Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.81K subscribers
5.39K photos
166 videos
1 file
5.31K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
🔺Жиззах қовунини Европа бозорига экспорти – Германия мисолида

▪️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жиззах филиали экспертлари томонидан Германия давлатига ўзбек қовун маҳсулотини экспорт қилиш имкониятлари ва талаблари таҳлил қилинди.

✔️Қовун дунёда энг кўп истеъмол қилинадиган тўртинчи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳисобланади.

✔️Германия бутун дунёда АҚШдан кейин иккинчи, Европада эса биринчи қовун импорт қилувчи, қолаверса, Европа Иттифоқида энг кўп аҳолиси (84 млн.киши) мавжуд давлат.

📌Эксперт Феруз Раҳимовнинг ушбу мақоласида қуйидагиларни ўқишингиз мумкин:

▪️Бутун дунёда қовун импорти
▪️Германия қовун импорти
▪️Ўзбекистоннинг қовун экспорти
▪️Жиззах қовунларининг Германияга экспорти
▪️Қовун экспорти таннархи
▪️Германияга қовун экспорти учун шароитлар
▪️Европага экспортдаги талаблар

Батафсил ўқиш:

👇
ўзб
https://review.uz/oz/x1u
рус
https://review.uz/x1u

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🇺🇿Синовларда кутиб ўтирилмайди

❗️Иқтисодиёт фанлари доктори Одил Олимжонов
Шавкат Мирзиёев раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишда берилган кўрсатмалар, топшириқлар ва белгиланган чора-тадбирларга ўз муносабатини билдирди.

📌Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, март ойининг бошида алоҳида комиссия тузилиб, юз бераётган ва бериш эҳтимоли бўлган барча хавф-хатарларн чуқур ўрганилгани, ҳисоб-китоб қилиниб, энг долзарб йўналишларда ўз вақтида тезкор чоралар кўрилгани ўз натижасини бера бошлади.

✔️Жумладан, Тошкент товар-хомашё биржасида буғдой, ун, шакар, ўсимлик ёғи каби кўпроқ четдан импорт қилинадиган маҳсулотларни чет эл корхоналари савдога қўйиш механизми яратилди.

▪️Натижада қисқа фурсатларда биржада 401 та хорижий корхона рўйхатдан ўтиб, улардан 83 таси савдоларда қатнаша бошлади.

▪️Хорижий тадбиркорларга бу масалада қулайлик туғдириш мақсадида юкларни темир йўлда ташиш учун ички тарифлардан фойдаланишга рухсат берилди.

✔️Жаҳон бозоридаги беқарор вазият, хомашё, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиб бориши, қўшни давлатлардан пул ўтказмаларининг камайиши аҳоли даромадлари миқдорига таъсири кўрсатиши мумкин.

▪️Ана шу ҳолатни эътиборга олиб ва инфляция ҳисоб-китобларидан келиб чиқиб, эҳтиёжманд аҳолини қўшимча ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўламини янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши зарурлиги белгиланди.

📌Мазкур йиғилишда берилган кўрсатмалар, топшириқлар ва белгиланган чора-тадбирлар мамлакатимизда бугунги куннинг энг асосий вазифалари бўлмиш - макроиқтисодий барқарорликни сақлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиши шак-шубҳасиз!

Одил Олимжонов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
“Иқтисодий шарҳ” журнали №4/2022
"Янги Ўзбекистон" газетаси №67 (589) 2022

Батафсил ўқиш:

👇
ўзб
https://review.uz/oz/qs7
рус
https://review.uz/qs7

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳаларини солиққа тортиш

📌Экспертларнинг фикрига кўра, 2022 йилда 69 мингта мол-мулк солиғи тўловчидан 41 минг тадбиркорларнинг солиқ юки ортиб, 7 мингтасида аввалги даражада сақланиб қолади. Шубҳасиз, харажатларининг ошиши кутилаётган 41 минг нафар тадбиркорларнинг сотилаётган маҳсулотлари таннархи ва нархи кўтарилади, бу эса уларни рақобатбардош бозорларда сотиш имкониятларини қисқартиради.

✔️Хорижий тажриба шуни кўрсатдики, ҳозирда 130 та давлатда кўчмас мулк солиққа тортилади.

▪️Кўпгина мамлакатларда бу солиқ маҳаллий бюджетларга тушади ва унинг улуши барча даражадаги бюджетлар солиқ тушумларининг 1 фоизидан 3 фоизигачасини ташкил қилади.

✔️Ўзбекистон – иқтисодиёти ривожланаётган мамлакат ҳисобланиб, унда кўплаб товарлар нархи жаҳон даражасига етган, бироқ банд бўлганларнинг иш ҳақи, шунингдек, кўпгина юридик шахсларнинг даромадлари эса нисбатан пастлигича қолмоқда.

✔️2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар бир қатор бизнес соҳалари бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 1% миқдорида белгиланди.

▪️Буларга чакана савдо, умумий овқатланиш, меҳмонхоналар, автотранспорт воситалари, автосервислар, маиший техника таъмирлаш, компьютер хизматлари, кўнгилочар марказлар, агро- ва ветеринария хизматлари киради.

Воронин С.А., Г.В. Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти
Мусабеков Д.Х., Г.В. Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали

“Иқтисодий шарҳ” журнали
№3/2022

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/z95
рус
https://review.uz/z95

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг 2022 йил 1-чорагида энг фаол банклари аниқланди

*Тадқиқот натижалари билан "Иқтисодий шарҳ" журналининг навбатдаги сонида тўлиқ танишишингиз мумкин.

Ўқиш

telegram | facebook | youtube | instagram
🚗 Автомобилларга бўлган барқарор талаб сақланиб қолмоқда — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, март ойида янги автомобиллар сотуви бироз ошган бўлса, иккиламчи бозорда автомобилларни расмийлаштириш учун йиғимларнинг бекор қилиниши таъсирлари давом этмоқда.

📈2022 йил март ойида 112,1 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди ва бу ўтган йилнинг март ойига (55,5 минг) нисбатан 102 фоизга кўпроқдир.

📉Шу билан бирга, жорий йилнинг февраль ойига нисбатан 12,7 фоизга пасайиш кузатилди.

✔️Бирламчи бозор қандай ўзгариб, иккиламчи бозорда қанча автомобиль сотилгани ҳақида ушбу мақоламиздан билиб оласиз:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/8vw
рус
https://review.uz/8vw

👇
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/reviewuznews
📈 Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик сақланиб қолмоқда

📊Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги тенденциялар таҳлил қилинди. Таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ушбу секторда февраль ойига нисбатан бир оз пасайиш кузатилган бўлсада, умумий савдо ҳажми деярли бир хил даражада сақланиб қолди. Шу билан бирга, нархларнинг ошишига қарамай, кўчмас мулк бозори фаоллигича қолмоқда.

📉 Март ойида кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони 20,3 минг донани ташкил этди, бу эса февраль ойига нисбатан 7,6 фоизга камроқдир
📈2021 йилнинг мос даврига (20,2 минг) нисбатан ўсиш 0,3 фоизни ташкил этди

📉иккиламчи бозорда уй-жой ўртача нархлари ўтган ойга нисбатан 1,9 фоизга пасайган

📈Пойтахтда иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар 2,4 фоизга ошди
⬆️Энг юқори ўсиш суръатлари Чилонзор (3,7 фоиз), Мирзо Улуғбек (3,7 фоиз) ва Сергели (3,2 фоиз) туманларида қайд этилди.

👇
ўзб
https://review.uz/oz/nln
рус
https://review.uz/oz/nln

👇
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/reviewuznews
📊Инфографика: Давлат иқтисодиётдаги иштирокини қандай қисқартирмоқда

‼️ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тайёрланган инфографикада давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, хусусий тармоқ ролини кенгайтириш ва хусусийлаштиришни тезлаштириш жараёнлари ҳақида маълумот берилади.

✍️ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

✔️Ҳужжатдан кўзланган асосий мақсад – хусусийлаштиришни тезлаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва давлат активларини сотиб олишни истаган инвесторлар учун қўшимча қулайликлар яратишдир.

👇
узб https://review.uz/oz/hh4
рус
https://review.uz/hh4

👇
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/reviewuznews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️"Иқтисодий шарҳ" журналининг учинчи сонини кутиб олинг

🔺
Ушбу сонда:

Устувор масалалар
✔️Аёлларга эътибор - келажакка эътибор
✔️Амир Темурнинг солиқ тафаккури ва замонавий солиқ тизими
✔️Ўзбекистон жаҳон иқтисодиётида

Халқаро ҳамкорлик
✔️Ўзбекистон–Покистон иқтисодий ҳамкорлигига янгича назар

Мамлакатда
✔️Қорақалпоғистон Республикаси тараққиёти бурилиш нуқтасида
✔️Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳаларини солиққа тортиш
✔️ Жиззах қовунини Европа бозорига экспорт қилиш имкониятлари

Ҳоким ёрдамчилари ўз иши ҳақида
✔️Уйшун маҳалласидаги ислоҳотларнинг илк натижалари

Жаҳондаги тамойиллар ва амалиётлар
✔️"Ақлли" шаҳарларни яратишнинг ўзига хосликлари

Иқтисодий индикаторлар, бизнес ва бозорлар
✔️Бизнес-муҳит индикатори
✔️Ишбилармонлик фаоллиги индекси
✔️Кўчмас мулк ва автомобиль бозорларидаги ўзгаришлар

Журналнинг 3 сонини юклаб олиш:
🔺Иқтисодий шарҳ
🔺Экономическое обозрение


Сотиб олиш учун:
✔️
CLICK
✔️PAYME

Нашрга
обунани REVIEW.UZ сайтида расмийлаштириш мумкин!
Апрель ойида дунёга машҳур давлат арбоби ва ислоҳотчи Буюк Темур таваллудининг 686 йиллиги нишонланади.

📌Мақоладан Буюк Темур адолатли солиқ сиёсатини қандай ишлаб чиққани ва амалга оширгани ҳақида билиб оласиз.

Шунингдек, мақолада Буюк Темур даврида:

✔️қишлоқ хўжалигида солиқларни белгилаш қоидалари;
✔️даромад манбаи бўлмаган солиқларни йиғиш нега тақиқлангани;
✔️ташландиқ ерларни ўзлаштирган шахслардан солиқ олиш тартиблари тўғрисида сўз боради.

Муаллиф: Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов

"Иқтисодий шарҳ" журнали, №3 2022 й.

Тўлиқ ўқиш:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/h8e
рус
https://review.uz/h8e

👇
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/reviewuznews
📊Ҳудудларнинг ишбилармонлик фаоллигининг март ойидаги асосий кўрсаткичлари (+инфографика)

📌Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишбилармонлик фаолияти таҳлили ҳар ойда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан олиб борилади:

📈Солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4%га ошган

📈Божхона тўловлари бўйича тушумлар 45,7%га ошган

📈Йил бошидан буён товарлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,2%га ошган

📈49 923 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг энг кўпи Самарқанд (6 149), Фарғона (4 702), Тошкент (4 305), Андижон (4 119) вилоятларида ва Тошкент (6 990) шаҳрида рўйхатга олинган

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/a3u
рус
https://review.uz/a3u
en
https://review.uz/en/a3u

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
✔️ Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида янги босқич

📌 2022 йил 8 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида” Фармони қабул қилинди.

‼️Ҳужжатда мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлаш жараёнларида хусусий секторнинг ролини ошириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган.

Мақола қуйидаги масалаларга бағишланган:

✔️Иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш;
✔️Рақобат муҳитини яхшилаш;
✔️Давлат активларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш;
✔️Инвесторлар учун янги имкониятлар;
✔️Давлат секторида корпоратив бошқарувни такомилллаштириш.

Тўлиқ ўқиш:
👇
узб https://review.uz/oz/9ww
рус https://review.uz/9ww

👇
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/reviewuznews
📊Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва жорий йил вазифалари

‼️Жорий йилнинг 4 апрель куни ҳукумат Қорақалпоғистоннинг 2026 йилгача мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини тасдиқлади. Унда ҳудуд тараққиётининг ўсиш нуқталари ва драйверлари белгиланган бўлиб, 5 йил ичида ЯҲМ ва саноат ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 бараварга кўпайтириш мақсадиди қўйилган.

📌Дастурнинг қабул қилиниши муносабати жорий йилда Қарақалпоғистонда амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар, қишлоқ хўжалиги ривожи, аҳолини арзон й-жойлар билан таъминлаш ва таълим ва тиббиёт сифатини ошириш бўйича янгича ёндашувларга бағишланган таҳлилий мақолани эътиборингига ҳавола этамиз.

Мамлакатда /Ҳудудлар
Одил Олимжонов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор

"Иқтисодий шарҳ" журнали,
№3 2022 й.

👇
узб
https://review.uz/oz/8am
рус
https://review.uz/8am

👇
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/review_en