Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.8K subscribers
5.41K photos
166 videos
1 file
5.32K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
🌐Қорақалпоғистон тарақққиётининг янги саҳифалари

✔️Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев “Иқтисодий шарҳ” журналига Қорақалпоғистон Республикасининг умумий ташқи савдо айланмаси, “ўсиш нуқталари”, истиқболли фаолият йўналишлари, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан интервью берди.

📌 Интервьюдан қисқача иқтибослар келтириб ўтамиз:

— 2021 йил якунлари бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 107,4 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 103,7 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 110,5 фоизга, хизматлар ҳажми 119,3 фоизга ўсиши таъминланди.

*********

— 2021 йилда ҳудудда кимё, нефть-кимё, енгилсаноат соҳаларида маҳсулотлар экспорти ҳажми ошгани кузатилди. 2022 йилда ушбу тармоқлар бўйича жами 420 млн долларлик маҳсулотларнинг экспортини ошириш имкониятлари бор. Шунингдек, 2022 йилда ҳудудда қизилмия илдизи экспорти 38,1 млн долларга , артемия цистаси етказиб бериш ҳажми 15,1 млн долларга ва мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти 20,5 млн долларгача ортиши кутилмоқда.

*********

— 2022 йилда Қорақалпоғистоннинг Эллиқалъа, Мўйноқ, Чимбой, Қўнғирот ва Хўжайли туманларида янгидан 69 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилади. Шу билан бирга 6 та хостеллар, 10 та ўтов лагерлари, 3 та автокемпинглар, 30 та экоуйлар, 10 та контейнерлар ва 10 та чодирли лагерлар ташкил қилинади, 10 та туроператорлар фаолияти йўлга қўйилади ва бунинг натижасида 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

*********

— Туманларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ихтисослашуви ҳисобига Қорақалпоғистон Республикасида 49 минг 520 гектар озуқа экинлар, 13 минг 741 гектар мева-сабзавотлар, 10 минг 673 гектар кунжут, 8 минг 435 гектар донли экинлар, 60 гектар иссиқхонада қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади.

«Иқтисодий шарҳ» журнали №3/2022

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/250
рус
https://review.uz/250
инг
https://review.uz/en/250

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en

Review.uz
Қорақалпоғистон тарақққиётининг янги саҳифалари
📊2022 йилда Қашқадарё вилоятида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида қандай ишлар амалга оширилади

❗️2022 йилда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари ва қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга оширилиши учун 460 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

✔️Ажратилган маблағларнинг:

▪️67% - республика бюджетидан,
▪️19,1% - маҳаллий бюджетдан,
▪️11,6% - тармоқ корхоналари,
▪️2,2% - ташаббускор тадбиркорлар ва аҳоли маблағлари,
▪️1,4% - бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

✔️Дастур доирасида 24 та умумтаълим мактаблари, 5 та мактабгача таълим муассалари, 12 та тиббиёт муассасаларида қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Элдор Зайниддинов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
👇
ўзб https://review.uz/oz/dsg
рус
https://review.uz/dsg
инг
https://review.uz/en/dsg

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Инфографика: бизнес ва тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чоралари

📍Президент тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизимини соддалаштириш ҳамда экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини эълон қилди.

‼️Асосий янгиликлар

✔️Тадбиркорлар жамғармасига 400 млрд сўм кейинчалик яна 500 млрд сўм йўналтирилади.

✔️Тадбиркорларга йиллик 18%дан юқори бўлмаган ставкада 5 млрд. сўмгача миқдорда кредитлар берилади.

✔️Солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилмоқда

✔️Айланмаси 1 млрд сўмдан ошган тадбиркорларга ҚҚС гувоҳномаси автоматик тарзда берилади.

✔️Энди 22 та турдаги текширув фақат Бизнес омбудсман рухсати билан амалга оширилади.

Батафсил
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/mhn
рус
https://review.uz/mhn
инг
https://review.uz/en/mhn

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📊Инфографика: Озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш орқали, бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари

📍Ушбу инфографикада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 15 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда эълон қилинган чора-тадбирлар мажмуи келтирилган бўлиб, зарур қадамлар белгиланди.

❗️Белгиланган чора-тадбирларнинг асосийлари:

✔️Ҳосилдор уруғ ва кўчат навларини жойларга етказиш ва маҳсулотни сотиб олишга қўшимча 300 млрд сўм йўналтирилади

✔️Оборотдан чиққан 135 минг гектар ерларни ўзлаштириш ва уларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш учун бюджетдан 170 млрд сўм ажратилади

✔️Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни молиялаштириш бўйича қўшимча янги тизим жорий этилади

✔️Четдан олиб келинадиган кунгабоқар, соя ва бошқа мойли экинлар бўйича божхона имтиёзларини бериш ва ҚҚСдан озод қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади

Батафсил
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/n58
рус
https://review.uz/n58
инг
https://review.uz/en/n58

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📉Биржа савдоларида шакар, пахта ёғи ва шелуха нархи пасайди

11 – 17 апрель кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 584,5 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,1%га кам.

🔺Биржа савдоларида 2 152,0 тонна пахта ёғи сотилди.

✔️пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 17 227,2 минг сўмдан 15 337,2 минг сўмгача, яъни 11,0% га пасайди.

🔺Биржа савдоларига 12 720,0 тонна шакар қўйилди ва унинг барча ҳажми cотилди.

✔️шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 286,4 минг сўмдан 9 087,7 минг сўмгача, яъни 2,1%га пасайган.

🔺Биржа савдолари орқали 6 787,0 тонна шелуха сотилди.

✔️шелуханинг кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 001,2 минг сўмдан 2 804,0 минг сўмгача, яъни 6,6%га пасайди.

Батафсил
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/28w
рус
https://review.uz/28w
инг
https://review.uz/en/28w

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📊Сурхондарё вилоятининг 2022 йил 1-чорак учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари

▪️2022 йилнинг январь-март ойларида:

✔️ЯҲМ ҳажми 5374,9 млрд сўмни ташкил этди, ўсиш 104,6%.

✔️1269,5 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 103,8%.

✔️381,1 млрд сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 94,1%.

✔️2 434,6 млрд сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 103,8%.

✔️Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 2 732,8 млрд сўмни ташкил қилди, ўсиш 112,1%.

✔️Чакана савдо ҳажми 3 669,9 млрд. сўмни ташкил қилди, ўсиш 105,7%.

✔️Қурилиш ишлари ҳажми 1269,7 млрд. сўмни ташкил қилди, ўсиш 106,7%.

✔️Асосий капитилга киритилган инвестициялар ҳажми 2 444,2 млрд сўмни ташкил қилди, ўсиш 128,6%.

▪️2022 йил 1-чорагида вилоятда 1372 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилган.

Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/ic9
рус
https://review.uz/ic9
инг
https://review.uz/en/ic9

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📈Март ойида ишбилармонлик фаоллиги ўртача ўсишни кўрсатди-Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

📌Ҳудудлар кесимида Навоий вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган, 5 та ҳудудида банк операциялари сони ошди, йирик корхоналар сони 268 тага кўпайди.

📊Ишбилармонлик фаоллиги индекси #ИФИ 2022 йил март ойида 1026 бирликни ташкил этиб, февраль ойига нисбатан 2,6 фоизга ошди. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 16 фоизлик ўсиш қайд этилди.

📍Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган:

▫️хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 0,9 фоизга ошган;
▫️фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,7 фоизга ошган;
▫️товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 3,7 фоизга ошган;
▫️товар белгилари бўйича компонент 5,8 фоизга ошган.

Батафсил
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/f71
рус
https://review.uz/f71
инг
https://review.uz/en/f71

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
📊Ўзбекистондаги 2022 йил апрель ойи учун энг фойдали истеъмол кредитлар шарҳи

📌«Иқтисодий шарҳ» журнали таҳририяти 2022 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда аҳолига тақдим этилаётган энг даромадли истеъмол кредитлари ҳақида умумий маълумот тайёрлади.

✔️Марказий банкнинг асосий ставкаси кўтарилганидан кейин банклар истеъмол кредитлари бўйича фоизларни оширдилар.

✔️Максимал миқдори — 540 млн сумов.

✔️Ўтган йилнинг октябрь ойидаги шарҳ билан солиштирганда, ўртача йиллик ставка жорий йилнинг апрель ойида 25% дан 29% гача 4% га ошди.

‼️Мажбурий талаб-сотиб олинган товарлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши керак.

📊Ҳисоб-китобларга кўра, “Зираат банк” истеъмол кредитлари бўйича рейтингнинг етакчисига айланди.

📌 Бизнинг рейтингимизда кредит олиш учун мумкин бўлган шартлар ҳақида маълумот олинг:

Батафсил
👇👇👇
ўзб
https://review.uz/oz/gm7
рус
https://review.uz/gm7

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
Жиззахлик ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг 2022 йил 1-чораги сарҳисоби

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан вилоятнинг Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси маълумотлари асосида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлари таҳлил қилинди.

❗️❗️Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг муҳим қисмлари:

✔️Жорий йил 3 ойи давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан 239,9 минг хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

✔️Ҳоким ёрдамчилар томонидан 16 905 та (66,3 %) 491,0 млрд. сўмлик аризалар кўриб чиқилиб, 9 036 тасига (53,5 %) 252,1 млрд. сўмлик тавсияномалар берилди.

✔️9 414 та фуқароларга 4615 гектар ер участкалари "E-АUKSION" савдо майдончаси орқали ажратилиб берилди.

Батафсил
👇👇👇
ўзб
https://review.uz/oz/gcl
рус
https://review.uz/gcl

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
✔️Президент ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ижобий баҳолади

📌"Маҳаллабай" ишлаш тизими ўтган йилнинг декабрь ойида жорий этилган эди. Маҳаллалар кесимида ишларнинг биринчи натижалари баҳоланди. Уч ой давомида ҳоким ёрдамчилари 7 миллионга яқин хонадонни ўрганишди. Бу борада баъзи муаммолар мавжуд.

📊уч ой давомида 6 миллион 900 минг хонадонни хатловдан ўтказиб, 4 та тоифага ажратган:

▫️11% хонадонлар кам даромадли
▫️47% қўшимча даромадга эҳтиёжи бор,
▫️6% ижтимоий ҳимояга муҳтож,
▫️36% ўзига тўқ оилалар.

Жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлар олиб борилмоқда. Биринчи чоракда:

▫️736 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди;;
▫️54 минг нафар фуқаролар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди;
▫️50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун, 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди.

📍Натижа сезилмаётган маҳаллалар кўп

Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ. Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.

📍Маҳали айрим солиқлардан озод қилинади. Уларда микро саноат марказлари ташкил этилади

Батафсил
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/khn
рус
https://review.uz/khn
инг
https://review.uz/en/khn

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️Иқтисодий билимларингизни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг "Иқтисодий шарҳ" журнали орқали бойитиб боринг!

📍Агар сиз - иқтисодиёт йўналишида илмий изланишлар олиб бораётган бўлсангиз, мамлакатимизда ва жаҳондаги энг долзарб иқтисодий таҳлиллардан хабардор бўлишни истасангиз, бизнинг нашримизда жаҳон тенденциялари, бизнес жараёнлари, макротаҳлиллар, хорижий ва миллий экспертларнинг фикрлари билан танишиб бориш имкониятига эга бўласиз.

⬇️Журнал ҳар ойда чоп қилиниб, унда қабул қилинган қарорлар шарҳи, иқтисодиёт тармоқлари ривожига бағишланган таҳлилий мақолалар, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг таҳлилий изланишлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан интервьюлар, халқаро ташкилотларнинг прогнозлари ва хориждаги иқтисодий ўзгаришларнинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсири каби мавзулар бўйича таҳлиллар оммабоп тилда бериб борилади.

⬆️Маълумот учун: Марказ АҚШнинг “Global Go to Think Tank Index Report” рейтингига кўра Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидаги етакчи ақлий марказлар ТОП-10 талигига киради.

❗️Журнал Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган.

➡️Нашрга обунани REVIEW.UZ сайтида расмийлаштиринг

✔️Журналнинг электрон шаклини юклаб олиш:
🔺Иқтисодий шарҳ
🔺Экономическое обозрение

Реклама ва обуна учун мурожаат қилиш:
⌨️@CERR_EO

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятининг 2022 йилнинг 1-чораги учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари

▪️2022
йилнинг январь-март ойларида:

✔️ЯҲМ ҳажми 8 360,5 млрд сўмни ташкил этди, ўсиш 103,2%.

✔️4702,4 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 104,7%.

✔️832,0 млрд сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 102,7%.

✔️2 746,4 млрд сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 101,1%.

✔️Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 3 353,7 млрд сўмни ташкил қилди, ўсиш 112,5%.

✔️Чакана савдо ҳажми 3 719,7 млрд. сўмни ташкил қилди, ўсиш 104,7%.

✔️Қурилиш ишлари ҳажми 1 441,7 млрд. сўмни ташкил қилди, ўсиш 94,6%.

✔️Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 3 668,2 млрд сўмни ташкил қилди, ўсиш 121,5%.

▪️2022 йил вилоятда 1764 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди.

Анвар Қобилов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/47m
рус
https://review.uz/47m
инг
https://review.uz/en/47m

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
Фармацевтика саноатини устувор ривожлантириш – давр талаби

❗️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Муҳсинжон Холмуҳамедов
Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида фармацевтика соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилишда таъкидланган долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш ҳамда тармоқни янада ривожлантириш бўйича берилган кўрсатмалар, топшириқлар ва белгиланган чора-тадбирларга ўз муносабатини билдирди.

✔️Ўзбекистон аҳолисининг йиллик эҳтиёжи 1500 дан ортиқ турдаги умумий қиймати 1,6 млрд. долларлик дорига тенг.

▪️Айни пайтда мамлакатимизда 647 турдаги дори ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

✔️Талаб юқори бўлган 120 турдаги дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йил муддатга кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузилади.

▪️Ҳозирги кунда ушбу дориларни хориждан импорт қилишга йилига 300 млн. доллар сарфланмоқда.

✔️Яна бир ташаббус бу – дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг “ЖиЭмПи”(GMP) сертификатини олиш билан боғлиқ харажатлари бундан буён Фармацевтика агентлиги томонидан қоплаб берилади.

📌Йиғилишда белгиланган вазифа ва чора-тадбирлар фармацевтика саноатини устун даражада ривожлантириш, беморларни сифатли ва арзон дори воситалари билан узлуксиз таъминлашни ташкил этиш, жумладан, аҳоли эҳтиёжининг катта қисмини маҳаллий дори воситалари ҳисобига қоплаш, шифобахш ўсимлик ва гиёҳлардан дори ишлаб чиқариш миқдорларини кескин кўпайтириш, фармацевтика маҳсулотлари ва тиббиёт жиҳозларининг экспортини кенгайтириш масалаларини ҳал этишга асос бўлиб хизмат қилади.

Муҳсинжон Холмуҳамедов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари

"Янги Ўзбекистон" газетаси № 78 (600), 2022 йил 20 апрель
"Иқтисодий шарҳ" журнали

Батафсил ўқиш:

👇
ўзб
https://review.uz/oz/shu
рус
https://review.uz/shu

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Инфографика: Ўзбекистон иқтисодиётининг 2022 йил 1-чорагида ривожланиши

📈2022 йил январь-март ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти #ЯИМ 5,8 %га ошди.

📌Дастлабки уч ойи якунлари бўйича асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар 26%га кескин ошди.

📌Ташқи
савдо айланмаси 1,7 баравар ошиб, 13,2 миллиард долларни ташкил этди.

📌Саноат ишлаб чиқариши 5,7%га ошди.

📌Бозор хизматларини кўрсатиш ҳажми 16%га ошди.

📌Экспорт 2,4 бараварга ошиб, 5,8 миллиард долларни, импорт 45%га ошиб, 7,4 миллиард долларни ташкил қилди.

Батафсил👇

ўзб
https://review.uz/oz/ajd
рус
https://review.uz/ajd
анг
https://review.uz/en/ajd

Обуна бўлиш👇

t.iss.one/reviewuznew
t.iss.one/reviewuzs
t.iss.one/review_en
📊2022 йилнинг январ-март ойларида Қашқадарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси

🔻Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2022 йилнинг 1-чорагида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси бўйича таҳлилий маълумот тайёрланди.

✔️Қашқадарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 173,1 млн долларни ташкил қилди. Шундан:

▫️экспорт ҳажми 67,5 млн доллар,
▫️импорт ҳажми 105,6 млн доллар.

✔️Таҳлил қилинаётган даврда вилоят жами ташқи савдо айланмасининг 62,9%и 4 та ҳудуд ҳиссасига тўғри келади: Булар:

▫️Қарши (20,3%),
▫️Нишон (20,29%),
▫️Косон (11,2%) туманлари,
▫️Қарши шаҳри (11,1%)

✔️Вилоят экспортида улуши энг юқори бўлган давлатлар:

▫️Туркияга - 22,97 млн доллар,
▫️Россия - 8,4 млн доллар,
▫️Хитой Халқ Республикаси – 8,3 млн доллар,
▫️ Афғонистон -– 6,3 млн доллар миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинган.

Анвар Қобилов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар
маркази

Батафсил👇

ўзб
https://review.uz/oz/u9e

Обуна бўлиш👇

t.iss.one/reviewuznew
t.iss.one/reviewuzs
t.iss.one/review_en
📊Қашқадарё вилоятини яқин йилларда мутлақо янгича қиёфада кўрамиз

❗️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Фурқат Исломов
Қашқадарё вилоятидаги ўзгаришлар 2022 йилда олиб борилаётган ишлар, вилоятнинг 2022-2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлари ҳақида “Янги Ўзбекистон” газетасида мақоласида келтириб ўтди.

✔️2022 йилда вилоят ЯҲМ ҳажмини 47,8 трлн.сўмга, саноат маҳсулотлари ҳажмини 21,1 трлн.сўмга, қишлоқ хўжалиги ҳажмини 30,4 трлн.сўмга, хизмат кўрсатишни 20,2 трлн.сўмга, қурилиш ишлари ҳажмини 6,6 трлн.сўмга ва аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 104,2 фоизга ошириш бўйича саъй ҳаракатлар бошланган.

✔️Янгидан ташкил этилиши кўзда тутилаётган 10032 та хизмат кўрсатиш объектлари орқали 56 минг нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

✔️Аҳолини уй-жой билан таъминланишини яхшилаш мақсадида 2040 та хонадонли 56 дона кўп қаватли ва 500 дона якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

✔️Келгуси беш йилда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 6199,1 км электр тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, 1673 та трансформаторларни қуриш ва таъмирлаш, 13 та подстанцияларни янгилаш ишлари амалга оширилади.

✔️Вилоятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 60 трлн сўм ажратилилади.

Фурқат Исломов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қашқадарё филиали етакчи илмий ходим

“Янги Ўзбекистон” газетаси №79 (601) 2022
"Иқтисодий шарҳ" журнали

Батафсил👇

ўзб
https://review.uz/oz/nc4

Обуна бўлиш👇

t.iss.one/reviewuznew
t.iss.one/reviewuzs
t.iss.one/review_en
📊#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2022 йил март ойидаги #ЕОИИ билан савдо алоқаси

❗️Ўзбекистоннинг ЕОИИ аъзо давлатлар билан ТСАси 3,2 млрд.долларни ёки 24,2%ни ташкил этди.

▫️экспорт ҳажми 923 млн.доллар,
▫️импорт ҳажми эса 2 257 млн.доллар.

2022 йилнинг март ойи якуни билан Ўзбекистонинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо ҳажмидаги улуши:

✔️Россия билан ТСА 1 865 млн. долларни ёки 59%ни ташкил этди.
▫️ экспорт ҳажми 485 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 1 380 млн. доллар.

✔️Қозоғистон билан ТСА 993 млн. долларни ёки 31%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 231 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 762 млн. доллар.

✔️Қирғизистон билан ТСА 226 млн. долларни ёки 7%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 183 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 43 млн. доллар.

✔️Беларусь билан ТСА 91 млн. долларни ёки 3%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 21 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 70 млн. доллар.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/cxk
рус
https://review.uz/cxk
инг
https://review.uz/en/cxk

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊2022 йил 1-чорак якунлари бўйича Жиззах вилояти иқтисодий ривожланининг асосий кўрсаткичлари

▪️2022
йилнинг январь-март ойларида:

✔️ЯҲМ ҳажми 4,2 трлн сўмни ташкил этди, ўсиш 4,7%.

✔️2,3 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 4,7%.

✔️1,1 трлн сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 95,5%.

✔️2,3 трлн сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 3%.

✔️Хизматлари ҳажми 1,7 трлн сўмни ташкил қилди, ўсиш 16,5%.

✔️Чакана савдо ҳажми 2,4 трлн. сўмни ташкил қилди, ўсиш 22%.

✔️Қурилиш ишлари ҳажми 616 млрд. сўмни ташкил қилди, ўсиш 4,6%.

✔️Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 1,8 трлн сўмни ташкил қилди, ўсиш 3,7%.

Улуғбек Хўжақулов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/j5e
рус
https://review.uz/j5e
инг
https://review.uz/en/j5e

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en