг номақбул ва ўзгарувчан сиёсатидан сўнг АҚШни энди ишончли ҳамкор сифатида кўрмаяпти.
Германия дунёдаги иккинчи йирик олтин захирасига эга давлат ҳисобланади.
Бу захиранинг 37 фоизи — тахминан 1236 тоннаси Нью-Йоркдаги АҚШ Федерал захира тизимида сақланади.