HARBIY PROKURATURA
22.3K subscribers
40.6K photos
1.94K videos
697 files
10.6K links
🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi

📲 (77)-040-1007

👉 facebook.com/harbiyprokuratura

🌐 harbiy.prokuratura.uz

⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura
Download Telegram
#тадбир #ёшлар #мактаб

Тошкент ҳарбий прокуратураси ва Чилонзор тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорлигида 200-сонли кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди

Унда фавқулодда вазият, жумладан, зилзила вақтида ҳаракатланиш тартиби тушунтирилди.

Барча биргаликда бажарган амалий машғулотлар эса бу борадаги кўникмаларни янада оширди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла

Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан вилоят куч тузилмалари билан ҳамкорликда Хўжаобод туманидаги 4-сонли мактабда ватанпарварлик сайли ташкил этилди.

Ўқувчилар ва ҳудуддаги маҳаллалар ёшлари иштирок этган тадбирда ҳарбийларнинг чиқишлари барчада катта иштиёқ уйғотди.

Спорт беллашувлари эса ёшларга жўшқинлик бахш этди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #Бобур

Буюк аждодларимиздан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 542 йил тўлди.

Сана муносабати билан Ҳарбий прокуратура органлари томонидан бириктирилган олис ҳудудлардаги мактабларда қатор маънавий-маърифий тадбирлар ва прокурорлик соатлари ташкил этилди.

Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Бўстонлиқ туманидаги 32, 39, 40 ва 44-сонли умумтаълим мактабларида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидан.

Бу каби тадбирлар Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан Оҳангарон туманидаги 21 ва Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан Қўшработ туманидаги 83-сонли умумтаълим мактабларида ҳам ташкил қилинди.

Тадбирлар давом этмоқда.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла

Ҳарбий прокуратура органлари томонидан куч тузилмалари билан ҳамкорликда олис ва чегараолди ҳудудлардаги ёшлар иштирокида ватанпарварлик тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Тошкент ҳарбий прокуратураси ва ҳарбий суди, округ қўшинлари қўмондонлиги ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент туманининг чегараолди “Ғишт кўприк", "Кенсой" ва"Мустақиллик" маҳаллалари ёшлари ҳамда ҳудуддаги мактаблар ўқувчилари иштирокида ватанпарварлик сайли ташкил этилди.

Дастлаб ёшларга яратилган имкониятлар, шароитлар, ватанпарварликнинг қудрати ва ҳарбий хизмат нуфузи ҳақида тушунчалар берилди.

Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий оркестрларининг куй-қўшиқлари барчага манзур бўлди.

Қўл жанги машқлари ва ҳарбий аслаҳалар намойиши ёшларнинг ҳарбий хизматга бўлган иштиёқини янада оширди.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисми, туман қўриқлаш ва фавқулодда вазиятлар бўлимлари, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари ҳам ёдда қоларли бўлди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла

Ватанпарварлик тадбирлари давом этмоқда.

Уларнинг галдагиси Гулистон ҳарбий прокуратураси томонидан ҳудуддаги ҳарбий қисм ва муассасалар, фахрийлар ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Тошкент вилояти Бўка туманининг олис ва чегараолди ҳудудларидаги "Боғишамол", "Бахмал" ва "Нуробод" маҳаллалари ёшлари ҳамда ҳудуддаги мактаблар ўқувчилари билан ташкил этилди.

Унда ҳарбий прокуратура томонидан тайёрланган юқори синф ўқувчиларига Қуролли Кучлардаги олий ҳарбий таълим ташкилотлари ва уларга ўқишга кириш тартиби ҳақидаги буклетлар тарқатилди.

Тадбир Сирдарё туманининг олис ҳудудидаги "Аҳиллик" маҳалласида жойлашган 12-сонли мактабда "Халқ ва армия – бир тану бир жон!" шиори остида давом этди.

Унда юртга садоқат, миллий анъана ва қадриятларимизга, Конституция ва қонунларга ҳурмат, маънавий етуклик ва ҳарбийларга имтиёзлар масалалари бош мавзу бўлди.

Жараёнда Чегара қўшинлари, туман фавқулодда вазиятлар ва қўриқлаш бўлимлари ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан аслаҳалар ва махсус воситалар намойиш қилинди.

Шу каби ватанпарварлик тадбири Жиззах ҳарбий прокуратураси ва вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида Фориш туманидаги чегараолди маҳаллаларда ўтказилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла #Бобур

Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан Ғиждувон туманининг олис 55-сонли умумтаълим мактабида “Прокурорлик соати” ўтказилди.

Сўнгра мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ўқувчилар бобокалонимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида саҳна кўринишлари намойиш этишди.

Тадбир қизиқарли ва мароқли ўтди.

Бундан ташқари, ҳарбий аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла

Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Жалақудуқ 2-сон политехникумида “Ҳарбий прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Унда ёшларнинг қизиқишлари ва орзу-мақсадлари ўрганилди.

Жараёнда ёшларнинг келгуси режалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Жараёнда ёшлар бугунги сана муносабати билан Бобур ижодидан рубоийлар ўқиб, адабиётга бўлган қизиқишларини намоён этдилар.

Тадбирдан сўнг шахсий қабул ташкил этилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла

Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан Поп туманидаги олис 60-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Унда ўқувчилар ўз билимлари ҳамда буюк боболаримиз ҳаёти ва ижоди ҳақидаги саҳна кўринишлари билан салоҳиятларини намоён этдилар. Тадбир қизиқарли ва мароқли ўтди.

Шу каби тадбир Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят Миллий гвардия, қўриқлаш ва мудофаа ишлари бошқармалари ҳамкорлигида Бешариқ туманида жойлашгани “Ворух-Дашт”, “Бахмал”, “Шоберди”, “Чинобод”, “Ариқбоши” ва “Навкат” маҳаллалари ёшлари иштирокида ташкил этилди.

Жараёнда ватан ҳақидаги куй-қўшиқлар ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ёшларнинг ҳарбийликка бўлган иштиёқини янада оширди.

Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Фориш туманидаги олис 50-сонли умумтаълим мактабидаги "Покурорлик соати"да эса ватанпарварлик, қонунга ҳурмат, эл-юрт тақдирига дахлдорлик, ҳарбий хизматни ўташ ва бунинг шарафи ҳақида сўз борди.

Шунингдек, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва олий ҳарбий таълим ташкилотлари ҳамда уларга ўқишга кириш тартиби хусусида тушунтиришлар берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла

Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошкармасида Нурафшон шаҳрида яшовчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда Қуролли Кчлардаги ислоҳотлар, ёшлар учун жорий қилинган имконият ва имтиёзлар, олий ҳарбий таълим ташкилотларига кириш тартиби ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шу билан бирга, ҳарбий яроғлар кўргазмаси ташкил этилди.

Бундан ташқари, ҳарбий қўмондонлик ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳридаги Тошкент ҳарбий округининг дала ўқув майдонида “Ҳарбий қисмда бир кун” шиори остида пойтахтимиздаги бир қатор нуфузли олийгоҳларнинг талабаларидан иборат “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари учун амалий эстафета ўтказилди.

Даставвал меҳмонлар ватан ҳимоячилари учун яратилган шароитлар, ҳарбий техника ва аслаҳалар кўргазмаси билан танишдилар. У ерда ҳарбий мутахассислар томонидан миллий армиямизнинг жанговар қудрати ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Шундан сўнг иштирокчиларга саф майдонида фахрий қоровул томонидан кўргазмали чиқишлар, десантчиларнинг машқлари намойиш этилди.

Талабалар жараёнда турникда тортилиш, тош кўтариш, махсус тренажёрдан ўқ отиш, қуролларни йиғиш баҳсларида беллашдилар ҳамда ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM