Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.77K subscribers
5.42K photos
166 videos
1 file
5.33K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
🌐Ўзбекистон жаҳон иқтисодиёти трендларида

‼️"Иқтисодий шарҳ" журнали Халқаро ташкилотларнинг маърузалари шарҳини тайёрлади:

🔻Осиё тараққиёт банки #ОТБ Россиядан инвестициялар ва пул ўтказмаларининг қисқариши туфайли 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши прогнозини апрель ойида камайтирди.

🔻Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси #ЮНКТАД “Ўзбекистоннинг инвестиция сиёсати шарҳи”ни ишлаб чиқди. ЮНКТАД экспертлари 2017–2021 йилларда Ўзбекистоннинг инвестиция сиёсатида жиддий ўзгаришлар юз берганини ва ушбу ўзгаришларнинг ижобий натижаларини қайд этишди.

🔻Халқаро валюта жамғармаси #ХВЖ томонидан “Таркибий ислоҳотларнинг мамлакат иқтисодий ривожланишига таъсири” мавзусида маъруза эълон қилинган бўлиб, унда таркибий ислоҳотларнинг мамлакат учун аҳамияти, Ўзбекистоннинг таркибий ислоҳотлари бошқа давлатлар билан таққосланиши, таркибий ислоҳотларнинг Ўзбекистон иқтисодий ўсишига таъсири кўриб чиқилган.

🔻Тадқиқотда қайд этилишича, 2016 йилда ислоҳотлар бошланишига қадар Ўзбекистон МДҲнинг бошқа мамлакатларига қараганда фақат товар бозори ва меҳнат бозорида нисбатан юқори кўрсаткичларга эга бўлди, бироқ агар ички молиялаштириш бўйича амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар давомида унинг кўрсаткичлари МДҲ давлатлари ўртача даражасигача кўтарилса, у ҳолда Ўзбекистон ЯИМ 6 йил ичида қўшимча 3 фоизга ошиши мумкин.

Ўзбекистон жаҳонда
"Иқтисодий шарҳ" журнали
4/2022

Батафсил ўқиш: 👇
ўзб https://review.uz/oz/d4j
рус
https://review.uz//d4j

Обуна бўлиш:👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en