HARBIY PROKURATURA
21.5K subscribers
39.5K photos
1.9K videos
697 files
10.3K links
🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi

📲 (77)-040-1007

👉 facebook.com/harbiyprokuratura

🌐 harbiy.prokuratura.uz

⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura
Download Telegram
#бу_қизиқ

Қаҳва психоактив ҳисобланади.

Меъёрдан ортиқ истеъмол қилиниши галлюцинацияларни келтириб чиқариши мумкин.

Меъёрдаги истеъмол эса саратон, жигар циррози, бўғим касалликлари, диабетнинг иккинчи турини камайтиради ва ҳужайраларни ёшартиради.


🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

“Гиннесс рекордлар китоби” оммавий кутубхоналардан энг кўп ўғирланадиган китоблар бўйича рекорд ўрнатган.


🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

Огайо штати (АҚШ) полицияси Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўт қўйиш ва вандализмда гумон қилиниб, қидирилаётган 45 ёшли Дональд Пьюнинг алоҳида белгилари ҳақидаги маълумотларни жойлаштирган.

Лекин гумонланувчи Дональд Пьюга полиция томонидан жойлаштирилган сурати ёқмаган.

Шундан сўнг у полиция департаментининг Facebook'даги саҳифасига шахсий хабар ҳамда қуёшдан сақлайдиган кўзойнак таққан суратини (сельфи) юборган.

Хабарда "Бу сурат анави даҳшатли суратдан яхшироқ" деган сўзлар ёзилган эди.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бу_қизиқ

ҚАДИМИЙ ТИБЕТ КУТУБХОНАСИ

📚 Кутубхонада инсониятнинг минг йиллик тарихига оид 84 мингдан зиёд қўлёзма сақланади.

🔍 Узунлиги 60, баландлиги эса 10 метрни ташкил этади.

📝 Айтишларича, қўлёзмаларнинг атиги 5 фоизигина замонавий тилга таржима қилинган, холос.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

27 ИЮЛЬ — ХАЛҚАРО ГАМБУРГЕР КУНИ

🍔 Бундан 123 йил аввал, 1900 йил 27 июль куни америкалик озиқ-овқат сотувчиси Луи Лессинг ўзининг она шаҳри Нью-Хейвенда илк гамбургерни сотган.

1904 йилда Сент-Луисда ўтказилган бутунжаҳон кўргазмаси гамбургерларга катта машҳурлик келтирган.

1930 йилда Уолтер Aндерсон томонидан гамбургерлар овқатланиш таомномасига асосий овқат сифатида киритилган. У арзон, тез тайёрланадиган ва тез истеъмол қилинадиган таом сифатида машҳур бўлган.

1948 йилдан гамбургерларнинг энг омадли бизнес тарихи бошланган. Калифорния шаҳри Сан-Бернардинода сутли коктейллар аралаштирадиган машина ихтирочиси Рей Крок ва ака-ука Макдоналдлар учрашиб қолишади. Бу ‘‘МcDonald’s’’ гамбургерлари пайдо бўлишига сабаб бўлган.

Ҳозирда гамбургерлар оддий овқатланиш жойларида ва ресторанлар таомномасида ҳам бор.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

☝️ 28 июль — Бармоқ излари криминалистикада илк бор қўлланилган

Бармоқ изини идентификация қилиш ҳозиргача энг кенг тарқалган биометрик технология ҳисобланади. Халқаро биометрик гуруҳ маълумотларига кўра, бармоқ изини аниқлаш тизимларининг улуши дунёдаги барча биометрик тизимларнинг 52 фоизини ташкил қилади.

Маълумотларга кўра, қадимги Бобил ва Хитойда бармоқ излари лой лавҳалар ва муҳрларга туширилган. Бу шуни англатадики, бармоқ изи — бу шахснинг ўзига хос хусусияти бўлиб, уни аниқлаш мумкинлиги ўша пайтдаёқ қайд этилган. Қадимда турли давлат ҳужжатлари бармоқ излари билан имзолангани ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

1853–1878 йилларда Ҳиндистонда полиция ходими бўлиб хизмат қилган англиялик Уильям Джеймс Гершель бармоқ изларидан одамни аниқлаш учун фойдаланган. Бунга сабаб ташқи кўриниши бир хил бўлган ҳиндлар кўпинча нафақа олишда бундан фойдаланиб, иккинчи марта ҳам пул олишга ҳаракат қилишган. Бундай фирибгарликни аниқлаш учун Гершель тўлов квитанцияларига ва солиштириш учун махсус рўйхатга олиш китобига ҳам уларнинг бармоқ изларини қўйдириб олган. Бу эса пул олувчини аниқлаш имконини берган.

1858 йил 28 июлда эса Гершель округ қамоқхоналаридан бирида идентификация учун бармоқ изларидан фойдаланишни таклиф қилади ва шундан бошлаб криминалистикада бармоқ изларидан фойдаланиш бошланади.

Гершелдан ташқари, идентификация қилиш учун бармоқ изларидан фойдаланиш ғоясини Токио касалхонасида ишлаган Генри Фолдс ҳам илгари сурган. У 1870 йилда қадимий сопол буюмда бармоқ изини топгач, бармоқ изларини ўрганишни бошлаган. 1880 йилда унинг бу ҳақдаги мақоласи Британиянинг “Nature” илмий журналида чоп этилган.

Генри Фолдс бармоқ изларини таснифлаш тизимини ишлаб чиққан ва биринчи бўлиб шиша бутилкада қолган бармоқ изидан идентификацияни амалга оширган.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

🐯 29 июль — Халқаро йўлбарслар куни

Бу сана 2010 йилдан буён нишонлаб келинади. Боиси 2010 йили йўлбарсларни сақлаб қолиш муаммоларига бағишланган “Йўлбарс саммити” халқаро форуми (Санкт-Петербург) бўлиб ўтган. Унда 13 давлат бу санани белгилашни таклиф этган.

Йўлбарслар Халқаро ҳайвонларни асраш иттифоқининг Қизил китоби ва турли мамлакатларнинг бошқа ҳимоя ҳужжатлари билан муҳофаза остига олинган.

Йўлбарс — қуруқликдаги энг катта йиртқичлардан бири. Вазни бўйича оқ ва жигарранг айиқлардан кейин 2-ўринда туради. Эркагининг вазни 275-320 кг гача етади, узунлиги 2,5 дан 2,8 м гача, баландлиги бир метрдан ошади.

Терисидаги чизиқлар ҳар бир йўлбарсга хос белги, у одамлардаги бармоқ излари каби алоҳида хусусиятга эга.

🐅 Маълумотларга кўра, 2010 йили ёввойи табиатда дунё бўйлаб атиги 3200 та йўлбарс бўлган. Кўрилган чоралар боис ҳозирда уларнинг сони 4700 дан ошган.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

☝️ “Лейтенант” унвонининг тарихи

Лейтенант (лот. lосum tenens, фр. lieutenant) — “ноиб, вакил” луғавий маъноларини билдириб, дунёнинг кўплаб мамлакатлари Қуролли Кучларида кичик офицерлар таркибидаги ҳарбий унвон ҳисобланади.

У илк бор Х аср охирида Францияда “Қирол лейтенанти” лавозими сифатида жорий қилинган ва қиролнинг вазифаларини вилоятларда ёки бутун қиролликка нисбатан бажарган шахсга нисбатан қўлланилган. Бу лавозимдан 1356 йилдан 1358 йилгача Франция қиролининг лейтенанти бўлган Карл V даврида кенг фойдаланилган.

1626 йилда кардинал-герцог Ришелье Франция қиролининг лейтенанти этиб тайинланган ва унга қирол номидан гапириш ҳуқуқи берилган.

XVII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Франция ва бошқа мамлакатларда “лейтенант” лавозим эмас, балки армиядаги ва флотдаги ҳарбий унвон (ёки унвон) сифатида қўлланила бошлаган.

Россия империясида 1701 йилдан 1917 йилгача лейтенант унвони фақат император флотида мавжуд бўлган. 1935 йил 22 сентябрда СССР Халқ комиссарлари кенгаши ва Марказий ижроия қўмитаси қарори билан СССР Қуролли Кучларининг барча қўшин турларида “лейтенант” ҳарбий унвони жорий этилган.

Кичик офицерлар унвонининг бошланиши сифатида “лейтенант” ҳарбий билим юртларини тамомлаган ҳарбий хизматчиларга, фуқаролик олий ўқув юртларининг ҳарбий кафедраларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган ҳарбий хизматга мажбурларга, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳолларда берилган.

Турли давлатларда замонавий “лейтенант” ҳарбий унвони, масалан, АҚШ, Британия ва Польша армияларида “иккинчи лейтенант”, Хитойнинг “шао вей” ва арабча мулозим унвонларига мос келади.

Мотоўқчи, танк, артиллерия, ҳаво-десант, муҳандислик қўшинлари ва бошқаларда умумқўшин қўмондонлик билим юртларини тугатган “лейтенант” одатда взвод командири саналган. Ҳарбий-денгиз флоти, ҳаво кучлари, ҳаво мудофааси, аэрокосмик кучлар ва стратегик ракета қўшинларининг лейтенантлари ўзлари тамомлаган таълим муассасасининг ихтисослигига мувофиқ келадиган лавозимларга тайинланган.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

☝️ “Капитан” унвонининг тарихи

Капитан
(лотинчадан – capitaneus, италянча – capitano) — моҳиятан “лашкарбоши, бошқарувчи, бошлиқ” маъноларини англатади. Кўплаб давлатларнинг армиясида офицерлик ҳарбий унвони.

Қадимги Юнонистонда “капитан” даражасига мос келадигани “лохаг” (лохос командири) бўлган.

Қадимги Римда эса “центурион” (юзбоши).

Қадимги Эронда ҳам ушбу унвон даражасига ўхшашлари мавжуд бўлган. Масалан, Аҳмонийлар қўшинида ва Усмонийлар империясида юз аскарни бошқарган қўмондон “юзбоши” дейилган.

"Капитан" унвони (лавозими, мартабаси) ўрта асрларда Францияда алоҳида ҳарбий округларнинг бошлиқларига нисбатан қўлланилган. 1558 йилдан бошлаб рота командири “капитан” деб атала бошлаган.

Давоми бор...

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

Бундан 2 минг 70 йил муқаддам — милоддан аввалги 47 йилнинг 2 августида Гай Юлий Цезарнинг тарихан машҳур — “Veni, vidi, vici” (лотинчадан “Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим”) ибораси илк бор қўлланилган.

Плутархнинг “Қироллар ва саркардаларнинг ҳикматли сўзлари” (таржимаси) асарида келтирилишича, Гай Юлий Цезарь қирол Фарнакс II ни жангда жуда тез мағлуб этган ва шу иборани ишлатган.

Яъни бу ғалаба ҳақида, одатдагидек жангнинг бутун тафсилотларини ёзмасдан, шунингдек, ғалаба жуда тез қўлга киритилганини тасвирлаш учун ҳам Римга (Сенатга) ушбу қисқа ва аниқ иборани нома орқали юборган.

Ҳозирги замонда одамлар орасида бу ибора тез эришилган муваффақият ёки моҳирона ва тез якунланган ишга нисбатан ҳам қўлланилади.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

☝️ “Капитан” унвонининг тарихи

Тарихан шаклланишига кўра, “капитан” унвони АҚШда мустақиллик учун уруш даврида пайдо бўлган ва Британия армиясининг ҳарбий унвонлари тизимидан олинган.

АҚШ армиясида “капитан” унвони “катта лейтенант”дан юқори, “майор”дан қуйи саналади. Бу унвондаги ҳарбий хизматчи 75 нафардан 200 кишигача бўлган ротага қўмондонлик қилиши, шунингдек, батальон штабининг офицери бўлиши мумкин.

Немис тилли мамлакатларда "капитан" унвони “гауптман” (немисча Hauptmann) деб аталган. Ўрта асрларда бу унвондагилар ротадан каттароқ, аммо замонавий батальондан кичикроқ тактик бўлинмаларни бошқарган.

XVIII асрда, бутун Европа француз тилида сўзлашган даврда, “гауптман” унвони “капитан” деб аталган (немисча kapitän). Бу унвон шу қадар машҳур бўлганки, баъзи немис давлатларининг қўшинларида биринчи ва иккинчи даражали “капитан” унвонлари мавжуд бўлган.

1871 йилдан пиёдалар қўшинида хизмат қилган “капитан”лар яна “гауптман”лар, кейинчалик отлиқ қўшин сардорлари бўлган “капитан”лар “ротмистр” (немисча rittmeister) деб атала бошлаган.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Германиянинг СС қўшинларида “гауптман” даражаси “гауптштурмфюрер” махсус унвони ҳисобланган.

Давоми бор...

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

Халқаро светофор куни

Ҳар йили 5 август куни 1914 йилнинг шу санасида Американинг Кливленд шаҳрида замонавий қурилмаларнинг пешқадами — электр светофор ўрнатилгани ёдга олинади. Унинг қизил ҳамда яшил чироқлари бўлган ва чироғи ўчганида у овозли товуш (сигнал) чиқарган.

Светофор тарихига кўра, уни XIX асрда британиялик Жей Найт ихтиро қилган. 1868 йилда Лондондаги парламент биноси ёнида ўрнатилган. Орадан уч йил ўтиб, унинг чироғи портлаши оқибатида полициячи ярадор бўлади. Шундан сўнг светофор деярли 50 йил — 1910 йилгача, чироқлари икки рангли биринчи автоматик светофор қурилмаси ишлаб чиқилгунга қадар унутилган.

Замонавийларга ўхшаш чироқлари уч рангли светофорлар илк бор 1920 йилда Детройт ва Нью-Йорк шаҳарларида пайдо бўлган. Вақт ўтиши билан бу қурилмалар Америка ва Европанинг турли шаҳарларида машҳур бўлган.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

☝️ “Капитан” унвонининг тарихи

🇮🇱 Исроил мудофаа қўшинларида “капитан” унвони “серен” атамаси билан юритилган.

🔹 Россияда “капитан” унвони XVI асрда чет эллик зобитлар учун рота командири лавозимида пайдо бўлган. XVII асрда у “янги тизим” полкларидаги, XVIII асрнинг бошларидан эса бутун мунтазам армиядаги рота командирлари учун жорий этилган.

🏇 Отлиқ қўшинларда 1882 йилдан “ротмистр”, казак қўшинларида “ясовул” деб юритилган.

📝 СССР Қуролли Кучларида 1935 йил 22 сентябрдан Ҳарбий ҳаво кучлари, Ҳарбий денгиз флотининг қирғоқ бўлинмалари ва қуруқликдаги қўшинларнинг қўмондонлик таркиби учун жорий этилган.

🇷🇺 Россия Федерациясида “капитан” унвони Қуролли Кучларнинг барча бўлинмаларида кичик офицерлар унвонлари таснифига киради.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

📖 Бутунжаҳон китобсеварлар куни

Ушбу кун ҳар йили 9 августда китобхонлар, ёзувчилар, шоирлар, нашриётчилар ва босмахона, кутубхона ва китоб дўконлари ходимлари ўртасида кенг нишонланади.

Бу кун муносабати билан, мутахассисларнинг китоб ўқишдаги айрим тавсияларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

🕰 Оз фурсатда кўпроқ мутолаа қилиш ─ кўзлар орқали ўқиш билан боғлиқ кўникма. Жаҳонда ўқилмаган дурдона асарларнинг саноғи йўқ. Улардан кўпроқ баҳраманд бўлишга эса тез ўқиш кўникмаси ёрдам беради.

Инсоннинг ўқиш тезлиги бир дақиқада ўртача 120 та сўзни ташкил этади. Бу кўрсаткични қуйидаги усуллар орқали дақиқасига 700 та сўзгача етказиш мумкин.

📚 Китобни тез ўқиш усуллари

🖇 Субвокализация
(сўзларни ўзи учун пичирлаб, лабларни қимирлатиб талаффуз қилиш)ни қўлламаслик керак. Бу ўқиш тезлигини секинлаштиради, яъни ўқишда кўз билан мия ишлаши керак. Шу боис ўқиш чоғида сўзларни визуал тарзда жонлантиришга, диққатни кўзларга жамлашга ҳаракат қилиш керак.

🖇 Жумлаларни такрорламаслик. Кўпчилик ихтиёрсиз тарзда ўқиш пайтида ўқиб бўлинган қаторнинг устидан қайта кўз югуртиради. Бу ўқиш учун икки карра кўп вақт сарфлашга олиб келади.

🖇 Кўриш доирасини имкон қадар кенгайтириш. Профессионал мутолаачилар кўзлари билан бир-иккита сўз ёки қаторни эмас, тўлиқ бир хатбошини (айрим вундеркиндлар тўлиқ бир саҳифани) қамраб олишади. Бунинг учун китобни ўзидан узоқроқ тутиш лозим. Бу усулда бутун бир хатбошини яхлит қабул қилиб, мазмунни илғашга ҳаракат қилиш талаб этилади.

🖇 Диагонал тарзда ўқиш. Бу қийин бўлса-да, тезликни сезиларли даражада оширади. Бунда матннинг биринчи қатори оддий, горизонтал йўналишда, кейинги қаторлар эса диагонал, яъни чап юқори бурчакдан ўнг пастки бурчакка қараб ўқилади.

🖇 Кўз югуртириш усулида матн фақат кўздан кечириб чиқилади. Асосий маълумотни ташувчи диалоглар, рақамларни диққат билан ўқиб чиққан ҳолда, тасвирга ажратилган катта-катта хатбошиларни кўз югуртириб чиқиб тушуниб олиш мумкин.

🖇 Тик-так. Бу қаторнинг бошидаги ва охиридаги сўзни ўқишни назарда тутади. Бунда қатордаги дастлабки ва охирги жумла тўлиқ ўқилгани ҳолда оралиқдаги сўзлар кўз қири билан илғаб олинади.

☝️ P.S.: Ҳар бир масалани синчиклаб ўрганиш муҳим бўлган мутолаада тезкор усуллар тавсия этилмайди.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube
#бу_қизиқ

✍️ Илк шарикли ручкалар учувчилар учун яратилган.

☝️ Олимларнинг айтишига қараганда ёлғизлик одамни худбинга айлантирар экан.

🌰 Дунёдаги энг оғир пиёз 2011 йилда Англияда етиштирилган. Унинг вазни 8 кг 150 граммга тенг бўлган.

🕶 Илк кўзойнаклар кўзларни қуёшдан ҳимоя қилиш учун эмас, балки хитойликлар томонидан судьялар учун яратилган. Қора линзалар суд жараёнида ва ундаги тортишувлар чоғида ҳакамнинг кўз ифодасидаги ҳиссиётларини беркитиш учун мўлжалланган.

🐺 Бўри ўзидан кучли бўлган рақибга қарши жангга кирадиган ягона жонзот.

🌐 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

🌍 Web_site💬 Facebook

Telegram📹 YouTube