HARBIY PROKURATURA
21.6K subscribers
39.8K photos
1.91K videos
697 files
10.4K links
🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi

📲 (77)-040-1007

👉 facebook.com/harbiyprokuratura

🌐 harbiy.prokuratura.uz

⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura
Download Telegram
Президент жамоат жойларида тинчликни таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталди.

Миллий гвардияга қўшимча ваколат берилиб, парк, хиёбон ва бозорларда жамоат тартибини сақлаш ушбу тузилма зиммасига юкланди.

Лекин бозорларни “жиноятдан холи ҳудуд”га айлантириш борасида Миллий гвардиянинг фаолияти қониқарли эмаслиги таъкидланди.

Шу йилнинг ўзида Миллий гвардия масъул бўлган ҳудудлардаги 236 та жиноятнинг 86 фоизи айнан бозорда содир этилган.

Умуман, Миллий гвардия жавобгарлиги остидаги ҳудудларда жиноятларга қарши курашиш бўйича тизим яратилмагани кўрсатилиб, Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари И.Ибрагимов лавозимидан озод этилди.

Зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун Миллий гвардиянинг Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари ҳамда Навоий шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғини ишдан бўшатишга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволидан халқимиз мутлақо норозилигини таъкидлади.

Масалан, ўтган олти ойнинг ўзида 4 мингга яқин авто-авариялар содир этилиб, 873 нафар шахс вафот этган, 3,5 мингдан ортиғи жароҳат олган.

Эътибор беринг, 48 фоиз аварияларнинг сабаби йўл инфратузилмасидаги камчиликлар ҳисобланади.

Вазиятни яхшилаш бўйича “Ўзавтойўл” ва ҳокимликларнинг масъулияти умуман сезилмаяпти. Улар фақат асфальт ётқизиш билан овора, ҳаракат хавфсизлиги эса эътибордан четда қолиб кетган
”, - деди давлат раҳбари.

Шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбари О.Саидовга ҳайфсан берилди. Шунингдек, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ЙҲХБ бошлиқлари лавозимидан озод қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги – жамоатчилик назоратида” тамойили асосида йилига камида икки марта ижтимоий сўров ўтказиш йўлга қўйилиши таъкидланди.

Энди йўлдаги дислокация тушунчасидан воз кечилиб, барча йўл-патруль хизмати ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудуди белгилаб қўйилади.

Энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитасини шакллантириб,
уларни тартибга солиш учун:

- нечта светофор ёки қанча узунликдаги йўл тўсиқлари керак;

- қайси ҳудудларга ер усти ва ер ости пиёда йўлаклари зарур;

- ҳаракат хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдираётган “яма” ва “гармошкалар”ни таъмирлаш учун қанча маблағ зарур, деган саволларга аниқ ҳисоб-китобларини бериш топширилди.

Мутасаддилар ва барча вилоятлар ҳокимларига бир ой муддатда консультантларни жалб қилиб, ҳудудидаги энг хавфли йўл ва чорраҳаларда тартиб ўрнатиш лойиҳасини бошлашга кўрсатма берилди.
Президент йиғилишни якунлар экан, энди ҳеч кимнинг эскича ишлашига йўл қўйилмаслигини уқтирди.

Бугунги йиғилишда жами 31 нафар масъул раҳбарлар бўшатилди. Бундан кейин талаб жуда қаттиқ бўлади.

Бундан буён янгича ёндашувлар асосида ишлаб, одамларимизни рози қиласизлар, ёки лавозимдан бўшатилиб, жавобгарликка тортиласизлар
”, - деди давлатимиз раҳбари.

Вилоят ҳокимлари ҳам ҳар ойда ҳудудидаги жиноятчилик оғир бўлган туманларда сайёр йиғилиш қилиб, ҳолатни танқидий кўриб чиқиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#тадбир #қонунчилик_тарғиботи #дайжест

☝️ ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИРЛАР ДАЙЖЕСТИ

🔹 Конституциянинг олий юридик кучи ва тўғридан-тўғри амал қилиши
===

🔹 Учтаси бирда
===

🔹 Сарҳисоб
===

🔹 Ҳушёрлик оширилди
===

🔹 Жиноятга ўрин йўқ
===

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#аудиомутолаа

КИТОБ — БИЛИМ МАНБАИ

📚 Ота-боболаримиз азалдан китобга интилган, уни ардоқлаган, ўқиб билганларини эса бошқаларга етказиб келган. Диёримиздан дунё тан олган буюк мутафаккирлар етишиб чиққани ҳам айни ҳақиқат ва бу ҳам илм ва билим булоғи — китобга муҳаббат натижаси, десак адашмаган бўламиз.

Эътироф этиш жоиз, юртимизда сўнгги йилларда китобхонлик маданиятини юксалтиришга устувор аҳамият қаратилди ва бу борада кенг қамровли тадбирлар амалга оширилди.

Адабиёт орқали халқ маънавиятини юксалтириш, оилавий китоб ўқиш анъаналарини кенг тарғиб қилиш, ёзувчи ва китобхон ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, ёшларни интеллектуал ривожланган ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятига, китоб мутолааси маданиятига бўлган эътиборни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор берилди.

Жумладан, 2017 йил 13 сентябрда Президентимизнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш” номли устувор йўналишдаги 72-мақсад бевосита “Аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш”ни назарда тутади.

Жорий йил 1 майдан кучга кирган янги таҳрирдаги Конституциямизда эса фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши, давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши, давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши мустаҳкамлаб қўйилди.

Фикримизни узоқ давом эттириш мумкин. Асосийси, бу борада ҳар бир фуқаро бурчли, десак адашмаган бўламиз.

Шунга кўра, каналимизнинг азиз обуначилари, Telegram каналимиз орқали жаҳон ва миллий адабиётимиз намояндалари қаламига мансуб асарларнинг аудио шаклини эътиборингизга ҳавола этиб боришда давом этамиз.

Шу ўринда аудиокитоб ҳақида қисқача тўхталсак. Аудиокитоб ҳозирги шиддат билан ривожланаётган ахборот асрида вақтни тежашга ёрдам беради, эшитиш сезгимиз орқали мутолаани амалга оширишга имкон яратади. Чунки айни замонамизда муваффақият тез ҳаракат қилиш билан боғлиқ. Шу боис ўқишга ҳар доим ҳам вақт топилмагани учун аудиокитоблар йўлга қўйилгани бежиз эмас.

Аудиокитоб билан ҳар қандай қулай вақт ва жой, масалан, машина, кафе, спорт зал ҳам ўқиш майдонига айланиши мумкин ва бу, албатта, китобхоннинг хоҳишига боғлиқ.

Шундай қилиб, мутолаани бошладик. Барчангизга мароқли ҳордиқ тилаймиз.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#аудиомутолаа #Тоҳир_Малик #Алвидо_болалик

📚 Асар номи — "Алвидо... болалик"
👤 Муаллиф — Тоҳир Малик
⚙️ Жанр — қисса
🔢 Қисмлар сони — 10 та

Асардаги асосий ғоя — ҳеч ким жиноятчи бўлиб туғилмайди, балки болани атроф-муҳит, жамиятдаги турли иллатлар жиноятчига айлантиради...

Марҳамат, асарнинг аудио шакли эътиборингизга ҳавола этилади.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги билан ҳамкорликда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, шу жумладан ўрмонларни ноқонуний дарахт кесилишларидан сақлашга оид вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Ўрганишда 2022 йил 1-6 декабрь кунларида Бухоро туманида бир гуруҳ шахслар томонидан ноқонуний равишда 100 тупдан зиёд саксовул дарахтлари ноқонуний равишда кесилиб, юк автотранспорти ёрдамида ортиб кетилган.

Ушбу ҳолат Бухоро вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари бошқармаси томонидан аниқланиб, гуруҳ томонидан содир этилган ушбу қилмишда жиноят аломатлари яққол кўриниб турган бўлишига қарамасдан, бу қилмиш жавобгарликнинг енгилроқ шакли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тариқасида расмийлаштирилиб, бир нафар шахс маъмурий жаримага тортилган.

Оқибатда, айбдор шахслар доираси қасддан яширилиши натижасида жазо муқаррарлиги таъминланмаган ҳамда ўсимлик дунёсига етказилган зарар қопланмай қолган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан “Ҳарбий прокуратура — армия прокуратураси” шиори остида аёл ҳарбий хизматчилар иштирокида ўтказиб келинаётган режавий комплекс тадбирларнинг якуний босқичи Чирчиқ гарнизонида бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, комплекс тадбирлар барча вилоятларда амалга оширилди ва уларда мингга яқин аёл ҳарбий хизматчилар қамраб олинди. Шунингдек, тор мутахассисликлар бўйича шифокорлар томонидан онкологик касалликларга текширувдан ўтказилиб, тиббий тавсиялар берилди.

Ногиронлиги бўлган фарзандларига Республика ихтисослаштирилган илмий амалий травматология ва ортопедия тиббиёт марказида даволаниши учун йўлланма олиш ҳамда махсус мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Тадбирлар жараёнидаги оммавий қабулларда тингланган жами 92 та мурожаатдан 68 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 3 таси қаноатлантирилди, 21 таси кўриб чиқилмоқда ва қонуний ҳал этилиши таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#кун_тарихи

🗓 29 июль:

1722 йил
— Пётр I қўмондонлигида рус армияси ва флотининг Форс юриши бошланди;

1883 йил — италиялик сиёсатчи, фашизм асосчиси Бенито Муссолини туғилган (вафоти 1945);

1905 йил — БМТнинг 1953–1961 йиллардаги иккинчи Бош котиби Даг Хаммаршельд туғилган (вафоти 1961);

1914 йил — Нью-Йорк–Сан-Франциско биринчи телефон линияси ишга туширилди;

1918 йил — М.Горкийнинг "Новая жизнь" газетаси большевиклар томонидан ёпилди;

1923 йил — совет ҳарбий ва давлат арбоби, авиация бош маршали Борис Бугаев туғилган (вафоти 2007);

1936 йил — “Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони тўғрисида”ги низом тасдиқланган;

1938 йил — бортида 15 киши бўлган “Мартин М-130” самолёти Тинч океани узра парвоз вақтида изсиз йўқолди, бу шу русумдаги самолёт тарихидаги биринчи йўқотиш бўлган;

1948 йил — Лондонда XIV ёзги Олимпия ўйинларининг очилиши бўлди;

1952 йил — Тинч океани бўйлаб биринчи тўхтовсиз реактив парвоз амалга оширилди;

1954 йил — "Узуклар ҳукмдори" трилогияси биринчи қисми нашр этилди;

1958 йил — АҚШ Президенти Дуайт Эйзенхауер Аэронавтика ва Коинот тадқиқотлари Миллий агентлиги (НАСА)ни ташкил этиш ҳақидаги қонунни имзолаган;

1973 йил — машҳур америкалик актёр Стивен Дорфф туғилган;

1996 йил — Microsoft “Windows NT 4.0” операцион тизимини тақдим этди;

2015 йил — Microsoft “Windows 10” операцион тизимини тақдим этди.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#тадбир #сайёр_қабул

Мурожаатлар тингланди

Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, пенсионерлар ва фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Батафсил...

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube