Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.77K subscribers
5.42K photos
166 videos
1 file
5.33K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
🌐J-PAL ва Ўзбекистон: камбағалликка қарши кураш бўйича ҳамкорлик ва тажриба алмашишнинг бошланиши

📍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Нобел мукофоти лауреатлари Абхижит Банержи ва Эстер Дуфло асос солган #J_PAL билан биргаликда кабағалликка қарши кураш бўйича давлат дастурлари самарадорлигини ошириш учун Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишга кўмаклашиш мақсадида семинар ташкил этмоқда.

✔️Ўзбекистон камбағалликни бартараф этиш бўйича комплекс ёндашувларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг дастлабки босқичида эканини ҳисобга олиб, Ўзбекистон давлат дастурларида камбағалликка қарши кураш бўйича мавжуд жаҳон тажрибасини ўрганиш ниҳоятда муҳимдир.

✔️ J-PAL экспертлари Ўзбекистонда камбағалликка қарши курашишга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган турли тадқиқотлардан олинган хулосалар билан ўртоқлашадилар ва далилларга асосланган кейинги дастурларни ишлаб чиқиш имкониятларини муҳокама қиладилар.

‼️Тадбирдан кўзланган мақсад – камбағалликка қарши курашишнинг энг яхши жаҳон амалиётлари ва усулларини ўрганиш, келгуси йилларда ижтимоий ҳимоя, бандлик ва тадбиркорлик, шунингдек, таълимга алоҳида эътибор қаратган ҳолда қўшма тадқиқотлар ўтказишнинг устувор йўналишларини шакллантиришдан иборат.

Батафсил
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/u6h
рус
https://review.uz/u6h
инг
https://review.uz/en/u6h

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
🌐 J-PAL Europe Ўзбекистонни ойнинг энг яхши мамлакати деб эълон қилди

📌 Май ойида #J_PAL_Europe ўз эътиборини Ўзбекистон Республикасига қаратди, бунда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари билан биргаликда камбағалликка қарши курашиш бўйича илк давлат дастурларининг самарадорлиги ҳамда уларнинг аҳолининг реал даромадлари ўсишини таъминлашга ва камбағалликни қисқартиришга потенциал таъсири баҳоланади.

🟥 "Май ойида бизнинг эътиборимиз Ўзбекистонга қаратилди, бу ерда J- PAL Europe фактик маълумотларни мамлакатда камбағалликни камайтириш сиёсатига жалб қилиш имкониятларини ўрганмоқда", - дейилади J-PAL Европа бюроси баёнотида.

🔺Ушбу босқичда J-PAL ва Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳтлар маркази камбағалликка қарши курашга қаратилган биринчи давлат дастурларининг самарадорлигини ва уларнинг реал даромадлар ўсиши ва камбағалликни камайтиришга потенциал таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқотни бошламоқда.

🔺Мутахассислар томонидан “Маҳаллабай” тизими орқали тадбиқ этиладиган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ва "Ишга марҳамат" мономарказлари фаолияти, шу жумладан ташқи миграция йўналиши самарадорлигини замонавий илғор воситалар (методология) билан баҳолаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

🔺Давлат дастурлари самарадорлигини баҳолашнинг бундай маданияти Ўзбекистонда илк бор жорий этилмоқда, бу эса бир вақтнинг ўзида камбағалликнинг кўплаб жиҳатларини ҳал этишга қаратилган истиқболдаги дастур ва стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим қадам бўлади.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/sdo
рус
review.uz/sdo
инг
review.uz/en/sdo

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM