HARBIY PROKURATURA
21.3K subscribers
39.9K photos
1.91K videos
697 files
10.4K links
🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi

📲 (77)-040-1007

👉 facebook.com/harbiyprokuratura

🌐 harbiy.prokuratura.uz

⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura
Download Telegram
#бу_қизиқ

27 ИЮЛЬ — ХАЛҚАРО ГАМБУРГЕР КУНИ

🍔 Бундан 123 йил аввал, 1900 йил 27 июль куни америкалик озиқ-овқат сотувчиси Луи Лессинг ўзининг она шаҳри Нью-Хейвенда илк гамбургерни сотган.

1904 йилда Сент-Луисда ўтказилган бутунжаҳон кўргазмаси гамбургерларга катта машҳурлик келтирган.

1930 йилда Уолтер Aндерсон томонидан гамбургерлар овқатланиш таомномасига асосий овқат сифатида киритилган. У арзон, тез тайёрланадиган ва тез истеъмол қилинадиган таом сифатида машҳур бўлган.

1948 йилдан гамбургерларнинг энг омадли бизнес тарихи бошланган. Калифорния шаҳри Сан-Бернардинода сутли коктейллар аралаштирадиган машина ихтирочиси Рей Крок ва ака-ука Макдоналдлар учрашиб қолишади. Бу ‘‘МcDonald’s’’ гамбургерлари пайдо бўлишига сабаб бўлган.

Ҳозирда гамбургерлар оддий овқатланиш жойларида ва ресторанлар таомномасида ҳам бор.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#Тадбир #аёллар

НАВБАТДАГИ МАНЗИЛ ЧИРЧИҚ

“Ҳарбий прокуратура — армия прокуратураси”
шиори остидаги комплекс тадбирларнинг якуний босқичи Чирчиқ гарнизонида ўтказилди.

Батафсил...

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
Forwarded from Bosh prokuratura
Қарши тумани Хонобод қўрғонида Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерлар ва ёшлар иштирок этди.

Қабулда ишга жойлашиш, имтиёзли уй-жойга эга бўлиш, моддий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, коммунал хизмат каби ва ҳарбий соҳа билан боғлиқ масалаларда жами 14 та мурожаат тингланди, шундан 9 таси тегишлилиги бўйича юборилди, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Тадбир доирасида “Китоб ярмаркаси” ҳам ташкил этилди.

Бундан ташқари, шифокорлар томонидан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тиббий маслаҳатлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#Ҳуқуқий_маслаҳат

☝️ Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши

🔹 Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, ички ишлар ва давлат божхона хизмати органларида, Давлат хавфсизлик хизматида, Миллий гвардияда хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг махсус қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.

🔹 Прокуратура органлари ходимларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг прокуратура органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#Кун_тарихи

28 июль:

1586 йил
— Британия ва Ирландияга илк бор картошка олиб келинган;

1694 йил — генерал-фельдмаршал, 1742–1744 ва 1762–1763 йиллар Москва губернатори бўлган граф Александр Бутурлин туғилди (вафоти 1767);

1745 йил — рус ҳарбий арбоби, отлиқ қўшин генерали, император Павел I га суиқасд ташкилотчиларидан бири граф Пётр фон дер Пален туғилди (вафоти 1826);

1804 йил — немис файласуфи Людвиг Фейербах туғилди (вафоти 1872);

1821 йил — Перу Испаниядан мустақиллигини эълон қилди;

1851 йил — дунёда биринчи марта қуёшнинг тўлиқ тутилиши суратга олинди (дагерротипда олинган);

1858 йил — идентификация учун бармоқ изларидан илк бор фойдаланилди;

1896 йил — Флорида штатида Майами шаҳрига асос солинди;

1900 йил — Совет адмирали, Иккинчи жаҳон уруши даврида Болтиқ флоти қўмондони Владимир Трибуц туғилди (вафоти 1977);

1938 йил — Перунинг 45-президенти Альберто Фухимори туғилди;

1951 йил — “Алиса мўъжизалар мамлакатида” (Уолт Дисней) мультфильмининг премьераси ўтказилди;

1952 йил — Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорн туғилди;

1954 йил — Венесуэла президенти (1999–2002, 2002–2013) Уго Чавес туғилди (вафоти 2013);

1987 йил — испаниялик футболчи, жаҳон (2010) ва Европа (2012) чемпиони Педро Родригес туғилди;

1993 йил — инглиз футболчиси Гарри Кейн туғилди.

1995 йил — Ҳиндистон ҳукумати Бомбей шаҳрининг номини Мумбайга ўзгартиришга қарор қилди.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#Ҳуқуқий_маслаҳат

☝️ Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари:

🔹 ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахс), шунингдек, кўп болали оилалардаги ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар);

🔹 умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;

🔹 “Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек, олий таълим ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;

🔹 Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;

🔹 ногиронлиги бўлган шахслар;

🔹 пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин);

🔹 жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;

🔹 одам савдосидан жабрланганлар.

🖇 Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қонунчиликка мувофиқ бошқа шахслар ҳам киритилиши мумкин.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

☝️ 28 июль — Бармоқ излари криминалистикада илк бор қўлланилган

Бармоқ изини идентификация қилиш ҳозиргача энг кенг тарқалган биометрик технология ҳисобланади. Халқаро биометрик гуруҳ маълумотларига кўра, бармоқ изини аниқлаш тизимларининг улуши дунёдаги барча биометрик тизимларнинг 52 фоизини ташкил қилади.

Маълумотларга кўра, қадимги Бобил ва Хитойда бармоқ излари лой лавҳалар ва муҳрларга туширилган. Бу шуни англатадики, бармоқ изи — бу шахснинг ўзига хос хусусияти бўлиб, уни аниқлаш мумкинлиги ўша пайтдаёқ қайд этилган. Қадимда турли давлат ҳужжатлари бармоқ излари билан имзолангани ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

1853–1878 йилларда Ҳиндистонда полиция ходими бўлиб хизмат қилган англиялик Уильям Джеймс Гершель бармоқ изларидан одамни аниқлаш учун фойдаланган. Бунга сабаб ташқи кўриниши бир хил бўлган ҳиндлар кўпинча нафақа олишда бундан фойдаланиб, иккинчи марта ҳам пул олишга ҳаракат қилишган. Бундай фирибгарликни аниқлаш учун Гершель тўлов квитанцияларига ва солиштириш учун махсус рўйхатга олиш китобига ҳам уларнинг бармоқ изларини қўйдириб олган. Бу эса пул олувчини аниқлаш имконини берган.

1858 йил 28 июлда эса Гершель округ қамоқхоналаридан бирида идентификация учун бармоқ изларидан фойдаланишни таклиф қилади ва шундан бошлаб криминалистикада бармоқ изларидан фойдаланиш бошланади.

Гершелдан ташқари, идентификация қилиш учун бармоқ изларидан фойдаланиш ғоясини Токио касалхонасида ишлаган Генри Фолдс ҳам илгари сурган. У 1870 йилда қадимий сопол буюмда бармоқ изини топгач, бармоқ изларини ўрганишни бошлаган. 1880 йилда унинг бу ҳақдаги мақоласи Британиянинг “Nature” илмий журналида чоп этилган.

Генри Фолдс бармоқ изларини таснифлаш тизимини ишлаб чиққан ва биринчи бўлиб шиша бутилкада қолган бармоқ изидан идентификацияни амалга оширган.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#ТВ

Ҳарбий прокуратура ва Ҳарбий суд ҳамкорлигида ҳуқуқбузарликка қарши курашиш йўналишида тадбир
ўтказилди.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#Ватанпарвар_газетаси #ОАВ_биз_ҳақимизда

📰 "Vatanparvar" газетасининг 2023 йил 28 июль кунги 30-сони нашрдан чиқди.

🖇 Унда Ҳарбий прокуратура фаолияти ҳақида "Вазифалар белгилаб олинди" номли мақола чоп этилган.

📝 Хабарда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идораларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича жорий йилнинг 6 ойидаги фаолияти юзасидан ўтказилган мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ҳақида сўз боради.

👉 Онлайн ўқиш

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube