Ревизор 🧮
7.27K subscribers
67 photos
2 videos
1 file
213 links
Ўғри бўл, инсофли бўл!

Рус тилида (тест режимида) ўқиш учун 👉 https://t.iss.one/revizor_global
Download Telegram
«Эртаклар оламига саёҳат» — ғолиб ва заҳира ғолибини бир манзилга етаклар…

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан «Эртаклар оламига саёҳат» байрам тадбирини ташкил этиш мақсадида бошланғич қиймати 567,3 миллион сўм бўлган танлов ўтказилди.

Мазкур байрам тадбири «1-июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан ташкил қилиниши белгиланган. Танлов байрам кунини эртасига, яъни 2 июнь куни бошланган.

Танлов натижасига кўра, 555,6 миллион сўм нарх таклифи билан энг юқори балл тўплаган «KINOMANIA» МЧЖ ғолиб деб топилди. Иккинчи иштирокчи «EZGU FILM» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида қайд этилди.

Қизиғи шундаки, ғолиб ва заҳира ғолиби ҳам Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 35-уй манзилида жойлашган. Яъни, очиқ манбаларда уларнинг ҳар иккиси ҳам айнан шу манзилда фаолият юритиши кўрсатилган.

Юқорида кўрсатилган икки компания вазирлик учун «нотаниш» эмасдек кўринади.

Май ойида «Рақамли авлод қизлари 2025» Республика танловининг бадиий қисмини саҳналаштириш хизматлари юзасидан ўтказилган танловда ҳам «KINOMANIA» МЧЖ ғолибликни қўлга киритган ва у билан 800 млн сўмлик шартнома тузилган. «EZGU FILM» МЧЖ эса заҳира ғолиби бўлган.

@revizor_uzb
Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан сифатли лаборатория таҳлил хизматларини кўрсатиш бўйича бошланғич қиймати 1 млрд 473 млн сўм бўлган танлов эълон қилинди.

Танлов натижаларига кўра, 1 млрд 465 млн сўмлик нарх таклифи билан энг юқори балл тўплаган «ALLES SAG’LIK GROUP» МЧЖ ғолиб деб топилди. Иккинчи иштирокчи — «TURK LAB MEDIKAL» МЧЖ хорижий корхонаси эса заҳира ғолиби сифатида белгиланди.

Эътиборли жиҳати, мавжуд маълумотларга кўра, танлов ғолиби ва заҳира ғолибининг манзили бир хил — Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Дўстлик МФЙ, Алишер Навоий кўчаси, 26-уй этиб кўрсатилган.

@revizor_uzb
«Самарқанд автомобиль заводи» ҚК МЧЖ (75,2% улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли) томонидан омбор ҳудудида Wi-Fi ускуналарини ўрнатиш ва монтаж қилиш хизмати бўйича бошланғич қиймати 271,3 млн сўм бўлган танлвов ўтказилди.

Танловда икки иштирокчи — «LIGHT TECHNOLOGY» МЧЖ ва «FIRST ELEKTRONIKS» МЧЖ бир хил, яъни танловнинг бошланғич қийматига тенг нарх таклиф қилган. Натижада, «LIGHT TECHNOLOGY» МЧЖ ғолиб, «FIRST ELEKTRONIKS» МЧЖ эса захира ғолиби деб топилган.

Бироқ танлов натижаларида аффилланганлик аломатлари кузатилиши мумкин.

Жумладан, «LIGHT TECHNOLOGY» МЧЖ таъсисчиларидан бири — Гайнутдинов Адил Анварович, «ELETRON» МЧЖдаги 50 фоиз улушга эгалик қилади.

«ELETRON» МЧЖнинг қолган 50 фоиз улуши эса «FIRST ELEKTRONIKS» МЧЖнинг ягона таъсисчиси — Шаймарданов Рамил Шамилевичга тегишли.

Тақдим этилмаган, лекин манбаларда қайд этилган бошқа боғлиқликлар ҳам мавжуд.


@revizor_uzb
«Ўзбек геология қидирув» АЖ томонидан ахборот технологиялари ускуналарини харид қилиш бўйича бошланғич қиймати 2 млрд 651 млн сўм бўлган танлов ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра, 1 млрд 992 млн сўмлик нарх таклиф қилган ва энг юқори балл тўплаган «SOFT-TECH TREYD» МЧЖ танлов ғолиби деб топилди.

«EXCHANGE 777» МЧЖ эса захира ғолиби сифатида белгиланди.

Бироқ, танлов иштирокчилари ўртасида боғлиқлик бўлиши мумкин.

Жумладан:

«SOFT-TECH TREYD» МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси — Тўлқинов Тоҳиржон Туробжон ўғли ҳисобланади.

Унинг «ULTIMATE MEGA TREYD» МЧЖ номли компанияси Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Юксалиш МФЙ, Тошкент шоҳ кўчаси, 1-уй, 57-хонадон манзилида фаолият юритади.

Шу манзилда «EXCHANGE 777» МЧЖ таъсисчиларидан бири (69,4%) — Бахромжонов Бахтиёр Бахромжоновичга тегишли бўлган «FAIR-EXCHANGE» МЧЖ ҳам жойлашган.

«EXCHANGE 777» МЧЖ
нинг яна бир таъсисчиси — Жабборов Баҳромжон Раҳматуллаевич, у раҳбарлик қиладиган «PIXEL-TRADE» МЧЖ ҳам айнан шу манзилда рўйхатдан ўтган.

@revizor_uzb
Ишлаб чиқариш зарурияти учун EQUINOX сотиб олинди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали томонидан 416,0 млн сўмга бир дона «EQUINOX - AT» автомобили харид қилинди.

Филиал раҳбари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисига мурожаат йўллаб, ишлаб чиқариш зарурияти туфайли филиалга «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» «EQUINOX - AT» автомобилини сотиб олиш юзасидан амалий ёрдам беришини сўраган.

Kun.uz сайти маълумотига кўра, Chevrolet Equinox модели Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайди, балки UzAuto Motors томонидан фақат импорт қилинади.

@revizor_uzb
Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан «Сауна ва бассейн ускуналарини таъмирлаш ҳамда техник хизмат кўрсатиш хизмати» бўйича бошланғич қиймати 300 млн сўм бўлган танлов эълон қилинди.

Танловда жами 4 та иштирокчи тижорат таклифлари билан қатнашди. Натижада, ташкил этилганига 25 кун бўлган «MALIKAXON SHOPS» МЧЖ танлов ғолиби деб топилди.

@revizor_uzb
Айрим давлат банклари «REALSOFT» МЧЖдан «Маҳалла банкири» ахборот тизимидан фойдаланиш ҳуқуқини пуллик асосда харид қилмоқда. Жумладан:

АТ «Халқ банки» — 597 нафар фойдаланувчи учун, 8 ойга — 1 млрд 791 млн сўм;
«Ўзмиллийбанк» АЖ — 312 нафар фойдаланувчи учун, 8 ойга — 936 млн сўм;
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ — 200 нафар фойдаланувчи учун, 8 ойга — 600 млн сўм;
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ — 233 нафар фойдаланувчи учун, 2 ойга — 174,7 млн сўмлик шартномалар тузган.

Шу йил бошида туманлардаги банк филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилгани, ҳар бир маҳаллага алоҳида «маҳалла банкири» тайинланиши, улар фаолияти «online-mahalla.uz», «bank-kredit.uz» ва «soliq.uz» тизимлари орқали интеграция қилиниши ва масъулларнинг иши кунлик таҳлил қилиб борилиши белгиланган эди.

Эътиборли жиҳати — 2022 йил ноябрида собиқ Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги «online-mahalla» платформасини ишга тушириш учун «REALSOFT» МЧЖ билан тўғридан-тўғри шартнома тузган. Бу келишувнинг умумий қиймати 8,4 млрд сўмни ташкил қилган. Ўшандаёқ ушбу давлат хариди жамоатчиликда турли муҳокамаларга сабаб бўлган.

@revizor_uzb
Бир кунлик фирма танлов ғолиби бўлди

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сурхондарё вилояти филиали тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналарни зарарсизлантириш хизмати учун 304,8 миллион сўмлик танлов эълон қилди.

Танловда икки талабгор ўз таклифлари билан иштирок этди. Натижада 301,1 млн сўм нарх таклиф қилган «WALMART-ALFA» МЧЖ ғолиб деб топилди.

Иккинчи иштирокчи — «TERMIZ DURDONABONU» МЧЖ заҳира ғолиби сифатида қайд этилди.

Қизиқ жиҳати шундаки, «WALMART-ALFA» МЧЖ юридик шахс сифатида танлов якунига атиги бир кун қолганида — 2025 йил 19 июнь куни давлат рўйхатидан ўтган. Танлов эса 2025 йил 20 июнь куни якунланган.

@revizor_uzb
2025 йил 11 июнь куни @revizor_uzb телеграм каналида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 567,3 миллион сўмлик давлат хариди бўйича танлов ташкил этилгани хабар қилинган эди.

Танловда бир манзилда жойлашган икки хусусий компания иштирок этган ва улардан бири ғолиб, иккинчиси эса заҳира ғолиби сифатида қайд этилган.

Агарда ушбу ҳолат сунъий рақобат уйғунлиги кўринишида баҳоланадиган бўлса, бу масала тегишли назорат идораларининг диққат марказида бўлиши керак эди.

Бироқ танлов жараёни ёки натижалари юзасидан ҳеч бир назорат органи: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва Рақобат қўмитаси томонидан жамоатчиликка расмий муносабат билдирилмади.

Шу ҳолатда, 2025 йил 19 июнь куни вазирлик билан «KINOMANIA» МЧЖ ўртасида 555,6 миллион сўмлик шартнома имзоланди. Танлов натижалари ва иштирокчиларнинг ўзаро эҳтимолий боғлиқлиги, давлат харидлари тизимида шаффофлик ва холис рақобат мезонлари қай даражада таъминланаётгани борасида саволлар туғдиради.

Мазкур ҳолат давлат харидлари жараёнида очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлигини яна бир бор намоён этмоқда.
«UzAuto Motors» АЖ томонидан ёнғиндан хабар бериш ва сигнализация тизимига техник хизмат кўрсатиш бўйича бошланғич қиймати 450,2 млн сўм бўлган танлов эълон қилинди.

Танловда икки талабгор иштирок этди. Энг паст нарх — 436,8 млн сўм таклиф этган «MONTAJSPETCSTROY» ХК ғолиб деб топилди. Иккинчи иштирокчи — «MAXSUS TEXNO SANOAT» МЧЖ эса заҳира ғолиби бўлди.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, «MONTAJSPETCSTROY» ХК Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шохжаҳон кўчаси, 12А-уйда жойлашган.

Қизиғи, «MAXSUS TEXNO SANOAT» МЧЖнинг лицензиясида ҳам айнан шу манзил унинг почта манзили сифатида кўрсатилган.

@revizor_uzb
«TEMIRYO‘LINFRATUZILMA» АЖ бошланғич қиймати 1,3 млрд сўмлик авария-таъмирлаш ишлари учун танлов эълон қилди.

Танловда икки талабгор иштирок этди. «TEXNOSVAR» МЧЖ 1 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб деб топилди. «MAGNUMTECH» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида қайд этилди.

Эътиборли жиҳати — ҳар икки компания бир ҳудудда жойлашган: Бектемир тумани, Олтинтопган кўчасида. Ғолиб — 2-уйда, заҳира ғолиби эса 2А-уйда фаолият юритади.

@revizor_uzb
«TEMIRYO‘LINFRATUZILMA» АЖнинг яна бир 1,3 млрд сўмлик танловида «TEXNOSVAR» МЧЖ 1 млрд сўм нарх таклифи билан ғолиб деб топилган.

«MAGNUMTECH» МЧЖ эса яна заҳира ғолиби.

@revizor_uzb
«Элликқалъа йўллардан мунтаззам фойдаланиш» Давлат муассаси томонидан экскаватор орқали йўл кавлаш ва қум юклаш хизмати бўйича бошланғич қиймати 158 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда «XIVA STANDART PLYUS» МЧЖнинг таклифи (157,7 млн сўм) энг яхши таклиф сифатида танланиб, ғолиб деб эълон қилинди. Иккинчи иштирокчи «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида қайд этилди.

Маълумотларга кўра, танлов иштирокчилари ўртасида ўзаро аффилланганлик ҳолати мавжуд бўлиши мумкин.

Хусусан, «XIVA STANDART PLYUS» МЧЖнинг ягона таъсисчиси Бобаев Собиржон Куронбаевич, шу билан бирга, «ELLIKQAL'A MEGA BITON» МЧЖнинг ҳам 50 фоиз улушига эгалик қилади.

Шунингдек, «ELLIKQAL'A MEGA BITON» МЧЖнинг қолган 50 фоизи эса «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖнинг таъсисчиларидан бири Хўжаназаров Отажон Хўжамуродовичга тегишли.

@revizor_uzb
Қизилтепа туман ҳокимлиги муассислигидаги «Янги Қизилтепа» газетасини бир йил мобайнида чоп этиш ва етказиб бериш хизмати бўйича 120 миллион сўмлик давлат хариди эълон қилинган.

Танловда энг паст таклиф — 119,9 миллион сўм билан «NOSHIR LUX» МЧЖ ғолиб сифатида танланган. Иккинчи иштирокчи сифатида қайд этилган «QIZILQUM-ZAR-MEDIA» МЧЖ эса заҳира ғолиби бўлган.

Иштирокчилар ва уларнинг таъсисчилари ўртасида боғлиқликлар мавжуд.

Хусусан, «NOSHIR LUX» МЧЖ таъсисчиларидан бири (36,70%) Бахриев Фарход Михрожидинович — «ERUDIT» МЧЖ ва «MEHR MEDIA» МЧЖларда ҳам улушдор ҳисобланади.

Мазкур «ERUDIT» МЧЖ (78,90%) ва «MEHR MEDIA» МЧЖ (82,80%) улушлари «QIZILQUM-ZAR-MEDIA» МЧЖнинг асосий таъсисчиси — Джуманазарова Светлана Мухамедкулиевнага тегишли.

Шунингдек, танлов ғолиби ва заҳира ғолиби ўртасида яна бир қанча боғлиқликлар кўзга ташланади.

@revizor_uzb
Йўл қурилиши тендерлари: ҳамма йўл «бир манзилга» ва «бир оила»га олиб борадими?

2025 йил 5 июль куни «Автомобиль йўллари қўмитаси» ҳузуридаги «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси» томонидан умумий қиймати 2,57 млрд сўмдан ортиқ бўлган 12 та танлов ўтказилган.

«CONSTRUCTION EXPERT» МЧЖ 4 та танловда (25110012438630, 25110012438520, 25110012438240, 25110012438212) ғолиб бўлган — жами 574,2 млн сўм.

«TEXNO ANALIT TEST» МЧЖ 4 та танловда (25110012438526, 25110012438342, 25110012438190, 25110012438187) ғолиб деб эълон қилинган — жами 1,62 млрд сўм.

«ALTERNATIVE EXPERT» МЧЖ 4 та танловда (25110012438394, 25110012438354, 25110012438188, 25110012438184) иштирок этиб ғолиб сифатида танланган — жами 374,9 млн сўм.

Мазкур танловларнинг деярли барчасида (битта ҳолатдан ташқари) «TEXNO STANDART TEST» МЧЖ заҳира ғолиб сифатида қайд этилган. Унинг таъсисчиларидан бири — Хабибуллаев Муҳаммадюсуфхон Рустамхон ўғли ҳисобланади.

Ғолиб корхоналарнинг ҳаммаси Хабибуллаев Хотам Улуғбек Рустамхон ўғли билан аффилланган бўлиб, бир хил манзилда — Наманган вилояти, Янги Наманган тумани, А.Беруний маҳалласи, 8-Март кўчаси, 24-уйда жойлашган.

Фамилия ва оталар исмининг бир хиллиги ушбу икки шахс ўртасида яқин қариндошлик муносабати бўлиши эҳтимолини кўрсатади.

Шунингдек, ушбу компаниялар ўртасида бошқа боғлиқликлар ҳам мавжудлиги кўзга ташланади.

@revizor_uzb
1
Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси томонидан «арча учун ўйинчоқ» харид қилиш юзасидан бошланғич қиймати 83 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловнинг бошланиш санаси этиб 2025 йил 4 июль белгиланган.

Танловда 4 нафар талабгордан таклифлар келиб тушган. Танлов бошланган сананинг эртаси куни, яъни 2025 йил 5 июль куни ташкил этилган «ZABBAZAR» МЧЖ 82 млн сўм нарх таклифи билан ғолиб деб топилган.

Заҳира ғолиби сифатида эса бир ой аввал ташкил этилган «DAROMADLINE» МЧЖ қайд этилган.

Танлов ғолиби ва заҳира ғолиби ўртасида ўзаро аффилланганлик ҳолати мавжуд бўлиши мумкин.

Хусусан, «ZABBAZAR» МЧЖ ва «DAROMADLINE» МЧЖнинг ягона таъсисчиси — Хужаматов Улуғбек Хамидович ҳисобланади.

Шунингдек, иккаласи ҳам айни бир манзилда: Андижон вилояти, Асака тумани, Асака шаҳри, Муқимий МФЙ, Муқимий кўчаси, 5-уйда жойлашган. Шу билан бирга, алоқа телефон рақамлари ҳам бир хил — 94 563 00 00.

@revizor_uzb
Ўзбекистон Технологик металлар комбинати томонидан техноген чиқиндиларни кўчириш хизмати бўйича бошланғич қиймати 8 млрд сўмлик танлов эълон қилинган.

2025 йил 13 июнда эълон қилинган танлов натижасига кўра, 7,52 млрд сўмлик таклиф билан «STRONG CONSTRUCTION MANTLE» МЧЖ ғолиб деб эълон қилинган.

Иккинчи иштирокчи «MIRALI LOGISTIKS» МЧЖ заҳира ғолиби сифатида деб қайд этилган.

Ўрганишлар давомида танлов ғолиби ва заҳира ғолиби айни бир манзилда: Чирчиқ шаҳри, Ахмад Яссавий МФЙ, Тикланиш кўчаси 24а уйда фаолият юритиши маълум бўлди.

Мазкур ҳолат аввалроқ ОАВ орқали ҳам ёритилган. Шунингдек, давлат харидларини мустақил ўрганувчилар томонидан танловда «иштирокчиларнинг таклифларини баҳолашда танлов ҳужжатларида ишлаб чиқилган баҳолаш мезонларига риоя қилинмаган, яъни захира иштирокчисига асоссиз пасайтирилган баллар қўйилган»лиги ҳам айтилган.

Бироқ etender.uzex.uz’даги маълумотларга кўра, танлов бекор қилинмаган.

Шу билан бирга, давлат харидлари бўйича ўтказилаётган танлов ва тендерларда бундай ҳолатларга назорат органлари ҳар хил, индивидуал ёндашаяпти. Аксарият ҳолатларда бу каби танловлар назорат органларининг тақдимномаси билан бекор қилинса, баъзилари бўйича умуман чора кўрилмаётгани кузатилмоқда.

@revizor_uzb
Наманган вилояти прокуратураси 1 млрд 610 млн сўмга 4 дона «BYD Song Plus Champion EV» ва 533 млн сўмга 2 дона «BYD Yuan Up EV» харид қилди.

МИБ маълумотларига кўра, Наманган вилояти прокуратурасининг умумий қарздорлиги 4 млрд 413 млн сўмни ташкил этади.

@revizor_uzb
Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси кўмир маҳсулотини ташиш хизмати юзасидан бошланғич қиймати 103,9 млн сўмлик танлов ўтказди.

Танловда 78,3 млн сўм нарх таклифи билан «AMIRSHOX TRANS 21» МЧЖ ғолиб деб топилди. Ушбу МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси Ахмедова Гўзал Бахшуллоевна ҳисобланади.

Ўрганиш давомида Г.Ахмедова Навоий вилояти Кармана тумани 5-сонли умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари эканлиги маълум бўлди.

@revizor_uzb
Олий суднинг хорижий хизмат сафарлари ҳаражатларига оид маъумотларни айримларига аниқлик киритилгунга қадар мазкур пост каналдан олиб турилади. Масалага тўлиқ аниқлик киритилиб, пост қайта жойланади.

@revizor_uzb
1