Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.81K subscribers
5.39K photos
166 videos
1 file
5.31K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
#Архив: ЕОИИга кириш автосаноат, маиший техника  ишлаб чиқарадиган қатор тармоқларга зарба беради

Мабодо ЕОИИга аъзо бўлсак, бу  турли тармоқ ва соҳаларимизга турлича таъсир кўрсатади. Масалан, автосаноат, маиший техника  ишлаб чиқарадиган қатор  тармоқларга у жуда катта салбий зарба беради. Негаки,  бу тармоқлар ўз маҳсулотларини халқимизга  жаҳон бозоридаги ўртача баҳолардан юқори нархларда сотиб келишяпти. Мабодо ЕОИИга кирсак, улар банкрот бўлмаслик учун маҳсулотлари нархини пасайтиради, дейди Иқтисод фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов.

Батафсил: https://review.uz/oz/7pq

Каналга уланиш: @reviewuznews
#Архив: "Сардоба"дан сабоқлар: "Сарез" кўли муаммоси

Қаттиқроқ зилзила юз бериб, "Сарез" кўлининг суви чиқиб кетадиган бўлса, у тоғлар тепасидан дахшатли тезликда пастга оқиб тушиб, Амударё оқимига қўшилиб, ўз йўлида Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги бир нечта вилоятларни босиб кетиши мумкин.

Батафсил: https://review.uz/oz/09q

Каналга уланиш: @reviewuznews
💵#АРХИВ: Яна ташқи қарз масаласи: сабаблари, шартлари ва самараси (+ВИДЕО)

Ташқи қарз жалб қилинаётган пайтда фоиз ставкалари қатъий белгиланди. Жалб қилинган ташқи маблағларнинг аксарияти 1-1,5 фоиз қатъий белгиланган фоиз ставкаларида олинган, дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказий эксперти Халилуллоҳ Ҳамидов Kun.uz билан суҳбатда.

📌Эксперт ташқи қарзнинг ўсишига сабаб бўлаётган омиллар, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бўйнида 1000-1100 доллар миқдорида ташқи қарз мажбурияти тургани ҳақидаги фикрлар ўринсизлиги ва келгусида қайси омиллар ташқи қарз ҳажми камайиши ёки барқарор даражада сақланиб қолишига замин яратиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

✔️Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон учун ташқи қарзнинг хавфсиз даражаси ЯИМнинг 60 фоизи миқдорида белгиланган.

✔️Жалб қилинган ташқи маблағларнинг аксарияти 1-1,5 фоиз қатъий белгиланган фоиз ставкаларида олинган.

✔️Жамиятда ҳар бир фуқаро ўз фикрини эркин ифода этиши мумкин. Бу фикр тўғри бўлиши мумкин ёки аксинча. Аммо ҳар бир фикр ёки ғояни ўзимиз учун таҳлил қилиб олишимиз керак.

Марказий банк томонидан эълон қилинган ҳисоботдаги 33 млрд долларга яқин маблағ аҳоли сонига бўлиб юборилиб, ҳар бир фуқаро шунча миқдорда маблағ тўлаши керак, деган бир тушунча шаклланган.

📊Оддий ҳисоб-китоб орқали ҳам бу рақамлар хато эканлигини кўришимиз мумкин.

❗️Биринчидан, бундан 12 млрд доллардан ошиқ хусусий секторнинг қарзини чиқариб ташлашимиз керак. Чунки бу маблағларни ким жалб қилган бўлса, ўша ташкилот тўлайди.
Масалан, "Ўзсаноатқурилишбанк" 300 миллион долларга евробондларни жойлаштирди ва айнан шу банк ўз қарзини тўлайди. Бундан ташқари, бу миқдор ҳеч қаерда йўқолиб кетмаган, аксинча, иқтисодиётга кредит шаклида берилган ва фойда билан қайтарилади.

❗️Иккинчидан, қолган 21,1 миллиард долларнинг 15 миллиард доллари давлат қарзи, 6 миллиард доллари эса давлат кафолатланган қарзи ҳисобланади. Масалан, Uzbekistan Airways томонидан 3 та самолёт сотиб олиш учун олинган 309 млн доллар қарзни ташкилотнинг ўзи тўлайди.

📌15 миллиард долларнинг 6,3 миллиард доллари (давлат қарзи) - бу давлат қарзи, аҳолини хавотирга солиши керак, чунки бу қисм бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, яъни аҳоли солиқларидан тўланади. Қолганлари (8,7 миллиард доллар) эса инвестиция лойиҳалари ҳисобидан молиялаштирилади.

Интервьюни ўқиш 7 минут
👇👇👇
ўзб
review.uz/oz/xkw
рус
review.uz/xkw

Интервьюни кўриш
👇👇👇
ВИДЕО

Обуна бўлиш
👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🏙#Архив: Тошкент шаҳридаги уй-жой нархи омиллари – прописка институти ислоҳоти доирасида

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган тадқиқотда пропискасиз уй-жой харид қилиш борасидаги янгиликларнинг (кўриб чиқилаётган даврда) кўчмас мулк нархига таъсири аниқланмади.

✔️Ҳисоб-китобларга кўра, майдоннинг бир квадрат метрга ортиши хонадон баҳосини 1,3 % га қимматлаштиради.

✔️Кўп қаватли уйнинг баландлиги ва қаватлари сони ҳам уй-жой нархига ижобий таъсир кўрсатиб, унинг қийматини 4,6 % га оширади.

✔️Шу ўринда, хоналар сони ҳам нархни 26,3 % га кўтаради, хоналарнинг ҳаддан ортиқ кўплиги эса 3,7 % га туширади.

✔️Бу омил Ўзбекистонда хонадонлар майдони у қадар катта эмаслиги билан шартланади.

Бахтишод Ҳамидов, Малика Жуманиёзова, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

"Экономическое обозрение" журнали №7 (247) 2020

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/hmy
рус
https://review.uz/hmy

Обуна бўлиш
👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
📊#Архив: Макроиқтисодиёт муаммоси: камбағаллик ёки пандемия

📌Ҳар йили 5 млн. болалар вафот этмоқда ва уларнинг аксариятига сифатсиз тиббий хизматлар кўрсатилган. Шу ўринда, табиий савол туғилади, қайси кўрсаткич макроиқтисодий мувозанатни кўпроқ издан чиқармоқда? Камбағалликми ёки пандемия? Профессор Нодир Жумаев бу ҳақда ўз мулоҳазаларини келтирди.

✔️Камбағалликни мезонлари иккита ёндашув орқали амалга оширилган. Биринчиси, олимлар томонидан асосланган назарий жиҳатлар, иккинчиси халқаро молия институтлари томонидан даромадларни табақалаштириш орқали.

✔️Олиб борилган тадқиқотлар асосида Ўзбекистонда камбағалликни келтириб чиқаришга сабаб бўлган муҳим сабаблар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин, деб ўйлаймиз:

▪️Ижтимоий соҳанинг нобақарорлашувига олиб келган жиҳатлар:

▫️соғлиқни сақлаш тизимида давлат харажатларининг етарли эмаслиги, айниқса, бирламчи тиббий хизматлар тақдим этишда;
▫️мактабгача таълим билан қамраб олиш миқёсининг пастлиги;
▫️мактаб таълимида мактаб биноларнинг “резина”каби фойдаланилиши базавий таълимнинг натижавийлигини тушириб юборди;
▫️олий таълимнинг қамрови 10 фоизга етмаслиги катта улушга эга бўлган ёшларнинг инсон капитали даражасини пасайтирди;
▫️илмий тадқиқотларга ажратилган маблағлар ЯИМга нисбатан 0,25 фоиз атрофида бўлиши.

Мақолани батафсил ўқиш 10 дақиқа
👇
ўзб
https://review.uz/oz/fx5
рус
https://review.uz/fx5

Обуна бўлиш
👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
📊#Архив: Ўзбекистондаги коррупция хавфи бўлган соҳалар

✔️Transparency International халқаро коррупцияга қарши барометрининг маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги респондентларнинг атиги 18 фоизи пора бергани ҳақида хабар берган ва уларнинг атиги 23 фоизи коррупцияни мамлакатдаги учта энг жиддий муаммолардан бири сифатида қайд этган.

▪️Ўзбекистонда аниқланган коррупцион ҳуқуқбузарликлар давлат корхоналари ва муассасалари, ички ишлар органлари ва банклар энг коррупциялашган соҳалар эканлигидан далолат беради.

📌Ўзбекистондаги коррупция хавфи бўлган соҳалар қайси ва коррупцияга қарши қандай курашиш керак?

Батафсил ўқиш 8 дақиқа
👇👇👇

Ўқиш 2 дақиқа
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/4qq
рус
https://review.uz/4qq
инг
https://review.uz/en/4qq

Каналга обуна бўлиш
👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
💠#Архив: 2025 йилга келиб мис нархи тоннасига 20 минг АҚШ долларига етиши мумкин

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
#CERR Бош илмий ходими Абдурашид Бозоров Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг бугунги кунда иқтисодиётимизда қолаверса, саноатда тутган ўрни ҳақида гапирди.

▪️Олмалиқ кон-металлургия комбинати саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда драйвер соҳа ҳисобланади.

▪️Комбинат 2019 йил 147,25 минг тонна мис ишлаб чиқарган бўлса шундан 97,7 минг тоннаси хом ашё сифатида экспорт қилинди.

📈Мис нархи Лондон биржасида 2020 йилда ҳар тоннасига 5048 АҚШ доллар бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда икки баробарга ўсди ва 9004 АҚШ долларини ташкил қилди.

📈Aмерика банки маълумотларига кўра, мис резервлар қисқармоқда ва талаб ортмоқда, шу сабабли 2025 йилга келиб мис нархи тоннасига 20 минг АҚШ долларига етиши мумкинлиги прогноз қилинган.

▪️Халқаро мис уюшмаси (#ICA) маълумотларига кўра, мис энг кўп машинасозликда (электромобил ва автобус) (31%), шунингдек, қурилишида (кабел ва трансформатор) (28%) ва инфратузилмада (16%) ишлатилади.

Батафсил:

ўзб
https://review.uz/oz/c35
рус
https://review.uz/c35
инг
https://review.uz/en/c35

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
#Архив: Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш – тараққиётни таъминлаш омили

🇺🇿Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан яхши қўшнилик, дўстона, ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш сиёсати савдо-иқтисодий, кооперация, инвестициявий ҳамкорликни, шунингдек, минтақа мамлакатлари ўртасида транспорт логистикаси соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш учун ишончли замин яратди, деб ёзмоқда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.

📈Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2016 йилдан 2019 йилгача бўлган савдо айланмаси 2,5 миллиард доллардан 5,2 миллиард долларгача ўсди.
📈Ўсиш кўрсаткичи Қозоғистон билан – 1,8, Қирғизистон билан – 5, Туркманистон билан – 2,7 ва Тожикистон билан – 2,4 баробарни ташкил этди.

📊Ўзбекистон ташқи савдо айланмасинг энг асосий кўрсаткичи экспорт ҳажми бўлиб, бунда экспорт қилинаётган товарларнинг чет эл бозорларида кириб бориш имкониятларни ҳамда уларнинг рақобатбардошлик даражасини кўрсатади.

Батафсил:
ўзб:
review.uz/oz/lea
рус:
review.uz/lea
инг:
review.uz/en/lea

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌#Архив: Барча учун бир хил ўйин қоидалари: хуфёна иқтисодиётни қисқартириш бўйича давлат сиёсати

✔️Хуфёна иқтисодиёт ўзи нима? Ушбу мақолада экспертнинг хуфёна иқтисодиёт ҳақидаги таҳлиллари келтирилган.

✔️Шунингдек, мақола хуфёна иқтисодиёт билан қандай курашиш самарали натижа бериши, хуфёна иқтисодиётнинг яхши ва ёмон томонлари атрофлича очиб берилган.

▪️Яширин иқтисодиёт билан курашиш тамойиллари
▪️Ўзбекистонда давлат хуфёна иқтисодиёт билан қандай курашмоқчи?
▪️Солиқ тушумлари, солиқ ставкаси ва хуфёна иқтисодиёт ўртасидаги боғлиқлик.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/ask
рус
https://review.uz/ask

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🚘#Архив: 5 йил ичида Ўзбекистонда автомобилсозлик саноати қандай ўзгарди

✔️Ўзбекистон автомобилсозлик саноатида ислоҳотларнинг беш йиллик давридаги муҳим ўзгаришларини Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Мушараф Мир Аҳмадова шарҳида ўқишингиз мумкин.

❗️2020 йил мобайнида 280 080 дона енгил автомобиллар, 642 дона автобуслар, 4 163 дона юк машиналари, 673 дона тракторлар ва 41 дона махсус транспорт воситалари ишлаб чиқарилди.

▪️2016-2020 йилларда “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналарининг экспорти 639,5 млн долларни ташкил қилди. Статистик таҳлилларга кўра, 2016 йилда 55,1 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, ўтган йили бу қийматни 208,9 млн долларгача кўтаришга эришилди ва бунда ўсиш 4,1 баробарни ташкил қилди.

▪️Автосаноат соҳасида амалга оширган ташқи импорт қийматларига эътибор берадиган бўлсак, 2020 йил мобайнида жами 1 838,3 млн долларлик автотранспорт воситалари импорт қилинди, бу эса ўз навбатида 2016 йилга нисбатан импорт ҳажми 2,1 баробарга ошганини кўрсатиб берса, 2019 йилга нисбатан 13 фоизга камайишга эришилганини тасдиқлайди.

▪️Автосаноат соҳасида рақобатбардошликни кўтариш мақсадида хорижий давлатлардан бир қатор инвестицияларни жалб қилиш ва улар билан халқаро шартномаларни йўлга қўйиш мақсадида олиб борилган саъй–ҳаракатлар натижасида бугунги кунда Россия, Франция, Япония давлатларининг LADA, Volkswagen ва UzPCA каби автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/0b7
рус
https://review.uz/0b7
инг
https://review.uz/en/0b7

👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
💵#АРХИВ: Яна ташқи қарз масаласи: сабаблари, шартлари ва самараси (+ВИДЕО)

Ташқи қарз жалб қилинаётган пайтда фоиз ставкалари қатъий белгиланди. Жалб қилинган ташқи маблағларнинг аксарияти 1-1,5 фоиз қатъий белгиланган фоиз ставкаларида олинган, дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Халилуллоҳ Ҳамидов.

📌Эксперт ташқи қарзнинг ўсишига сабаб бўлаётган омиллар, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бўйнида 1000-1100 доллар миқдорида ташқи қарз мажбурияти тургани ҳақидаги фикрлар ўринсизлиги ва келгусида қайси омиллар ташқи қарз ҳажми камайиши ёки барқарор даражада сақланиб қолишига замин яратиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

✔️Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон учун ташқи қарзнинг хавфсиз даражаси ЯИМнинг 60 фоизи миқдорида белгиланган.

✔️Жалб қилинган ташқи маблағларнинг аксарияти 1-1,5 фоиз қатъий белгиланган фоиз ставкаларида олинган.

Марказий банк томонидан эълон қилинган ҳисоботдаги 33 млрд долларга яқин маблағ аҳоли сонига бўлиб юборилиб, ҳар бир фуқаро шунча миқдорда маблағ тўлаши керак, деган бир тушунча шаклланган.

📊Оддий ҳисоб-китоб орқали ҳам бу рақамлар хато эканлигини кўришимиз мумкин.

❗️Биринчидан, бундан 12 млрд доллардан ошиқ хусусий секторнинг қарзини чиқариб ташлашимиз керак. Чунки бу маблағларни ким жалб қилган бўлса, ўша ташкилот тўлайди.
Масалан, "Ўзсаноатқурилишбанк" 300 миллион долларга евробондларни жойлаштирди ва айнан шу банк ўз қарзини тўлайди. Бундан ташқари, бу миқдор ҳеч қаерда йўқолиб кетмаган, аксинча, иқтисодиётга кредит шаклида берилган ва фойда билан қайтарилади.

❗️Иккинчидан, қолган 21,1 миллиард долларнинг 15 миллиард доллари давлат қарзи, 6 миллиард доллари эса давлат кафолатланган қарзи ҳисобланади. Масалан, Uzbekistan Airways томонидан 3 та самолёт сотиб олиш учун олинган 309 млн доллар қарзни ташкилотнинг ўзи тўлайди.

Интервьюни ўқиш 7 минут
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/xkw
рус
https://review.uz/xkw
#Архив: Ўзбекистонда нарх-наво барқарорлиги

📌Ушбу мақолада Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Ферузбек Давлетовнинг инфляция оқибатлари, инфляцион таргетлаш, унинг ўзига хос хусусиятлари ва Ўзбекистонда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақидаги мулоҳазалари келтирилган.

📊Экспертнинг фикрича, мамлакатда нархларнинг барқарорлигини таъминлаш умумий макроиқтисодий барқарорлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан муҳим бўлиб, иқтисодчиларнинг 15-16 фоиз атрофидаги инфляция даражаси Ўзбекистон учун даҳшатли эмас, деган далиллари ниҳоятда ажабланарли.

✔️Халқаро экспертлар ва ҳамжамият томонидан тавсия этилганидек, ривожланган мамлакатлар учун 2-3 фоиздан ва ривожланаётган мамлакатлар учун 3-5 фоиздан ўртача инфляция даражаси макроиқтисодий барқарорликка катта хавф туғдирмайди. Бироқ, инфляция даражасининг бундан юқорилиги жиддий иқтисодий таъсирга эга.

❗️❗️Мақолада ўқишингиз мумкин:

✔️Инфляциядан келиб чиқадиган тўртта асосий ўзаро боғлиқ муаммолар
✔️Инфляция ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги эмпирик боғлиқлик
✔️"Мажбурий меъёр" тушунчасининг аҳамияти
✔️Монетар сиёсатга қўшимча равишда тавсиялар бериш

Мақолани тўлиқ ўқиш👇
ўзб https://review.uz/oz/8hu
рус https://review.uz/8hu

Обуна бўлиш:👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Ҳар бир иқтисодиёт ўзига хос тарзда ривожланади #архив

🇺🇿🇦🇿 «Иқтисодий шарҳ» журнали озарбайжонлик
иқтисодчиси Вусал Гасимли билан бўлган архив интервьюни чоп этди.

🖇Таҳририят интервьюнинг қисқача мазмунини келтиради, батафсил ўқиш учун ушбу ссылкага киринг.

— Дунёда иқтисодий ўсишдан ташқари тенгсизлик муаммоси ҳам мавжуд…

— Иқтисодий ўсиш иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга олиб келганда, барқарор ва инклюзив бўлса, унинг атроф-муҳитга таъсири минималлаштирилади ва Солженициннинг сўзларига кўра, у "ҳалокатли" эмас.

...Гарвард университети профессори Д. Родрикнинг қайд этишича, товар экспорти нархининг пастлиги, капитал тушиши, ремитентларнинг камайиши ва ривожланаётган мамлакатларда, айниқса, COVID-19 пандемияси шароитида савдонинг ёмонлашиши ижтимоий ҳимояни янада мураккаблаштирди. Шу сабабли иқтисодий ўсишда инклюзивлик ва тенглигини таъминлаш биринчи ўринга чиқиши керак.
Яна бир Гарвард профессори ва менинг маърузачим М. Эндрю ҳам инклюзивлик иқтисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайди.

Ўқиш: ўзб рус анг

-
https://t.iss.one/reviewuznews -

telegram | facebook | twitter| instagram
🏭 #Архив Корхоналарнинг молиявий ресурслари манбалари

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев вилоятдаги йирик саноат лойиҳалари, янги корхоналар фаолияти билан танишиш мақсадида бугун Навоий вилоятига жўнаб кетди.

💬Ушбу ташрифдан келиб чиққан ҳолда, "Иқтисодий шарҳ" журнали муҳаррирлари Навоий вилояти корхоналарининг молиявий аҳволига эътибор қаратиб, бугунги ютуқлар ва жадал ўзгариб бораётган бозорда маҳаллий компаниялар дуч келаётган муаммоларни таҳлил қилмоқда.

Ҳозирги вақтда корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини ташқи молиялаштиришнинг турли манбалари мавжуд, лекин улар билан бир қаторда ички молияни ҳам такомиллаштириш зарур.

Навоий вилояти бўйича 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра 6781 та корхона ва ташкилот (рўйхатга олинган субъектларнинг 26 фоизи) ўз фаолиятини тўхтатган.

📈1656 та корхона (умумий сонининг 24 фоизи) айланма маблағ етишмаслиги ва кредитларга бўлган эҳтиёж туфайли, 2412 таси (36 фоизи) ўз молиявий қарзи, кредит ва суд мажбуриятларини бажаришга лаёқатсиз деб топилгани, 339 таси (5%) – ер участкалари ва ишлаб чиқариш биноларига бўлган эҳтиёжлар, 271 таси (4%) – инфратузилма тармоқларига уланмаганлиги, 2103 таси (31%) истиқболли бизнес-режа ва субъектнинг турли сабабларга кўра ўз фаолиятини тиклаш истаги йўқлиги сабабли тугатилди.

Камолиддин Нурмуродов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

"Иқтисодий шарҳ" журнали №5/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/ja9
рус review.uz/ja9

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM